Хаёлий ҳикоя
Туркистоннинг қоронғу бир гўшасида (...) номлик бир уездни шаҳрида Ҳожи Аҳмад исмли 60 яшар камбағалгина сартарош ҳожи бор эди. Онинг хотуни чахотка (сил) касалига мубтало ўлиб, тўққиз ой қадар ҳимматлик тўшагида етгандан сўнгра вафот бўлган эди. Ул хотундан Муҳаммадёр исмида бир ўғул туғилган эди. Ҳожи Аҳмад ўз шаҳрида Ҳожи сартарош деб машҳур эди. Унинг ҳожилигининг бош сабаби — 15 яшар экан вақтида отаси ила ҳажга борган эди. Отаси ҳажда вафот топгандан сўнгра ёлғиз ўзи Миср, Стамбул, Форс, Марокаш, Белужистон, Бағдод, Эрон ва Афғонистон тарафларини ва ички Русияни ўн йил қадар саёҳат қилиб қайтган эди. Саёҳатдан қилган фойдаси — форсча, арабча, русча ва инглизча тилларда сўйламакка қодир бўлди. Аммо ўзининг нодонлиги сабаб бўлиб саёҳатда кўп машаққатлар кўрганлигидан, ўғли Муҳаммадёр ўқув ёшига етар-етмас, бутун куч ва қуввати ила они ўқитурға ҳаракат қилди.
Ўн ёшга етганда ичкари Русиядан (Уфа мадрасаи олиясин битирган) бир муаллим келиб қолди. Бу шаҳарда бир-икки ҳафта тургач, халқ оғзидан «газет ўқийдурган ва етмиш икки тилни биладирган» Ҳожи сартарошнинг шуҳратини эшитиб, кўришмоқ учун Ҳожи Аҳмаднинг сартарошлик дўконига келди. Муҳаммадёр ҳам шунда ўлтурган эди. Отасининг ишорати ила ўрнидан туриб камоли таъзим ила кўришди. Ҳожи Аҳмад ила муаллим қандай узоқ сўйлашиб ўтирдилар. Сўз орасида муаллим афандига Ҳожи Аҳмад: «Менинг бисотимда шул биргина ўғлим бор. Буни замона ихтисосига ўқитмоқни хоҳлайман. Агар қабул қилсангиз, шунга яхшигина миллий тарбия берсангиз, сўнгра ҳукумат мактабларида ўқитсам», деди. Муаллим бир оз фикр қилиб тургач, ўқитгани қабул қилди. Ҳожи Аҳмад дўконини ёпиб, муаллимни ҳовлисига олиб келди. Муаллимда ёш Муҳаммадёр камоли шавқ ила ўқимоқда эди. Ва бўш вақтларинда ҳам ўқимаган болалар каби чойхона, базм ва фаҳшхоналарда юрмай, бир рус офицерининг тахт раёсатида тарбияи бадания ўйунлари қилмоқда ва фойдали китоблар мутоаласи ила ўткармоқда эди. Бу тариқа бир йил ғайрат ила ўқиди. Бу муддатда бутун аҳкоми ислом, тарих ва жўғрофияларни мукаммал билди. Бир йилдан сўнг Ҳожи Аҳмад суюкли ўғлини ҳукумат мактабларига бермоқчи бўлди. Оҳ... фақат пул йўқ эди. Шу пулсизлик жуда эзмоқда ва бечора болани аллақачон фазлу камолот, илм ва урфондан қуруқ ва маҳрум қўймоқда эди!
Начора, муаллим афандиси ила баробар ёрдам қилмоқларини ўтинмоқ учун шаҳар мўътабарони ҳузурларига бордилар. Баъзи бойлар муаллимни қиёфасини кўрган замон эшикдан киргазмасдан ҳайдамоқда ва баъзилари қабул қилмоқда эди, ва баъзи бирлари эса Муҳаммадёрнинг чиройлиликларига қизиқиб, бир мунча ойлик ила ўзига мирзолик ва маҳрамликка сўрамоқда эди. Фақат бизим Ҳожи Аҳмад буларнинг қиладирган кирдикорларидан хабардор бўлгани учун суюкли ўғлини бермас эди. Бечора Ҳожи Аҳмад бойлардан ёрдам умид қилмоқни ташлаб, бошқа йўллар изламоқда эди. Бу вақтда шаҳарда катта тўйлар бўлмоқда, қиморбозлар, мастлар бир-бирларини пичоқлашиб, инсон қонлари жаҳолат!!. жаҳолатН. деб оқмоқда эди?!. Бирдан бир бўлган шогирдларга ёрдам жамиъати ақчасизликдан тўхтаган эди!
