Ким қандай яшаса, шундай ўйлайди.
Абдулла ҚАҲҲОР
Октябр тўнтаришидан сўнг мамлакатда бошланиб кетган биродаркушлик урушининг сабаб ва оқибатлари шу пайтга қадар хаспўшланиб, бирёқлама талқин этиб келинарди. Кейинчалик «умумхалқ инқилоби» дея қайта номланган бу давлат тўнтаришига, айниқса, ундан кейин ўтказила бошланган сиёсатга нима учун ўша халқнинг бу қадар оммавий қарши турганлиги жавобсиз қолаверди. Бу ҳодисани фақат аксилинқилобий кучларнинг ҳийла-найрангию сиёсий онги паст бўлган айрим табақаларнинг қаршилиги дея изоҳлаш тарихий гўллик экан. 1918 — 1921 йилларда рўй берган фуқаролар урушининг шафқатсиз оловида ҳўлу қуруқ бирдек ёнган, ҳануз миқдори қайд этилмаган миллионлаб бегуноҳ одамларнинг қони тўкилган, инсон ҳуқуқлари маҳдудларча топталган, халқ хўжалигининг барча соҳаларида бузилиш, издан чиқиш содир бўлган. Натижада жуда кенг ҳудудларда оммавий очарчилик, қирғин юз берган. Бу хусусда эълон этилган айрим манбаларни қайта такрорлашдан тийилиб, қадим юртимиз тақдири билан боғлиқ баъзи жоиз маълумотларни келтириш билангина чекланамиз. Туркистон МИҚнинг нашри «Известия» газетасининг 1921 йил 2—20 декабр сонларида босилган А. Крутиковнинг «Туркистон» (иқтисодий очерк) номли мақоласида инқилобдан илгари ўлкага кўчиб келган рус деҳқонларига энг унумли ерлар чекланмаган миқдорда бўлиб берилгани, мусулмонлар ўз ерларидан сиқиб чиқарилгани, улардан арзон-гаров ишчи кучи сифатида фойдаланилгани, тажрибасиз ва уқувсиз келгиндилар эса қадимда ўзлаштирилган унумли ерларни ишдан чиқариб келганлиги хусусида рад этиб бўлмас далиллар келтириладида, ўнлаб маълумотлар қатори қуйидаги расмий ҳисоб-китоб ҳам берилади: «Ўлканинг 48,6 фоиз фойдаланишга яроқли ҳудудида турли йилларда тубандаги нуфусда аҳоли яшаган ва яшамоқдадир:
1909 йилда —6.720.000 киши,
1915 йилда — 6.950.000 киши,
1918 йилда — 5.890.000 киши,
1920 йилда — 5.600.000 киши».
Кўринадики, биринчи жаҳон уруши даврида ҳам, зўрлаб мардикор олиш сиёсатига қарамай, аҳоли сони ўсиб борган. 1915 йилдан 1917 йил октябригача бўлган мўътадил табиий ўсишни ҳисобга олмаган тақдирда ҳам, 1917 йил кузидан 1920 йилгача ўтган икки-уч йил оралиғида ўлкада аҳоли 1.350.000 (бир миллион уч юз эллик минг!) одамга камайган. Улар юртдан хорижга чиқиб кетишмаган, чунки айни шу йилларда фуқаролар уруши туфайли Туркистон ҳар томонлама қамал ҳолатида қолган. Бунга қўшимча туғилиш даражаси юқори бўлган ўлкада дунёга келган гўдаклар қурбонлар сонини янада озайтириб кўрсатаётганини ҳисобга олсак... Чўлпон айни кунлардан шаҳодат бераркан:
Қип-қизил қон бўлиб кунлар ботадир.
Ёмон ҳидга тўлиб тонглар отадир...
— дея нолаву афғон тортганди. Ҳар қандай фожеанинг ғоявий асоси ундан анча илгари шаклланади ва барқарорлашади. Чунончи, йўқсуллар даҳоси К. Маркснинг «Биз ишчиларга шундай деймиз: «Сиз фақат мавжуд муносабатларни ўзгартириш учунгина эмас, балки ўзингиз ҳам ўзгаришингиз ва сиёсий ҳукмронликка яроқли бўлишингиз учун 15, 20, 50 йиллаб фуқаролар қирғинини ва турли давлатлараро урушларни бошдан кечиришингиз керак», — деган ўгитларини янги ҳокимият устунларидан бири ҳаётга мана бундай тадбиқ қилади: «Ишда айбланувчининг Шўро ҳукуматига қурол ёхуд сўз билан қарши чиққан-чиқмаганлиги ҳақида маълумот излаб ўтирмангиз. Биринчи навбатда сиз ундан сўрашингиз керак — у қайси синфнинг вакили, келиб чиқиши қандай, маълумоти қанақа ва касби нима! Мана шу саволларнинг ўзи айбланувчининг тақдирини узил-кесил ҳал этиш учун етарлидир». («Красний террор» газетасининг 1918 йил 1 ноябр сонидаги М. Лациснинг мақоласидан.)
Афсуски, аксарият қисми фақат ибтидоий сиёсий саводга эга бўлган Ф. М. Достбевский «иблислар» деб номлаган нигилистлар томонидан бир-бирига қарама-қарши қўйилган омма ўз замонасининг инсонпарвар мутафаккирлари огоҳлантиришларига эмас, балки юқорида келтирилган ноқис тахмин ва кўрсатмаларга бўйсунди...
«Халқ душмани» дея тамға босилган зиёлилардан (Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Мунаввар Қори, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон, Абдулла Қодирий ва бошқалар) фарқли ўлароқ, асрнинг бошларида туғилиб шаклланиш даври 20 — 30-йилларга тўғри келган қарийб барча зиёлиларнинг қарашларига айни бўғиқ сиёсий-мафкуравий муҳит ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Уларнинг маънавий ва эстетик дунёқарашларида ҳам ҳоким мафкуранинг кучли таъсири бўлиб, унинг инъикоси яратилажак асарлар руҳига ҳам кўчди.
Яратилиш тарихи таҳлил қилинаётган ҳар бир муайян асарга ёндашувда, аввало, унинг муаллифи улғайган муҳит, бадиий қадриятлари ва дунёқарашини шакллантирган объектив васубъектив омиллар мунтазам қайд этилса, чиқарилажак хулосалардаги холислик таъминланган бўлади. Акс ҳолда, муаммони тарихий нуқтаи назардан ўрганиш тамойиллари бузилади, илмий мулоҳаза ўрнини тоши енгил фикрлар эгаллайди, таҳлил ўрнига таҳқир, тушинув ўрнига айблов келади, Бу ҳолат, айниқса, истеъдодли ижодкорлар хусусидаги баҳсларда содир бўлса, қимматли илмий-эстетик сабоқлар эмас, балки зарарли нигилизмни туғдириши мумқин.
Бу — биз ҳисобда тутмоғимиз лозим бўлган биринчи андиша.
Иккинчи томонда бошқа бир ҳақиқат муқим, Истеъдод, агар миллат тақдирига дахлдор бўлса, замоннинг буқаламунлиги, сиёсатнинг найранг ва шафқатсизликлари, ёлғоннинг барча даражадаги кўринишлари, ҳатто жисмоний ўлим қаршисида ҳам собитлиги, бутунлиги ва барқарорлиги билан гавдаланади.
Ўрганилаётган асарга холис ёндошмоқ уни устивор маъ-навий ақидалар, адабиётнинг умуминсоний талаблари, қолаверса, айни халқ, миллат тақдири, унинг келажаги билан боғлиқ муаммолар аспектида ёритиб, сўнг баҳо-лашга киришишни талаб этади. Ҳар қанча аччиқ ва афсусланарли, ҳозирга қадар ўрнашиб қолган мақбул қарашларни ўзгартириб, безовталик туғдириши мумкин бўлмасин, бари-бир, Ҳақиқат, фақат Ҳақиқат изланиши ва бундан ваҳимага тушмаслик лозим бўлади. Чунки бир-икки авлоднинг фожиали ва самимий алданиши ҳали миллатнинг қисмати бўлмай, балки бу алданишни вақтида сезмоқ ва ундан тегишли хулоса чиқариш келгуси бўғинлар баркамоллигига гаров бўлади.
Абдулла Қаҳҳорнинг «Сароб» романини ўзбек ва қардош халқларнинг бир қанча адиблари ўзлари учун маҳорат мактаби, деб билганлар. Асардаги чуқур психологик таҳлил намуналаридан, характер ва ҳолат яратиш усулларидан, сюжет ва композицион яхлитликка эришиш йўлларидан, айниқса, бадиий тилнинг жозиб товланишидан сабоқ олганлар ва олмоқдалар. Роман яратилган пайтидан буён адабиётшуносликнинг диққат марказидан тушмай, ҳали-ҳамон қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда. Асарнинг ғоявий-бадиий хусусиятларйни жиддий ва батафсил таҳлил қилган адабиётшунослар О. Шарафиддинов, М. Қўшжонов, У. Норматов, В. Смирнова, М. Султонова ишлари, нафақат қаҳҳоршуносликнинг, балки ўзбек романшунослигининг ҳам салмоқли ютуқлари бўлиб қолди. Бироқ «Саробага оид мақолаларда романнинг ёзилиш тарихи, муаллифни бу ишга жазм этишида ҳал қилувчи рол ўйнаган сабаблар ҳақида бир-бирини такрорловчи тахминий мулоҳазалардан нарига ўтилмаган. Хусусан, ушбу масала кўтарилганида адабиётшуносларимиз А. Қаҳҳорнинг «Бир хатга жавоб»идаги қуйидаги қисқа изоҳни келтиришади: «30-йилларнинг бошларида тақдир мени буржўа миллатчиларига рўпара қилди, булар менинг нафрат ва ғазабимни қўзғатди, яъни мувозанатимни бузди. Мен ўзимда уйғонган бу туйғуни бошқаларда ҳам уйғотишга енгиб бўлмас хоҳиш сездим. Бунинг натижаси бўлиб «Сароб» романи вужудга келди».
Бу рўпара келиш қандай содир бўлган ва унинг тафсилотлари ҳақида ёзувчи бошқа ҳеч нима айтмаган. Кўпчилик қаҳҳоршунослар томонидан шу фактнинг ўзи роман яратилиши учун етарли сабаб сифатида қабул қилинган ва уларнинг кейинги мулоҳазалари ўзингизга маълум оқибатдир. Адиб 1965 йилда ёзган «Ҳаёт ҳодисасидан бадиий тўқимага» сарлавҳали мақоласида қизиқ бир фактни эслайди: «Бошсиз одам» деган ҳикоям муносабати билан содир бўлган, сиртдан қараганда кулгили, моҳиятан жиддий бир ҳодиса сира эсимдан чиқмайди... Бу ҳикояни 1929 йилда ёзганмак. У вақтда Қўқонда чиқадиган «Янги Фарғона» газетасида ишлар эдим... Ҳикоя «Ер юзи» журналида босилиб чиқди. Шундан кейин кўп ўтмай прокуратурадан чақирув қоғози олдим.
Прокурор мени совуқ қарши олди, ҳикояни ёзган мен эканлигимга ишонгач, бошимга таъна-дашном ёғдира кетди. ,
— Ёзувчилар ҳаммаси қўрқоқ бўлади! — деди...
Прокурорга гап уқтиролмадим.
Бу ҳодисадан ўз вақтида «Сароб» романида фойдаланган эдим. Эҳтимол, бу ҳодиса унчалик ҳам тасодифий эмасдир».
