Журналист ва шоир Минҳожиддин Ҳайдар 1941 йилнинг 3 май кунида Андижон вилояти, Олтинкўл тумани Маслаҳат (Тўн кўйган) қишлоғида таваллуд топган. Тўлиқсиз ўрта мактабдан сўнг Андижон медитсина билим юртида (1958—1960) ўқийди. 1963—1968 йилларда эса Тошкент Давлат дорилфунунининг филология факултетида таҳсил кўради. Сўнгра «Ўзбекистон маданияти» (ҳозирги «Ўзбекпстон адабиёти ва санъати») рўзномасида, «Ёш гвардия» ва Ғафур Ғулом нашриётида етакчи муҳаррир бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирги кунда эса у Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси қошида «Минҳож» саховат нашриётини очиб, унга ўзи раҳбарлик қилиб келмоқда. Мазкур нашриёт эса халқимизнинг бой тарихи, маданий меросига оид ноёб асарларни чоп этиш билан катта хайрли иш қилмоқда.
Унинг биринчи шеърий тўплами 1971 йилда «Инсон юраги» номи билан чоп этилади. Сўнгра унинг «Нина устида қаср» (1979), «Ўчмас бўрон» (1979), «Тирик аланга» (1984), «Булбулсиз» (1991) каби бир қатор шеърий тўпламлари ва 1992 йилда «Мусалло» номли публитсистик асарлари босилиб чиқади.
У таржимон ва драматург сифатида ҳам сермаҳсул ижодкордир. Жумладан, «Онаизор» (1970), «Дўзахдаги шайтон» (1976) каби шеърий драмалари ва памфлетлари китобхон ва томошабинда катта қизиқиш уйғотган.