Бу орада муаллим афанди кетмоқчи бўлиб ҳозирланди. Кеч соат 9-ларда Ҳожи Аҳмад ўғли ила биргалашиб муаллим афандини кузатмоқ учун вокзалга чиқдилар. Кузатиб қайтиб келуб ётганда бир жойда қиморбозлар пул талашиб муштлашмоқда экан. Ҳожи Аҳмад келиб насиҳат қилиб айира бошлагандан сўнг, бириси келиб Ҳожи Аҳмадни бўғиб ўлдирди ва Муҳаммадёрни ярадор қилди. Ҳожи Аҳмад ўлур вақтида Муҳаммадёрга қараб: «Ўғлим! Мерос... санга ўлтирган... жой... васиятим... ўқи... ў-қи... ўқи... ўқи... мен... дур... зомин» деб жон таслим қилди.
Муҳаммадёр ўлдирувчиларни бир-иккисини топиб, ҳар нима қилиб бўлса ҳам ўч олмоқни қасд қилиб кўрди. Лекин отасини ўлдирувчилар булар бўлмай, балки жаҳолат эканлигини ўйлаб, тйнчгина отасини кўмди. Ва жаҳолат ила чиндан олишмоққа қарор қилди. Жаҳолатила олишмоқнинг қуроли (асбоби)ни эса отаси айтиб кетган эди. Яъни жаҳолатга қарши тўп, милтиқ, тўппонча, ханжар, ўқ-дору эмас, ёлғуз: «ўқи-ўқи-ўқи» эди!!
Бир тарафдан отасининг ваҳшиёна суратда ўлдирилганини ва бир тарафдан илм ва маърифат ила дунёга ном чиқарган ватани —Туркистоннинг жаҳолат дарёсида суюна-суюна сузганини кўрган Муҳаммадёр хафачиликдан сил (чахотка) касалига йўлиқди. Тамом сил бўлиб етмаса ҳам, силлик асари юзида зоҳир бўла бошлади. Бу орада шаҳарда бир катта ўт чиқиб, мусулмон ма-ҳаллалариндан 6—7 маҳалла куюб, мусулмонлар (соҳиблари) кўчаларда оч-яланғоч қолдилар. Ўртада бир армани магазини куйган бўлса ҳам, армани магазинини страхават эттирганлигидан зарар оз эди... Бизни мусулмонлар-чи? Бизни мусулмонлар страхаватни нималигини билмайдурлар эди. Билганлари ҳаром... деб қилдирмаган эдилар... Бу ҳолларни кўрганда қандоғ чидаб туролсун? Қайси виждон бунга бунча муҳаммул қилсун? Бечора Муҳаммадёр бу ҳолларни кўриб, касали зиёдаланмоққа бошлади. Шаҳарни янги шаҳар қисмида «Ибрат» ном театруда «Ичкулик ва унинг ваҳм натижалари» номли ибратли бир картина кўрсатилур эди. Ҳар қанча ҳолсиз бўлса ҳам, чидай олмади. Бу бадбахт ичкулик натижасини кўрмоқ учун ошиқиб, кечани кутди.
Ниҳоят, оқшом намозидан сўнгра пиёда «Ибрат» театруга қараб юрди. Театру боғида бир тўппонча овози чиқди... Картина тўхтатилиб, ҳамма халқ ташқарига югурди... Бечора ҳолсиз Муҳаммадёр ҳам халқ орасида ташқарига чиқмоқда эди. Чиқди, қайси кўз билан кўрсин!.. Шаҳарнинг театру боғчасида маст ҳолда карта ўйнаб ўлтириб, озгина пулни талашиб туриб, бириси тўппончасини чиқариб бирисига отиб юборган. Отувчини ушлаб, мажруҳни хастахонага юборсалар ҳам мажруҳ йўлда жон берган. Отувчи ҳам театру боғчасида бу ҳолга ҳайрон бўлиб ўз-ўзини отган...
Икки ёш-ёш мусулмон жаҳолат сабабли бу дунёга видоъ қилдилар. (Ичкиликнинг ваҳим натижалари) ҳақиқат бўлиб кўрилди.