Мана шу «моҳиятан жиддий ҳодиса», бизнингча, «Бир хатга жавоб»да ёзилган «буржуа миллатчиларига рўпара бўлиш» воқеасининг айнан ўзидир. Аввалбошда таъкидлаганимиздек, инқилобдан сўнг зиёлиларни «эски» ва «янгияга, «ўзимизники» ва «ёт»га бўлиш бошланган, натижада марказий шаҳарлардаги зиёлиларнинг асосий қисми хорижга кетишга мажбур этилган бўлса-да, 20-йилларнинг охирига қадар бу сиёсат реакция кўламини олмаган, ижод ва матбуот эркинлиги, фикрий мустақиллик нисбатан сақланган эди. 20-йилларнинг иккинчи ярми, айниқса 30-йилларнинг бошидан мафкура, ижодга муносабат соҳасида ҳам худди иқтисодий ҳаётдагидай зўрлов, буйруқ, марказлашган бошқарув кучайди. Янги тузум камчиликлари хусусидаги мулоҳазалар «тузумга душманлик» деб, маънавий қолоқликка қарши фикрлар «йўқсулларга туҳмат» деб эълон этилди. Худди шу йиллари чор мустамлакачилари учун дастак бўлган «исломпарастлик», «туркпарастлик», «миллатчилик» атамалари ҳам қайта кучга кира бошладики, йўқни йўндирувчи ҳокимият наздида мустамлака тамғалари фикрловчи оммага қарши синашта қуролга айланди. «Ўн саккизлар гуруҳи», «Боту ва Рамз» иши, «иноғомовчилик», «қосимовчилик», «бадриддиновчилик» каби ўнлаб қирғин кампаниялари, аслида 37-йил учун дастлабки тайёргарликлар бўлиб, улар қайси соҳага оид бўлмасин, ҳаммасига айни «ёрлиқ»лар ёпиштирилган. Агар 1930 йилда Ўзбекистон ССЖ Олий судининг раиси Саъдулла Қосимов билан боғлиқ қосимовчиликка қарши машҳур суд жараёни ўтказилган бўлса, орадан роппа-роса икки йил ўтгач, Ўзбекистон ССЖ Олий судининг Бош прокурори Шамсиддин Бадриддинов раҳбарлигидаги бадриддиновчиликни «фош этувчи» янги бир жараён бўлиб ўтди. Биз уларга қуйироқда батафсил тўхталамиз. Ҳозир бўлса бадриддиновчилик суд жараёнини муттасил ёритиб борган «Узбекистанская правда» газетасининг 1932 йил 11 май сонидан то 18 июн сонига қадар берилган хабарлар орасида бир неча марта тилга олинган фактни (унинг тўғри ёхуд нотўғрилиги бошқа масала!) айтиб ўтмоқчимиз. Судда «Янги Фарғона» газетасига алоқадор бир неча киши ҳам гувоҳлик берган. Уларнинг гувоҳлигидан шундай хулоса чиқадики, бадриддиновчилар газета ишига ҳам доимо халақит бериб келганлар, унинг редакциясига ўзларининг одамларини киритганлар, халқ мухбирларига зуғум ўтказганлар, уларнинг долзарб мақолаларини босмай, ҳатто ҳаётларига ҳам тазйиқ қилганлар. Худди шу йиллари Абдулла Қаҳҳор «Сароб» романини ёзиш учун тайёргарлик кўраётган, худди бадриддиновчиликка ўхшаган бошқа бир жараённинг материалларини ўрганаётган эди. Ўз-ўзидан «Янги Фарғона» билан боғлиқ бу гаплар ҳам унинг назаридан четда қолмаган ва ўзи билан содир бўлган «прокурор чақириши» ҳодисаси унга «моҳиятан жиддий» ва «унчалик ҳам тасодифий эмасидек қайта таъсир этган. Бошқа бир томондан эса ҳам қосимовчилик, ҳам бадриддиновчиликка тақалган энг машъум айбловлар «миллатчилик», «пантуркизм», «панисломизм» эди. Бу «исбот қилиб берил» ган ҳақиқат» А. Қаҳҳорга ўзи рўпара бўлган ҳодисани «буржуа миллатчиларига тўқнашиш» деб баҳолаш учун асос бўлган. Қуйироқда бунинг исботини яна кўп маротаба кўрамиз.
Ҳозир эса муҳим бир мулоҳазани, тўғрироғи, тазаррумни айтиб қўйишим керак. Гап шундаки, «Уч «Сароб» номли аввалги мақола («Ёшлик» 6-сон, 1986 йил)да ўша пайтдаги бадиий-тарихий тасаввурим, билимим ва қўл остимдаги манбалар характеридан келиб чиқиб қатор тўғри хулосалар билан бирга эндиликда таҳрир қилиниши шарт бўлган айрим мунозарали фикрларни ҳам билдирган эканман. Аввало, бу мақолада ҳам «Сароб» романининг ёзилиш сабаблари очилмай қолган, фақат унинг қайта ишланиш жараёнига эътибор берилган эди. Бунда ҳам роман танқидининг кўлами асл моҳиятни кўз олдимиздан тўсган, бизни бирёқлама ёндашув йўлига бошлаган, натижада ҳар бир ўзгариш ва таҳрир сабабини нотўғри танқиддан излашга ўтган эканман. Ҳолбуки, мантиқли бир савол бизни доимо сергаклантирмоғи керак эди: агар ўзгаришлар сабаби фақат қатағом йилларининг танқиди бўлса, нега А. Қаҳҳор «Сароб»ни ўша йиллариёқ қайта ёзишга мажбур этилмади? Нима учун фақат 1957 йилда чиққан романнинг иккинчи нашрига ўзгартишлар киритди? Бу пайтда қатағон деярли тугаган эди-ку?!
Биз бу ва бундан бошқа яна ўнлаб саволларни энди ўзимизга бериб кўрмоғимиз, уларга холис жавоб изламоғимиз керак. Давр ҳақидаги, ёэувчи ва унинг асарлари тўғрисидаги ҳақиқат, нечоғли аччиқ бўлмасин, очиқ айтилмоғи, илмий таҳлилга тортилмоғи лозим, акс ҳолда чала ҳақиқатлар занжири бизни келажакдан бенасиб қилади.
Боя бадриддиновчилар процесси бўлаётган пайтда А. Қаҳҳор шунга ўхшаш манбаларни жиддий ўрганаётган эди, дедик. Хўш, ўша материаллар нималар эди?
Кейинги изланишлар давомида А. Қаҳҳор уй-музейида сақланаётган бир қанча адабиётларга мурожаат этдим. Улар П. Алексеенковнинг «Кокандская автономия» — «Қўқон мухторияти» китоби, «қосимовчилик» жараёнини ёритган «Удар по националистической контрреволюции» — «Аксилин-қилобий миллатчиликка зарба» деган китоб ва давлат айбловчиси Р. Катаняннинг шу жараёнда ўқиган айблов нутқи тўлиқ жамланган «Против Касымова, против касымовшины» — «Қосимов ва қосимовчиликка қарши» китобларидир. Шу нарса муҳимки, ҳар учала китобни ёзувчи диққат билан ўқиб-ўрганган, мутолаа давомида китобларнинг ўзи учун муҳим санаган ўринларига қизил ва яшил сиёҳда, қизил, сафсар ва қора қаламда чизиқлар тортган, белгилар қўйган, қисқа-ча мулоҳазалар ёзган, ўқиб тугатгач, саналарни ҳам қайд этган. Хусусан, «Кокандская автономия» китобининг сўнгги саҳифасига «Кахаров 28/11.31» деб, қолган икки китобга бўлса «Абдулла 18/1 У.32» деб сана қўйган. Адиб ушбу китобларни берилиб мутолаа қилаётган пайтда Тошкентдаги Кафанов номли клубда бадриддиновчилик жараёни айни қизғин паллага кирган кунлар эди. Хўш бу суд жараёнларининг, Қўқон мухториятининг «Сароб» романига нечоғли алоқаси бор? Ҳозиргача эълон қилинган мақолаларда, афсуски, бу саволларга жавоб изланмаган. Гўё 20-йилларда ростдан ҳам кучли миллатчилик ташкилотлари кенг иш олиб боргандай, улар Саидий сингари ёшларни ўз таъсирида муттасил бузиб тургандай, давлатга, халқига қарши ҳар қандай ифлос жиноятлардан қайтмай, охир-оқибат ғолиб шўро тузумининг адолатли кураши натижасида мақсадлари саробга айлантирилгандай, Адабиётшунослик, асосан, романнинг қайта ишланган варианти устида мулоҳаза юритганидан (О. Шарафиддиновдан ташқари!) унинг асл нусхасидаги замонабоп ғоявий оҳангларни, кейинчалик олиб ташланган муҳим ўринларни эсламайди ҳам. Натижада «Сароб» романининг ҳаётий асослари, яратилиш сабаблари, прототиплари тўғрисида мавҳум тушунчалар, турли миш-мишлар, бир-бирини инкор этувчи фаразлар ҳақиқат ўрнига даъвогарлик қилмоқда.ҳануз. Романнинг ёзилган пайтидаги ижтимоий-сиёсий муҳитни, ёзувчига таъсир этган объектив воқеликни, адибни шакллантирган мафкура ва унинг эстетик қарашларини тарбиялаган омилларни ҳисобга тортсак, бизнингча, муаммога конкрет яқинлашган бўламиз. Унинг моҳиятини очишда бўлса, бизга А. Қаҳҳор ўрганган ўша давр ҳужжатлари, адибнинг шахсий китоблари ва саҳифаларга ёзувчи қалами билан туширилган белгилар йўл кўрсатса, ажаб эмас.
Туркистон мухторияти, унинг тарихий зарурияти, олдига қўйган мақсад ва вазифалари хусусида сўнгги йилларда ошкора, дадил ва адолатли фикрлар айтилмоқда. А. Қаҳҳор эса мухторият кунларида большевикни «Болишбек» деб юрган, кейинчалик қизил аскар бўлиб уйига «ҳар куни ёғлиқ-ёғлиқ овқат олиб келган» («Ўтмишдан эртаклар»), ҳозирча бўлса камбағал бир темирчининг ўн яшар боласи эди. Мухторият тўғрисидаги маълумотни у қорлар тиниб, излар босилгандан сўнг, 1931 йилда ёзилган П. Алексеенковнинг «Кокандская, автономия» китобидан ва қисман Зиё Саиднинг 1927 йилда нашр этилган «Ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар» (1870— 1927) китобидан ўрганган ва уларни мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилган. Тилга олинган ҳар иккала манбада ҳам бирёқламалик ва сиёсатга жўр овоз уфуриб турадики, А. Қаҳҳор уларни рост деб қабул қилгани ва... тўғридан-тўғри «Сароб» романига пойдевор қилиб олганини: қуйидаги солиштирувлардан секин-аста билиб борамиз.
П. Алексеенков китобининг ушбу ўринлари остига ёзувчи қизил қалам билан чизиб қўйган (кўп минг сонли ўқувчиларимизга тушунарли бўлмоғини ўйлаб ўрисча манбаларнинг сўзма-сўз таржимасини беришни маъқул топдик)
«Миллий—озодлик ҳаракати Феврал воқеаларига қадар ту-бандагилар учун курашди:
1) Россия савдо-саноат капиталининг мустақкам ўрнашиб олишига қарши ва миллий капиталнинг ўсишини таьминловчи шарт-шароитларни яратиш учун;
2) Туркистон ва Россия ўртасидаги сиёсий муносабатларни ўзгартириш учун;.
3) янги усулдаги миллий мактабларни яратиш ва Туркистон туб аҳолисининг маданий савиясини ўстириш учун». (П. Алексеенков. «Кокандская автономия». Т. 1931 й. 3-бет. Бундан кейин фақат саҳифа кўрсатилади).
Романда Салимхоннинг ўтмиши билан боғлиқ ўринлар худди шу гапларнинг бошқа йўсиндаги баёни билан бошланади. Яъни, тараққийпарвар машҳур бой Ҳусайновнинг қистови билан отаси Салимхонни Қозонга юборади, Ҳусайнов ўз навбатида уни «ёш куёвига» қўшиб Уфага жўнатади. Давомини ўқиймиз: «Бу одам динда, мактабларда турли ислоҳотлар ўтказишни, подшо ҳукуматининг йиқилувини тилар, туркча сўзлаб доим: «Ҳар касинг ҳуррияти афкордан истифода этдиги замонда Россия мусулмонлари бу ҳурриятдан нечун маҳрум ўлсинлар?» дер эди. Салимхон... бир мартаба Туркистонга келиб кетгандан сўнг, йигитнинг гапи маъқул, ўшандай талаблар ҳақли эканига ишонди ва шу фикрнинг бутун мусулмон шарқига тарқалишини хоҳлаб қолди». (А. Қаҳҳор. «Сароб». Ўзбекистон Давлат нашриёти. Тошкент — Самарқанд, 1937 йил, 73-бет.)
