Ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург Омон Мухтор 1941 йили Бухорода таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, бир неча вақт нашриётларда адабий ходим, Ўзбекистон радио, телевидение Давлат Комитети, «Ўзбекфилм» ҳамда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир бўлиб ишлайди. Ҳозирги кунда эса «Шарқ юлдузи» ойномасида бош муҳаррир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Унинг ижоди гарчи 50-йилларнинг охирларидан бошланган бўлса ҳам, биринчи «Чорлар қуёшли йўллар» шеърий тўплами 1965 йилда чоп этилади. Шундан сўнг у ҳикоянавис, қиссанавис, романнавис, шоир ва драматург сифатида йигирмадан ортиқ китоб нашр эттиради. Жумладан, «Нигоҳ» (1968), «Қушлар ва тушлар» (1971), «Шаҳарлик келинчак» (1973), «Ҳаёт дарвозаси» (1978), «Бухоролик донишманд» (1982), «Волшебник» (1986), «Болаликка саёҳат» (1984) каби ҳикоялар тўплами, пгунингдек, «Учқур поездлар» (1981), «Вазифа» (1988) каби ҳикоялар, қиссалар мажмуасини чоп эттирди. У айни чоғда романнавис сифатида ҳам ўзининг «Йиллар шамоли» (1976), «Егилган бош» (1989), «Минг бир қиёфа» (1992) каби эпик асарларини яратди. Шунингдек, «Оҳанг» (1974), «Ёғду» (1979), «Марварид» (1985), «Шиддат» (1990) каби шеърий тўпламлар О.Мухтор қаламига мансуб.
Айни чоғда у болалар учун «Бувим эртак айтади” (1971), «Кунлардан бир кун» (1985), «Минг йилда] сўнг» (1991) каби шеър, эртак ва ҳикоялар тўпламлари ни совға этган. «Егилган бош» романи учун 1990 йили Ёзувчилар уюшмасининг адабий мукофотига сазовор бўлди. Адиб таваллудининг эллик йиллигида (1991) унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби фахрий унвони берилди. Асарлари рус ва қардош тилларга тар жима ҳам этилган.