Ҳиндистонда Бобир даври ўзбек адабий муҳити

Ўн олтмнчи аср ўзбек адабиётининг энг буюк вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобир шарқ шеъриятида Низомий, Деҳлавий, Лутфий, Навоий анъаналарини давом эттирган санъаткор. Мураккаб ҳаёт йўли каби, унинг дунёқараши ҳам зиддиятли. Бой шеърий адабий-илмий мероси унинг кенг қомусий билимидан далолатдир.
Бобир ўзбек классик шеъриятидаги лирик жанрларии катта маҳорат ва жасорат билан ривожлантирган шоир. Ҳажман унча катта бўлмаган унинг лирик мероси мавзу доираси, шаклий такомили, бадиий мукаммаллиги билан ажралиб туради.
Шоир 47 йиллик умри мобайнида каттагина шеърий мажмуа тузди, «Мубаййан», «Рисолаи волидия» шеърий рисолалари, жаҳонга шуҳрати қетган қомусий асари «Бобирнома»ни ёзди, «Хатти Бобирий» деб аталмиш янги алифбе тузди; аруз, қофия, мусиқа ва ҳарб ишига оид китоблар битди. Афсуски, улардан қофия, мусиқа ва ҳарб ишига оид қўлёзмалари тақдири ҳамон бизга номаълум!.
1975 ва 1977 йилларда устоз Ҳамид Сулаймон бошчи лигида Ҳиндистонга қилинган экспедициялар ўзбек адабиёти тарихининг ҳалигача номаълум тарҳларини очди Ҳофиз Хоразмий, Саид Қосимий, Фориғий, Дийда, Азфарий каби қатор, биз билмаган туркийгўй шоирлар қўл ёзмалари Ҳиндистон фондларида мавжуд эканлиги аён бўлди.
Экспедиция давомида, Бобир ҳаёти ва ижодига оид қўлёзмалар изланиб, диққат билан ўрганилди. Ҳиндистон қўлёзма фондларида бошқа туркийгўй шоирлар қатори, Заҳириддин Муҳаммад Бобир асарлари қўлёзмаларининг янги нусхалари ҳам сақланмоқда экан. Бу янги нусхалар
Бобир ижодини янада чуқурроқ ўрганишда катта имкониятлар яратди. Ваҳоланки, бизга Бобир шеърлар тўпламининг Париж, Рампур ва Туркия кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма нусхаларигина маълум бўлиб, ўз навбатида улар ҳам шоир меросини нашр этишда бир-бирларини тўлдирадиган нодир қўлёзмалар эди. Айтиш керакки, мазкур қўлёзма нусхалардаги Бобир шеьрлари то ҳануз тўлиқ чоп этилмаган. Албатта, Бобирнинг мукаммал шеърий меросини тиклашда «Бобирнома», «Аруз рисоласи» каби асарлар аҳамияти ҳам каттадир.
Ҳайдарободдаги «Саларжанг» музейи фондида Бобир мажмуасининг XVII—XVIII асрларга мансуб икки янги қўлёзма нусхаси сақланаётганлиги маълум бўлди. Бу қўлёзма нусхалар бир томондан Бобир шеърий меросини бойитишга ёрдам берса, бошқа томондан маълум нусха ва нашрлардаги айрим текстологик фарқларга аниқлик киритишда қўл келади.
Ҳайдаробод девони 1188 ҳижрий (1774/75 мелодий) йили Жанобали Котибий томонидан кўчирилган. Мазкур нусхадан ҳажман кичикроқ бўлган иккинчи қўлёзманинг котиби ва кўчирилган йили ҳақидаги маълумотлар келтирилмаган.
1960 йили Туркияда нашр этилган Ислом тадқиқотлари институти каталогидан Бобир асарлари қўлёзмасининг энг қадимги ва энг нодир нусхаси Эррида сақланаётганлиги ҳам маьлум бўлдиким, шоир ижодиии ўрганишда бу яна бир қувончли воқеадир. Каталог муаллифининг сўзига кўра, бу қўлёзма 931 (1524—25) ҳижрий йипи кўчирилган. Қўлёзма таркибига «Бобирнома», «Аруз рисоласи» асарлари ҳамда шоирнинг ўзбек тилида яратган шеърлари киритилган. Ўз навбатида, қўлёзма ҳуснихат ва китобат санъатининг энг юксак намунаси эканлиги ҳам каталогда қайд этилган.
