Хўжандни икки бўлиб оққан Сирдарёнинг ўртасида, шаҳардан бир чақирим қуйироқдаги оролда қадимдан қолган бир истеҳком бор эди. Чет эл истилочилари ва кўчманчиларга қарши курашда халқнинг жонига оро кирган бу кўҳна қалъанинг буржлари ўпирилиб кетган, дарвозаларининг баъзи ерлари бузилиб, омонат бўлиб қолганди. Бошига оғир кунлар келган-да Хўжанд аҳли яна шу эски қалъага паноҳ излаб келди.
Чингизхон беҳисоб лашкарлари билан ўтрорга етиб келгач, бу шаҳарни қамал қилиб олишни ўз ўғиллари ўктой билан Чиғатойга топшириб, Хўжанд шаҳри устига саркардалари Сўкту билан Улоқ нўённи юборган, ўзи эса катта қўшин билан Қизилқум орқали Бухоро томон йўл олган эди.
Хўжанд вилоятининг ҳокими Темур Малик дарё ўртасида-ги қалъани мустаҳкамлаб, мўғуллар билан жанг қилишга жазм этди.
Сир бўйи ажойиб бир манзара касб этган: қирғоққа тўплан-ган кишиларни сон-саноқсиз қайиқлар ва кемалар оролга ташимоқда, кетмон, бел, арра, андава, теша, болта ушлаган кишилар сабрсизлик билан ўз навбатларини кутмоқда эдилар. Қалъа тепасидан юзларча одамлар чумолидек уймалашиб, девор ва бурчларнинг шикастрехтини тузатмоқдалар.
Ҳамма хашарчилар оролга ўтиб олганларидан кейин иш жадаллашиб кетди. Ҳавога тутун каби кўтарилган чанг-тўзон, ғала-ғовур овозлар ишнинг юришиб кетганидан далолат берарди. Куч-қувватни аямай, иштиёқ билан ишлаётган ҳашарчилар орасида ўқтин-ўқтин баланд бўйли бир киши пайдо бўлар, ўзини ҳурмат билан қаршилаган ҳашарчиларнинг ишларига кушойиш тилаб, ишда маҳорат кўрсатган усталарга ташаккур билдирар, суст ишлаётганларга пичинг отиб қўярди. Бу киши Темур Малик эди. У баъзан орқасидан эргашиб юрган мулозимининг елкасидаги хуржундан бир қисм танга олиб, яхши ишлаётган кишиларга улашиб берарди.
Икки ҳафта ичида қафанинг шикастрехти тузатилди. Қалъага ҳимоячилар учун бир йиллик озуқа, қурол-яроғ ташиб келтирилди. Мингдан ошиқ баҳодир ва мерганлар, юзга яқин кема-соз усталар истеҳкомга жойлаштирилди. Хотин, бола-чақалар, чоллар тоғли қишлоқларга жўнатилди.
Темур Малик бола-чақаси билан хайрлашиш учун ҳовлисига кирди. Хизматкори Одина аравакаш билан сандиқларни соябон араваларга ортаётган эди. Ичкарида эса хотини бир яшар ўғлини кўтариб, эрининг келишини сабрсизлик билан кутиб турарди. Хотини уни кўриб йиғлаб юборди, ўғли эса ялтироқ дубулға кийган отасини танимай, қўрқиб кетди, юзини тескари қилиб, онасининг елкасини маликам чангаллаб олди. Темур Маликнинг ҳам кўнгли бузилиб, бўғзига нимадир қадалгандек бўлди, томоғини қириб, хотинига:
— Мен ўлмай туриб аза очаётирсанми? Кўз ёшларингни аяб қўй, кейин керак бўлиб қолар, — дея ўғлини қўлига олиб ўпмоқчи бўлган эди, бола чинқириб йиғлаб юборди.
— Ҳой, аҳмоқ бола, ўз отангни танимадингми, а? Мен сенга ўйинчоқ олиб келдим, — деб бошидаги ялтироқ дубулғасини олиб қўйди-да, сополдан қилинган қўчқорни қўйнидан чиқариб берди. Бола ўйинчоқни олиб, овунгач, хотинига уқтирди: — ўғлимни сен билан Одинага топшириб кетаётирман. У соғлом, мард ва ростгўй йигит бўлиб ўссин. Юртимизга ботир аскар ва аскарбошилар керак. Хайр, ўзингни эҳтиёт қил!