Бу ўринлар ҳар учала нашрда ўзгармаган ҳолда мавжуд. Бироқ П. Алексеенков китобидаги ёзувчи остига чизган ўринлар қуйидагича давом этади: «Феврал инқилоби даврида миллий ҳаракат икки оқимга айрилиб кетди... Октябр инқилоби эса Туркистондаги буржуача-миллий ҳаракатнинг моҳиятини тамомила ўзгартириб юборди. У прогрессив хусусиятини йўқотиб аксилинқилобий ҳаракатга айланди». (5-6)
Асл нўсхада мавжуд, кейинги муқобиллардан тушиб қолган Салимхон хусусидаги ҳикоя ҳам шунга ҳамоҳанг давом этади: «Феврал инқилоби бўлди. Салимхон подшоликка қарши бўлган бу инқилобни руҳ билан қарши олди ва шу руҳ билан Туркистонга келди. Бироқ инқилоб у тилаган нарсани бермади, шунинг учун у бу инқилобдан норози бўлди. Иккинчи бир инқилоб — Октябр эса унинг бутун тилакларини барбод қилатурғон бўлди». (73—74 бетлар)
Бу ва бундан кейинги тафсилотларни ёзувчи маълум сабабларга кўра қайта ишлаш жараёнида олиб ташлаганки, бу сабаблар мақола пировардида маълум бўлади. Ҳозир П. Алексеенков китобидаги остига чизилган ўринлар ва уларнинг романга кўчишини кузатишда давом этамиз: «Бу ҳаракатнинг яловбардори миллий-саноат буржуазияси эди. Октябр инқилобидан сўнг миллий зиёлилар буржуазия кетидан кетди ва унинг тарғиботчи-ташвиқотчиси бўлди». (15-6)
Ёзувчи бу гаплар остига чизибгина қолмай, ҳошияга «!« муҳимлик белгисини ҳам қўйганки, улар романдаги учта қаҳрамон тақдирига дахлдор сифатга айланади. Адиб режа-сига кўра Салимхон, Мунисхон ва уларнинг отаси—мамлакат-нинг турли ерларидан келган заводчиларни улкан боғ саҳнида қабул қилувчи йирик саноатчи бой бир гуруҳнинг— «миллий саноат буржуазиясиянинг вакилларидир. Миллий зиёлиларнинг «буржуазия кетидан кетганлиги» бўлса бутун романнинг етакчи пафосини ташкил этади. А. Қаҳҳор қўлидаги китобга белги қўйишнй давом эттиради: «Октябр инқилоби кунлари Тошкентда янчиб ташланган ҳам миллий, ҳам рус буржуазияси ҳамон курашни давом эттиришни мўлжалларди... Фарғонада аксилинқилобнинг мустаҳкам таянчини топишга умид қнлган мусулмонлар ўлка кенгашининг раиси Мустафо Чўқаев, Тошкентда шўро ҳокимияти ўрнатилгач, дарҳол Фарғонага қочди...
Мустафо Чўқаев изидан фақат Фарғонадаги эмас, балки бутун Туркистондаги барча аксилинқилобий кучларни ўз атрофига бирлаштирувчи марказга айланган мусулмонлар ўлка кенгаши «Шўрои-исломия» ҳам Тошкентдан Қўқонга кўчди». (19—20-6)
Бу маълумотлар романга қуйидагича шаклда ўтади: «Октябрь енгди. Февралнинг Тошкентдаги тиргаги синди. «Туркистон мухторияти» деб кўтарилган байроқ қулади. Салимхон умидни бошқа шаҳарларга боғлади. У ерларда мухторият байроғини тикишга замин борлигига ишонар эди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. Ўлка Шўрои Исломиянинг раиси шундай бир заминни Фарғонадан излаб, байроғини хуржунга солиб Қўқонга борди. Унинг кетидан Шўрои Ислом ҳам кўчди». (73—74-бетлар)
Кўринадики, ёзувчи Алексеенков текстига «бадиий бўёқ беради»—миллатчиларнинг байроғини хуржунга солиб жўнатади. А. Қаҳҳор ўзи учун муҳим жиҳатларни белгилашда давом этади: «1917 йилнинг 9—11 декабр кунлари мусулмон-лар ўлка кенгашининг ташаббуси билан Қўқонда ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда қурултойи чақирилди». (20-6)
Романдан ҳам тўхтаган жойимиздан ўқишни бошлаймиз: «Орада бир ой ўтгандан кейин Шўрои Исломнинг ташаббуси билан чақирилган тўртинчи фавқулодда мусулмонлар қурул-тойида Салимхон Аббосҳон билан танишди». (74-бет)
Шу ерда танаффус қиламиз-да, «Кокандская автономия» китобчасининг орқа муқоваси ички қисмига ёзувчининг қора қалам билан ёзиб қўйган ушбу гапларига эътиборни қаратамиз: «Салимхан против вхождения в «Юго-восточный союз». стр. 23 дашнак—70».
Дашноқлар масаласи Алексеенков кйтобининг, дарҳақиқат, 70-бетида тилга олинади, Қаҳҳор ҳам ундан ўз мавридида фойдаланади, ўз-ўзидан биз ҳам бу кузатишга кечроқ тўхталамиз. Ҳозир ёзувчи белгилаб қўйган 23-саҳифани очамиз ва бунда яшил сиёҳда остига чизиш билан ажратилган ўринларни ўқиймиз: «Жанубий-Шарқий иттифоқиқа киришга қарши бўлганлар ўта жиддий аҳамиятга эга бошқа жиҳатларга ҳам эьтиборни каратишдй. Улар олға сурган далилларнинг энг асосийси—рус империализмининг эски тартибларини қайта тикланиши хавфи эди... «Жанубий-Шарқий иттифоқвқа қўшилиш тарафдорлари асосан ўнг қанот кучлар бўлмиш дин ва йирик савдо капитали вакиллари бўлди. Иттифоққа бирлашишга қаршилар эса миллий саноат буржуазияси вакиллари ва улар билан бирга майда буржуазиянинг барча қатламлари эди». (23-6)
Ёзувчи бу китобнинг охирги бетига белгилаб қўйганидек:
Салимхон Туркистоннинг «Шарқ-шимол иттифоқипга кирувига қарши:
«Бу Туркистонни яна Россия асоратига топшириш деган сўз» деди. Аббосхон эса Салимхоннинг Уфадаги фикрида бўлиб, шу иттифоққа кириш тарафдори эди. Иккига бўлинган қурултой вакиллари ҳам бу масалани Салимхон билан Аббосхон сингари ҳал қилолмай очиқ- қолдирдилар. Эълон қилинган мухторият парча-парча бўлди. Унинг синиқлари қишлоқларга отилиб тушиб, талай вақтгача қишлоқларни тинчитмади. Қолганлари ковак-ковакларга кириб кетди» (74-бет).
(Ёзувчи озгина эътиборсизликка йўл қўяди—«Юго-Вос-точнь!Й»ни «Шарқ-шимол» деб нотўғри таржима қилиб ола-Ди.)
Иттифоққа кириш-кирмаслик масаласидаги тортишувлар ҳам П. Алексеенков китобидан белгкланган. Мухториятнинг таслим бўлуви ва босмачиликни «бошлаб юборгани» ҳақида А. Қаҳҳор «парча-парча бўлиш» ва «синйқлари қишлоқларга отилиб тушиш» каби ўхшатиш қилган бўлса, П. Алексеенков ўхшатиши ҳам чакки эмас: «Бирлашган буржуазия томонидан эьлон этилган Қўқон мухторияти шу тариқа тугатилди. Бу шум ният бамисоли совун кўпигидек ёрилди. Бироқ Қўқон мухторияти ўлимидан олдин ҳаётга янги кучни—Эргашнинг босмачи тўдаларини чақириб улгирди». (71-6)
Ўз-ўзидан бу гаплар ости ҳам чизилган...
«Кокандская автономия» китоби шаклидаги «тарихий ҳа-қиқатига содиқликни А. Қаҳҳор шу даражада сақлайдики, буни қаҳрамонларининг туриш-турмушига сингдириб юбора-ди. Салимхон ва Мунисхоннинг отасини «тарихий типиклиги» ҳақида гапирган эдик. Энди Алексеенков иттифоққа кириш тарафдорларини диндорлар ва катта савдогарлар эди, деган бўлса, романдаги иттифоқ тарафдори Аббосхон ҳам ўтмишда Саидий таълим олган диний-туркпараст мактабнинг етакчи домласи, ҳозир бўлса Ҳайдар Ҳожи орқали йирик тижорат операцияларида иштирок этаётган хўфя савдогар бўлиб ранг олади...
Бу китобдан фойдаланиш натижаларини яна ўнлаб солиш-тиришлар орқали кўрсатавериш мумкин. Бизнингча, юқоридаги мисолларнинг ўзи ҳам муайян хулосалар чиқариш учун етарли. Бироқ, боя эслаганимиз, Московдан сиёсий етукликка эришиб қайтган Эҳсоннинг яна кейинги нашрлардан олиб ташланган (ҳолбуки, танқид ижобий кучларни ўстиришни, жанговарлаштиришни талаб этган эди!) нутқининг асл манбаларини эслаб ўтмоғимиз шарт. Негаки, бундай ўринлар, аслида, романнинг ёзилишида асосий таъсир ролини ўйнаган бўлиб, унинг ғоявий-сиёсий пафосини ҳам белгилаб берган.
Аввало тарихий манбаларни кўриб чиқайлик. Зиё Саид «Ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар» (1870— 1927) китобида «Чаён» ва «Чўл чаён» номли журналлар хусусида маълумот бериб ёзади: «Чаён». 1917 йил июл ойидан бошлаб, татар ва ўзбек миллий буржуазиясининг фикр тарқатғувчиси бўлиб дунёга келди... Мудир ва муҳаррирлари: Ҳалаф Тўлаков ва Иброҳим Тоҳирий... Журналнинг шиори: «Яшасин, халқ жумҳурияти!», «Яшасин, миллий жумҳурият!», «Яшасин, Туркистон мухторияти!» ...Бу журналнинг тепасида турган афандилар «бош силаб биқинга туртишга» ғоятда уста бўлганлар». (Зиё Саид, Танланган асарлар. Т. 1974, 59—60 бетлар. Китобнинг илк нашри 1927 йилда чиққан.) Зиё Саид маълумотлари Эҳсон нутқининг бир қисмини ташкил этса, бошқа ўринлари учун яна ўша П. Алексеенков китобида ажратиб кўрсатилган (аввал қизил қалам, устидан яшил сиёҳда ёнига чизилган) ушбу ўринлар хизмат қилган.
«Потеляхов, Вадьяев, Юсуф Давидов ва Кноппнинг пахтачилик фирмалари—мана кимлар Қўқон мухторияти ҳукумати таркибига кирган эди, мана аслида кимлар бу ақсилинқилобий ҳаракатга раҳбарлик қилган эди, мана Қўқон мухторияти аслида кимларнинг манфаатларини ҳимоя этар-ди» (26-6)
Энди бўлса ҳар икки манбанинг романга кўчишига эътибор берайлик. Эҳсон: «—Биламан, Саидий, ўн саккизинчи йилда чиққан «Чаён» журнали томонидан келажак муаррихларга тақдим қилинган лавҳаларни мен ҳам кўрганман... Сиз бу журнални кўрган ва ўқиган бўлсангиз, унинг кимлар томонидан чиқарилғонлиги ва тарқатилғонлигини ҳам биласиз. О, булар турк миллати, барокатли Туркистоннинг «ғамхўрлари!» «Дод миллат, қаердасан, вой динимиз поймол бўлди. ажнабийларни ҳайданглар... Туркистоннинг кумушдай сувларини хохолнинг чўчқалари булғатаётир» дедилар. Мухторият ҳам эълон қилишди. Шу журнал муқаддас деган Қўқон мухториятида муваққат ҳукумат аъзолари ҳақиқатан азиз-авлиёлар эди: бири министр Потилахов, яна бири Вадиёв , тағин биттаси Давидов. Буларнинг ҳар қайси миллионер эди...» (147-6.)
