Шарқ халқлари ҳаётига қизиқиш туфайли Пушкин Шарқ маданияти ва адабиётига ҳам юксак бир муҳаббат билан қаради. Шоирда Шарқ мумтоз адабиёти бадиийликнинг олий мезонидир, деган эътиқод тушунча шаклланди. Шунинг учун ҳам у «Боқчасарой фонтани» поэмасига Шайх Саъдийнинг:
Бар ин чашма басе дам заданд
Бирафтанд чу и нашм барҳам заданд
Чаро дил бар ин карвонгоҳ ниҳем
Ки ёрон бирафтанд мо роҳем
Яъни:
«Бу чашма қошига кўплар биз каби келиб кетдилар.
Улар худди юмилган кўз каби ғойиб бўлдилар,
Нечун бу манзилгоҳга кўнгул қўяйлик?
Ёронлар кетдилар-у, биз ҳам йўлдамиз».
каби мисраларини эпиграф қилиб олади.
Бу шеър Саъдийнинг «Бўстон» асаридан олинган парча бўлиб, Пушкин ўз мактубларида «Поэманинг ўзи ҳеч нарсага арзимайди, лекин эпиграф ажойиб», деб ёзади. У Саъдийнинг тўрт мисра шеърини ўзининг энг гўзал поэмаларидан бири бўлган «Боқчасарой фонтаниадан афзал кўради. Пушкиннинг Саъдий шеъриятига ихлосмандлиги, буюк донишманд шоирнинг Пушкин шеъриятига чуқур таъсир этганини назарда тутиб, замондошлари уни «Бизнинг ёш Саъдий», деб улуғлашган. XIX аср рус зиёлилари ўзларининг энг севимли, энг иқтидорли, энг машҳур шоирларини Саъдийга қиёслаб улуғлашари, фақат Пушкин эмас, рус адабиётининг олтин асри вакиллари бўлган бутун адабий жамоа Саъдийни севганига, бу давр Русиянинг маънавий-маърифий ҳаётида саъдийхонлик кенг тарқалганлигига ҳам ишончли далил бўла олади. Пушкиннинг бу номга сазовор бўлишги бежиз эмас. У Саъдий ижодини яхши билган, севиб ўрганган, таъсирланган, шоирнинг асарларига ва образига такрор-такрор мурожаат қилган. «Лаззатбахш фавворалар шабадасида» (1828) шеъри Саъдий сиймоси Пушкин тасаввурида бадиий заковот даҳоси бўлиб мангуга муҳрланиб қолганини кўрсатади.
Шеър шарқона ҳаётий саҳналар тасвири билан бошланади. Лаззатбахш фаввораларнинг инжу томчиларидан жилоланган ёрқин чиройга эга Шарқ ўлкаси... Хон саройи... Шоир... Шарқ хоннинг ҳашаматли саройисиз, сарой шоирсиз бўлмайди, деб тасаввур қилади Пушкин. Шунинг учун буларнинг учаласини табиий бирлик сифатида тасвирлайди. Шоирни Шарқ ўлкаларидаги шоҳона базмларнинг безаги деб тасаввур қилади. Бундай базмларда ўқилган шеърларни «Прозрачной лести ожерелья» — «ёниқ хушомадларнинг инжу шодалари», «На нити праздного веселья» — «байрам шодиёналари ришталарига» зукколик билан тизилган «маржонлар янглиғ порлоқ» ва «янгроқ» ҳамда «бе- баҳо донишмандона тасбеҳлар билан йўғрилган мадҳиялардир», деб таърифлайди. Шоир «Любили Крым сыны Саъди» — «Қримни Саъдий авлоди севарди» ва бу ерда «Порой восточный краснобой. «Здесь развивал свои тетради и удивлял Бахчисарай» — «шарқона сўзамоллик билан ўз саҳифаларини такомиллаштириб, Боқчасаройни ҳайратга соларди» каби талқинларида Шарқ ўлкаларида шеърий заковот инсонни лол қолдирадиган даражада камол топганини хаёлан тасаввур қилиб (албатта бу тасаввур асосли эди, чунки Пушкин Шарқ шеъриятининг энг буюк даҳолари Саъдий, Ҳофиз, Фирдавсий ижодлари асосида, «Минг бир кеча» сингари халқ бадиий заковотининг олий тимсоллари асосида Шарқ адабиётининг камолот даражасини тасаввур қилар эди — Д.Қ.), ўзи ҳам кўтаринки руҳият осмонида парвоз қилади. Шеърнинг давомини ўқир эканмиз, кўз ўнгимизда Шарқнинг Пушкин тасвирида эртакнамо тус олган ўзига хос манзаралари муҳитида «но ни один волшебник милый. Владетель умственных даров, не вымышлял с такою силой» — «ҳеч бир дилкаш сеҳргар эришолмаган донишмандлик соҳиби» бўлган «қиёссиз қудрат» билан ривоят ва шеърлар тўқиган шоирнинг салобатли ва сеҳрли қиёфаси гавдаланади. «Унинг ҳикоятлари ёйилса, худди еревоний гиламлардек кўзни қамаштиради, Пушкин «Как прозорливой и крылатый. Поэт той чудной стороны» — «Ғаройиб ўлканинг бениҳоя баланд парвоз (сўзнинг ижобий маъносида — Д.Қ.) ва ўткир- фаҳм шоири», деб таърифлаган донишманд Шарқнинг буюк сухандони Шайх Саъдий сиймоси эди. «Учқур тафаккур билан тўқилган ривоят — «Гулистон» ва шарқона сухандонлик билан битилган шеърлар — «Бўстон» асарларига ишора эди. Шеърда Пушкиннинг Саъдий даҳосига эҳтиром билан қараши, унинг асарларига эҳтиросли муҳаббати шарқона ёниқ рангли ташбеҳлар орқали ифода этилган. Зеро. Пушкинда шарқона услубга майл уйғотган асосий манбалардан бири ҳам Саъдийнинг «Бўстон»идир. Мазкур шеърдан маъ- лум бўлишича, Пушкин Саъдийнинг «Гулистон»ига ҳам муҳаббат билан қараган, шунинг учун бу асарнинг французча нашрини ўзининг шахсий кутубхонасида эъзозлаб сақлаган.