ўғлини бетидан ўпиб, онасига қайтариб берди-да, тезгина ташқарига чиқиб, содиқ мулозими билан қучоқлашиб хайрлашди-да, оташин хўрсиниқ аралаш чуқур-чуқур нафас олган кўйи вазмин одимлаб кетди.
Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас йигирма минглик мўғул қўшини Хўжандга етиб келди. Шаҳар бўсағасида Хўжанд мерганлари ва аскарлар мўғуллар билан жанг қилдилар, сўнг шаҳарга чекиниб, томлардан, даричалардан душман устига ўқ ёғдириб турдилар ва шу билан Темур Малик аскарларининг оролга батамом ўтиб олишига ёрдам бердилар. Темур Маликнинг мақсади — оролда туриб, ўқтин-ўқтин душманга ҳужум қилиш ва йигирма минглик мўғул қўшинини узоқ вақтгача шу ерда тутиб туриб, Хоразмшоҳдан мадад келганидан кейин уларни тор-мор қилиш эди.
Мўғуллар қаттиқ жангдан сўнг шаҳарни ишғол қилдилар, бироқ дарё ўртасидаги истеҳком кўкрак кериб, уларни жангга чорлаб турарди. Манжанақлардан отилган тош ҳам, ўқ ҳам қирғоқдан узоқда бўлган қўрғонга шикаст етказолмасди. Аммо баланд қўрғон тепасидан туриб, қазонлардан шиғаб отилган юмалоқ тошлар мўғулларга кўп талафот етказарди. Қўрғон ҳимоячилари душманнинг дарё лабига келиб қазон қуришига ва катта ўқ-ёйлардан ўқ отишига имкон бермадилар.
Қўрғон бурчидан, шинак орқасидан узун бўйли, қора соқолли бир киши узоқларга тикилганча қараб турарди. Унинг қалин қошлари чимирилиб, пешонасида чуқур бир чизиқ пайдо бўлди. Баногоҳ тоғ томондан келаётган, устига тош ортилган қатор-қатор араваларга унинг кўзи тушиб қолган эди. Аравалар ёнида қуролли мўғул соқчилар оғир харсангларни кўтариб олган кишиларни таёқ билан уриб ҳайдаб келмоқда эдииар. Кўп ўтмай, бу одамлар дарё бўйига келиб, қўлларидаги тошларни бир ерга уюб қўйдилар, сўнг калтак остида аравадаги тошларни тушира бошладилар.
— Лаънати мўғуллар бу тошлами дарёга ташлатиб, кўтарма ясамоқ ва оролга келиб, қалъани олмоқ ниятида бўлсалар керак, — деди Темур Малик ёнида турган гирдиғумдан келган бир юзбошига. — Буюринг, қазонлардан тош отсинлар!
— Бегим, нечук аларга тош оттирай, мўғул орасида бизникилар бор. Тошнинг кўзи йўқ, ўзиникини ўзгадин ажрата билмас.
— Тошларга буюринг, ўзиникиларга тегмасун! — деб заҳарханда қилди Темур Малик. — Жуда содда одамсиз-да. ўзимизникиларга мени ачинмайдур, деб ўйлайсизми? ўзимизникиларга тош тегмасун, деб ўлтурсак, мўғул орол остига келиб, оёғимизга болта урадур.
Қалъа бурчидан отилган тошлар дарёга тош ташиётган кишилардан бир нечасини ерпарчин қилди. Мўғуллар ишларини тўхтатиб, уни кечаси давом эттирдилар. Тун қоронғисида отилган ўқ ва тошлар «кўтарма» қураётган мўғулларга ва асирларга кўп шикаст етказолмас эди. Бир неча кун ичида «кўтарма» қўрғонга анча яқинлашиб қолди.
«Агар иш шу зайлда давом этса, икки ҳафта ичида дарёни тош билан тўлдириб, қўрғон тагига етиб келадилар, — деб ўйлади қалъа бурчида турган Темур Малик. — Тезда душманнинг бу ишини барбод қилмоқ керак. — У ўтириб, бошини икки қўли орасига олганича чуқур ўйга толди. — Тезда кемалар ясамоқ лозим. Бизни фақат кемалар қутқаза билади!»