Афсус билан таъкидлаш лозимки, 6у суҳбат юқоридаги манбаларни персонаж тилида кўчириб, асарнинг сиёсий оҳангини кучайтиришдан бошқага хизмат қилмайди. Эҳсон бундан ташқари 20—30 йиллар вақтли матбуотида долзарб масалалар ҳисобланган Ғарб ва Шарқ муносабати, чор Россияси билан пролетар Россиясининг чекка ўлкаларга нисбатан ўтказган сиёсатидаги солиштириб бўлмас фарқлар, фаҳш ва бошқа иллатларни фақат буржуа жамияти туғдиришию улар пролетар давлати табиатига мутлақо ёт экани ва бошқа муаммолар хусусида ҳам ғоявий пишиқ, муаллиф манфаатига мос мулоҳазаларни баён этади. Бироқ, нафақат бу ўринда, балки бутун роман давомида Эҳсонни тирик инсон, табиий ҳис-туйғулар эгаси, одми одам сифатида ҳис қилолмаймиз. Уни фақат миллатчиларнинг «томорқасида шалағи чиққан аравадай ағанаб ётган» Саидийга, «қарши лагерда бўлган ёшларни юлиб олиш керак бўлгани ҳолда, бехабар қолиб, ўз қўлидаги кишини қарши лагерга ўтказиб юборган», совет ёшларининг ўзидай илғор вакили бўлмиш Шарифга, унинг ғоявий пишиб келишига қараб бир-иккитагина қолган рус шовинистларидан Серовга ва бошқа идораларнинг ўнлаб ходимларига танбеҳ бераётган, ғоявий савод ўргата-ётган, маслаҳат қилаётган ҳолдагина кўрамиз. Гўё шўро тузумини тан олиб, оғишмай унга хизмат қилишнинг ўзи кифоя. Шунда Саидий ва Мунисхонга ўхшаб на ўқишда, на ишда, на уйда ва на ишқда озор чекилмайди, адашиш бўлмайди. Юрак ва ақлни банд қилатурғон нарсалар Саидий ва Мунисникидай мешчан туйғулар бўлмай, балки умумхалқ ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлади. Масалан, «нима учун Бухорода ришта йўқотилганидек, бутун мамлакатда йситмани йўқотиш мумкин эмас?» ёки якка ўзбек танбурининг овози қаерга борар эди, нима учун уни оркестрга айлантирмаслик керак ва ҳоказо.
Ёзувчи Эҳсон ва унинг отаси билан боғлаб яна бир тарихий ҳодисага ўз муносабатини, гарчи воқеалар ривбжи буни унчалик талаб этмаса ҳам, қисқагина бўлса-да, билдириб кетади. Афсуски, бу муносабат ҳам ҳодисанинг туб илдизларини жиддий ўрганиш орқали эмас, П. Алексеенков китоби ёрдамидагина юзага чиқади. Юқорида айтганимиздек, ёзувчи бу китббнинг орқа муқовасига «дашнак—70» деб ёзиб қўйган. Китобнинг ўша бетини очиб, А. Қаҳҳор остига ва ёнига чизиб қўйган қуйидаги гапларни ўқиймиз: «Қўқоннинг эски шаҳарига кирган дашноқлар Эргашнинг қуролли йигитларини тутиш ўрнига тинч аҳолини ёппасига талаш билан машғул бўлишди», (70-6)
Арман дашноқлари қилмишини фақатгина «талончилик» деб ўзича хулоса чиқарган ёзувчи кўнгилли қизил аскар бўлган отаси босмачилар қўлида ўлган кичкина Эҳсоннинг Саидий билан суҳбатига дабдурустдан шу мавзуни олиб киради. Эҳсон:
—Босмачи ёмонми, армани ёмонми?
— Отангни ўлдиргани учун босмачи дейсан-да.
— Мен эмас, отам ҳам ёмон дер эди. Унинг отасини ўлдирмаган эди-ку!
Саидий ичида «аҳмоқ» деди» (53-бет)
Ҳолбуки, ўша пайтдаги реакцион «Дашнакцутюн» партиясининг каллакесар отлиқ отрядлари Қўқон мухториятини бостириш баҳбнаси билан нафақат Қўқонда, балки бутун водийда мисли кўрилмаган ваҳшийликлар қилган. Улар фақат «талончилик» билангина чекланиб қолмай, аёллар ва болаларни, тинч аҳолини шафқатсизларча қирган, чопган. «Бокуни инглизларга хоинларча топшириб қочган» (П. А. Кобозев), туркийларга алоҳида қасди бўлган бу отрядларни водийга киритилишини, ҳатто, Совет ҳукуматининг Ўрта Осиёдаги фавқулодда комиссари П. А. Кобозев кечириб бўлмас тарихий хато, деб баҳолаган. Бу ҳодисаларнинг тўлиқ кўламини билмоқ учун Туркистон республикаси Советларининг 1919 йил 29 март—,10 июн кунлари бўлиб ўтган VII Ўлка Фавқулодда съезди материалларини (улар Партия тарихи институтининг Архивида сақланмоқда) кўздан кечириши кифоядир. Афсуски, роман муаллифи ўз нафратини ўзгалар юртида сабабсиз қирғинбарот ўтказганларга, уларнинг ваҳший кучидан ўлкадаги сиёсий-иқтисодий раҳбарликни ўз қўлида сақлаб қолиш учун фойдаланибгина қолмай, қилмишларини турли уйдирма ахборотлар билан (улар ҳам Архивда сақланган!) хаспўшлаган «интернационал» раҳбариятга эмас, ўшандай ва шунга ўхшаш бошқа адолатсизликлар оқибатида туғилган босмачиликка қаратади, халос.
«Сароб» романининг асл нусхасида аксарият салбий қаҳрамонлар суд-прокуратура ходимлари, савдогарлар, молиячилар ва шўро маданий ўчоқлари—мактаб-маориф, газета-журнал теварагида тўпланган кишилар сифатида талқин этилади. Улар ягона мақсад—кўк байроқ остида бирлашажак улуғ туркий давлат хаёли билан ҳаракат қиладилар. Бу ҳаракатнинг мукаммал уюштирилган, юқоридан қуйига томон тобеликка асосланган (ёзувчи буни «занжирсимон» дейди!) бошқарув органлари бор, Ташкилотнинг нафақат Туркистонда, балки Татаристон ва Уфада, Афғонистон ва Москвада ҳам бўпинмалари, алоқа нуқталари бор. Унинг иш кўлами эса ниҳоятда кенг—босмачиларга ҳар томонлама қувват бериш, керак бўлса уларни бошқариш, мактаб-маорифда аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг онгига миллатчилик, пантуркизм ғояларини қуйиш, шўро иқтисодиётида қўпорувчилик ва ишбу-зуқиликлар уюштириш, аёллар озодлигига тўсқинлик, турли хил қотилликлар, қишлоқдаги ер ислоҳоти, кейинроқ эса коллективлаштиришга халақит бериш, совет матбуотини ва Ёзувчилар уюшмасини қўлга олиб халқнинг руҳига Эгалик қилиш... Бу кирдикорлар шу даражада кўп ва бир-бирига боғланганки, аввалига ўқувчи ҳам худди Саидийдек ҳайрон бўлади, бироқ ёзувчи тасвири ва баёни давом эта бергач, ташкилот жиноятлари бирма-бир очила бораркан, яна худди Саидийдек қуйидаги ҳолатга тушади: «У жуда кўп, ҳатто қабристонда кечалари кўринатурғон ўт билан чорвоқдаги қизилчанинг кўкариши сйнгари бир-биридан узоқ ҳодисалар» асосида ҳам бир муносабат ва боғланиш бўлганйни кўрди. Бундай боғланишлар шундай кутилмаган ердан чиқар эдики, агар биров Саидийга «тамакининг тутуни билан қуёшнинг тутилиши орасида ҳам бир муносабат бор» деса ҳам шубҳа қилмас эди». (Булар 1937 йилги нашрнинг 246—247-саҳифаларида бўлиб, А. Қаҳҳор, ошириб юборганини ўзи ҳам сезган шекилли, кейинги нашрларга киритмаган. Ҳолбуки, бошқа бирор асарда бундай ўринлар зўр истеҳзо қудратини касб этувчи топилма бўлар эди!)
Буларни ўқигач, ўқувчи ҳам яна Саидийдек шундай хулосага келади:
«Эси бутун одам ҳайрон қолмайди. Ҳайрон қолиш—икки ҳодисани бир-бирига боғлайтурғон учинчи бир ҳодисани билмасликдир». (239-6)-Фикримча, 20-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб матбуотда тобора кўпроқ янграй бошлаган маънавий жабҳада пантуркизм ва панисломизм, миллатчиликни «фош қилувчи» овозлар Қўқон мухторияти шаклидаги биринчи ҳодиса ёнига иккинчи сирли ҳодиса бўлиб қўшилган. Агар 20-йилларда бу ҳужумларга озми-кўпми ижобий кучларнинг жавоб қайтаришига йўл қўйилган бўлса (Сотти Ҳусайнга А. Қодирийнинг, Чўлпонга қарши танқидга А. Қодирий ва Ойбекнинг, Ж. Бойбўлатов мақолаларига Фитрат ва Отажон Ҳошимнинг жавоблари каби), 30-йилларнинг бошидан саҳнадаги марказий ролни тўлиқ реакцион кучлар эгаллади. Энди ижод аҳлини нафақат маънавий, балки жисмоний ҳам маҳв этиш йўлига ўтилди. Ақлий ва ижодий шаклланиши худди ўша йилларга тўғри келган А. Қаҳҳор учун бу «икки ҳодисани бир-бирига боғлайдиган учинчи бир ҳодиса» ҳам, афсуски, тез орада юз берди. Бу ҳам яна якка ҳолда эмас, қўша-қўша воқеалар силсиласи кўламида ёзувчи шуурига таъсир этди. Ва бирдан А. Қаҳҳорга ҳам худди Саидий сингари ўзи ва бошқалар билан турли пайтларда юз берган катта-кичи ҳодисалар ўртасида ички боғланиш бордек туюлди. Жуда боғланмай қолган ўринларга эса ёзувчилик истеъдоди қўл келди. Боғловчи ролини ўйнаган шу ҳодисалар шарҳига киришайлик.
1930 йилнинг 25 мартидан 21 июнига қадар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган СССР Олий Судининг кўчма сессиясида 73/С рақамли жиноий иш кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон ССЖ Олий судининг собиқ раиси Саъдулла Қосимов бошчилигидаги жуда катта гуруҳ жиноий жавобгарликка тортилди ва уларнинг аксарияти отувга ҳукм қилинди. Икки йил ўтгач, Тошкентда яна бир жараён—«бадриддиновчилик»-ка қарши ўтказилиб, унинг ҳам асосий айбланувчилари отиб ўлдирилди. Биз ушбу судларнинг қай даражада адолатли бўлганлигини текшириб ўтирмаймиз, бу мақоламиз тасарруфига кирмайди. Ҳар иккала суд жараёни вақтли матбуотда ўша даврнинг синашта услубида ёритилиб, уларга гоҳ Тошкент темир йўл депосининг ишчилари, гоҳ тўқимачилик корхоналари меҳнаткашларининг ватан хоинларига қарши чексиз нафратга йўғрилган, уларнинг ҳаммасига срақат ўлим жазосини талаб этиб ёзилган хат ва телеграммалари илова қилиб борилган. Суд тугаллангач, кўп ўтмай унинг матни (сўроқ-жавобларнинг ўзи эмас, балки оммага мосланиб қайта ишланган, фақат давлат қораловчисининг нутқига асосланган тексти!) алоҳида китобчалар шаклида катта нусхада (3000, 5000) чоп этилган. А. Қаҳҳор бу китобларни ҳам синчиклаб ўқиган, улардаги гапларга ҳам худди П. Алексеенков китоби сингари ҳеч қандай шубҳасиз ишонган ва улардан ҳам «Сароб» романи учун асосий ғоявий материал сифатида фойдаланган. Китобларнинг биринчиси «Удар по националистической контрреволюции (Приговор над Касымовым и К )» (УзГиз., 1931 й.) деб номланган. Шуниси характерлики, қосимовчилар устидан ўтказилган судда жамоат қораловчилари сифатида Жаҳон Обидова ва Сотти Ҳусаиновлар фаолият, кўрсатишган. Сотти Ҳусаиновнинг давлат қораловчисининг гапларини сал бошқачароқ шаклдаги такрори бўлган нутқи қисқартирилган ҳолда «Узбекистанская правда» газетасининг 1930 йил 3 июл сонида босилади. Ҳарқалай, А. Қодирий ва бошқаларга қарши «сиёсий хушёр» танқидлари билан тажриба орттирган С. Ҳусайннинг бунчалик катта процессга ҳам жалб этилгани бежиз бўлмаса керак. Судда Қосимовга берилган характеристика, унга қўйилган айблар қай тарзда романга кўчгани хусусида сўз юритайлик. Бугунги ўқувчи икки марта қайта ишлов берилган «Сароб» романида суд-прокуратура соҳасига алоқадор терговчи Мирза Муҳиддин ва халқ судяси Иброҳимов образларинигина учратади. Ҳолбуки, биринчи нусхада уларнинг сони кўпроқ. Хусусан, Мирза Муҳиддин ва бошқаларнинг устидан раҳбарлик қилувчи, катта поғонадаги юрйдик шахс, бош терговни Эшматов образи бор. Асл вариантга тўхталишдан аввал ҳозирги «Сароб»даги мунозарали бир вазиятни эслайлик. Заидийнинг поччаси Муҳаммадражабни ташкилот ишига жалб этиш мақсадида солиқлари камайтирилиб Ҳайдар Ҳожига қўшиб Ўзгантга жўнатилиши арафасида маҳалла комиссиясининг раиси Мавлонқулов ишга аралашадида, сал бўлмаса ташкилот режаси барбод бўлай дейди. Мирза Муҳиддин газетада уюштирилган фельетон баҳонасида Мавлонқуловни порахўрликда айблаб ҳибсга олади ва бир йилдан кўпроқ қамоқда сақлайди. Бу орада уни кафилликка сўраб маҳалла фаоллари терговчи Мирза Муҳиддин ҳузурига боришади ва шалвираб ортга қайтишади. Кейин шунча одам бориб иш чиқара олмаган Мирза Муҳиддин қабулига (Мавлонқуловни ҳам шахсан унинг ўзи жонбозлик кўрсатиб қамаган!) жабрланувчининг ёш, кўзга яқин, бунинг устига саводсиз хотинини илтимоснома билан жўнатишади. Мирза Муҳиддин эса саводсиз бу аёл қўлига адрес ёзиб бериб(!) ўз уйига таклиф этади ва ўша жойда Мавлонқулованинг номусига тегади. Бу тасвирдаги бир эмас, бир неча мантиқсизликларни изоҳлаб ўтириш шарт бўлмаса керак. Хўш, илк «Саробида-чи?