Бу ҳолларни кўрган Муҳаммадёр ҳушсизликдан йиқилди. Муҳаммадёрни полисия шаҳар хастахонасига олиб борди... Муҳаммадёрнинг отаси йўқ... онаси йўқ... қавм-қариндоши йўқ... Ким келиб ҳолидан хабар олар... Оҳ, ёлғизлик... оҳ, етимлик... оҳ, буларга сабаб бўлган жаҳолат... кет! Йўқол!.. Ўл!..
Бирор ой қадар шаҳар хастахонасида даволангандан сўнгра Муҳаммадёр яхши бўлган эди. Хастахонадан чиққан вақтда дўхтирлар даволанмоқ учун Кавказиягача ббрарга ҳам шул тарафларда туриб, ўқирға тавсия қилдилар.
Муҳаммадёр пули йўқлигини куч-ҳол билан дўхтирларга баён қилди. Дўхтирлар бир оз мушоварадан сўнг Муҳаммадёрга бир хат бердиларки, бу хат билан бутун Кавказия хастахоналаринда бориб даволаниб ётса ҳам бир тийин ҳақ олинМас эди. Муҳаммадёр хастахонадан чиқиб, ҳовлисига келди...
Ҳовлисида ҳеч ким йўқ... на она бор... на ота бор, на қўрқинч манзара...? Ҳовлини 6 ойга бир ўрусга 225 сўмга ижарага қўйиб, кеч соат 7 да станцияга қараб юрди, келса поезд кетган...
Эрта билан соат 9 даги поездга қолди... Маҳзун ҳолда яна уйига қайтиб, ўз хонасидаги ўрусда бир кечалик меҳмон бўлди.
Эрта билан соат 8 да станцияга чиқиб поездни кутиб турди... Ниҳоят, 20-аср маданияти келди, аждар каби пишиллаб, ҳар тарафга сув чочиб... Муҳаммадёрни ватанидан айирмоқчи бўлди. Станцияда бир ғариб манзара эдики, Муҳаммадёрнинг кўнглини бузмоққа бошлади...
Бир мусулмон хуржин йўқотган! Бири боратурган станциясин номини билмай, бошқа станцияга билет олиб қўйган... ва шунга ўхшаш заҳматли манзаралар олдида Муҳаммадёр қотиб қолди... Ниҳоят, иккинчи звонок урилганда чиқиб, учинчи классдан жой топиб ўтирди... Ҳалиги қўрқинч манзаралар... Бунда андан ҳам зиёда ҳукм сурмоқда эди... Бир мусулмон бириси билан уришиб бурни қонаган, бир мусулмонни поезд маъмурлари тутиб Олиб урардилар... Муҳаммадёр чидаёлмади. Поезднинг ташқарисига чиқиб, тикка туриб станцияни томоша қилабошлади. Бир армани Кавказнинг қоронғу гўшаларидан келиб станцияда дўкон очиб бой бўлиб, икки ўғлини ҳукумат мактабларида тарбия қилмоқда... ва ерли мусулмонлар эса топган пулларини тўйга, жанозаға сарф қилиб фақирликда, хорликда қолмоқда эдилар. Яна кўнгли бузилди. Яна диққатлик, оҳ... ўйга ботди... Бир вақт учунчи звонбк ҳам урилди. XX асрнинг отсиз аробаси юраман деб бир қичқириб, илгарига қараб ҳаракат қила бошлади... Яъни Муҳаммадёр муқаддас ватанидан ажраб ёт элларга бориб, ёт бир маишатга қараб юрар эди. Учунчи вагонни ичига кириб, бир оз ул тараф, бул тарафга айланиб юрди. Боши тамом Туркистон ҳақинда фикрлар, ўйлар ила тўлган эди... Бирдан бир овоз келди:
— Муҳаммадёр!
Қаради... Ўзига тарбияи баданиядан таълим берган ўрус офицери Пётр эди. Муҳаммадёр бориб кўришди. Ва офицерга: — Қайга борасиз? — деди.
Офицер: —Мен бир аскарий иш билан иккинчи станцияда тушаман. Сиз қайга борасиз? — деб савол қилди. Муҳаммадёр бир оз ўйлаб тургандан сўнг:
— Ғурбатга!
— Нима учун?
— Ўқимак... Ўқимак... ўқимак учун,— деди...
Муҳаммадёрга «Отангиз саломатми?» деб офицер бир савол беришига қарши, Муҳаммадёр кўзларидан ёш оқизиб:
— Ўлди..— деб жавоб берди...