Тонг отиши биланоқ дурадгорлар, кемасозлар ишга тушиб кетдилар. Темур Маликнинг ўзи ҳам қўлига болта олиб, уларга кўмаклаша бошлади. Тайёр боиган кемаларга устунлар ўрнатиб, устини намат билан ёпдилар, атрофини ҳам намат билан ўрадилар. Наматларнинг ичи-ташини сиркага қорилган ганч билан сувадилар, ўқ отиш учун туйнукчалар қолдирдилар.
Тонг қоронғисида Темур Малик бошлиқ уч юз баҳодир йигит кемаларга ўтириб, қирғоққа яқинлашди. ўқ-ёйлардан мўғул соқчилари устига ўқ ёғдириб, соҳилга чиқиб олишди. Уйқуда ётган мўғул лашкаргоҳига туйқусдан босқин қилиб, наридан-бери кийиниб чиққан черикларни қиличдан ўтказа бошладилар. Мўғуллар эс-ҳушларини йиғиб олгунларича бир талай аскарларидан ажралдилар.
Темур Малик узун қиличини яланғочлаб, лашкаргоҳ ўртасидаги ипак чодир томон йўл олди. ўз бошлиқлари учун жон фидо қилишга тайёр бўлган бир тўда азамат йигит Темур Маликни ўраб, атрофдан тушган қилич зарбларини даф қилиб борардилар. Темур Малик ён томондаги чодирдан югуриб чиқиб, унинг йўлини тўсмоқчи бўлган барзангидек бир мўғулнинг елкасига қилич солиб, икки нимта қилиб ташлади, сўнг баланд овозда:
— Ҳай, Сўкту нўён, мард бўлсанг, майдонга чиқ! — дея қичқириб, мўғул саркардасини яккама-якка жангга чорлади. Бироқ мўғул лашкарбошилари яккама-якка жанг қилиб, ўз мардликларини кўрсатишдан кўра кўпчилик бўлиб, уюшқоқлик билан душманни бартараф қилишни афзал кўрардилар. Шунинг учун Сўкту нўёндан садо чиқмади. Ён томондан бостириб келган бир тўда мўғул аскарлари Темур Маликка уларнинг саркардаси билан қиличбозлик қилишга ҳалал берди. У жанг қила туриб соҳил томон чекинди, мўғулларнинг асосий кучлари етиб келмасданоқ, йигитлари билан кемаларга ўтириб, шинаклардан ўқ ёғдирганча орол томон йўл олди.
Темур Малик мўлжалланган ишини бажарган эди. Унинг асосий мақсади — мўғулларни чалғитиб, дарёга ташланган тошларни у ёқдан-бу ёққа отиб ташлаш, кўтармани бузиш билан машғул бўлган йигитларига ишлаш учун имконият туғдириб бериш эди. Соҳилдаги қисқа муддатли жанг вақтида кўтарма бузиб ташланди.
Беш-олти ойгача кураш шу зайлда давом этди. Мўғуллар атрофдан ҳайдаб келтирилган асирларни уриб, дарёга тош ташлаттирар, мудофаачилар эса ўқ ўтмас кемаларида келиб, уларнинг ишларини бузиб кетар эдилар. Лекин бу ҳол узоқ давом этмади. Сафлари сийраклашиб бораётган мудофаачилар озиқ-овқатдан қисилмаганларида узоқ вақт қаршилик кўрсатишлари мумкин эди, бироқ дарёга ташланган қармоқларга тасодифан илинадиган балиқлардан бўлак ейдиган нарса қолмади. Очлик, узоқ вақт бир ерда туриб қолиш — жангчиларнинг руҳини тушириб юборди.