Маҳалла фаоллари Мирза Муҳиддиндан ҳафсалалари пир бўлгач, энди аёлга катта амалдор, бош терговчи Эшматов ҳузурига арз билан боришни маслаҳат беришади. Эшматовнинг «давомли ғам-койишдан сўлиброқ қолган бўлса ҳам, бу тиниқ юз, қизил гулнинг ғунчасидай оғиз, ёш йилтираб турган узун қора киприкларни кўриб» (227-бет) нияти бузила-ди. У аёлнинг эрига албатта ёрдам қилишга ваъда беради ва эртага сафарга кетажагини айтиб, агар аёл иши битишини хоҳласа уни бир ҳовлидан топиши мумкинлигини билдиради. Саводсиз аёл суриштириб юриб топиб борган бу ҳовли Эшматовнинг югурдаги Мирза Муҳиддиннинг уйи бўлиб, пихини ёрган Бош терговчи шу ерда ўзининг тубан мақсадига эришади. Ва «аксари бош терговчининг нишхўрди Мирза Муҳйддинга қолар эди. У ишни судга чиқарганидан сўнг то янги ғалва сескантирмагунча бу нишхўрддан бошини кўтарма-ди...» (229-бет) Ундан ташқари, халқсудяси Иброҳимов (Мавлонқуловга ёрдам бермоқчи бўлган киши) Бош терговчини «ўртоқ Эшматов» деб амал даражасида ўзидан юқорилигини билдириб туради ва Эшматовнинг унга қилган дағдағаларидаги мантиқ кўп ўтмай ўзини кўрсатади—Иброҳимов ҳам порахўрлик ва бузуқликда айбланиб қаматилади.
Кўринадики, А. Қаҳҳор биринчи нусхада эришгани шунчалик мантиқли ўринлардан воз кечиб бўлса-да, Эшматов образини кейинги нашрлардан чиқариб ташлаган, Бунинг натижасида яна юқорида кўрганимиз мантиқсиз эпизодлар пайдо бўпишига ҳам рози бўлган. Нега!
Бу саволга жавоб, айтилганидек, мақоламиз сўнггида маълум бўлади.
Ҳозир Эшматовга қайтайлик:
«Бош терговчининг кабинети эшигига рўпара бўлганида, дастлабки ваҳима уни яна босди. Кабинет қизил байроқлар билан безатилган, суратлар осилган. Қизил мовут ёзилган, ҳашаматли устол орқасида ўтирган ўттиз ёшлардаги нозик, ўрта бўйли, оқ юзли йигит, аризани олиб хотинга ўлтиргани жой кўрсатди» (1937 йилги нашр, 226-бет)
Жараён давомида давлат айбловчиси нутқида ҳам, қатор шарҳларда ҳам қайта-қайта такрорланган гапни—Қосимов ўзининг асл башарасини яшириш учун иш кабинетига доҳийларнинг сурат ва ҳайкалларини, давлат байроқларини қаторлаштириб қўйгани, столига бўлса гўё пок коммунистлардек қизил мовут ёзиб олгани тўғрисидаги ўринларни келтириб ўтирмайлик-да (чунончи, уларнинг остига ҳам А. Қаҳҳор чизиб қўйган), «Удар по националистической контрреволюции» китобидаги С. Қосимовга берилган илк характеристика билан танишайлик:
«Айбланувчилар:
1. Қосимов Саъдулла Рашидович, 29 ёш, ЎзССЖ Олий Судининг собиқ раиси...»
Қолгани—«нозик, ўрта бўйли, оқ юзли йигит» эса газеталарда ўша кунлари босилган Ўзбекистон Олий судининг собиқ раиси суратида гавдаланиб турибди. Албатта, агар масала фақат ташқи, шаклий мутаносиблик устидагина бўлганида, у ҳақда тўхтаб ўтирилмаса ҳам бўлар эди. Афсуски, «Сароб» ва унинг яратилишига туртки бўлган манбалар муносабати фақат шу билан чекланмайди. Ўхшашлик, таъсир, баъзан бўлса иккинчи нусха даражасидаги эпизод ва муҳим деталлар борки, улар одамни жиддий мулоҳазага толдиради. Хусусан, юқорида кўрганимиз—романда ёзувчи тасвирлаган бузуқликлар, меҳнаткаш омма арз-додини тингламай, унинг қиз-жувонларига кўз олайтириш «факт»лари қосимовчилар жараёнида ҳам худди асардагидек шарт-шароитларда юз бергани айтилади. Ундан ташқари бу китобнинг ҳам охирги бетига ёзувчи ўзи учун муҳим жиҳатлар тилга олинган саҳифаларни ёзиб қўйган. Қизил сиёҳда амалга оширилган бу ёзувлардан бири, масалан, шундай: «Взятка—8,19»
Китобчанинг 8-саҳифасидаги қуйидаги ўринларнинг ён томонига у ўша сиёҳда чизиб қўйган:
«Ўз-ўзидан равшанки, Қосимов катта миқдордаги порани фақат аҳолининг буржуа тоифасидан олган. Унинг асосий, доимий шериги ва ажралмас дўсти Насритдин Олимов исмли бой эди. Олимовнинг ўзи ва дўстларининг судлар билан боғлиқ ишларигагина эмас, тижорат юмушларига ҳам Қосимов ўз навбатида кўмаклашиб турган. У Олимовдан олиниши керак бўлган солиқларни камайтириш тўғрисида Бобожонов номига хат ёзиб берган». (8-6) Езувчи бунга кўшимча «Насритдин Олимов» исми остига яшил сиёҳда чизиб, ҳошияга— шу исмнинг тўғрисига лотин имлосида қиялатиб «Ҳайдар Ҳожи» деб ёзиб қўяди. Бундай, қаҳрамонга прототип белгилаш китобнинг Н. Олимов ҳақида гап кетган яна икки жойида ҳам учрайди. Энди китобнинг ёзувчи айтган 19-бетини очамиз ва остига чизилган тубандаги гапни ўқиймиз: «Қосимов уни ўз ҳузурига чақириб пора олишдан уялмасликка, фақат ўзи билан шерикчилик қилиб туришга очиқдан-очиқ шама қилади. Унинг жазосиз қолишига кафолат беради».
Хўш, романга Эшматов бўлиб кирган одам ҳаракатларида энди бу масала—-пора масаласи қандай ҳал этилган? Насритдин Олимовнинг Ҳайдар Ҳожига айланиши-чи?
1937 йилги «Сароб»нинг II бўлим, IV бобида давлат томонидан дўкони хусусида чиқарилган катта солиқни тўлашдан Эшматов ёрдамида қутқарилиб, Ҳайдар Ҳожига қўшиб Ўзгантга жўнатилган Муҳаммадражаб бир кун марказга келади. Унинг Ҳожи билан қилиб юрган сирли юмушлари тўғрисида сўрайвериб қўймаган Саидийга жавоб берар экан, у шундай ҳиқоя қилади: «Ҳожи бўлса ишнинг кўзини билади. Ундан кейин амалдорларга инобатлик... Улгуржи солиқ чиқса, Ҳожи ҳеч бўлмаганда ўндан бирга келтиради ё буткул йўқ қилади. Ўзи закончи. Суд-жанжал ишига аралашса ҳар қандай мушкул иш бўлса ҳам эплаб чиқади. Аммо судларга ҳам қойилман, Порани иликдай ютади-я! Эшматовингиз ҳам... Итялоғи тилладан бўлгандир. Ҳар борганида Ҳожини кўрмас-дан, унинг зиёфатини емасдан қайтмайди. Кузда борганида иккита босмачини суд қилди. Ҳамма отишга ҳукм қилар, деб ўйлаган эди, нимагаки, буларнинг устидан ариза жуда кўп тушди. Шундай бўлса ҳам бадавлат одамлар эқан, пул билан ўлимдан қолди. Иккови ҳам етти йилданга кесилди. Ҳозир биттаси қутилиб чиққан эмиш, деб эшитаман. Асли судликка ўқийтурғон экан» (236-бёт).
Балки босмачилар ҳақидаги гап ёзувчи фантазиясининг маҳсулидир, деб ўйлаш мумкин. Бироқ, афсуски, «Удар по националистической контрреволюции» китобининг 11—12-бе-тидаги остига Чизилиб, ёнига ёзувчи қўли билан «Басмач» деб ёзиб қўйилган ушбу ўринлар бу фикрга ҳам тезда барҳам беради:
«Қосимов раислигида 1927 йилнинг март ойида Андижон шаҳрида қатор лавозим жиноятлари ва асосийси—босмачилар билан алоқада бўлиш, босмачи тўдаларини уюштиришда айбланган Ёқубжон Исақуловнинг иши кўриб чиқилди. Андижон меҳнаткашлари суддан Исақуловни отувга ҳукм қилишини кутишган эди. Далилларнинг оғирлиги ва равшанлигига Қарамасдан Қосимов Исақуловни бор-йўғи 6 йил озодликдан маҳрум этишга ҳукм чиқаради... Орадан бир йил ўтгач, у озод бўлиб Андижон кўчаларида бемалол сайр этиб юрган. Қосимов ўзининг бу саховатли ҳукми учун қанча пора олгани аниқланмай қолди» (Яна қўйилган айбларнинг исботсизлигига диққат қилинг!)
Агар романда «март» «куз»га, «Исақулов» бўлса «иккита босмачипга, уларга берилган жазо «6 йил» эмас «етти йилданга» этиб «бадиийлаштирилганиини демаса...
Худди суд жараёнидаги каби романда ҳам Эшматовдан ташқари бир неча исмли-исмсиз терговчи-судьялар тилга олинади. Албатта, уларнинг энг йириги Эшматов бўлса, ро-ман тўқимасига батафсил тортилгани Мирза Муҳиддин образидир. Абдулла Қаҳҳор С. Қосимовга нисбатан берилган салбий сифатларни гўё аралаштириб ишлатади, переонажлар-га «сочиб» юборади. Бу сочишда, табиийки, Мирза Муҳиддин чекига кўпроқ нарса тушади. С. Қосимов, Ш. Бадриддинов ва уларнинг шериклари бўйнига юкланган айблар—миллатчилик ташкилотлари билан алоқада бўлиш, уларнинг жиноий ишларини ёпти-ёпти қилиб юбориш, босмачиларга қурол-яроғ, от-улов етказиб бериш, софдил газетачиларни қувғин қилиш, хотин-қизлар озодлигига ғов бўлиш, ичкилик ичиб маънавий тубанликлар қилиш каби ўнлаб айбловлар Мирза Муҳиддинга ҳам фаолият сифатида сингдирилганини ҳам суд материаллари—роман матни усулида бирма-бир солиштириб ўтириш шарт бўлмаса керак. Зеро, асарнинг яна қатор воқеалари, персонажларининг келиб чиқиш илдизларига мурожаат этилганида ҳали бундай солиштириш давом этади.