Шеърда қўлланилган ташбеҳлар ёрқинлиги, кўзни қамаштирувчи порлоқлиги, шарқона шеърий санъатларга хос муболағадорлиги, шарқона бадиий тафаккурга хос кўтаринки романтик услуби билан Пушкин Шарқ мумтоз шеърияти даҳолари даражасига яқинлашиб боради. Русиянинг буюк шоири ҳам Саъдийга хос бўлган «шарқона сўзамоллик» чўққиларини забт этади. Шарқ шоирларининг сўзга усталиги, бадиий заковатининг юксаклиги ҳақида фикр юритиш баробарида Шарқ аёлларини нурдек тиниқ сиймоларига ҳам чизгилар беради. «У ерда аёллари ҳурлар каби покизадир», деб таърифлайди. Шеърда «ҳур» сўзи ўзгармасдан фақат «ҳ» ундоши «г» билан алмашиб, «гури» шаклида, яъни «гуриям равны» бирикмасида қўлланилган. Пушкиннинг кўпгина шеърларида туркий сўзларни учратиш мумкин. У бир неча асарларида «султон» сўзини ишлатади. «Руслан ва Людмила»да «дарвеш» сўзини қўллайди. Бир қанча шеърларида ишлатган «ҳарам» сўзи аввал «гарем» шаклида, кейинчалик аслидек «харам», деб ёзилади. Фақатгина бадиий асарларида эмас, балки мактубларида ҳам шарқона сўзлар, туркий жумлалар кўп учрайди. С.И.Тургеневга 1821 йил 21 августда ёзган хатида Пушкин «сизни бегона Туркиядан, ўз Туркиямизга (яъни Русияга) қайтганингиз билан қутлайман. ...Шимолий Стамбул (Петербург)га тез орада келасизми, бизнинг азиз муфти Александр Ивановични мен учун бағрингизга босиб қўйинг» , деб ёзган.
Шарқ адабиёти, шарқона шеърий санъатлар билан қизиқиш Пушкин учун ўгкинчи ва даврий кайфият эмас эди. Шарқ адабиёти, айниқса, Саъдий ижоди унинг доимий эътиборида бўлган. 1830 йил тугатилган «Евгений Онегин» асарида ҳам яна Саъдий сиймосини ёдга олган ва:
«Баъзилар энди йўқ, ўзгалар йироқ,
бир замонлар Саъдий дегани каби »
деб ёзади.
Фақат Саъдий сиймосига эмас. шарқона шеърий саиъатларга ҳам Пушкин такрор-гакрор мурожаат қилади ва қалб кечинмалари, руҳий ҳолатларини кўтаринки шарқона поэтикага хос ярқироқ ташбеҳларда, Шарқ мумтоз шеъриятида кенг қўлланилган шеърий образлар ёрдамида тасвир этади. Суюкли гул қошида чарх уриб, гирён-гирён куйлаётган ошиқ булбул Пушкиннинг эҳтиросли изтиробларини, ўтли ишқда куйган қалб дардларини, ҳижрон азобларини ифода этиш учун ёрдамга келади. Шоирнинг «Булбул ва гул» (1827) шеъри бунга мисол. Шеърда булбулнинг «Шарқ булбули» эканлиги очиқ айтилган. Таржимада «Шарқ» сўзи тушиб қолган бўлса-да, шеърнинг шарқона оҳанглари сира заифлашмаган. Чунки бу оҳанглар бениҳоя кучли бўлгани учун ҳам унинг ўзбек тилига таржимаси аруз вазнига мос келган. Шоир Чўлпоннинг бадиий интуитив ҳиссиёти «Булбул ва гул» шеърининг шарқона оҳангларини ҳис этиб, аруз вазнида таржима қилади, ташбеҳларни ҳам шарқона оҳангга солади:
Баҳор чоғида, холий боғда бир зулматли тун эрди,
Ғариб булбул фиғон айлаб, гулим раҳм айлагил дерди
У гул ҳеч қулоқ солмас эди фарёду афғона,
Фақат ором оларди нағмадан тўлғона-тўлғона.
Сени ҳеч бир севмаган бир гул учун, эй шоирим,
Ёнарсан, ўртанарсан, дод этарсан тинмайин сен ҳам,
Кўй энди, беҳуда дод этма оҳинг унга етмайдир
Қарайсан: яшнаган, гул фақат овоза бермайдир
(Чўлпон таржимаси)
Соловей и роза
В безмолвии садов, весной, во мгле ночей,
Поёт над розою Восточный соловей.
Но роза милая не чувствует, не внемлет
И под возлюбленный гимн колеблется и дремлет.
Не так ли ты поёшь для жадной красоты ?
Опомнись, о поэт, к чему стремишья ты?