Темур Малик қалъани ташлаб, чекинишдан бўлак чора Влмаганини англади. ўз сафдошларини атрофига тўплаб, рииаъюс, лекин эътирозга йўл қўймайдиган оҳангда гап бошлаиcли:
— Биродарлар, аҳли дунё Рустами достон замонидан бери сизлдек паҳлавонларни кўрмаган эди. Шул дамгача қулоқ эшитмаган ва кўз кўрмаган баҳодирлигингиз соясида ғаним бир неча минг аскаридин жудо бўлди. Эмди чекинмоқ вақти етди. Мен бошда Хоразмдин мадад келур, деб ўйлаган эрдим, янглишибмен. Хоразмшоҳ бутун лашкарини бир ерга тўплаб, мўғул аблаҳни мажақлаб ташлаш ўрнига, аскарларини тарқатиб юборди. У дўстлар сўзига эмас, пинжига кириб олган душманлар сўзига кириб, шул ишни раво кўрди. Аммо биз қурол-яроғни ташламаймиз, сафар кемасига ўлтириб, ёғий бирлажанг қила-қила, нажот соҳилига эришурмиз...
Ранглари сарғайиб кетган йигитлар бошларини қуйи солиб, индамай унинг гапига қулоқ солдилар. «Ажабо, шу гўзал шаҳримизни душман қўлига топшириб кетаверамизми?» деган фикр уларнинг юрак-бағирларини эзар эди.
— Она снаҳримизни унутмаймиз, куч йиғиб келиб душ манга яна уруш солурмиз, ғанимга ҳамла қилиш учун орқага қайтмоқ айб эмас. Бардам бўлинг, йигитлар!
Қора тун қанотларини кенг ёйиб, шаҳарни босиб ётарди. Ҳаммаёқ сув сепгандек жимжит. Аҳён-аҳёнда наҳанг балиқ сувни шалоплатиб юборади. Хўжанд яқинидаги тоғ шаҳар уйқусини қўриқлаб турган соқчидек қотиб турибди. Мўғулларнинг лашкаргоҳи ҳам сукунат ичида. Чекка-чеккага қўйилган қоровуллар ҳам найзаларига суяниб мудрамоқдалар.
Тун оғиб, кунчиқиш томон ёриша бошлаганда, бу жимжитлик тўсатдан бузилди. Мўғуллар қароргоҳида шовқин-сурон кўтарилди. Дарё устидаги ажойиб бир манзарани кўриб, Чингиз аскарлари бу ўнгларими ё тушларими эканлигини билмай қолгандилар. Узоқдан юлдузларга ўхшаб кўринган машъаллар Сирдарёнинг оқар томонига қараб тез суръатлар билан сузиб кетмоқда эди. Соқчилар рўй берган аҳволни англагач, шовқин кўтариб, бошлиқларини бундан хабардор қилдилар. Мўғуллар лашкаргоҳи чўп тиқиб кавланган қовоғари ини каби гувиллай бошлади. Наридан-бери кийинган аскар бошлиқлари у ёқдан-бу ёққа югурар, дағал овозлар билан буйруқ бериб, ширин уйқуда ётган шерикларини оёққа турғизишга уринар, сўкинар, дағдаға қилар эдилар.
Мингларча ўқ-ёйдан отилган ўқлар усти намат билан қопланган кемаларга таъсир этмасди. Ҳар икки соҳилдаги мўғул аскарлари кемаларни таъқиб эта бошлашдж. Кемадагилар эса юлдузлар ва машъаллар ёруғида жангни давом эттириб бордилар. Шинаклардан отилган ўқлардан душман тутдек тўкилар эди. Бинокент шаҳригача кемалар жиддий қаршиликка учрамади.