Таъкидланганидек, ёзувчи «Удар по националистической контрреволюции» китобидаги Насритдин Олимов билан боғлиқ ўринларни айрича диққат ила ўрганган ва очиқ-ошкора бу одам романга Ҳайдар Ҳожи бўлиб ўтишини белгилаб борган. Дарҳақиқат, худди прототипи каби Ҳожи ҳам «савдо ишйга жиддий киришган. Ҳар шаҳарга борса иззати жойида». Бу ерларда у ҳам Олимов сингари турли савдо уюшмалари тузган, улардан тушадиган даромадни шўро ҳукуматига қарши қаратилган юмушларга сарфлайди. Хуллас, у нафақат фаолиятда, балки ёш, кўриниш (Н. Олимов сурати ҳам газеталарда чиққан!), характерининг ўзига хос томонлари билан ҳам суд тақдим этган прототипига содиқ қолади. Романга солиштирилаётган китобнинг «Ҳукм» қисмидан ўқиймиз:
4. Олимов Насритдин, 41 ёш, савдогарлардан, бошланғич маълумотли...» (6-6).
Энди романдан ўқиймиз: «Танишган одамлари ичида Саидийнинг диққатини жалб қилган киши—Ҳайдар Ҳожи бўлди. Бу одамни у биринчи мартаба тергрвчи Мирза Муҳиддиннинг уйида бўлган кичкинагина бир ўлтиришда кўрган эди. У, қирқ ёшлардаги бир киши...» (158-бет) Жараённи ёритган китобда Н. Олимов, аслида, ниҳоятда катта кит бўлишига қарамай, иш битириш учун керакли одамлар олдида «тупроқдай Ҳокисор» қиёфага киргани, уларга ўзининг шахсий уйларини бериб қўйгани, ўзидан кичик одамларга ҳам ялтоқланиб юмушини тўғрилаб кетгани бир неча маротаба айтилади. Бу жиҳатлар ҳам ўзгармаган ҳолда роман қаҳрамонининг сифатига айланади: «Саидий эшикдан кирганда у шундай абжирлик билан ўрнидан турди ва шундай таъзим билан сўрашгани қўл узатдики, ўзининг кўримсизлиги устига бу ҳаракати билан Саидий даражасидан яна минг поғона пастга тушиб кетди.
У, гап-сўз, бутун ҳаракати билан ўзини ҳаммадан паст олар, худди шу ердагилардан ҳар бири иш буюрса ҳам бўлатурғон ва гўё шуни кутиб ўлтиргандай туюлар эди. У, кишининг юзига ҳеч қарамайди; гапирганда ё кишининг кўкрагига, ё ерга қараб мулойим товуш билан гапиради ва доим илжайиб туради. Аммо Мирза Муҳиддин унинг пилтаскг чиққан дўппи-сини яқин тож ўрнида кўрар эди». (156-6)
Хуллас, бу китобнинг ҳам яна ўнлаб саҳифаларидаги тафсилотлар ёзувчи диққатига тортилган ва романга у ёхуд бу муносабат билан материал қилиб олинганки, уларнинг барчасига тўхтаб ўтирмай, китобнинг охирги бетига алоҳида белгилаб қўйилган ёзувчи эслатмаларини келтириб чекланамиз.
Агар ёзувчи ўзининг билим ва тажриба доирасидан хийла четда бўлган бу икки суд жараёнидаги гапларга, уларнинг талқини акс этган китобларга тўла ишониб, уларга мутлақо шубҳа қилмаган ва бу романда ўз аксини топган бўлса, «Ўтмишдан эртакларида А. Қаҳҳор эслаган, ўзи гувоҳ бўлган, унчалик аҳамиятга эга эмас воқеалар (билим юртидаги дом-лаларнинг айримлари орасидаги миллатпарварлик кайфиятлари) романга Саидий каби ёшларни бузган, йўлдан адаштирган, махсус уюштирилган ҳаракатлар сифатида олиб кирилади. А. Қаҳҳорнинг ўзи ва минглаб ўзбек болалари таълим олган мактаблар ёшларнинг онгини заҳарловчи ўчоқлар қиёфасида типиклашади. Шуниси ҳам қизиқки, қайта иш-ланган вариантлардан бу воқеалар тасвири ўрин олган ўлимдаги IX боб ҳам бутунлай олиб ташланади. Албатта, шундай саволлар туғилишини кутиб турибмиз: Ахир роман ўз номи билан роман-ку, унда воқеалар ҳаётда қандай кечган бўлса, айни шундай тасвир этилиши шартми? Мақола муаллифи ёзувчидан шуни талаб қиляптими? Ёзувчининг ижодий ҳуқуқларини инкор қилмоқчими? Бир қарашда бу саволларда жон бор. Қолаверса, ўзимиз ҳозирга қадар келтирган мисоллар орқали муаллифни фойдаланган китобларига ортиқча садоқатда айблагандек бўлдик.
Энди эса гўё ундан ўша садоқатни яна ўзимиз талаб қилаётгандаймиз. Ахирбу — фикр-мулоҳаза юритишдаги дуализмнинг — шубҳапарастликнинг ўзгинаси эмасми?
Йўқ, ундай эмас!
Биринчидан, ушбу мақоланинг асл мақсади у ёки бу адабий ҳодисанинг айбдорини қидириш ва уни орадан неча ўн йилликлар ўтиб улгиргач, ошкоралик баҳона қоралаш эмас. Не-гаки, адабиёт илми биринчи навбатда ўзининг илмий-эстетик мезонлари билан фарқланишини, унга мақтов ва офаринбозликлар қанчалик юк қўша олмаса, бировни қойил қилиш усули бўлиб бораётган турфа қораловлар ҳам ҳеч қандай ижобий сифат бера олмаслигини яхши биламиз. Биз фақат тушунмоқ-чимиз. Истеъдодли ёзувчи ва унинг оталаримиз ўтмиши хусусида талантли ёзган асаринигина эмас, балки бу ёзувчига таъсир этган, унинг ҳақиқатларини шакллантирган турли ҳаётий ва сиёсий омилларни, асар ёзилишига сабаб ва асос бўлган манбаларни англамоқчимиз.
Иккинчидан, ҳа, роман ўз номи билан адабий асар, ижо-дий фантазияга кенг ва чегарасиз имкониятлар очилувчи йирик эпик дунё. Унда уюштирилган воқеа ва характерлар муаллиф гувоҳи бўлгани ҳаётдагидан мутлақр бошқача, ҳат-тр унга тескари ҳам бўлиши мумкин. Бироқ, «Сароб» ўша фантазияга, айниқса, тарихий хаёл ва орзуларга кенг йўл очувчи бошқа асарлардан фарқли ўлароқ, агар таъбир жоиз бўлса, ўта конкрет, замонавий асар эди. У замон ва сиёсат талаби, ёзувчининг пирбвард мақсади, ҳатто омма онгу шуурига таъсири нуқтаи назаридан ҳам конкрет сиёсий романдир. Унинг ғоявий пафоси (миллатчиларга, исломпараст ва туркпараст «ғаламислар»га нафрат руҳи, уларнинг йўлига кириш муқаррар ҳалокатнинг гарови экани!) айнан 30-йиллар мафкурасига ҳамоҳанг бўлиб, асар, биринчи навбатда, айнан шу ўттизинчи йиллар одамлари ўқиб таъсирланиши учун ёзилган. Бу факт адабий асарнинг умрбоқийлиги масаласи билан тўқнаш келмай алоҳида мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга ўта қайсар фактдирки, уни дарров инқор этишга шошилмаслик керак. Ундан кўз юмиш ортиқча қийинчилик ҳам, ташвиш ҳам туғдирмаслиги мумкин, бироқ, бу инкор муаммони очилишига эмас, аксинча, уни ёпиб қутилишга йўл очади. Шундан келиб чиқиб биз ёзувчининг «Кокандская автономия», «Удар по националистической контрреволюции» ва қуйида яна кўрадиганимиз бошқа бирёқлама китобий тарихларга ишониб, уларни ҳеч ўзгармаган ҳолда романга (сиёсий романга!) материал қилиб олганига қанчалик эътироз билдирсак, унинг ўз бошидан ўтган ҳодисаларни, ҳаётий тарихни яна ўша — ғоявий вазифаси тайин асарга «умумлашиб», «газак олиб», «урчиб ва ўсиб» киритилганига ҳам шунчалик афсусланамиз. Ва бу эътирозларни билдирар эканмиз, ёзувчининг ўз қилаётган ишини самимий бажарганига, қоралаётган ҳодисаларини чиндан ҳам бўлганига ич-ичидан ишонйб, халқининг бахтли келажаги учун шу кучларнинг маҳв этилиши шарт, деб ўйлаганига, бир зум бўлсин, шубҳа қилмаймиз. Чунки, кейинги турғунлик йиллари тажрибаси ҳам шуни исботлаяптики, чин маънодаги эркнинг, ошкоралик ва демократиянинг йўқлиги, бахтли ҳаёт фақат ВКП(б) раҳбарлигида қурилажак тузумдагина реалликка айланиши ҳақидаги оммавий алдов жамиятнинг катта қисмини, не-не ақлли кишиларни ҳам йўлдан оздирган. Қолаверса, Абдулла Қаҳҳор ўз романйни жуда ҳам ёш — 25—27 ёшда, бу ёшга хос барча ютуқ ва қусурлар таъсирида ёзди. Ахир унинг қўлига тушган юқоридаги китобда бир эмас, бир неча марта мана бундай «ҳақиқатлар» ошкор қилинган: «1917 йилдан 1922 йилгача иттиходчи-туркпарастлар барча мактабларни эгаллаб олишди ва турк зобитлари ёрдамида ўзбек ёшлари онгига буржуа миллатчилиги, туркпарастлик ва исломпарастлик ғояларини қўйишга уринишди». (45-6.)
Бу ҳам майли. Деярли ҳамма ишониб турган, энг юқори поғонадаги раҳбарлар ҳам ҳеч қандай шубҳасиз тасдиқлаган, ҳаммасидан муҳими бўлса, оламга ҳақиқат ва адолатнинг ягона тарғиботчиси ва посбони деб таништирилган Московдек жойдан келган давлат қораловчисининг ушбу расмий баёнотларига ишонмаслик мумкинми эди: «Ўртоқлар, сизлар яхши эслайсизлархи, 1920 йилда Бухарин ва Преображенскийнинг «Коммунизм алифбоси» китоби чиққан эди. Яхши биласизки, шўро ёшлари шу китоб асосида тарбияланарди. Мана энди шу коммунистик «оғувга қарши бошқа бир оғу топиш керак бўлиб қолади ва Олимовнинг дўсти, устози ва ҳамфикри Муса Бегиев ўзининг «Ислом алифбосинни ёзади...» (Р. Катанян. «Против Касымова, против касымовшинм». Узгиз. Т. 1931 114-6. Бундан кейин фақат саҳифа кўрсатилади). Ҳа, ёзувчи бу талқинларга самимий ишонади, ишонганини тасдиқлаб, бу гапларнинг остига чизиш билангина чекланмай, ҳошияга муҳимлик «!» белгисини ҳам қўяди. Бу ва матбуотда ҳар куни қайтарилаётган шунга ўхшаш «ҳақиқатлар» А. Қаҳҳор учун болалигида тарбия беришгани ўз устозларининг айрим гапларига жиддий маъно киритгандек, уларнинг ҳаракатларида ўша пайтда ёшлик туфайли тўла англамагани сиёсий томонларни, хавфни очгандек бўлади. Агар, Жек Лондоннинг «Мартин Иден» романини ўқиш, мунаққид О. Шарафиддинов айтгандек, «Абдулла Қаҳҳорга ўз романининг композициясини топиб олишга ёрдам берган» бўлса, юқорида тилга олинган китоблар таъсири асарнинг ғоявий-сиёсий йўналишини белги-ланишида ҳал қилувчи рол ўйнади. (Шу ўринда айтиб кетиш керакки, О. Шарафиддинов кўчирма келтирилган «Абдулла Қаҳҳор» номли китобида («Ёш гвардия» нашр, 1988 йил, 48-бет) ёзувчининг Жек Лондон романини ўқигани ҳақида мақолаларида тўхталмаганини айтади. Аслида эса, 1940 йилда Маъруф Ҳакимнинг.«Ҳаёт қўшиғи» номли ҳикоялар тўпламига ёзган мақоласида А. Қаҳҳор «Мартин Иден» романини тилга оладики, бу унинг асардан хабари бўлганини исботлайди.)
