Меҳнат қаҳрамони, Ҳамза номидаги Реслублика давлат мукофоти лауреати Раҳматулла Отақўзи ўғли Уйғун 1905 йили Қозоғистон жумҳурляти Жамбул вилоятининг Марки қишлоғида хизматчи оиласида дунёга келди. У қишлоғидаги мактабни тугатгач, Тошкент педагогика техникумида ўқиди. 1925 йилдан бошлаб Тошкент қишлоқ хўжалик техникумида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди.
1927 йили Самарқанд Педагогика академиясида ўқиди ва Миртемир, Ҳамид Олимжон, Амин Умарий, Ҳасан Пўлатлар билан танишди. Уйғун ёшлигидан шеърлар ёзиб, вақтли матбуотда фаол иштирок эта бошлади. 1929 йили шоирнинг «Баҳор қувончлари» номли биринчи шеърлар тўплами чоп этилди. «Март кунлари», «Чўл», «Колхозчи киз», «Украина еллари» каби лирик шеърлари китобхонларнипг севимли асарига айланди.
30-йилларда шоирнинг «Иккинчи китоб», «Қуёш ўлкаси», «Шеърлар», «Муҳаббат» каби янги шеърий тўпламлари ва бир қатор ҳикоя ва достонлари босилиб чиқди.
Улуғ Ватан уруши йилларида халқимизнинг фашизмга қарши курашдаги юксак ватанпарварлик фазилатларини юракдан куйлаган шоир шеърияти янги тараққиёт босқичига кўтарилди. Уйғун бу даврда «Она» (1942), «Алишер Навоий» (1943, Иззат Султон билан ҳамкорликда), «Қалтис ҳазил» (1944) каби драматик асарлар, комседиялар яратди.
Уйғуннинг урушдан кейинги йиллардаги ижодида тинчлик, уруш, кураш ҳамда кишиларнинг фидокорона меҳнатни мотивлари халқлар дўстлиги мавзуи билан чамбарчас боғланиб кетади. Шоирнинг «Армуғон» (1941) «Ўзбекистон» (1942), «Ҳаёт чорлайди» (1954) каби шеърий тўпламлари босилди. Бироқ, Уйғун шеъриятида ҳозирги истиқлол даври руҳига мос келмайдиган «Бригадир Карим», «Назир отанинг ғазаби» каби бир қатор асарлари ҳам йўқ эмас. У «Ҳаёт қўшиғи» (1947), «Олтинкўл», «Навбаҳор» (1948), «Сўнгги пушаймон» (1955) номли драматик асарлар ёзди. Уиинг кейинги йилларда ижод қилган «Парвона» (1956), «Абу Райҳон Беруний (1973), «Ибн Сино», «Зебуннисо» каби саҳна асарлари ўзбек драматургиясининг яхши намуналари бўлди.
Шоир ва драматург Уйғун фаол жамоатчи сифатида 1951-1954 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлиб ишлади. У ўзбек адабиёти тараққиётидаги хизматлари учун бир неча бор тақдирланди.
1956 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатгаи санъат арбоби, 1965 йили Ўзбекистон халқ шоири фахрий унвонларига сазовор бўлди. У Ҳамза номидаги республика Давлат мукофоти лауреати ҳамда Меҳнат Қаҳрамони (1985) унвонларига ҳам эга эди. Уйғун 1974 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси қилиб сайланган эди.
Уйгун Пушкин, М. Лермонтов, А. П. Чехов, Н. Толстой, В. Шекспир каби ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Унинг асарлари қардош халқлар ва жаҳон халқларининг кўпгина тилларига таржима қилинган.
Ижодкор ўз асарлари билан ўзбек поезияси ва драматургияси ривожига салмоқли ҳисса қўшган сермаҳсул шоир ва драматург сифатида таниқлидир. У 1990 йил феврал ойида 85 ёшида оламдан ўтди.