Хўжанддаги мўғул бошлиқларидан Сўкту Бинокентдаги мўғул саркардаларига чопарлар юбориб, кемаларни тўхтатиш учун чора кўришни сўраган эди. Бу ерда мўғуллар дарёнинг у юзидан-бу юзига занжир ташлаб тўсиқ ясадилар. Кемалар занжирга урилиб тўхтаб қолганида мўғуллар хурсанд бўлганларидан қийқиришиб юборишди. Темур Малик икки қават совут ва дубулға кийиб кема тумшуғига чиқди. Унинг қўлида оғир пўлат болта ярқирарди. Икки азамат йигит темир илмоқлар билан занжирни кўтариб, кема бурнига қўйди. Темур Малик икки қўли билан ушлаган болтани баланд кўтариб, бор кучи билан занжир устига урди. ўз бошлиқларига умид кўзи билан қараб турган хўжандликлар йўғон занжирнинг чўрт узилиб, шувуллаганча дарёга чўка бошлаганини хурсандлик билан томоша қилдилар. Кемалар яна аwалги суръат билан сузиб кетди. Сўкту Сирдарёнинг қуйи томонидаги қалъаларни ишғол қилиш билан овора бўлган Жўжига чопарлар юбориб, Темур Маликнинг олдини тўсишни илтимос қилди. Жўжи Бургаликкент деган қишлоқ ёнида Сирдарёга кўприк солдириб, унинг устига қазон қурдирди, мерганларини тизиб қўйди. ЙЎлни кўздан кечириб бораётган Темур Малик душманнинг кўприк қурганини кўриб, кемаларни тўхтатди, қирғоқда турган мўғулларни ўққа тутиб, соҳилга яқинлашишни буюрди. Мўғуллар шиғаб отилган ўқларга бардош беролмай орқага чекиндилар. Темур Маликнинг йигитлари фурсатдан фойдаланиб, отларни етаклаб туширишди ва зарур қурол-яроғ ва озиқ-овқатларни қирғоққа ташиб олишди-да, сўнг Хоразм томон йўл олишди. Бўри галалари каби кеча-ю кундуз ўзларини таъқиб этган йиртқич душман билан жанг қила-қила, йўлда қонли излар қолдириб кетаверишди. Кун сайин қаҳрамонларнинг сафи камайиб борарди. Темур Малик ярадорлар миниб олган отларни олдинга ўтказиб, ўзи мерган йигитлар билан энг кейинда борар, таъқиб этиб келаётган душмарми ўққа тутиб, уларни яқинлаштирмасди.
Қизилқум ичига кирган сари таъқиб этиб келаётган душ маннинг сони камайиб борарди. Фақат Темур Маликнинг бошини олиб, бошлиқларидан мукофот олиш ниятида бўлган энг ашаддий каллакесарларгина изма-из келмоқда эдилар. Учқур отларга миниб олган Темур Малик ва унинг дўстлари ўқтин-ўқтин орқаларига қайрилиб ўқ узар, юз-кўзлари чангдан қорайиб кетган, оппоқ тишларини ғижирлатиб келаётган қотиллами кетма-кет қулатар эдилар.
Ниҳоят, Темур Маликнинг садоғида уч ўқ қолди. Бир ўқининг учи синиқ эди. Унинг орқасидан қувиб келаётган уч мўғулнинг бири:
— Отим Улоқ нўён, мени улуғ қоннинг ўзи танийдур. Барча улуснинг ҳукмдори Чингизхон номидан сени таслим бўлмоққа даъват этурман! — деб қичқирди.
Темур Малик жавоб ўрнига садоғидан учи синиқ ўқини олиб ёй устига қўйди-да, Улоқ нўённи мўлжалга олиб отди. ўқ нўённинг ўнг кўзига санчилди. Ёнидаги икки мўғул унинг кўзидан ўқни тортиб олиш билан овора бўлиб турганларида Темур Малик отини тўхтатиб, орқасига қайрилди.
— Ҳой, мўғуллар! — деб заҳарханда кулди у. — Иккингиз учун садоғимда икки ўқ қолди, иккингизни ҳам сўқир қилиб қўяйми?
Мўғуллар уни таъқиб этишга юраклари бетламай, ортларига қараб қочишди. Темур Малик ўзининг бир неча йигити билан Хоразмга етиб келгач, жангни давом эттириш учун у ерда аскар тўплаб, яна Сирдарё томон юриш қилди. Душманга босқин қилиб, Янгикент шаҳрини озод қилди ва мўғуллар томонига ўтган шаҳар ҳокимини дорга остириб, ўрнига бошқа бир садоқатли кишини белгилади-да, ўзга шаҳарларни душмандан озод этишга ошиқди. Бироқ Қизилқумда ўзларига нисбатан бир неча ҳисса кўп бўлган душман билан жанг қилиб, енгилганларидан сўнг, ботирлар яна чекиндилар. Темур Малик машаққатли йўл босиб, Эрон тупроғида мўғуллар билан жанг қилаётган Жалолиддинга қўшилди...
Йиллар ўтди, ўз саркардаларига ва вилоят ҳокимларига ишонмаган Хоразмшоҳнинг хоҳишига кўра ўзларини якка-якка ҳимоя қилишга мажбур бўлган ўрта Осиё шаҳарлари бирин-кетин Чингизхон томонидан ишғол қилинди.