Келтирилган сўнгги катта цитата А. Қаҳҳор уй-музейидан топилган, «Сароб» романини ёзишда у фойдаланган китобларнинг учинчисидандир. Бу СССР Олий Суди прокурорининг катта ёрдамчиси, давлат айбловчиси Р. П. Катаняннинг қосимовчилар устидан ўқиган айблови жамланган китоб бўлиб, ёзувчи уни 1932 йилнинг 18 апрелида ўқиб тугатган. Шуни айтиш керакки, бу нутқда ҳам конкрет айблардан кўра баланд пардалардаги сиёсий ёрлиқлар тўла устунлик қилади. Р. П. Катанян ўз нутқини ниҳоятда ўткир иборалар, кўчирмалар, қочириқлар, ўхшатиш ва жонлантириш каби бадиият элементлари билан обдон безаган. Ўзбекистонда жуда қисқа бўлишига қарамай, бу ишловларининг соф ўзбекча намуналардан ташкил топганидан ҳам билса бўладики, унга маҳаллий корчалонларимиз (балки Сотти Ҳусайнга ўхшаган кимсалар) астой-дил кўмак берган. У жуда усталик билан қосимовчилар баҳона маҳаллий оммани «барань!», «лошадь!» деб номлайвера-ди. «Қуръони каримдан бошлаб мактаблар учун ёзилган дарсликларгача масхаралайди, игнадек айбга туядек сиёсий ёрлиқни ёпиштиради ва ниҳоят судланувчиларнинг аксариятига отув ҳукмини талаб қилади, мақсадига эришади ҳам. Айблов нутқининг ораорасида суд раисаси М. И. Васильева-Южина унинг гапини мулойимлик билан тўхтатиб, турли меҳнат жамоаларидан уюштириб келтирилган «халқ вакилларига» нафрат ва ғазабга тўла ( ҳолбуки ҳали суд тугагани йўқ!) мурожаатномаларни ўқиттириб оладики, бу ҳам Р. Катаняннинг руҳига руҳ қўшади. (Қисматнинг ўйиними, кулгисиними кўринг — шоир Э. Воҳидов суҳбатларининг бирида «Агар 1937 ййлда Апресьян ва Ивановлар ўзбек халқининг асл ўғлонлари жонига сайёдлик қилишган бўлса, 1987 йилда бундай кирдикорни Гдлян ва Ивановлар амалга оширди» қабилида гапирган эди. Биз кўряпмизки, бу анъана ҳийла илгдрироқ — 1918 йил бошида дашноқлар босқини, 1930—32 йилларда бўлса Р. П. Катанян ва Ивановлар (бу процессда ҳам шу фамилияли суд ходими бор!) «саъй-ҳаракати» билан муқаддима олган экан).
Асосий гап шундаки, «Саробвнинг бўлажак муаллифи бу нутқдан ҳам унумли фойдаланади ўз асарида. Қуйидаги кузатишларга эътибор берайлик. Қосимовчиларнинг ўз аксилин-қилобий йиғинларини қачон ва қаерда ўтказганликлари хусусида қўл остида арзирли далиллар бўлмаганидан Р. Катанян нутқининг бир неча жойида мана бунга ўхшаш тахминни айтади: «Хўш шундай экан, аксилинқилобчи — миллатчилар ўз мақсадлари йўлида яна бошқа йиғинлардан ҳам фойдаланмаган бўлишлари мумкинми? Масалан, улар «гап»лардан фойдаланишмас эдими? Албатта, улар «гап» йиғинларидан унумли фойдаланишган ва у ерда ўзлари учун муҳим бўлган нарсалар, уларни тинч қўймаётган, қизиқтираётган ва диққат-ларини тортаётган масалалар хусусида суҳбатлар қуришган» (34-6),
Ўзбекларнинг бу одати — «гап ейишлари» Катанянга кейин ҳам роса иш беради. Юқорида айтилганидек, А. Қаҳҳор унинг нутқини ўрганаётган бир пайтда (1932 йил баҳори) Катанян Тошкентда бадриддиновчиларустидан ҳам худди шундай жараён ўтказаётган, бу жараён ҳам матбуотда узлуксиз ёритилиб турар эди. Мана шу процессда сўзлаган нутқида ҳам давлат қораловчиси энди бадриддиновчиларга нисбатан худди шу «далилиини жиноятчилар ўзларининг «гап»ларида қора ният ва жиноятларини режалаштиришганини келтиради. Шу нутқида у биринчи маротаба ушбу гап йиғилишларида «Фарғона водийсида гуллар очилмай, булбуллар сайрамай қўйгани, одамлар қайғуга ботгани» ҳақида ўзларининг «сентиментал» шеърларини ўқиган шоирларни, хусусан, Чўлпонни тилга олиб ўтади. («Узбекистанская правда» газ. 1932 йил, 15 июн сони) Шоирнинг бу туҳматларга муносабати, шахсан унинг бошидан ўтган воқеаларнинг кейинги ривожи хусусида ёш мунаққид М. Қаршибоев «Шарқ юлдузи» (1990 й., 10-сон)даги мақоласида батафсил ёзди.
Абдулла Қаҳҳор бўлса, Катаняннинг бу кашфиётини романининг асосий воқеалари ривожланадиган, бош қаҳрамони Саидий характери ва психологиясини ўзгартириб борадиган муҳит сифатида ўзлаштиради. «Маст бўлиш пайшанбалари», «гап мажлислари» аксилинқилобий, халққа қарши кучларнинг йиғилув жойлари, фитна ва қўпорувчиликларини режалаштирадиган ўчоқлари сифатида талқин этилади. Бундай ўринлар романда ниҳоятда кўпки, бирма-бир эслаб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак.
Р. Катанян қосимовчиларни «фош қилишини давом эттиради:
«Босмачилик янчилганидан сўнг, унга қўйилган ютуқ бой берилгандан кейин аксилинқилобчилар шўро аппаратига кириб олишга, зиммасига шўро ҳокимиятининг обрўсини тўкиш вазифаси юклатилган кишиларни шўро аппаратига тиқиштиришга қарор қилдилар; шундай қилсинларки, меҳнаткаш омма шўро аппарати тимсолида ўз аппаратини ҳис қилмасин, балки бу ҳокимият меҳнаткашлар учун ёт, нафрат ва инкорга лойиқ деб ўйласин. Ва биринчи галда улар уч муассасага — судларга, коммунал хўжаликларга ва молия органларига жойлашишнй мақсад қилиб олишди... (10-6)
Қосимов чиқарган бундай ҳукмни меҳнаткаш аҳоли қандай кутиб олди! Биз бу ерда Исҳоқ Қоридан эшитдикки, аҳоли Исақулов юзига тупурган ва бу тупук Исақуловнинг бошидан ошиб суд идораларига тушган...» (20-6)
Ёзувчи бу гапларнинг остига қизил қаламда чизиб қўйган ва улардан романнинг турли ўринларида унумли фойдаланган. «Саробининг биринчи бўлим, XXI бобида Саидий Салимхоннинг таклифи билан унинг уйига боради. Агар бундан олдинги ташрифларда бу уйда Салимхон билан бир шиша ичимлик атрофида «оламнинг коридан холироқ суҳбатлар» қуриб ўлтирилган бўлса, бу сафарги ташрифга Салимхон алоҳида тайёргарлик кўриб қўйган эди. Саидий уйга кириб худди Катанян санаган идораларнинг масъул хбдимларини кўради, улар билан суҳбатлашади ва бу суҳбат натижаси шу бўладики, у ер ислоҳоти хусусида иштиёқ билан ёза бошлаган романидан ҳам совийди. Катаняннинг ёзувчи диққатини ўзига тортган қолган гаплари бўлса, ўшандай суҳбатлар элагидан ўтиб «ўз тўпига қайтган», энди ўзи ҳам шундай одамларни уюштириб, бошқа ёшларни ҳам ташкилотга Жалб этишга уриниб юрган Саидиининг қуйидаги фикрларида қўл келади:
«Бундай байроғнинг (туркпараст, исломпарастлар кўзлаган яшил байроқ, албатта — Р..Қ). тикилишини хоҳлаган ҳар бир киши партия ва кбмсомол сафига ҳарқандай йўл билан бўлса ҳам кириб олсин. Шўро идораларига жойлашсин. Шўро аппаратига ўрнашган ташкилот вакили халқни шўролар ҳукуматидан бездиришга шундай йўлларни тутсинки, халқ унинг юзига тупурсин ва бу тупук, унинг бошидан ошиб, ҳукумат устоли устига тушсин. «Ўз ҳукуматим» деган деҳқонлар оммасини турли йўллар билан шундай сиқсинки, у «вой» деб ҳар бир кўмак ваъда қилган кишига қўл узатсин». (249-бет)
Очиғини айтиш керакки, биз бу солиштиришлар чоғида онглимизнинг бир четида доимий андиша сезиб турибмиз. Ёзувчига бесабаб айблар қўйганго туҳмат қилаётгандек бўлмаяпмизми? Қачондир худди шундай бўлишини билгандек, ёзувчининг ўзи бизни ҳам огоҳлантирган эмасмикин:
«Ҳар бир ёзилган саҳифанинг «асли»ни ўтмишдан қидириш керакмас. Агар ёзувчилик турмушдан нусха кўчиришдан иборат бўлса, бундан осон иш бўлмас эди. Ҳаётдан айнан кўчириш, китобдан кўчиришдай гап. Копия копия бўлиб қолаверади».
Биз адибнинг бу гаплари ниҳоятда тўғри, сабоқ бўларли ўгитлар эканига бир муддат бўлсин шубҳаланмаймиз, уларга амал қилишга, тарихий ва адабий ҳақиқатларга заха етмаслигига жон жаҳдимиз билан уринамиз. Зеро, бусиз мумкин ҳам эмас. Бироқ русларда «перо билан ёзилганни кейин болта билан ҳам ўчириб бўлмайди» деган қайсар нақл бор. Биз ҳар қанча кўзюмушга ҳаракат қилмайлик, худди аввалги китоб-ларда бўлгани сингари Р. Катанян нутқида ҳам ёзувчининг ўз қўли билан чизиб, ёзиб қўйган ўринлари яна бизнинг кўзи-мизни очишга мажбур этади ва афсуски, роман матни олдимиздан чиқади-да, бу белгилар бекорга қўйилмаганига қайта-қайта мисол тутаверади: «Мана, Миржамоловнинг кўрсатмалари. У айтдики, 1926 йилда миллатчилар ўз йиғинларини «шахматчилар тўгараклари» ниқоби остига яширганлар». (34-6. Гапнинг ости қизил қаламда чизиб қўйилган),
«Сароб»нинг иккинчи бўлимининг муқаддимасида ҳали тўда ниятларини англаб етолмай юрган Саидий Аббосхоннинг уйида Мухторхон ва Мирза Муҳиддиннинг шахмат ўйнаб ўтиргани устидан чиқади. Уларнинг кўзи шахматдаю тилларида бўлса Саидийни ҳайрон қолдирган сирли (албатта, аксилин-қилобий!) гаплар.
Аввалроқ Қосимовга судда берилган характеристйка романдаги Эшматов образида қанчалик аксланганини кўрган эдик. Р. Катанян нутқида ҳам Қосимовнинг ўта қўпол ва андишасиз экани, ҳақиқат излаб қелган одамларни, ҳатто ўз ҳамкасбларини (ўз-ўзидан, софдил одамларни) хонасидан қувиб чиқаргани бир неча жойда таъкидланиб, у ўз душманларидан шафқатсиз ўч олгани айтилади: «Қосимов Саидаҳмедовни орадан олиб ташлашга мажбур бўлади. Энди бошқа —- Қосимов томонидан қийналган, хўрланган ва тубанлаштирилган собиқ халқ судьяси Иброҳимхўжаев қолади». (6-6)
А. Қаҳҳор Иброҳимхўжаевни халқсудьяси Иброҳимов сифатида акс эттиради. Агар Катанян тақдим этган С. Қосимов ўз душманларига: «Бу ишга аралашма, йўқса мен сени турмада чиритаман», дея дағдаға қилгани айтилса (22-6), «Сароб» қаҳрамони Эшматов «халқ суди Иброҳимов»га: «Ортиқ пачакилашманг, Иброҳимов, жонингизга жабр қиласиз. Ким билан гаплашаётганингизни биласизми?» дея ўшқиради. «Ишқилиб иш шу даражага етдики, Эшматов пишқириб оғзидан кўпиклар сочди ва уни кабинетидан қувиб чиқарди» (231-б) ўқиймиз романдан.
Кейинги икки нашрда Эшматов образининг мутлақо йўқ эканлигидан ташқари, ўз-ўзидан бу гап-сўзлар ҳам тушиб қолган...
