Истеъдодли шоир Мамарасул Бобоев ўз асарларида реал воқеликни, инсон гўзаллигини куйлаб, кишиларнинг ёрқин образини яратишга интилди.
Мамарасул Бобоев Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 1911 йили туғилди. У дастлабки маълумотни Навоий номли мактабда олди, Шоир 1927 йилнинг кузида Бухородаги хўжалик техникумига ўқишга кирди.
1934—1938 йилларда Мамарасул Бобоев Тошкент давлат педагогика институти тил ва адабиёт факултегнинг сиртқи бўлимини тамомлади. 1939 йилда «Гулистон» журналида унинг «Улуғбек» номли тарихий поемаси босилиб чиқди.
Улуғ Ватан уруши шоир учун синов йиллари бўлди. У 1941-1946 йилларда ватан мудофаасида қатнашиб, Эронда хизмат дилди.
«Ватан шаънига» (1939), «Шодиёна» (1951), «Севган қўшиқларим» (1959), «Янгра рубоб» (1961), “Айни ёз” (1961), «Юрагимнинг айтганлари» (1963) сингари қатор шеърий тўпламларнинг муаллифидир.
Лермонтов, Некрасов. Симоёв, Сурков, Вурғун, Қулитев,; Шчипачев, Муса Жалил, Туманян, Расул Ҳамзатов каби шоирларнинг асарлари Мамарасул Бобоёв таржимасида ўзбек китобхонларида бориб етди. Унинг “Ерон осмони остида” туркум шеърлари ҳорижий шарқ мавзуидаги энг яхши асарлар сирасига киради.