Бу сўзни эшитган офицер ҳам кўзларидан марҳаматли ёшларини оқизди. Муҳаммадёр офицердан бир «дурбин» сўраб олиб, ёлқутга чиқди. Ватанининг тупроғи устига сувларин сочиб, атрофларда ўлтирғон ерли мусулмонларнинг диққатини жалб қилиб юрмакда эди. Муҳаммадёр дурбин ила узоқдағи тоғларга қараб туриб, кўз ёшларини оқизиб тоғларга ва ўзининг орқасида қолган ватанга хитоб қилиб:
— «Эй, Чингиз ва Темур аскарларини кўрган қоп-қора тоғлар! Э, ватаним Туркистоннинг эски даврини кўрган тоғ боболар!
Чин айтинг! Бу йигирманчи аср маданиятини ҳам кўриб турибсиз!
Уч кунлик йўлни ўн соатда қилган бу йигирманчи аср маданиятининг айғирини кўриб, ватандошларим нимага оғизларини очиб қолдилар? Нимага бу маданиятга кирмоққа ўзлари ҳаракат қилмайдурлар? Қачонгача икки ғилдиракли кўчаларга сиғмайдиган аробалар?..
Эй, ватандошларим! Қачонгача бу ғафлат? Нимага бунча ҳушёрмассизлар? Охир, сизлар ҳам одам-ку! Одамлардек ҳаракат қилингизлар! Кўз олдимизга келиб турган илм ва маърифат мевасидан фойдаланмасдан, нимага бу ишларга киришмайсизлар! Уйқудан кўз очинглар! Урининглар! Илм, маърифат ва ҳунар изланглар! Вақт етди, балки ўтди»,-—дер эди!
Кеч соат 7 да офицер ила Муҳаммадёр видолашди ва ўз жойига кириб уйқуға кетди.
Бир неча кундан сўнгра Муҳаммадёр ўзини Бокунинг катта станциясида кўрди. Қўлида тугун ва бошқа нарсалар бўлганлигидан тезлик ила поезддан тушиб, бир аробага ўлтириб шаҳар ичига қараб юрди., Мусулмон миллионерлари, мусулмон бойлари, неча турки жамиятлари, боёрлари ва хайрия йўлига миллионлаб ионалари ила машҳур Боку шаҳри Муҳаммадёрға ажаб туюлур эди. Бокунинг биринчи газеталариндан бўлган ва бутун ислом шаҳарларига кетатурғон кундалик, ўн саҳифа «Кавказ» номли газета идорасига кирди, мудири ила кўришди. Мудирга ҳамма аҳволни очиқ тушинтирди. Мудир чорасига киришурман, деб жавоб бёрди. Муҳаммадёр шаҳарни кезмоқ учун идорадан чиқди. Кеч, бир миллионер тарафидан Шарқ усули маълуриясинда бино қилинган «Баҳри Ҳазар» номли номерда қўнди. Эрта бирлан машҳур бир китобхонадан бир нўмра «Кавказ» газетасин олди. Бош тарафида шу эълонни кўрди:
«Эълон: Жамияти хайрия, исломия тарафидан қўшнимиз бўлган Туркистондан илм излаб келган 14 ёшлик Муҳаммадёр исмли бир диндошимизни ҳукумат мактабларига бериб «Жамияти хайрия» ҳисобига ўқитмоқчимиз. Шу тўҒрида бу кун кеч соат етти яримда «Жамияти хайрияида мажлис бўладур. Муҳтарам аъзоларнинг мазкур вақтда кеч қолмасдан ҳозир бўлмоқлари керакдур. Муҳаммадёр афанди ҳам ҳозир бўлсинлар.
Эҳтиром ила, жамият мудири...»
Кеч соат етти яримда бироз аъзолар маслаҳат қилғонларидан Муҳаммадёрни олий таҳмимигача (жамият) ўз ҳисобига ўқитмоққа қарор берди. Ўқишни тамом қилгандан кейин икки йилгача Боку ва атроф қишлоқларда лекция ўқимак шарт қилинди. Эмди Муҳаммадёр, бахтиёр ўлмиш бахт қушини қўлина қўндирмиш эди.
Бў неча тортган машаққатларнинг мевасини бундан кейин билган эди. Қайси миллатина моли жони ила хизмат қилажак эди.