Ҳиндистонга уюштирилган экспедиция натижалари шуни кўрсатдики, ўзбек классик шеъриятининг Ҳиндистондаги анъаналарини, у ерда яшаган шоирлар ижодини ўрганиш алоҳида тадқиқот доирасини ташкил этади. Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда ўзбек адабиётшунослари, бошқа соҳалардаги каби, Ўрта Осиё ва Ҳинд халқлари муштаракликда яратган бой маданий меросни ўрганиш, нашр эттириш ишига катта эътибор бермоқдалар. Айниқса, XV—XVI асрларда Ўрта Осиё, Афгонистон ва Ҳиидкстои сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётида катта роль ўйнаган Заҳириддин Муҳаммад Бобир ижодиёти таъсирида қалам тебратган шоирлар ҳаёти ва ижодини ўрганиш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидандир. Бу шоирларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, улар ҳинд, форс-тожик ва ўзбек адабиёти анъаналарини ижодда мужассамлаштириш билан бир пайтда, ўзбек, ҳинд, урду, форс-тожик тиллгрида ҳам эркин ижод қилганлар.
Экспедиция давомида, Бобирнинг ўғли Комрон Мирзо қўлёзма девони мавжудлиги аниқланди. 964 (1556) ҳижрий иили Маҳмуд бин Исҳоқ аш-Шаҳобий ал-Ҳиравий томонидан кўчирилган бу нусха Рампурдаги «Худобахш» кутубхонасиникг энг мўътабар қўлёзмаларидан. У Комрон Ммрзонинг асосан, ўзбек ва форс-тожик тилларида яратган шеърларидан тузилган. Бу нусханинг яна бир тарихий аҳамияти шундаки, қўлёзма бошида ва охирида йигирмадан ортиқ давлат арбоблари муҳрлари босилган. Улар орасида Жаҳонгир Мирзо ва Шоҳжаҳон дастхатлари ҳам учрайди.
Комрон Мирзо шеърлари бадиий маҳорати, тилининг равон ва соддалиги, ажойиб лирик образларни ҳассослик билан ифодалаши жиҳатидан Бобир лирикасини эслатади. Унинг бутун меросида отаси — Бобир лирикасинииг руҳи балқиб туради. Ана шу маънода Комрон Мирзо Бобир лирикасидаги энг яхши анъаналарни давом эттирган, уни ҳам мазмун, ҳам бадимй жиҳатдаи бойитган саиъаткор сифатида майдонга чиқади. Бобир   ижодидан руҳланиб унинг шеърий анъаналарини давом эттирган шундай шоирлардан яна бири олим ва моҳир мутаржим Мирзо Али Бахт Азфарийдир. Иетеъдодли шоир Азфарий тарих-шунос ва тилшунос олим сифатида ҳам бизга улкан ме-рос қолдирган.
Азфарий ўзбек адабиётининг Навоий каби улкан намояндалари ва уларнинг асарларидан руҳланиб китоблар яратган. У турли соҳаларга оид ўн бешдан ортиқ асарлар битган. Бу асарлар ўзбек адабиёти вакилларини Ҳиндистонда тарғиб этиш ишида ҳам алоҳида ўрин тутган. Азфарий туркий, форс ва урду тилларнда ёзган шеърларидан уч девон тузиб, «Воқиоти Азфарий», «Савониҳоти Азфарий» тарихий биографик асарларини яратган,- «Фавод ал-мубтада», «Фарҳанги туркий», «Рисолаи қабрия» сингари тилшуносликка оид кигоблар ёзган; Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб», Бобирнинг «Аруз рисоласиини форсчага ўгирган. Жумладан, Бобирнинг «Аруз рисоласияни у форс тилига ҳам назм, ҳам наср йўли билан ағдарган. «Аруззода» деб номланган бу таржималарнинг иккита нусхаси Ҳиндистон қўлёзма фондларида еақланади. Насрий нусхада Азфарий қуйидагиларни хабар қилади:
«Бинобарин, унинг  «Арузи туркий» китобидан мунтахаб этиб, форс тилига таржима қилдим, фарзанд ўз отасининг уйидан бирор нарса олиши мумкин, шунинг учун уни ўғри ҳисоблаб, айбга санамасинлар». Мадорас давлат Шарқ қўлёзмалари кутубхонасида сақланаётган шеърий таржима 1836 йили Маҳмудали Саид валади Ҳофиз Муҳнюддин Ҳусайн томонидан кўчирилган. Асар муқаддимасида «Аруззода»нинг яратилиш сабаби ва тарихи қуйидагича келтирилади:
«Энди меҳрибонлар ва дўстлар олдида (китоб — С. Ҳ) ёзишингнинг сабабини айтгин. Ҳазрат Бобир асарларидан сирли «Аруз»нинг ушбу нусхасини кўрдим. Уни бутун фикрим билан берилиб ўқидим. Унда яхши тартиб билан ёзилган шеьр илми бор бўлиб, у китоб турхийда эди. Камина туркийдан баҳраманд эдим... форелар учун ҳам тушунарли бўлсин деб, уни қисқартириб форсчалаштиришни лозим топдим... Ундан ҳамма керагини танлаб олдим ва шу хилда мухтасар бўлишини маъқул кўрдим. Бу нусха номини камина мослаб «Аруззода» деб қўйдим».
Азфарий ўз таржимасини Бобир «Арузийнинг фарзанди, яъни «Аруззода» деб атайди. Бу билан Бобир ва унинг асарига бўлган чуқур ҳурматини таъкидлайди.
У Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асарини ҳам форс тилига ўгириб, улуғ ўзбек шоири билан ўз ватанидаги адабий муҳитни яқиндан таништирганидек, «Фарҳанги Азфарий», «Насаби турки», «Насаби туркийи чиғатоий», «Мезони турхий» асарлариии яратиб, бу серқирра ижодкор ота-боболари тили ва грамматикасини ўрганишга даъват этди, унинг луғавий бойлигини намойиш қилди.
Ҳайдарободдаги «Саларжанг» музейида деярли ҳар бетига гул ва қушларнинг расмлари солиниб, XVII аерда кўчирилган яна бир қўлёзма борки, у ҳам бизга ҳалигача номаълум шоир Фориғий қаламига тегишлидир. Қўлёзма Фориғийнинг ўзбек ва форс-тожик тилларида битилган шеърларини қамрайди.
Фориғий Ҳиндистомда Акбар ва Жаҳонгир еалтанати замонида, йирик давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва адибларнииг буюк ҳомийси забардаст шоир ва моҳир мутаржим Хони Хонон номи билан машҳур Дбдураҳимнииг шогирди бўлганлиги биэга манбалардан маълум. Аммо ҳозирча унинг ҳаёти ва ижодига оид бошқа маълумотга эга эмасмиз.
Фориғий ғазалларидан бирида ўз замонасида қадр топмаётганлигидан шундай зорланади:
Фориғий гар бўлди беному нишон айб этмангиз,
Лавҳи маҳфуз ичра ҳам ному нишоним йўқтурур.
Фориғий Ҳиндистонда Бобир, Ҳумоюн, Байрамхон, Абдураҳим Хони Хонон анъаналарини давом эттириб, туркий тилдаги адабиёт ривожига улкан ҳисса қўшган бетакрор санъаткор шоир зханлиги унинг ижодидан яққол кўзга ташланиб туради.
Рампурдаги «Ризо» кутубхонасида сақланаётган девон орқали Дийда тахаллуси билан ижод этган яна бир ўзбек шоири ҳақида ҳам қимматли маълумотга эга бўлдик. Дийда девонига шоирнинг ғазаллар, рубоийлар ва қатор фардлари киритилган. Афсуски, қўлёзма тугалланмай қолганлиги туфайли, унинг кўчирилиш тарихи ҳамда котиби ҳақидаги маълумотлар сақланмаган. Аммо қўлёзма хати, безаги ва айрим хусусиятларига қараб, девонни XVII асрга мансуб деб тахмин қилмоқ мумкиндир.
Алқисса, ана шу серқирра ва бой адабий мерос ўзбек-ҳинд адабий алоқаларининг ҳам қадим-қадимлардан ривожланиб келаётганлигини далиллайди. Қуйида сиз Ҳиндистон экепедициясидан келтирилган фотокопиялар асосида нашрга тайёрлаганимиз Комрон Мирзо, Фориғий, ҳамда Дийда шеърларидан намуналар ўқийсиз.