Она не слушает, не чувствует поэта
Глядишь, она цветет, взываешь — нет ответа.
(Т. 3. с. 8.)
Бу шеърни Ҳофиз ғазалига муқояса қилиб, шарқона ғазалларига солиштириб кўрайлик. Муқояса Пушкин Шарқ шеъриятидан, унинг поэтикасидан қанчалик чуқур таъсирланганига холис гувоҳлик берсин. Ҳофиз ёзади:
Бордим саҳарда боғ сори гул терши учун
Ногоҳ қулоққа келди, чекар эрди булбул ун.
Бир гулнинг ишқига у бўлиб мен каби асир,
Ғавғо қилар эмиш бу чаман ичра ушбу кун.
Сайр айнар эрдим ул чаману бог аро фақат
Ўйлар эдим у булбулу гул ҳақида бутун.
Гул ёр этиб тиконни-ю, булбулда йўқ қарор
На гулда ўзгариш, на булбулдадир сукун.
Ҳар икки шеърдаги макон (боғ), замон (баҳор), ҳолат (боғдаги ҳеч ким йўқ холи вақт) — бутун манзара, бу манзаранинг бадиий-ҳиссий идроки, талқин усули, тасвир услуби, воқеанинг шоир қалбида эмоционал акс садоси нақадар муштарак! Ҳар икки шеърда қиёс айнан бир хил такрорланади: боғда гул ишқида фиғон айлаган булбулни кўриб, унинг муҳаббатига мубталолиги, ҳижронда ёниши худди мен сингари, дейди шоир.
Пушкин шеърида ҳам, Ҳофиз ғазалида ҳам гул бепарво. Икки асарнинг қиёсий таҳлили Пушкин шеъри Ҳофиз ғазалининг эркин таржимаси, деб айтиш мумкин бўлган даражада бир-бирига ўхшашлигини кўрсатади.
А.С.Пушкин Ҳофиз ижоди ҳақида лицейда форс адабиётидан эшитган маърузалари ва Гётенинг «Ғарбу Шарқ девони» асосида анча тўлиқ тасаввурга эга бўлган. Гёте ижоди билан қизиққан Пушкин унинг бутун мухлисларини ҳайратга солган «Ғарбу Шарқ девони»ни ўқимаган бўлиши мумкин эмас. Кюхел- бекернинг Пушкинни ҳайратга солган мақолаларида ҳам «Ғарбу Шарқ девони« ҳақида фикр юритилади. Пушкиннинг яқин дўстларидан Кюхелбекер Гётенинг «Ғарбу Шарқ девони» бўйича араб ва форс адабиёти ҳақида маълумотлар тўплаган .
Бу манбалар Пушкинга Ҳофиз ижодий сиймоси ҳақида тасаввур пайдо бўлишига етарли бўлган. Ҳофиз шеъриятига ихлосманд бўлган Пушкин ижодига унинг шеърияти таъсир этгани шубҳасиз. Пушкиннинг ўзи ҳам баъзи шеърларини «Ҳофиздан« деб атайди. «Шайдо бўлма жанговар шуҳратингга«, деб бошланган шеър шундай аталади. Шеър 1829 йил Эфрот лагерида ёзилган. Шеърнинг қўлёзмасида «Шеер I. Фарҳодбекка» деб ёзилган. Шеер — шеър сўзининг ўзгарган шакли. Биринчи шеър деб қўйилиши — демак, Пушкин Фарҳодбекка атаб яна шеър ёзиш ниятида бўлган. Пушкиншнунослар бу шеър ҳақида фикр билдирар эканлар, гарчи бу асар «форс шоири Ҳофиз шеърияти оҳангларида ёзилган бўлса- да, мустақил асар» деб баҳо берадилар. Дарҳақиқаг, Пушкиннинг мазкур шеърини шоирнинг ўзи «Ҳофиздан» деб атаганига қарамай, Ҳофиздан таржима, деб бўлмайди. Чунки бу шеър мазмунига мос асар Ҳофиз шеъриятида учрамайди. Лекин шеърнинг туғилишига туртки бўлган ғоявий-эстетик дунёқараш бевосита Ҳофиздан экани шубҳасиз, йўқса, Пушкин уни Ҳофиздан деб атамасди. Пушкин Фарҳодбекка мурожаат қилар экан, «Жанговор шуҳратга шайдо бўлиб, оламон ила қонли урушларга ошиқма»; «тўғри, мен биламан, ўлим сени аяйди»; «Азроил сенинг гўзаллигингни кўриб, сенга шафқат қилади»; «лекин мен жанговор жангларда иболи ҳаракатлар назокатини»; «нозу ҳаё гўзаллигини» «йўқотиб қўясан, деб қўрқаман», деб ёзади. Шеър мазмунидан маълум бўладики, Фарҳодбек ниҳоятда гўзал, назокатли, шарм-ҳаёли, уятчан йигит бўлган. У шунчалар дилбар йигит эдики, унинг гўзаллигидан лол қолиб, ҳазрати Азроил (Пушкин «Азроил« сўзини айнан ишлатади) қонли уруш майдонида уни омон сақлайди. Лекин жанговор жанглар уни гўзаллиги, нафис феъли-атворидан айириши мумкин. Фарҳодбек сиймосида гўзалликка мафтун бўлган Пушкин шу нафосат йўқолишидан ташвиш чекмоқда. Маҳбуба гўзаллигига мафтункорлик, бу гўзалликнинг мангу шоён бўлишини орзу қилган Ҳофизнинг ошиқона қалбининг зарблари Пушкин шеърларига етарли манба бўлган. Натижада Фарҳодбекка атаб Пушкин мустақил яратган асар ҳофизона оҳангларда битилиб қолган. Одатда йигитлар тараннум этилганида шижоат, баҳодирлик, мардонаворлик, умуман, эркак зотига хос жасурона фазилатлар ила улуғланган. Йигит кишини ҳуснда тенги йўқ гўзал сифатида таърифлаш Қуръони каримда Юсуф (алайҳиссалом) чиройлари васф этилганида учрайди. Юсуф (а.с.) шунчалар гўзал бўлганларки, Миср Азизининг хотини Зулайҳо бир кўришда ошиқу беқарор бўлади. Бу сир ошкор бўлиб, Зулайҳони бутун Миср аёллари маломат қиладилар. Шунда Зулайҳо бир тадбир ўйлайди. Маломат қилган барча аёлни меҳмонга чақириб, қўлларига биттадан пичоқ бериб қўяди. Зиёфат пайтида хизматкорлари орқали Юсуф (а.с.)ни чақиртиради. Хонага кирган Юсуф (а.с.)нинг ҳуснига маҳяиё бўлган аёллар қўл
ларидаги пичоқ билан гўшт ўрнига ўз бармоқларини кеса бошлайдилар. Бундай гўзал йигитга ошиқбўлмаслик мумкин эмаслигини англаган аёллар Зулайҳони маломат қилиш ўринсиз эканини ҳис қилиб, уни айбламай қўядилар.