Ўз ватанидан ва ватандошларидан ёрдам кўрмаган Муҳаммадёр Боку ёшларининг ҳимматлари ила умидиға етушди. Яъни, шаҳар мактабига дохил ўлди... Демак, энг муқаддас амалига — мақсадига етди... Энди оз бўлса ҳам ўзини хор қилган ватан ва ватандошларига хизмат қилажак эди... Муҳаммадёр ўз ватанини, ўз юртини ва ўз жойини тушунар ва йиғлар эди... Бир куни кеч, аср вақтинда «Шаҳар боғча»сиға кириб скамейкада ўлтириб газета кўрар эди... кўрдики:
«Туркистонда биринчи мартаба театру»
Ўқиб битурди-да, шодлиғиндан қайда ўтирганини унутиб, сакрарга бошлади... Шул вақт ёнига Боку ёш муҳаррирлариндан бир дўсти келуб ўлтирди... Муҳаммадёрни сакраганини кўриб ҳайрон бўлди. Этагиндан тортиб, скамейкага ўлтирғизуб,— Муҳаммадёр афанди! Нима бор, бу қадар севинч?—деди. Муҳаммадёр ёлғиз:
— Туркистонда биринчи м... м-м-м... м... маротаба тиё... т... т... т... тру — деди-да... қолди. Бокули муҳаррир бир оз ўлтируб қараса, кеч соат 12 бўлубдур. Боғчада ҳеч ким қолмаған. Муҳаммадёр туриб боғчадан чиқди. Имтиҳон вақти яқин бўлдиғидан Муҳаммадёр кеча ва кундуз ҳаракат билан чалишмоқда эди. Ниҳоят имтиҳон бўлиб ўтди. Муҳаммадёр биринчи бўлуб имтиҳон беруб чиқди... Муҳаммадёр кеча-кундуз тинмай ҳаракат қилғонликдан енгил бир хасталик арз бўла бошлади. Табиблар тавсияси ила «Боржўм» сувларига бориб, бир ой қадар даволатуб тузалиб қайтди.
Яна шул «Боку жамияти хайрияси»нинг ёрдами ила Муҳаммадёр Боку гимназиясига кирди... Муҳаммадёр гимназияга киргандан кейин гимназия дарсларига шул қадар муҳаббат қўйдики, байрам кунларида ҳам чиқмас эди. Соат ўтди, кун ўтди... йил ўтди... Муҳаммадёрни гимназиядан ҳам чиқар вақти битди. Ниҳоят, имтиҳон ҳам бўлиб ўтди. Гимназия имтиҳонида ҳам Муҳаммадёр биринчи бўлиб олтин медал олди. Яна «Жамияти хайрия» ёрдами ва Боку бойларининг ҳимматлари ила Петроғрад дорилфунунининг тиб шўъбасига кирди. Муҳаммадёр дорилфунунга киргандан сўнг иккинчи йили ватани Туркистоннинг мадраса шогирдлари ҳаётиндан олиб «Умрлик шогирдлар» номли бир рўмон ёзди. Рўмоннинг 12 жузъи бўлиб, Туркистонда ҳануз мундоғ миллий маишатдан олинган катта рўмон чиқмаган эди. Ҳаттоки бу рўмон Петроғрадда мунташир рус журналларидан бирисида русча таржима этилиб босилди. Бу рўмон шундай моҳирона ёзилғон эдики, мадрасада қирқ, эллик йил турғонда ҳам мундоғ яхши ва шогирдларнинг мадрасада ўқимай самоварларда давр сурганликларини ёзмоқ мумкин эмас эди. Дорилфунунни тамом қилиб чиқишиға бйр йил қолганда пойтахт чунончи Москва ва Петроғраддаги Туркистонли масковчи бойлар ҳаётиндан олиб, «Пойтахт меҳмонлари» номли бир театру китоби ёзди. Бу китобда илмсиз бойларнинг пойтахт номерларинда тил билмай, илм билмай ва ажнабийлар тарафиндан ўзлариға қилған ҳақоратлар ғоят моҳирона суратда кўрсатилмиш эди. Бу китобни ҳам Муҳаммадёр ўзи русча таржима қилиб нашр қилди. Петроғрад театрулариндан бирисинда баъзи бир студент рафиқлари ила ўзининг маишатини таъмин қилмоқ учун саҳнаға қўйиб, китобда энг биринчи бўлган «Хўжа бин...» ролини Муҳаммадёр ўзи олиб, кўб олқишларға манзур бўлди. Бир театрудан расходдан ташқари ўз маишатига сарф фойда бўлиб, 3000 сўм қадар қолди...