Р. Катанян нутқида А. Қаҳҳорни энг кўп қизиқтирган ўрин «миллатчиларнинг ғоявий йўлбошчиси Муса Бегиев» ҳақидаги гаплар бўлиб, ёзувчи бу саҳифаларнинг деярли ҳамма жойига қайта-қайта белгилар қўиган, остига чизиб борган. Улар ҳам романнинг турли салбий қаҳрамонлари тилида қайта янграйди...
Агар эътибор берилса, «Сароб»нинг ижобий қаҳрамонлари бир неча жойда «мияси бутун одам», «меҳнаткашни ўйлайдиган раҳбар» сифатида Й. Охунбобоев номини тилга олишади. Қизиқ, нега айнан ва фақат И. Охунбобоев? Бирор жойда на Файзулла Хўжаев, на Акмал Икромов исми ўртага тушмайди-ку?
Бу саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин.
Аввало, қосимовчилик суд жараёнини ёритган юқорида эслатилган ҳар иккала китобда бир эмас, бир неча маротаба «товариш батрак» Й. Охунбобоевга меҳнаткашлар манфаатини ҳимоя қилган, миллатчиларнинг фош этилувига яқиндан ёрдам берган раҳбар сифатида таъзим қилинади. Уларда ҳам на Ф. Хўжаевнинг ва на А. Икромовнинг бирор жойда исмй учрамайди. Ёзувчи бу ҳолатни эътиборсиз қолдириши мумкин эмас эди, албатта. Й. Охунбобоев тўғрисидаги гаплар унга тасдиқланган «даҳолик» сифатида таъсир этган, у бу масалада ҳам «тарихий ҳақиқатидан чекинмасликни ўйлаган бўлиши мумкин.
Масаланинг яна бир томони борки, энди бу одамни жиддий мулбҳазага толдиради.
Гап шундаки, 1939 йилнинг 14—19 июн кунлари Сулаймон Азимов раислигида «Сароб» романининг навбатдаги муҳокамаси бўлиб ўтган эди. Унинг 2-мажлисида Насрулло Охундий ҳам сўзга чиқади ва кўпчилик қатори романни қизғин ҳимоя қилади. Асарга тош отган Ҳ. Мусаевнинг «Ёш ленинчи» газетасидаги мақбласини ва айни муҳокамада сўзлаган нутқини кескин танқид қилади. Унинг гапидан маълум бўладики, Мусаев мақоласи босилгандан кейин унга қарши «Правда Восто-ка» (!) газетасидагилар «ёш ленинчи» редакциясига махсус норозилик хати ёзишган. Ҳатто Мусаевни прокурор чақириб танбеҳ берган. Шундан кейин стенографистиканинг айби билан бўлса- керак (унинг фамилияси — Ниғматуллина), қуйидаги ус-лубий тўмтоқроқ гаплар бўлиб ўтади:
«Охундий: ... Яна бу ерда чиқиб сўзлаган ўртоқлар бутун масалани шу вақтда киргизмади, бутун шу 20-йилдан тортиб колхоз қурилишигача бўлган романда йўқ, шулар кириши ке-рак эдй, деб даъво қиламиз... Ҳатто романнинг келтирилган мисолларини ҳам худди шундай бўлганини қайд қиладики, Абдулла Қаҳҳор миллатчиларни тузук кўрсата олмаган (эмиш). Халқ душмани Икромовлар ва уларнинг думларини бутун тадрижий равишда кўрсата олмаган. Мусаев музокарасида шундай кўринади.
(залдан Мусаев — У вақтда уларни фош қилинмаган эди!)
А. Қаҳҳор — Энд.и билаётибсизми уни?» («Стенбграмма диспута по роману А. Каххара «Сароб». Центр. Гос.Архив УзССР. Фонд.№ 2356, Ед. хр. 56, стр. 85.)
Қизиқ, демак... А Қаҳҳор «Икромов ва уларнинг думларини» олдиндан билган. Билганки, уларнинг ҳатто номини ҳам романга киритиш тўғри иш бўлмайди, деб ҳисоблаган. Й. Охунбо-боев бўлса бошқа масала, у Ҳақда асарда хоҳлаганча ижобий фикр айтмоқ мумкин. Бундай фикр оқимини Н. Охундийнинг давом этиб айтган ушбу гаплари янада тасдиқлайди:
«Ҳатто бу роман бир вақтда музокара қилинган вақтда уни тақриз қилган ўша вақтдаги халқ душманлари унга ўлиб-тирилиб Акмал Икромов типини ва шунга ўхшаган раҳбарлар типини киргизишни тавсия қилган эдилар». (Ўша манба, 86-бет).
Демак, ёзувчи ўз позициясида ниҳоятда собит турган. Ў романга киритиш таклиф этилган раҳбарларнй ҳам, бу раҳбар лар бйлан илиқ муносабатда бўлган, уларга мёҳри ббр ижод-корларни ҳам «халқ душманлари» эканини олдиндан сезган. А. Қаҳҳорнинг бу сифатларини жуда яхши билса керакки, Н. Охундий қуйидаги гапларни айтганида ёзувчи деч қанДай эътироз билдирмайди ва уларнинг рост эканИйи сукут билан тасдиқлайди:
«Ўша вақтда 18 лар сифатида чиқиб, халқ душмани Сегизбоевларга қадар бўлган ҳаракатдан уларнинг шундай бир нарса(си)ни кўтариб роман ёзиб чиққан одам борми эди. («Саробнда улар 18 та эмас, «еттита масъул ишчилар» сифатида кўрсатилган—Р. Қ.) Шу фактни биз Сегизбоевнинг шубҳаланишидан билдик. У Абдулла Қаҳҳорни чақириб сўради — яна кимлардан шубҳангиз бор, деди. Муродхўжа домилла тўғрисида яна кимларни биласиз, деган саволни берди... шунинг каби ҳалйги Аббосхон, Салоҳиддин, Муротхўжа домилла типлари орқали Отажон Ҳошимов, Фитрат, Алавий каби ёзувчилар Саидийнинг ҳаётида ўзларининг кундалик мав-зуларини кўра бошласалар керак», (86-бет)
Бу гаплар яна бир маротаба тасдиқлайдики, «Сароб» рома-ни ўз замонасида нафақат бадиий асар, балки сиёсий ҳужжат сифатида ҳам қабул қилинган аа бу холатни ёзувчининг ўзи жиддий инкор этмаган. Й. Охунбобоевдаи фарқли ўлароқ, 20-йиллардан бошлабоқ атрофида гоҳ танқидий, гоҳ шубҳага тўла мулоҳазалар урчий бошлаган Ф. Хўжаев, А. Икромов каби раҳбарларнинг асарда тилга олинмаслиги ҳам шундан далолат беради. Балки, охирги масала янада чуқурроқ ва сирлироқ сабаблар билан изоҳланар...
Шуни ҳам айтиб кетайликки, қосимовчилар ва бадриддинов-чилар устидан ўтказилган судлар фақат А. Қаҳҳорнинг эмас, балқи бошқа қатор шоир-ёзувчиларнинг ҳам қўлига қалам олйшига туртки берган. Мақола, шёър, мурожаат дегандек. Хусусан, Зиё Саид ва Назир Сафаровлар биргаликда «Тарих тилга кирди» номли пьеса ёзишган бўлса, «Ҳамза» номидаги театр уни саҳналаштириб, ҳатто Масковдан иккинчи маротаба келган, бадриддиновчиларни «фош қилаётган» суд гуруҳини махсус таклиф қилиб қўйиб ҳам беришган.
Энди мақола пировардида жавоб беришга ваъда қилганимиз саволларга қайтайлик, Хўш, «Сароб» романи нега ва қачон қайта ишланган? Бунга ёзувчини нималар Мажбур этган?
Биз «Уч «Сароб» номли мақоламизда романнинг қайта ишланишига асосий сабаб унга нисбатан айтилган адолатсиз танқидий фикрлар эди, дегандек хулоса чиқаргандик. Ҳозир эса бу хулосамиз унчалик ҳам тўғри эмаслигига ўзимиз амин бўлдик. Чунки бу адолатсиз танқидга, юқорида айтганимиз-дек, махсус уюштирилган диспутларда, қатор мақолаларда ўша пайтнинг ўзидаёқ тёгишли жавоб берилган, ёзувчи ва унинг романи яккаланиб қолмаган. Ундан ташқари, танқиднинг энг жиддий эътирозларидан бири — романда миллатчи — унсурларнинг кенг кўламда фош қилинмагани, ижобий кучларнинг эса пассив кўрсатилгани эди. Юқоридаги солиштиришлардан бўлса биз, шу нарсага гувоҳ бўлдикки, қайта ёзиш жараёнида ёзувчи бу талабларнинг айнан тескарисини қилган экан. Аввало, миллатчИлар сонй ва сифатини қисқартирган — Эшматов, Серов, Ҳамид, Раҳмонберди, Бадалжон, Мамажон домла каби ўнлаб шўро ҳокимияти душманларининг образи кейинги нашрларда йўқ. Улардан Саидий каби ёшларнинг онгини заҳарлаган, турк зобитлари ва миллатчи тўдалар уяси бўлмиш мактаблар билан боғлиқ эпизодлар мутлақо олиб ташланган. Қолган салбий қаҳрамонлар гап-сўзлари, ҳаракатлари, кирдикорлари ҳам кескин сифат қисқаришига учраган.
Ижобий кучларнинг кучайтирилиши талаб қилингани ҳолда ўқувчи кейинги нашрларда Барот сингари Муродхўжа домлалар билан шафқатсиз олишувчи газета ходимини ҳам, жин-нйлйкдан "колхоз тузйлишининг етакчиси даражасигача ўсадиган Саримсоқ тарихини ҳам учратмайди. Унинг устига асосий ижобий кучлардан бири бўлмиш Эҳсоннинг талайгина сиёсий хушёр, ғоявий пишиқ гаплари ҳам тушиб қолган. Яна шуниси ҳам борки, бу қисқартиришлар катта-катта ҳажмда амалга бширилган бўлиб (олиб ташланган бобларнинг ўзи бешта!), улар ўзи билан бирга жуда кўп бадиий тбпилмаларни, ўқув-чининг эсида қоладиган қисматларни ҳам олиб кетган, Нега? Ахир, танқид бунинт аксини талаб қилган эди-ку?!
Гап шундаки, асарнинг қайта ёзилишига ўша пайтда билдирилган танқидий фйкрлар деярли таъсир этган эмас. Чунки, уларнинг аксарияти ўша даврнинг ўзидаеқ инкор қилинган йўлиб, ёзувчи томонида ҳар иккала танқиддан ҳам кўра қуд-ратлироқ бир куч — давлат сиёсати, унинг ҳоким мафкураси тузди. 1938 йили омма қўлига етиб борган «Сароб» номли сиёсии, унинг устига бадиий бақувват, психологик нуқтаи назардан таъсирлигина роман, Ленин ибораси билан айтганда, «айни вақтида ёзилган асар» эди. Худди шунинг учун ҳам ҳар бир уюштирйлган муҳокама ва мақоладан янчилиб, муаллифини бўлса маҳкум қилиб чиққан асарлардан фарқли ўлароқ, «Сароб» нафақат ўзини, балки авторини ҳам бир эмас, бир неча марта соғ олиб чиқди, ҳатто мукофот билан олиб чиқди... : Асар кейинроқ, 1953 йилда Сталин ўлгач, мамлакатда бошқа-ча, илиқ шабадалар эса бошлаган, КПСС XX съезди «доҳий» шахсига сиғинишни ва унинг ўтказган сиёсатини қоралаган бир пайтдагина қайта ёзилди. Чунки, тарих сал бўлса-да, энди бошқача «тилга кира бошлаган», ҳамма ишониб юрган гапларнинг аксарияти ёлғон экани, оз бўлса ҳам, айтила бошлаган эди. Ва Абдулла Қаҳҳор, замонни, унинг эврилишларини нозик ҳис қилган ёзувчи бу ўзтаришларнинг кучини, овозини, руҳини тездан сезмаслиги мумкин эмас эди. Шунинг учун ўзининг 50 йиллик юбилейи муносабати билан чиқарилажак 3 томлик «Танланган асарлариининг томи.— «Сароб»га алоҳида эътибор, берди. 60-йилларнинг ўрталарига келиб бўлса қатағон қилинган ўзбек адибларининг номигина эмас, дастлабки асар-лари ҳам ҳаётга қайтаётганини кузатган ёзувчи навбатдаги олти томликнинг биринчи томига яна қалам теккизди. Зеро, эндибусиз мумкин ҳам эмас эди.
Чунки... «Ким қандай яшаса, шундай ўйлайди».
Раҳмон Қўчқоров