Юсуф (а.с.) қиссаларини Пушкин Инжил ва Қуръон орқали таниган. Ҳатто у катта бобоси А.П.- Ганнибал (Ханбал)нинг тутқунлик тақдирини ака-укалари туфайли қул қилиб сотилган Юсуф (а.с.) қисматлари ила қиёслайди.
Юсуф (а.с.)нинг ақлни лол қолдирувчи гўзалликлари жозибасининг моҳияти нимада?
Ривоятта кўра. Аллоҳ таоло инсонга тақсим қилинадиган гўзалликнинг 99 фоизини Юсуф (а.с.)га бериб, қолган бир фоизини барча одамларга улашган экан.
Қуръонда ҳам, «Юсуф ва Зулайҳо» достонларида ҳам Зулайҳо нафс рамзи, Юсуф (а.с.), инсондаги ботиний гўзалликлар рамзи, кўнгул ҳусни, маънавият чиройи бўлган инсоний фазилатлар рамзи руҳий комиллик тимсоли саналадилар. Пушкин Фарҳодбекда йўқолишини истамаган гўзалликлар айнан Юсуф (а.с.)да тажассум топган ҳусни хулқ, руҳият гўзаллиги билан боғлиқ нафосат - маънавий поклик, ахлоқий баркамоллик тимсоли бўлган сифатлардир. Бу сифатлар Юсуф (а.с.)да тажаллий этган кўнгул мулкининг жилолари. Демак, Юсуф (а.с.)да тажассум бўлган қалб гўзаллиги, руҳият комиллиги, имон поклиги Аллоҳ инсопларга ато этган гўзалликнинг 99 фоизини жам этади. Инсоннинг ташқи қиёфасида зуҳур этган чирой инсон гўзаллигининг атиги бир фоизини ташкил қилади. Инсонда қалб гўзаллиги баркамол бўлмас экан, ташқи ҳусннинг фақат ўзи ҳеч нарса эмас. Қалб гўзаллиги, кўнгил поклиги, имон нури чеҳраларини файзга тўлдириб нурафшон этганлиги боис Юсуф (а.с.) кўрган кишини беҳуш этадиган даражада гўзал кўринганлар. Ҳазрати Юсуф (а.с.) чиройлари руҳий баркамоллик, маънавий юксаклик ва кўнгил гўзаллигининг мажозидир. Пушкин бу гўзаллик малоҳатини йигитлар учун шараф бўлган жанговор баҳодирликдан ҳам, алп полвонларга мос мардликдан ҳам юқори қўядики, шафқатсиз уруш майдонларида Фарҳодбекнинг шаҳид бўлишидан кўра кўпроқ унинг илоҳий гўзалликни мужассам этган руҳий поклиги, маънавий гўзаллиги завол топишидан ташвиш чекади. Фарҳодбекнинг бундай маъсум, яъни нокиза қиёфада тасвирланиши яна Қуръон оҳангларини эслатади. Фарҳодбек сиймоси «сочилган маржонлардек гўзал», «абадий навқирон», «хушрўй» («Инсон» сураси, 19-оят), «гўзаллиги мангу ёш йигитлар» («Воқеа» сураси, 17—20-оятлар) ва яна бир қанча оятларда эслатилган жаннат ғилмонларини ёдга туширади.
Жаннат ҳурларининг гўзаллигини тажассум этувчи маъшуқанинг, фирдавс ғилмонларига монанд покликни ўзида намоён этувчи ошиқнинг ранг-баранг сиймоларини яратган Ҳофиз шеъриятининг оҳанглари кириб келганини англагани учун ҳам шоир мустақил мавзудаги асарни «Ҳофиздан» деб атаган. Маҳбубага ҳофизона мафтункорлик руҳида ёзилган шеърлардан яна бири:
«Оқшом мени париваш Лайли
Ташлаб кетди лоқайдлик билан»,
деб бошланади.
