Учқун Назаров кўп қиррали ижод соҳиби. У ҳам адиб носир, кинодраматург, кинорежиссор 1934 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, Тошкент театр ва рассомчилик олий билимгоҳишгаг режиссёрлик бўлимида таҳсил олган.
Аввал Қўқон шаҳридаги Ҳамза драма театрининг бош рейиссёри, ҳозирги кунгача эса «Ўзбек филм» киностудиясининг етакчи мутахассисларидан бўлиб фаолият кўрсатиб келади.
Унинг адиб сифатидаги ижодининг бошланпши 60-йилларга тўгри келади. У ўзининг дастлабки «Одамлар» (1961) ҳикояси билан кенг китобхонларга, устозларга танилган. Улкан адиб Абдулла Қаҳҳор ўша йилларда ёзувчи Ўлмас Умарбековнинг «Бобоёнғоқ» ҳикояси билан Учқун Назаровнинг мазкур «Одамлар» ҳикоясини ёшларнинг энг яхши асарлари қаторига қўшган эди. Шундан буён адибнинг «Ғурур» (1965, ҳикоялар), “Журъат” (1977, қисса ва ҳикоялар), «Садоқат» (1965), “Листопад» (1976,) Москвада рус тилида нашр этилди. Шунингдек, адибнинг «Верност» (М., 1987, рус тилида) ҳикоя ва қиссаларидан иборат насрий асарлари тўплами чоп этилди. Учқун Назаров ўзининг “Иқрор», «Одамлар», «Ғурур» каби ҳикоялари билан кенг китобхонлар орасида муносиб обрў топди. Наср соҳасидаги унинг сўнгги ва энг йирик асари «Чаён йили» романи ҳам ўқувчига манзур бўлди.
Маълумки, Учқун Назаров бир қанча саҳна асарлари ҳам яратган бўлиб, улар орасида «Оина» (1987) драмаси шуҳрат топди ва Ҳамза номли драма театрида саҳналаштирилди.
У кинорежиссёр, киностсенарист сифатида ҳам баракали ижод қилиб келмоқда. Айниқса, унинг — «Сурайё», «Сиз ва йигит», «Шиддат», «Алангали соҳил» ва уч бўлимдан иборат «Қўқон воқеаси» каби бадиий филмлари элга, томошабинга манзур бўлган. Ана шу сўнгги филми учун унга 1977 йилда Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилган. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” ҳамдир. Энг муҳими, ижодкор қайси жанрда, қандай мавзуда асар ёзмасин, ҳамиша инсонийликни улуғлашга, улар ўртасидаги меҳр-оқибат ва садоқатни эҳтиёт қилишга, ўзаро бирбирига мурувватли, шафқатли бўлшнга чорлаб келди. Худди шу ҳол у яратган қаҳрамонларнинг маънавий-ахлоқий бутунлигини таъминлади. (1934)
Учқун Назаров кўп қиррали ижод соҳиби. У ҳам адиб носир, кинодраматург, кинорежиссор 1934 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, Тошкент театр ва рассомчилик олий билимгоҳишгаг режиссёрлик бўлимида таҳсил олган.
Аввал Қўқон шаҳридаги Ҳамза драма театрининг бош рейиссёри, ҳозирги кунгача эса «Ўзбек филм» киностудиясининг етакчи мутахассисларидан бўлиб фаолият кўрсатиб келади.
Унинг адиб сифатидаги ижодининг бошланпши 60-йилларга тўгри келади. У ўзининг дастлабки «Одамлар» (1961) ҳикояси билан кенг китобхонларга, устозларга танилган. Улкан адиб Абдулла Қаҳҳор ўша йилларда ёзувчи Ўлмас Умарбековнинг «Бобоёнғоқ» ҳикояси билан Учқун Назаровнинг мазкур «Одамлар» ҳикоясини ёшларнинг энг яхши асарлари қаторига қўшган эди. Шундан буён адибнинг «Ғурур» (1965, ҳикоялар), “Журъат” (1977, қисса ва ҳикоялар), «Садоқат» (1965), “Листопад» (1976,) Москвада рус тилида нашр этилди. Шунингдек, адибнинг «Верност» (М., 1987, рус тилида) ҳикоя ва қиссаларидан иборат насрий асарлари тўплами чоп этилди. Учқун Назаров ўзининг “Иқрор», «Одамлар», «Ғурур» каби ҳикоялари билан кенг китобхонлар орасида муносиб обрў топди. Наср соҳасидаги унинг сўнгги ва энг йирик асари «Чаён йили» романи ҳам ўқувчига манзур бўлди.
Маълумки, Учқун Назаров бир қанча саҳна асарлари ҳам яратган бўлиб, улар орасида «Оина» (1987) драмаси шуҳрат топди ва Ҳамза номли драма театрида саҳналаштирилди.
У кинорежиссёр, киностсенарист сифатида ҳам баракали ижод қилиб келмоқда. Айниқса, унинг — «Сурайё», «Сиз ва йигит», «Шиддат», «Алангали соҳил» ва уч бўлимдан иборат «Қўқон воқеаси» каби бадиий филмлари элга, томошабинга манзур бўлган. Ана шу сўнгги филми учун унга 1977 йилда Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилган. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” ҳамдир. Энг муҳими, ижодкор қайси жанрда, қандай мавзуда асар ёзмасин, ҳамиша инсонийликни улуғлашга, улар ўртасидаги меҳр-оқибат ва садоқатни эҳтиёт қилишга, ўзаро бирбирига мурувватли, шафқатли бўлшнга чорлаб келди. Худди шу ҳол у яратган қаҳрамонларнинг маънавий-ахлоқий бутунлигини таъминлади.