КОМРОН МИРЗО
Ғазаллар
Сендин айру ҳар замон кўнглум менинг ғамнокроқ,
Кўкрагим ҳажр илгидин пироҳанимдин чокроқ.

Тиғи мужгон тез отиб мастона боқсанг, эй қуёш,
Ханжаринг бепоку андин кўзларинг бепокроқ.

Бир назар бирла билиб дардимму даво айладинг,
Йўқтурур ҳусн аҳлида сендин киши даррокроқ.

Поклар кўнгли мақомингдур мзгар каққоши сунъ,
Чекмади сурат бу саҳфа Узросиндин покроқ.

Комрон қулдур қаду рафториигаким, йўқтурур
Қоматиигдин боғ аро сарви сихий чолокроқ.

Назарда сеиму менииг хоб ё хаёлдурур,
Висол дееам агар андишаи маҳолдурур.

Не айшларки, тахайюл аро кўнгул қилмас,
Магарки подшаҳи олам хаёлдурур.

Ул асру саркашу мен ҳам сановбар қадин,
Кўнгулни ҳеч узолмон ғариби ҳолдурур.

Чиқиб улус аросидин канора тутамен
Ки кўнглум ичра улусдин басе малолдурур.

Магарки, белингу оғзинг ҳадисин айтурлар,
Ки, хурдадонлар аро сарв қийлу қолдурур.

Сориғ юзума қизил ашхдинки хат ёздим,
Баҳори умр хазон бўлғаниға долдурур.

Юзунгда шоҳиди маънони жилаагар кўрдум,
Ажаб эмае десам ул меҳр безаволдурур.

Камол шеъру суханварлиғимға тутти қулоқ,
Хўжанд мулкидаким соҳиби камолдурур,

Гаҳёки холу хатин, Комрон, анинг кўрса,
Кўнгулни бой берур, кўзларини олдурур.

Маснавий

Эй, ўзини жоҳ ила паст айлаган,
Ҳимматин ул пояда паст айлаган,

Шуъбада чархқа мағрурсени,
Оҳки, мақсад соридин дурсен.

Ҳиммат эмас улки, жаҳон олғасен,
Ҳиммат эрур буки, борин солғасен.

Ким сабукбор эрур йўл аро,
Қолмас ўшал бодияву чўл аро.

Кўрки, кулар барча халойиқ санга,
Нега керак мунча алойиқ санга!

Гўша тутуб ўзни халос айлагил,
Балки талаб кўйида хос айлагил.

Як талабу якдилу якхўй бўл,
Барча халойиқ била якрўй бўл.


То кўрдум ўшал чеҳрани ҳайрондурмен,
Ул зулф ҳааосида паришондурмен,
Ҳам оғзининг асрорида нодондурмен,
Ҳам ҳуснининг авсофида Ҳасссндурмен.

* * *

Ҳажринг мени асру нотавон айлаптур,
Лаълинг ҳаваси ичимни қон айлаптур.
Бебаргу наво айлагонинг(!) булбулдек,
Яфроғ киби чеҳрамни хазон айлаптур.

ё бўлса муяссар кишига илм ила ҳол,
ё топса кишн салтанат авжида камол,
ё ошифта бўлса кўруб ҳусну жамол,
ё бўлса тамом ўзлугидин фориғбол.

Қаддимни хам этган ул қади мавзундур,
Сабримни кам этган ул руҳи гулгундур.
Кўнглум дағи васлингни тилаб маҳзундур,
Лайлосену Комрон санга Мажнундур.