Пушкиншунослар бу шеърни Агубнинг «Шарқ ва француз шеъриятидан» номли антологиясига француз тилига таржима қилиб киритилган араб қўшиғига тақлидан ёзилган, деб таъкидлашган. Ж.Агуб нашр этган араб қўшиғининг мазмуни қуйидагича бўлган: «У курсидан турди. «Ўтир», дедим мен унга. У менга: «Қара-чи, сочларинг оқариб кетибди-ку!» деди. Ҳайҳот, илгари қоп-қора мушк эди, энди камфара бўлиб қолибди!» «Тўғри, лекин мушк никоҳ тантаналарида, камфара эса дафн маросимларида ишлатилишини унутиб қўйибсан шекилли» , деди.
Пушкин шеъри худди шу манзарани чизиб беради. Пушкин Шарқ сюжетидан онгли равишда истифода этган. Чунки у Шарқ адабиётида бир сюжет асосида жуда кўплаб шоирлар мустақил асар ёзишларини, бир-бирларининг шеърларига назира боғлашларини яхши билар эди. Шунинг учун у тақлидчи бўлиб қолишдан чўчимасдан, Шарқ шоирлари тажрибасини муваффақият билан ўзлаштирди. Лекин мазкур шеърнинг шарқона тафаккур, шарқона бадиият тарзида шаклланишини араб қўшиги сюжети билангина чеклаб бўлмайди. Чунки бу руҳдаги шеърлар Пушкин яхши таниган Саъдий ва Ҳофиз ижодида талайгина учрайди. Биз Пушкиннинг шеърини ўқир эканмиз, Саъдий ва Ҳофиз ғазалларининг бўйини туйгандек бўламиз. Сочлари оқарган ошиқ билан унинг устидан кулиб, беҳад нозу истиғнолар қилувчи шўх маҳбуба ўртасидаги суҳбаг шеърга асос бўлган. Шеърдаги умумий манзара шундай: маҳбуба ёш, шўхликлари жўш урган, бепарво малак. Шоир унга: «Ташлаб кетма, гапим бор», деб зорланади. Маҳбуба эса унинг зорларига кулгу билан қараб: «сочларинг оппоқ-ку», деб истеҳзо қилади. Ошиқ шарқона ҳозиржавоблик билан: «Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор! Сочим аввал қора мушк эди, энди кофур (хушбўй мушк ифор)га айланди», дея жавоб беради. Маҳбуба Лайлининг шўхликлари яна ҳаддан ошади, ошиқни батамом мулзам қилади: «Ўзинг биласан: мушкнинг хушбўй иси янги келин-куёвга тотли, кофур эса ярар тобутга». Мушкнинг ранги қоп-қора, ёшликдаги соч ранги мисол. Кофур ошиқнинг оқарган оппоқ сочлари сингари.
Бу уринда Пушкин шеърига Шарқ шеърий санъатларидан тазод кириб келганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Пушкин яна ошиқ ва маҳбубанинг ҳозиржавоблиги ва сўзга усталиги орқали Шарқ шеъриятига хос сўз ўйини санъатига ҳам эриша олган. Шарқ поэтикасига хос тасвир усулларидан фойдаланиши Пушкиннинг Шарқ адабиётига муҳаббат билан қараганлиги, Шарқ шеърияти моҳиятини теран англашга интилганлигидан дарак беради. Фақат Пушкин эмас, Ғарбнинг кўпгина даҳолари Шарқ маданияти ва адабиёти, унинг алломаларига муҳаббат билан қараганлар. Шарқ мумтоз адабиётининг образлилиги, фантазияга бойлиги, фикрларнинг ёрқинлиги ва туйғуларнинг кўтаринкилиги Оврупа санъаткорларини мафтун эгиб келган.
XVI аср охири XVII аср бошларида Оврупа адабиётида Шарққа интилиш адабий йўналиш сифатида шаклланди. Шарқ халқларининг ахлоқий қиёфасини тараннум этиш асосида Ғарб ижодкорлари инсонийлик ғояларини тарғиб қилдилар. Француз адабиётида бу йўналиш кучли оқимга айланган. Волтернинг шарқий драмалари ва Монтескйенинг «Форс мактублари»да Шарқ Ғарб маърифат парварлигининг озодлик гоялари яширинган либосга айланган. Немис файласуфи Гёрдер Шарқ маданиятининг юксак гояларини Ғарб адабиёти билан чатиштириш лозимлигини назарий жиҳатдан исботлаб берган. Унинг «Халқлар овози» фалсафий мақолалар тўплами Шарқу Ғарб чатишувининг назарий дасгури эди. Бу дастурни бадиий амалиётга айлангиргап дастлабки ижодкор Гёрдернинг шогирди буюк Гёте бўлди. Гётенинг «Ғарбу Шарқ девони» Ғарбу Шарқ бирлашуви тажаллий этган муаззам дурдонадир. Пушкин Ғарбу Шарқни бирлаштирувчи махсус китоб ёзган эмас. Лекин унинг Шарқ анъаналари, шарқона руҳ ва шарқона фалсафани мужассам этган асарларини жамласак улар ҳам Гётенинг китобига яқинлашиб қолади.
XIX асрда рус адабиётшунослигида романтик поэзия ҳақида биринчи рисола ёзган Орест Сомов Шарқ шеърияти ҳақида фикр юритар экан, «Шарқ шеърияти, ундаги тўқималар ҳақида гапирмаганда ҳам, туйғулариинг покизалиги, ифода ва манзараларнинг янгилиги билан порлаб туради» , деб ёзади. Шунингдек, у Гёте, Байрон, Томас Мур ижодида кўринган шарқона оҳангларни юқори баҳолайди.