* * *
Орадан ўн беш йил ўтди. Дамашқ шаҳридаги бир карвонсаройнинг дарвозахонасида сочлари оқарган, баланд бўйли бир дарвиш ўтирарди. У карвонсарой ичида бўкириб турган туяларни йўлга ҳозирлаётган кишиларнинг овози-ю, бўталоқларнинг бўзлашига қулоқ солиб, аллакимни кутарди. Диққат билан қараган киши унинг устидаги жандаси, бошидаги кулоҳи гавдасига мос тушмаганлигини пайқаши мумкин эди. Қадди-қоматини тик тутган ўткир кўзҳ бу баланд бўйли одам дарвишдан кўра кўпроқ аскарбошига ўхшаб кетарди.
Орадан бир соат вақт ўтгач, у ўрта ёшли қора соқол бир кишининг сарой томон келаётганини кўриб:
— Марҳабо! — деди ўрнидан туриб. — Янглишмасам, сиз Мовароуннаҳрга кетаётган карвон бошлиғи бинни Муслимдурсиз?
— Орий, мен ўшал айтган кишингиз бўлурман. Хўш, хизмат?
— Фақир Сайҳун бўйина саёҳат этмоқ ниятидадурмен. Имкони бўлса, мени ҳам ҳамроҳ қилиб олсангиз, хизматингизни қилиб кетсам... Сафарда фойдам тегса тегадурки, зиёним тегмайдур. ЙЎл харжим...
— Сизни бул ерда ким танийдур? Ким сизга кафил бўла олур?
— Мени саройбон Мустафо, бозор оқсоқоли Умарали танийдурлар.
— Яхши, суриштириб кўрурмен, — деди бинни Муслим дарвишни синчиклаб кўздан кечираркан. — Ёшингиз қайтган бўлса-да, бақуwат кўринурсиз. От минмоқ, қилич урмоқни билурмисиз?
Дарвиш билинар-билинмас мийиғида кулиб қўйди.
— Бу бобда соқчиларингизга сабоқ бера билурмен.
Ибн Муслимга унинг жавоби ёқиб тушди. ЙЎллар хавф-хатарли бўлгани учун карвонга қурол ишлата биладиган ишончли кишилар керак эди.
— Қани юринг, саройбон олдина кириб сўзлашайик...
* * *
Саҳар пайтида устига юк ортилган туялар саройдан бўкиришиб чиқишди, энг орқадаги туянинг бўйнига осилган оғир мис қўнғироқ жаранглаб ер-у кўкни бошига кўтарди. Бу туя устида жандасининг ичидан қилич тақиб олган кечаги дарвиш ўтирарди. Бироқ бу сафар унга қиличини қиндан суғуришга тўғри келмади. Карвон йўли тинч бўлгани учун ҳеч қандай ҳодиса юз бермади. Қароқчилар гўё карвон соқчилари бошида тажрибали бир саркарда кетаётганини билгандек эдилар. Савдогарлар карвони сувсиз чўллар, яшнаган воҳалар, бозорлари обод, серғалва шаҳарларин босиб ўтиб, уч ой деганда Самарқандга етиб келдилар.
Баланд бўйли дарвиш бу ерда карвонбоши ва йўловчилар билан хайрлашиб Фарғонага кетаётган савдогарларга қўшилиб олди.
Кечки пайт. Хўжанд муаззинлари бирин-кетин тақводорларни камоли асрга чорламоқдалар. Белига качкул осган жандали дарвиш ирғай таёғига суяниб, қинғир-қийшиқ кўчалардан аста бормоқда. У аҳён-аҳёнда тўхтаб, эгалари ташлаб кетгач, хароб ҳолга келган ҳовлилар рўпарасида тўхтар, сўнг яна индамай ўтиб кетарди. Ниҳоят, у катта дарвозали ҳовли олдида тўхтаб, бир лаҳза иккиланиб тургандан кейин ҳалқани тақиллатди. ўн беш-ўн олти ёшлар чамасидаги бир йигитча дарвозани очиб, дарвишнинг кимлигини суриштирди. Дарвиш жавоб ўрнига:
— Кимнинг ўғлидурсен? — деб сўради.
