Ўзбек адабиётида публитсист, очеркнавис ва драматург сифатида танилган Назир Сафаров 1905 йили Жиззах шаҳрида темирчи оиласида туғилди. У совет мактабларида ўқиди, биринчи зиёлилар қатори узоқ қишлоқларга бориб дарс берди. Комсомол сафига кирди. Жиззахда ташкил қилинган «Санои нафиса» тўгараги бўлғуси драматургда театр санъатига катта муҳаббат уйғотди.
Назир Сафаров ўзбек драматургиясининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган «Тарих тилга кирди» (1931), «Уйғониш» (1939), «Шарқ тонги» (1954) каби саҳна асарларини яратди. «Уйғониш»да 1916 йил қўзғолони, «Шарқ тонги»да Октябр инқилоби, «Тарих тилга кирди» (Зиё Саид билан биргаликда ёзган)да миллий низолар, «Кимга тўй, кимга аза»сида ишчилар синфининг янгилик учун жангу жадали асосий мавзудир. Драматургия соҳасндаги катта хизматлари учун Н. Сафаровга (1955) Ўзбекистоида хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони берилди.
Улуғ Ватан уруши даврида Назир Сафаров фронтнинг олдинги жабҳаларида бўлиб, жангчиларнинг қаҳрамонлигини, душманнинг ёвузлигини ҳикоя қилувчи «Ўқ ўтмас ботир», «Водиллик қаҳрамон», «Комиссар Қорабоев», «Севги», «Сўнгги нафасгача», «Узбек фарзандлари», «Қаҳрамоннинг туғилиши» каби қатор очерклар ёзди. Унинг ҳаётдаги янгиликлар, яхши ташаббуслар тарғиботчиси сифатида пахтачилик, механизатсия соҳасида хотин-қизларнинг ролини акс эттирувчи асарлари ҳам диққатга сазовор. Хотин-қизлар орасидан етишиб чиққан биринчи зангори кема капитани Турсуной Охунова, унинг ташаббуси, эл олдидаги обрў-еътиборидан баҳс этувчи «Узоқни кўзлаган аёл» қиссаси шулар жумласидандир.
Ёзувчининг 1954—1957 йилларда яратган замонавий мавзудаги катта асарлари «Ҳаёт мактаби» ва «Елмурод» (ҳамкорликда) пъесаларидир.
Назир Сафаров бир қанча ҳикоялар ҳам ёзган. «Олтиной», «Олма олмадан узоққа тушмайди», «Аҳмадали ўз бахтини қандай топди» ҳикоялари ғоявий-бадиий жиҳатдан пухталиги билан диққатга сазовордир. Унинг 60-йилларда яратган «Бир томчи қон» (1967), «Кўрган кечирганларим» (1968) номли қиссалари, «Наврўз» (1973) романи адабиётимиз ютуқларяни кўрсатувчи асарлар қаторидан жой олди. «Кўрган кечирганларим» асари учун муаллифга (1968) Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилди.
Адиб немис-фашист босқинчилари устидан қозонилган ғалабанинг 30 йиллигига бағишлаб, ўзбек жангчиларининг қаҳрамонликларидан ҳикоя қилувчи «Лукаш ботир» (Я. Ҳудойқулов билан ҳамкорликда) драмасини яратди.
У 1975 йилда 70 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвони ва 80 ёши баҳонасида Халқлар дўстлиги ордени олишга муяссар бўлди. Кўп оътмай, 1985 йилда вафот этди.