Оврупа адабиётида Фирдавсий, Шайх Саъдий, Ҳофиз асарларининг пайдо бўлиши Ғарб адибларида Шарқ халқлари ҳаёти, маданиятига қизиқиш ва шарқона услубга майл уйғотган. Натижада Гётенинг «Ғарбу Шарқ девони», Байроннинг «Корсар», «Кофир», «Зулайҳо» (иккинчи номи «Шарқона повеет»), Жуковскийнинг «Уйқудаги ўн икки гўзал», Томас Мурнинг «Лалларук» («Лола руҳ») поэмалари ёзилган. «Лалла — рук» («Лола руҳ») поэмасининг бир бўлими «Жаннат ва пари» деб аталган. Томас Мур ўз асарларига Шарқ адабиётига хос пари образиии олиб киради. Мазкур поэма ҳақида фикр юритар экан, Байрои Томас Мурга ёзган мактубида поэма муаллифини «Шарқ колорити, унинг камалақдек рангини, нурларини бутун мукаммаллиги билан» бера олгани учун олқишлайди.
Пушкин ҳам Томас Мурнинг ҳаддан зиёд шарқийлашиб кетган, Саъдий, Ҳофиз ва Қуръонга болаларча тақлид эта бошлагани ҳақида хабар берган ва Оврупа шоири ўзининг ғарбона қиёфасини сақлаши лозим, деган эъгиқодга амал қилишга интилади ва баъзан ўз эътиқодида содиқ қолади. Масалан, «Арабчага тақлид», «Осиёнинг бесамар сарҳадларин кўрдим», «Ой шуъла сочар, денгиз сокин ухлар», «Грузия қирларида тун қоронғуси», «Қалмиқ қизига», «Кавказ» каби шеърлари ва «Кавказ асири» поэмасида Шарқ мавзуини ёритган бўлсада, «Арабчага тақлид» деб бевосига Шарққа шпора қилган бўлсада, тасвир ғарбона шеърият қонуниятлари асосида яратилган. Бу асарларда Пушкин Оврупа шоирига хос хусусиятларни тўла сақлаб қолган. Лекин юқорида таҳлил этилган ва яна бир қанча асарларида шоирни Шарқ поэтикаси тамоман забг этгани кўринади. Баъзи шеърларининг тасвир воситалари, руҳий-ҳиссий хусусиятларини кузатсангиз, гўё уларни Шарқ шоири ёзгандек. Мавзунинг шарқона моҳияти, тасвирдаги кўп маънолилик шарқона услубни шакллантирганини, шеърга Шарқ шеъриятига хос кўтаринкилик ва образлилик, тасвир рангларининг ёрқинлиги, муболағадорлиги чуқур сингиб кетганини шоирнинг ўзи ҳам сезмай қолади. Шарқ адабиёти таъсири фақат тасвир воситаларида эмас, асарнинг сюжет қурилиши, композинияси ва образлари ҳам шарқона либос кийган асарлар Пушкин ижоди учун тасодифий ҳол эмас. Бунгаи «Анжело» поэмаси ёрқин мисол бўла олади. Шоҳнинг фақир кийимини кийиб олиб, мамлакатдаги аҳволни кузатиши, ноҳақликларни ўз кўзи билан кўриб, қайта тахтга ўтирганидан кейин уларни бартараф этиши Ҳорун ар-Рашид ҳақидаги ривоятлар сюжетини эслатади. Поэмада тасвир этилган ҳумкдор Дук образи Шарқ эртакларидаги шоҳ образига ўхшаб кетишини Пушкиннинг ўзи ҳам таъкидлайди. Дукнинг бошқа кийим кийиб олиб, халқ ичида яшириниб юрганини таърифлар экан:
«Зиндонларга борганди Дук, Жонли тасаввур —
Ҳосил этди. Романларни севганиди базўр
Эҳтимолки Хорун Рашид халифа каби —
Бўлмоқчидир (2-жилд 260-бет)
деб ёзади.
Пушкин ижодида шарқона кайфият сюжет ва композиция сингари йирик компоиентлардан ташқари, унинг асарларининг энг зариф ҳужайраларигача сингиб кетган. Масалан, тасвир усулларининг сербўёқлиги ва бу бўёқларнинг ёрқинлиги, ўхшатиш, сифатлаш, истиора, тазод кабиларнинг шарқона хусусиятлари, «дабдабали уйқу», «ҳашаматли Шарқ», «сеҳрли гўзаллик», «сеҳрли арфа», «сеҳрли ўлка», «осойиштга фароғат» каби сифатланшарда; Заремани гулга қиёслаш, унинг қоматини (Шарқда сарвга ўхшатиш моҳиятига тенг) пальмага таққослаш каби ўхшагишларда; Зареманинг кўзини «тундан қора», «кундан равшан», деб таърифланган муболағаларда акс этган. Шунга ўхшаш тасвир воситалари ва поэманинг композицион тузилиши, лексик-семантик қатлами, образлар тасвирида жам бўлган шарқона колорит Пушкиннинг ўзи тан олган «шарқона услуб»ни шакллантирди.