— Мен улуғ Темур Маликнинг ўғлидурмен. Кўзидан дув этиб ёш оқиб кетган дарвиш йигитчани
қучоқлаб, пешонасидан ўпди, кейин кўз ёшларини артиб:
— Агар отангни кўрсанг, танирми эдинг? — деб сўради.
— Отам мўғул билан жанг қилиб чекинганида мен гўдак эканмен. Анинг ўликтиригидин хабаримиз йўқ. Мушфиқ онамнинг вафот этганларига тўрт-беш йил бўлди. — Дарвиш бу гапини эшитиб хўрсинди-да, «омин» дегандек юзини сийпаб қўйди. — Бул ҳовлида илгариги хизматкоримиз Одина, анинг хотуни ва мен турамиз.
— Одина тирикми?
— Ҳа, менга ота ўрнида қолган. Мана, ўзлари ҳам чиқиб келяптилар.
Ичкаридан соч-соқоли оқарган бир мўйсафид чиқиб келди.
— Нега ҳаялладинг десам, бул киши билан сўзиашиб турган экансан-да, — деди йигитчага қараб. Сўнгра дарвишга юзланди:
— Ассалому алайкум, хўш, хизмат?
— Наҳотки мени танимасанг? Шул қадар қариб-қартайиб қолдимми? — дарвиш кўзида ёш билан Одинани қучоқлади, сўнг сўл қўлининг бир бўғини кесилган жимжилоғини кўрсатиб:
— Энди танидингми? — деб сўради.
Одина йиғлаб у билан қайта кўришди, сўнг ҳанг-манг бўлган йигитчага деди:
— Бул киши сенинг отанг... Улуғ Темур Малик. Нега ағрайиб турибсен, қўлидин ўпиб, тавоф қил, ҳой, нодон...
Бир неча йил қаровсиз қолиб, кейин шикастрехти тузатилган эски ҳовлида Темур Малик бир неча кун ётиб дам олди. Эски ошна-оғайнилар бундан хабар топиб уни кўргани кела бошладилар. Темур Млликнинг қайтиб келгани бутун шаҳарга овоза бўлиб кетди. Лекин мўғуллар даврида аwалгидан ҳам бойиб кетган савдогарлар бу хабарни эшитиб қўрқдилар. Улар, бу Темур Малик эмас, у аллақачон ўлиб кетган, бу одам эса улуғ саркарданинг номини ўзиники қилиб олган бир фирибгар, деб гап тарқата бошладилар. Табиий, бу шов-шувлар мўғул босWиқларининг қулоғига етмай қолмас эди.
Бир куни қуролли соқчилар Темур Маликнинг ҳовлисини ўраб олиб, уни саройга олиб кетдилар.
Чингизхоннинг сон-саноқсиз авлодларидан бири — Қадон ўғлон тахт устида ўтириб, қўлига кишан солинган Темур Маликка қийиқ кўзларини сузиб, ишончсизлик билан:
— Ростдан Темур Маликмисен ёки бошқа одаммисен?— деб сўради. Соч-соқоли оқарган бу дарвишнамо киши Темур Малик эканлигига унинг ишонгиси келмасди.
Қадон ўғлоннинг ёнида турган бир кўзли Улоқ нўён тутақиб:
— Худди ўзи... — деб юборди. Темур Малик ҳам ўз душманини кўриб, ғазаб билан:
— Ҳой, Улоқ, мен ҳам сени бир кўришда танидим. Қизилқумда орқамдан қувиб келаётганингда учи синган бир ўқ билан ўнг кўзингни кўр қилган мен эдим-а? — деди.
Улоқ нўённинг соғ кўзи йўлбарс кўзидек чақнаб кетди. У хонвачча олдида тиз чўкиб:
— Темур Малик менинг яқин дўстларим, тувғонларимнинг қонини тўккан, менга шикаст етказган. Улуғ Чингизхон ҳаққи, уни менга бер, хунимни олай, — деб ялинди.
— Майли, олсанг ол. Бир эмас, ўн Темур Малик бўлса ҳам сенга берардим! — Хонваччанинг кўзларида истеҳзоли кулги кўринди.
— Ҳай, эссиз, сўл кўзингни ҳам кўр қилиб қўйганимда бўлур эркан, — дея пичинг қилди Темур Малик душманига қараб. Сўнг унинг олдига тушиб, бошини тик кўтарганча ташқарига чиқиб кетди.