Ниҳоят имтиҳон вақти етиб, Петроғрад дорилфунунининг хиб шўъбасидан биринчи бўлиб имтиҳон бериб, дўхтирлик шаҳодатнома олди... Яна ватанига қайтмади. Бокудаги ҳимматли бой ва ўзининг театрудан олдиғи пуллари ила бу Туркистонли шогирд Исвеч (Швецария) дорилфунунлариға тажриба учун югурди...
Петроғрад вокзалида кечки поезддан бутун мактаб орқадошлари Мўҳаммадёрни узатмоқдалар эди... Бир Туркистонли камбағал бола ҳаракат ва ғайрат орқасинда Русия мактабларин битириб, Оврупони энг олға кетган Мамлакатларидан Исвечга ўқимоққа кетадур...
Мана, ғайрат самараси... мана, ғайрат меваси. Мана, ҳаракат гуллари... иб-рат... ибрат... ибрат... Мана, «Жамияти хайрия» фойдаси, мана, иттифоқлик самараси, мана, бирлик меваси...
Бизнинг Туркистон боласи ниҳоят «маданият йўрғаси» ила Исвечнинг пойтахтига бориб, дорилфунунни тиб шўъбасига сомеъ ёзилди... Бечора шогирд 7 сана Исвечда очлик ва тўқлик билан сабру сабот ила югурди, ниҳоят Исвечдан ҳам қайтарга йўлга чиқиб Италия-Туркия, Румания-Булғория тупроқлари ила айланиб Одисага, Одисадан тўғри Бокуға келди.
Боку вокзалинда бутун Боку ёш зиёлилари Муҳаммадёрни қарши олиб, ўзининг «маънавий отаси»никига олиб бориб, тушушиб, Муҳаммадёрнинг шарафина 50—60 кишилик бир зиёфат беришдилар. Муҳаммадёр Бокуда очилган «Ислом тиб курси»да уч йил муаллимлик қилиб, ўз ватани Туркистонга қайтмоқчи бўлди... ва ондаги «маънавий отасин»дан рухсат олиб, жаҳолат дарёсинда суюна-суюна сузмоқда бўлган ватани Туркистонга қайтиб, қўлдан келган қадар хизмат қилмоққа маслаҳат сўради. Маънавий ота рўхсат бериб, кеч пароход исколасида Боку ёш зиёлилари узатмоқдалар эди. Маънавий ота устига «Боку ёдгори» ёзилган бир олтин соатни Муҳаммадёрга бериб, андаги зиёлиларга қарар бир қисқа нутқ ўқимишни Муҳаммадёрдан тилади... Муҳаммадёр пароход устидан туриб зиёли ёшларга хитоб қилиб қисқача бир нутқ ўқиди. Ҳозирун Муҳаммадёрни чапак овозлар олқишлаб, чечаклар ирғитмоқда бошладилар. Ниҳоят, пароход ҳуштак бериб, денгиз сувларини тўлқинлантириб, Туркистонга қараб юрди...
Муҳаммадёрнинг пароход устида зиёлиларга хитобан ўқиган нутқи:
— Эй, маънавий акаларим! Ва эй, маънавий оталарим!.. Мен бир фақир шогирд эдим, кенг Туркистоннинг энг қоронғу гўшасидан илм ва маърифат истаб шаҳрингизга келдим. Сиз ҳимматлиларнинг ҳиммати миллатпарвароналарингиз ила таҳсили илмни Русия дорилфунунларидан ўтуб Оврупо дорилфунунларига қадар биткуздим. Ишта бу ҳаммаси «Жамияти хайрия» ва «Нашри мориф» жамиятларининг самарасидир. Мен ҳам ватанимга ёрдамим ила қўлларимни шимариб, жаҳолатда қолган қардошларингизни уйғотмоқ ва турғузмоққа ғайрат қиламан. Маънавий шаҳрим бўлган Боку ва маънавий ота-оналарим бўлган сизларга самимий ташаккуримни арз айтиб ва жаҳолат дарёсининг аждар балиқлари бўлган биз Туркистонлиларнинг уйғонмоғимиз ва йўл топмоғимизга ёрдамлашишингизни ҳаммаларингиздан бажо этаман... (Сўзи шул ерга келганда пароход секин-секин қўзғалмоқда эди.) Хайр, борингиз соғ ўлунгиз оталарим, акаларим ва суюкли оғаларим,— деб нутқини битирди...
