Ҳозирги давр ўзбек шеъриятининг порлоқ юлдузларидан бири истеъдодли шоир Эркин Воҳидовдир. У 1936 йилнинг 28 декабрида Фаргона вилояти Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида дунёга келган. Эркин Воҳидовлар оиласи 1945 йилда Тошкентга кўчиб келгач, бўлгуси шоир шу ерда ўрта маълумот олади.
1960 йилга келиб, у Тошкент Давлат дорилфунунининг филология факултетини тугатади, сўнгра турли нашриётларда муҳаррирлик қилади. Аввал «Ёш гвардия» нашриётида (1960—1963, 1975—1982), сўнг Ғафур Ғулом нашриётида (1963—1970) бош муҳаррир, директор бўлиб ишлайди. Айни чоғда «Ёшлик» ойномасига бошчилик ҳам қилади. У КПСС сафида бўлган ва кейинчалик ундан воз кечган. Ҳозирги кунда эса у Ўзбекистон Республикаси халқ ноиби сифатида Олий Кенгаш раёсати Ошкоралик қўмитаси раҳбаридир. У Республика адиблар иттифоқи бошлиги ҳамдир. У адабиётимизнинг қутлуғ даргоҳига ўша ўрта мактаб қучогидалигидаёқ ўзининг беғубор, мазмундор шеърлари билан кириб келган. Шоир Ғайратий раҳбарлик қилган адабий тўгаракларда пишган, чиниққан. Унинг биринчи шеърий тўплами 1961 йилда «Тонг нафаси» номи билан босилиб чиққан эди. Шундан буён шоирнинг ўттиздан ортиқ шеърий мажмуалари ўз ўқувчисига етиб борган. Жумладан, шоирнинг «Қўшиқларим сизга” (1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), «Нидо» (1965), «Лирика» (1965), «Палаткада ёзилган достон» (1967), «Ёшлик девони» (1969), «Чароғбон» (1970), «Достонлар» (1973), «Хрзирги ёшлар” (1971), «Муҳаббат», «Тирик сайёралар» (1980) кабв шеърий гулдасталари ва достонлари ўз китобхонига манзур бўлади. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, шоир шеърияти ўзининг икки муҳим хусусияти билап ўзга тенгдош шоирлар ижодидан фарқланиб туради. Аввало, Эркин Воҳидов — шоир деганда классик адабиётимизнинг минг йиллик гўзал ва бой анъаналарини ҳозиря даврда янги поғонага кўтараётган фалсафий шоир кўз ўнгимизда намоён бўлади. Қолаверса, инсон ва жамият муаммоси шоир шеъриятининг бош ўзагини ташкил этади. У хоҳ табиат ҳақида, хоҳ муҳаббат ҳақида, хоҳ пахта ва пахтакор ҳақида, хоҳ хорижий мавзуда бўладими ҳамма-ҳамма ўринда жамият тақдири, инсон келажаги ҳақида ўзининг фалсафий мушоҳадаларини ўртага қўяди. Шоир «Инсон» шеърида:
Собиту сайёрада инсон ўзинг, инсон ўзинг
Мулки олам ичра бир ҳоқон ўзинг, султон ўзинг,—
деган хулосага келиши ҳам фикримизнинг далили деса бўлади.
Еркин Воҳидов фақат ижтимоий-ишқий шеърият яратиб қолмай, балки ҳажвий-юмористик шеърлар муаллифи ҳамдир. Унинг «Манфаат фалсафаси», «Сен менга тегма», «Мажлис қилинг», «Дониш қишлоқ латифалари» каби шеърларида ҳам камоли инсон учун кураш муаммоси бош ғояни ташкил этади. Эркин Воҳидов бир қатор ажойиб драматик достонлар муаллифи сифатида ҳам маълум ва машҳурдир. Хусусан, унинг «Руҳлар исёни», «Истамбул фожеаси» каби достонлари ўзининг бадиий баркамоллиги, ўткир драматик хусусияти билан алоҳида ажралиб туради. Айни чоғда у моҳир драматург ҳамдир. Унинг «Олтин девор» асари кўп йиллардан буён Ҳамза номли театр саҳнасидан тушмай келиши ҳам шундандир.
Еркин Воҳидов оташин публитсист ва адабиётшунос сифатида ҳам самарали ижод қилиб келмоқда. Унинг «Шоиру, шеъру, шуур» китоби шундан далолат беради. Шу билан бирга у моҳир таржимон сифатида С. Есенин, Л. Украинка, М. Светлов, А. Блок, Р. Ҳамзатов, С. Капутикян каби истеъдодли шоирларнинг шеърларини ўз она тилида сўзлата олди. Унинг таржима соҳасидаги маҳорати буюк немис шоири Гётенинг «Фауст» асари таржимасида (1974) юқори чўққига кўтарилди. Адабиёт олдидаги ана шу хизматлари учун у Ўзбекистон Республикаси халқ шоири, Ҳамза мукофоти совриндори бўлди.