Абдулла Орипов Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз қишлоғида деҳқон оиласида 1941 йили дунёга келди. Обидийда қишлоқ советидаги ўрта мактабни 1958 йили олтин медал билан тугатгач, Ўрта Осиё Давлат дорилфунуни журналистика бўлимига кириб, уни 1963 йили муваффақиятли битириб чиқди.
1963 йилдан буён турли нашриётларда муҳаррирлик, Ёзувчилар уюшмаси котиби, муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш идорасининг раҳбари вазифаларида хизмат қили! келмоқда.
А.Ориповнинг талабалик йилларида яратилган шеърлари республика вақтли матбуотида босилиб чиқди. 1965 йили биринчи шеърлар тўплами «Митти юлдуз» чоп этилди, шундан буён шоирнинг «Кўзларим йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Ўзбекистон», «Қасида» (1972), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат» (1979), «Ҳаким ва ажал» (1980) «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983) шеърий тўпламлари босилиб чиқди. Мазкур тўпламларга кирган шеърларни кўздан кечирар эканмиз, унда шоирнинг шеърдан шеърга, тўпламдан тўпламга, йилдан йилга ўсиб, ижодий баркамоллашиб борганлигига гувоҳ бўламиз.
Айниқса, 60-йиллардан кейинги асарларида ҳаёт ва одамлар ҳақидаги жамият ва табиат ҳақидаги фалсафий мушоҳадаларнинг тобора чуқур тус олаётганлиги сезилади. Кучли эҳтиросли туйғулар билан бадиий талқин бирбирига уйғунлашиб боради. Бу, бора-бора теран фикрлаш билан юксак бадиийликнинг омухтасига айланади, шоирнинг камолотидан дарак беради. У она образини чизадими, биринчи муҳаббатга содиқ лирик қаҳрамон образини яратадими, Ўзбекистон ҳақида куйлайдими, олам ва одамлар ҳақида шеър тўқийдими, ҳамма-ҳамма ўринда ҳаёт ҳақиқати билан бадиий ҳақиқатга содиқ қолади. Ҳатто энг қатағонлик йилларида ҳам ростини, ҳа кучи етганича, имкони борича ва пардаларда бўлса ҳам рост сўзлади, шоир. «Тоқат» шеърида ҳам шу руҳ сезилиб туради.
Бозордан тутоқиб қайтар уйга чол,
Гўшт қайда? Ёғ қани? Ваъда сўздами?
Кампири хўрсиниб юпатар дарҳол.
— Ўкинманг, тақчиллик фақат биздами??
Абдулла Орипов шеъриятининг ҳозирги босқичи яна ҳам ўзгача, маънавий-бадиий жиҳатдан юксакликка кўтарилмоқда. Унинг «Ҳаж дафтари» (1992)га кирган «Ҳадис»лари ҳам буни тўла тасдиқлайди. Ҳозиргача у 50 та ҳадис-шеър яратган бўлса, келгусида уни юзга етказмоқчи. У мустақил Ўзбекистон мадҳиясининг муаллифи ҳамдир. Энг муҳими, унда шоир Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги маънавиятни қайта, замон руҳида тиклаш, янги босқичга кўтаришга интиляпти.
Абдулла Орипов истеъдодли шоир бўлганидек, истеъдодли таржимон ҳамдир. У Дантенинг «Илоҳий комедия» асарини ўзбек тилига юксак маҳорат билан ўгирди. Абдулла Орипов Некрасов, Л.Украинка, Шевченко асарларш ҳам она тилига таржима қилган.
Ижодкорнинг шеърий мажмуалари рус ва бошқа қа дош халқлар тилларига таржима қилинган ва алоҳида китоб ҳолида нашр этилган.
Абдулла Орипов — ноёб истеъдод эгаси. Чуқур фалсафийликлик, миллий ғурур, исёнкор руҳ, диний-ахлоқий теранлик шоир шеърияти асосларини ташкил этади. Ўзбек халқининг миллий уйғониши, ҳурфикрлилик ва мустақиллик учун кураш йўлида Абдулла Орипов шахси ва ўткир шетзрияти мисли кўрилмаган ўрин тутганини қавд этиб ўтиш жоиз. Унинг асарлари ўзбек шеъриятини ҳамон бойитмоқда.
Ўзбекистон халқ шоири (1989) Абдулла Орипов муносиб тақдирланган. У Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотининг лауреатидир.