«Маданият балиғи» Сувни ўртасидан ёруб, бир доҳини ва бир ходимни ватанига судраб олиб кетар эди. Ниҳоят, латиф ҳаволи баҳор фаслида дарахтлар чиқарган барглар каби қўм-кўк миллат дардида ё бирорта нозаниннинг ишқида ва ё бирорта хонимнинг чангалида эзилиб, юраклари қизил гул каби қонга тўлганларга энг биринчи тасалли берадирган ва онларга буюк руҳ ва умид берадирган тўлқинли денгиздан ваҳший (ёввойи) одам деган бир нарса яшаган ер юзига чиқди. «Маданият йўрға»сига минди, қани ҳалиги юмшоқ латиф ҳаволи денгизлар ва сувлар? Қани ҳалиги денгиз сувларин тўлқинлатиб юрадиган шамоллар? Қани 3—4 йил аввал Исвечда, Францияда, Италияда, хусусан Альп тоғларида кўринган латифликлар? Қани Альп тоғлари устида ишлаб топган пулига ва дунёсига тўй қилмай, улоқ чопдирмай, бачча ўйнамай, эшон, муллаларга ва қорни йўғонларга ялтираган тўнлар кийгазмай суюклу ўғлини ўқитган ва тарбия қилган Исвеч қишлоқлари, қани 7—8 қаватлик зийнатлик тоғлар ва қадрхоналар? Ҳозир онлар йўқ! Они ўрнига пастгина хашак ва лойдан ясалган бинолар ва онларда сағир бир ҳолда яшаган мусулмонлар! Топганин бачча, улоқ ва ичкиликка ҳам домла-эшон ва бойларга шалдиратиб тўн ва зарбофлар берган бойлар қўлинда қул ҳукминда бўлиб юрган ўзбеклар, қозоқлар, туркманлар ва ҳаммаси мусулмонлар...
Оҳ!.. Оҳ! Оҳ!.. Бу разолат ва сафолатни ўз миллатида, ўз халқида кўриб тараққий тамадинларини кўрмоқ кўпни билган, кўпни кўрган ва ҳамма нарсадан хабардор Муҳаммадёрга ғоят оғир туюлур эди. Баъзи вақтларда кўзидан ёшлар оқар эди. Унинг устига, вагон ичида пиш-пиш ухлаган ва билет йўқотиб кондухтурлардан таёқ еган бетартиб яна мусулмонлар эди... Ортиқ Муҳаммадёр сабр қилиб туролмади. Поезднинг балконига чиқиб узоқларда кўринган ҳайбатли, қоп-қора ва устларида кўм-кўк майсалар ўсиб чиққан тарихий тоғлар — ота-боболарини даврларинда онларга буюк қалъалик ҳукмини олган тоғлар, тепаликлар, баландликлар, сувлар, ўрмонлар, дарахтзор ва қумзорларни ялтираган кўзлари ила томоша қила бошлади... Чиройлик манзаралари, узоқ, буюк, яшил ва баланд-баланд тоғлари Исвечдан кам эмас эди. Наҳр-наҳр оқиб турган сувлари ва нима экса шуни олса бўладиган маҳсулдор тупроқлари ила Амриқодан ҳеч камлиги йўқ эди. Илмсиз бойлари, жоҳил «олим»лари, ёлғон эшонлари ва исрофни кони бўлуви ила ҳеч бир нарсага ўхшамас эди... Хитойлар ҳам бу даражада ялқов (хушёқмас) эмас эдилар!..
Халқ ўз фойдасин англаса, миллий мактаб ва мадрасалар очса, Оврупо дорилфунунларига болаларин юборса, дўхтур, адвокат, муҳаррир ва ҳунарманд, савдогарлар ва муҳандис (инженер)лар чиқса — буларнинг ҳар бири ўз вазифаларида туруб ишларин тартиби ила юрғузсалар ва халқимизнинг фойдасини кузатсалар, на қадар олий ва нақадар гўзал бўлур эди!.. деган хаёллар кўнглига келур эди. Фақат буларни бўлишига кўзй етмас эди. Чунки борган сари орқага қараб кетмоқдамиз... Тараққий асари ҳеч кўринмасдан бир та-раққийга мингтадан тайёр турадир.
Йўқ, йўқ! Фақат Муҳаммадёрга ўхшаган зиёлилардан ҳар шаҳарда бир-икки чиқа бошласа вужудга чиқар эди, деярга ҳам бўлур эди... Муҳаммадёрнинг ўз шаҳрига келгунча кўп фикрлар ила боши айланди...