Бу услуб Пушкиннинг Шарқ адабиёти намуналарини ўзлаштириши самараси эди. Бу ўзлаштириш ниҳоятда эрта бошланган. У лицейдалик пайтидаёқ Шарқ адабиёти ҳақида маърузалар эшитган, Сисмовдининг «Араб эргаклари ҳақида» китобини, мазкур даврда Русия вақтли матбуотида эълон қилингаи Шарқ адабиёти намуналарини ўқиган. Шунингдек, Пушкин Антуан Ҳамилтон француз тилига таржима қилган сеҳрли эртаклар ва «Минг бир кеча» ҳамда Саъдий, Ҳофиз асарларининг таржималари билан таниш бўлган. Агубнинг «Шарқ ва француз шеърияти» асарини ҳам ўрганган. Пушкинга Монтескйе, Волтер, Байрон, Томас Мурнинг шарқона асарлари ҳам маълум эди. Қуръонни ўрганиш Пушкинга Шарқ фалсафаси, Шарқ халқлари тафаккури ва эътиқодини яна ҳам теранроқ тасаввур этишга кўмаклащди.
Шарқ халқлари ҳаёти билан яқинлашув - жанубга сургун қилиниши, Кавказда яшаши, тоторлар, черкаслар, Боқчасарой аҳолиси саналган мусулмонлар билан мулоқотда бўлиши, Арзрумга саёҳаги, Қозоғистон чўлларини кезиб. Орснбурггача етиб келиши «хаёллари Осиёга парвоз қилган» Пушкинга Шарқ халқлари ҳаётининг бирмунча мукаммал ва ҳаққоний бадиий тасвирини яратишга асос бўлди.
Пушкин Шарқ манзараларини яратиб, шарқона характерлар чизди. Шарқ адабиёти анъаналаридан маҳорат билан фойдаланди. Оврупа шоирлари орасида Шарқ маданиятига ҳаммадан кўра кўпроқ яқинлашган ижодкорга айланди. Лекин булар барчаси Пушкиннинг Шарқ адабиётипинг ҳақиқий моҳияти, теран фалсафаси, юксак образлилигини ўзлаштириш жараёнидаги дастлабки босқич эди. Пушкин тасаввурида Шарқ адабиётипинг зоҳирий хусусияглари аниқроқ намоён бўлган. Маънолар уммони бўлган Шарқ шеъриятининг теран моҳиятини, унинг ғоялар ва образлар олами, бадиий-эстетик қимматини ва фалсафий қатламларини Пушкин тўлиқ тасаввур эта олган, деган хукм чиқара олмаймиз. Чунки Пушкин ўқиган гаржималарда бу хусусиятлар бутун моҳияти билан мужассам бўлган, деб айтиш қийин. Фирдавсий, Саъдий, Ҳофиз номлари Пушкин даври Русияси учун жуда яхши таниш бўлган. Лекин таржималар асосан Шарқ шоирларининг асарларидан олинган нарчалардан иборат бўлган. «Шоҳнома»дан фақат Фирдавсийнинг Султон Маҳмуд Ғазнавийга ёзган ҳажвияси, «Рустам ва Суҳроб» достонлари таржима қилинган. Саъдий асарларини Пушкин француз тилида мутолаа қилган.
Қатрада қуёш акс этганидек, денгиздан томчи бўлган бу таржималар асосида Пушкин қуёшнинг юксаклигию денгизиинг чуқурлигини баҳоли қудрат тасаввур қилди. Бадиий интуитив идрок Пушкинга ислом таълимотидан баҳра олиб, Қуръон ҳикмагларидан ўсиб чиққан Шарқ адабиётининг бадиияти буюклигини, Шарқ шоирларининг тафаккури, заковати, фалсафий қарашлари теранлигини ҳис этишига ёрдам беради. Шунинг учун ҳам Саъдийнинг тўрт мисра шеърини ўзининг бутун поэмасидан юқори қўйди. Сабаб Саъдий шеъридаги чуқур ҳаётий фалсафа Пушкшнги ўзига ром этган эди.
Айниқса, «Минг бир кеча» эртакларидаги хаёлотлар дунёсининг чексиз уфқлари Пушкинда Шарқадабиётини дабдабали, жозибали, ўта ҳашаматли, деб тушунишига асос бўлган. Шарқ халқлари характерини ҳам Пушкин баландпарвоз қиёфада тасаввур этишга мойил бўлган.
Пушкин «Арзрумга саёҳат» асарида: «Форс шаҳзодасини кутар эдилар . Казбекдан бир қанча масофа нарида қаршимизга бир неча арава дуч келди ва тор йўлдан ўтиши янада қийинлаштирди. Аравалар ўтиб кетгунча, соқчи бизга форсларнинг битта сарой шоирини кузатиб бораётганини айтди ва у, илтимосимга кўра, мени Фозилхон билан таништирди. Мен таржимон орқали баландпарвоз Шарқ саломини изҳор этишга кирищдим. Аммо Фозилхон менинг ўринсиз эзмалигимга бамаъни одамнннг содда ва эҳтиромли жавобини бергач, жуда хижолат тортдим! У мени Петербургда кўраман деб умид қилган экан, учрашувимиз қисқа муддатли бўлганлигидан ачинди ва ҳоказо. Мен хижолат ичида тумтарақ ҳазилнамо сўзни тарк этиб, оддий оврупача сўзлашишга мажбур бўлдим. Бу бизпинг русча ҳазилкашлигимизга сабоқ. Бундан кейии кишиларга сира ҳам уларнинг қўй терисидан қилинган попоқларига ва хина қуйилган тирноқларига қараб баҳо бермайман» , деб ёзади. Шарқ шоири билан шахсан танишув Пушкиннинг Шарқ халқларининг маънавий қиёфаси тўғрисидаги тасаввурини бутунлай ўзгартирди. Пушкин Шарқ халқлари характсридаги ижобий хислатларни адабий асарларида меҳр билан тараннум этган бўлса-да, дабдабали баландпарвозлик Шарқ адабиётипинг ҳам, Шарқ кишилари феъл-атворининг ҳам асосий хусусиятларидан. деб ўйларди.