Найлаб санга дардимни аён қилғумдур,
Не тил била ҳолимни баён қилғумдур.
На тоқати изҳору на ихфо, ўзни
Бу тавр ила расвойи жаҳон қилғумдур.

Гар уйқудамен, кўнгул хаёлинг била хуш,
Гар уйғоқ эсам, кўзум жамолинг била хуш,
Хаттинг бмла шодмону холинг била хуш,
Ҳажринг била ғамноку висолинг била хуш.

Алквм камо ямурру ҳатто лайло
Ким, ғам туни Мажнундин ўтар бе Лайло,
Тун-кун будурур ҳажринг аро аҳволим,
Юз нола фироқингдииу юз вовайло.

Дедимки, менга берди худо фарзанде,
Бўлди юрагим порасиға пайваиде,
Ҳеч аигламадимки, чок этиб кўксумни,
Пурхун жигаримдин эрур парканде.

Аҳбобқа хуштурур рафиқ ўлса киши,
Имдод ила ҳомийи тариқ ўлса киши,
Ислом элига жон била тарвиж қилиб,
Бир-бирига бу беш кун шафиқ ўлса киши.

Қитъалар

Ўрта боғ ичра ҳужра солдим,
То манга бўлғай ул фароғатгоҳ.
Ҳужраи хосим эрди, тарихин
«Ҳужрайи хоси мо», дедим ногоҳ.

Токи ғайр ўлди маҳрами ҳараме,
Мени маҳруми ул ҳарам қилди,
Мени, шоҳо, сипоҳи дарду ғаминг,
Олам аҳли аро алам қилди.

Фардлар

Оғриса мен телбадин жононим, эрмастур ажаб,
Ул басе нозук мизожу мен ниҳоят беадаб.
* * *
Лолаи ҳамро деган юзи эмиш, ёр-ёр,
Наргиси шаҳло деган кўзи эмиш, ёр-ёр.
* * *
Ҳар тараф найзаю қилич қўпти
Ўйлаким найистон ичинда қамиш.

ФОРИҒИЙ
*   *   *
Ваҳки, ҳижрон илгидин бағрим тўла қондур яна,
Сочининг савдосидан ҳолим паришондур яна.

Ул гули раънодин айру кечаю кундуз ишим
Андалиби ҳастадек фарёду афғондур яна.

То лаби лаълингдин айру туштум, эй, ороми жон,
Хаста кўнглум ғунчадек сар дар гирибондур яна.

Бовужуди дарди ишқинг найлайин, дармон, нетай,
Чунки дардинг ҳар нафас, эй дўст, дармондур яна.

То тушубтур Фориғий базми висолингдин йироқ,
Ҳамнишини меҳнату андуҳу ҳижрондур яна.

Келки, сендин ўзга ёру меҳрибоним йўқтурур,
Сенсиз, эй ороми жон, жисмимда жоним йўқтурур.

Ишқ кўйида нечаким маҳрами роз истадим,
Ғамдин ўзга маҳрами рози ниҳоним йўқтурур.

Ул гули раъно ғамидин андалиби хастадек
Гулшане йўқтурки фарёду фиғоним йўқтурур.

Ишқ кўйида балову меҳнату ғамдин яна,
Ёри мушфиқу рафиқи меҳрибоним йўқтурур.

Фориғий гар бўлди беному нишон, айб этмангиз,
Лавҳи маҳфуз ичра ҳам ному нишоним йўқтурур.

ДИЙДА


Бир парининг фурқатидин жисму жонға тушти ўт,
Ақлу дину дил, тамоми хонумонға тушти ўт.

Барқи оҳим шуъласидур кўкка етган ҳажрдин,
Бу шафақ йўқтурки, бордур осмонға тушти ўт.

Ишқдин ҳам ҳажридин куйдум, туташтум, эй улус,
Онча ўртандимки, охир бу жаҳонға тушти ўт.

Ишқ йўлида матоим сабр эди жамъ айлаган,
Оқибат оҳим ўтиндин карвонға тушти ўт.

Дийда, ул бир лола юзлиғ моҳ пайкар фурқати,
Онча куйдурди сени, Ҳиндустонға тушти ўт.

САИДБЕК ҲАСАН тайёрлаган