Ўз шаҳрининг станциясига ҳам келиб тушди. Юриб-юриб, яна ўз ватани ва ўз жойига келди. Муҳаммадёр кетгандан бери ўз шаҳридан ҳам 5—10 зиёли ёшлар етишган эдилар. Муҳаммадёрни онлар кутиб олдилар. Аробага ўлтириб, эски шаҳарга тўғри юрабошладилар. Шаҳарнинг руслар турадирган қисминда ажаб даражада ўзгаришлар: янги-янги номерлар, боғлар, боғчалар, магазинлар, театрулар, мактаблар, метропул; йўллар тош, кўчалар кенг, электрик фанорлар — Исвечга ўхшар эди!.. Фақат шаҳарнинг мусулмонлар турадирган қисми аввал қандай бўлса, яна шундай эрди. Яна хафалик... Муҳаммадёр ўз ҳовлисининг олдига келиб тушди. Ўз ҳовлисининг иморатларини Оврупо усулида солинган кўрди. Аввал иморатларни солувчи ва 225 сўмға 6 ойға Муҳаммадёрдан ижарага олувчи ўрус экан, кўриб Муҳаммадёр ўрусча ўзини танитди.
Ўрус Муҳаммадёрга қараб:—- «Сиздан мен муни ижарага 6 ойга олдим. Олти ой ўтди ҳеч ким чиқмади, бир йил ўтди ҳеч ким чиқмади, учинчи йилда мен ушбу иморатни солдим. 5—10 минг сўм кетди. Фақат. бундан уч йил аввал сарф қилган пулимни иморатингиздан чиқариб олдим. Уч йилдан бери уч минг сўмдан тўққиз минг сўм фойда қилдим. Жойингизни тезлик ила бўшатиб бераман ҳам қўлингизга беш минг сўм пул бераман, қолганини афу этасиз»,— деди.
Муҳаммадёр: — «Агарда жойингиз бўлмаса ўтириб туринг. Менга ёлғиз шул жойдан икки адад хона берсангиз бўладир», деса ҳам ўрус:—«Меним бошқа яхши жойим бор, шунга кўчаман. Мен сизга 9 минг сўм қилган фойдани берсам ҳам бўлур эди, аммо тўрт минг сўм орада баъзи ислоҳларига кетди»,— деди.
Муҳаммадёр суюна-суюна ризо бўлди. Эртаси куни рус ҳовлисини бўшатиб, беш минг сўм бериб кетди. МуҲаммдёР кенг жойда роҳат-роҳат тўра бошлади, Остидаги магазинларни яна ижарага қўйиб, ҳукуматнинг рухсати ила юқори хонада бир хусусий шифохона очди. Бойлардан олиб, ҳеч нарсаси йўқ фақирларни пулсиз даволай бошлади. Ҳар кун 50—60 сўм дўхтирликдан хусуси бор эди.
Бир қишлоқнинг бир еридан икки таноб келадирган боғча олғон эди. Муҳаммадёрнинг ғайрати ҳам худо берган бахти ила нафт (ёқиладирган ёғ) кони чиқди. Ҳозир Муҳаммадёрга миллионлар ила иш кўрурга тўғри келур эди. Бир тарафдан ўз ишларин йўлга қўюб, иккинчи тарафдан ёнига 5—10 миқдори зиёлилардан олиб, рухсатли «Жамияти хайрия» очди. «Жамияти хайрия»га ўзи кўп ақча бердй. Шаҳарда бир мусулмон қироатхонаси очилди. Шу йили Муҳаммадёр ҳафталик «Ватан» исмли бир расмли журнал ила «Хабар» исмли кундалик бир газета нашр этарга бошлади. Муҳаммадёр бир ҳунар мактаби очарга пешвозлар қилса ҳам кўп монеълар чиқиб, они ўрнига ёзлиқ муаллимлар курси очилиб, ёз вақтида муаллимларга ҳар хил таълим йўллари, тарбия усуллари ҳақинда ўқитмоқдалар ва лексиялар бошланди. Шундоғ қилиб, кичкина бир шаҳарда «Маорифхона»лар кўпаймоқда ва бошқа шаҳарларга ўрнак бўлмоқда эди. Бутун-бутун турк-татар жаридаларинДа Муҳаммадёр исми «Дўхтир ходими миллат Муҳаммадёр» аталмоқда эди.
1914 йил.