Агар Пушкин Саъдий оламини, Ҳофиз шеъриятининг маънолар дунёсини, Жомий, Румий, Навоий, Бобур ва бошқа алломаларимиз ижодида тажассум топган фалсафий жавоҳирлар хазинасини гўлиқ англаш имкониятига эга бўлганида Шарққа, Шарқ адабиётига қанчалик эҳтиром билан қарагани ҳолда, худди Фозилхон олдида мулзам бўлиб қолганидек, хижолатда қолар эди. Шарқ халқларининг бамаъни, улугвор қиёфасини ўзида мужассам этган Фозилхоннинг синолиги ва салобатидан ҳайратга тушган Пушкин ўзининг самимий муносабатини Фозилхонга атаб ёзган шеърида бундай ифода этган:
Қиёссиз мардлигингга айтгум тасанно,
Сен совуқ шимолга йўл олдинг, аммо
У ерда қисқадур баҳор онлари,
Лекин таниш Ҳофиз ва Саъдий номлари.
Сен кўргач, Рус элин эртакларини
Ўзингдан қолдиргш ном-нишон бирор.
Шарқона ҳаёлот чечакларини
Шимол қорларига айлагил нисор.
(Шеърнинг гаржимаси А.Клименконннг «Дўстлик рамзи» китобидан олинди)
Пушкин шарқона бадиий тафаккурнинг зоҳирий оламини кашф эта олди, ботиний моҳиятни, Шарқ бадииягига мансуб ғоялар оламининг теранлигини кашф этиш Пушкингагина эмас, бутун унинг даврига ҳам насиб этмади. Шарқ шеърияти моҳиятини илмий-бадиий жиҳатдан кашф этишга, ҳақиқий фалсафий, эстетик жиҳатларини нисбатан тўлиқроқ ёритишга И.Ю.Крачковский, И.С.Брагинский, И.Конрад, Д.Бертеле, В.Жирмунский сингари XX аср рус шарқигуносларигина мушарраф бўлишди. Пушкиннинг Шарқ мавзуи таъсирида ёзаётган асарларини таҳлил қилиш асосида шундай хулосага келиш мумкин.
Пушкиннинг Шарққа қизиқиши ва Шарқ адабиёти таъсирида ижод қилиши лицей давридаёқ намоён бўлган, лекин шоир бу даврда Шарқнинг ҳақиқий моҳиягини бадиий-фалсафий, психологик жиҳатдан тўлиқ кашф этолмади. Унинг тасаввурида китобий Шарқ шаклланди. Лицей даври, Томашевский айтганидек , Пушкиннинг Шарққа қизиқишининг асосий даври эмас ва шоирнинг Шарққа қизиқиши «Қуръонга иқтибос» (1824) билан якунланган ҳам эмас.
Брагинский айтганидек , Пушкиннинг Шарқни ўзлаштириши айнан 1824 йиллардан ҳам бошланмайди. Брагинский айтаётган давр шоирнинг Шарқии ўзлаштиришидаги иккинчи сифат ўзгаришларига эришилган давридир. Пушкин Жануб ва Кавказ сургуни туфайли Шарқ ўлкалари, Шарқ одамлари билан шахеан танишди. Китобийлик жонли тасаввур билан алмашди. Бу даврда Пушкин Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўқиётгани йўқ эди. Брагинский тан олган Шарқ ноэтикасини ўзланггиришга Пушкин биринчи даврдаёқ эришган. Шарқ халқлари билан юзмаюз учрашиб, уларнинг урф-одатлари, ҳаёт ва тафаккур тарзини ўз кўзи билан курганидан кейин шоирда ойдин ва реал тасаввурлар шаклланди. Бу тасаввурларни жозибали бадиий манзараларга айлантиришда (биринчи даврдаёқ ўзлаштирилган) Шарқ адабиётига хос тасвир восигалари кўмакка келди. Бу ҳолат Пушкиннинг хоҳиш-иродаси билан эмас, мазмуннинг ўзига мос шаклни тақозо этиши қонунияти билан рўй берди.
Иккинчи даврда шарқона тафаккурни мукаммал ўзлаштириши Пушкиннинг Қуръонни ўрганиши билан боғлиқ. Шарқ билан юзма-юз учрашув ва қуръоний ҳикматлар асосида Пушкин Шарқпи қайтадан кашф этди.
Шарқни ўзлаштиришнинг учинчи — 1830 йиллардан то шоир умрининг охиригача давом этган босқичи Пушкин шеъриягдан тарихга юз ўгирган даврга тўғри келади.
Пушкин «...мен учун шеърият булоғи қуриб қолди шекилли», дейди бу давр ҳақида. Пушкин бу даврда Шарқни тарихий-сиёсий, илмий жиҳатдан ўзлаштира бошлади. Бу ўзланггириш Русия гарихида буюк давр бўлган Пётр I салтанати, унинг Шарқ мамлакатлари ўртасидаги сиёсий-дишюматик ва иқтисодий алоқалари билан боғлиқ эди. Пушкин ҳам Шарқни худди шу жиҳатдан ўрганиб, «Пётр I тарихи», «Пугачаёв тарихи» асарларини яратишга кирищди. (Бу мавзу алоҳида фикр юритишни ва махсус тадқиқотни талаб қилади.)