Нодира XIX асрнинг биринчи ярмида Қўқонда яшаган ва ижод этган талантли шоиралардандир. Нодира шеърлари ўзининг юксак бадиийлиги ва чуқур мазмундорлиги билан ажралиб туради.
Нодира тахминан XVIII асрнинг охирги чорагида Андижон шаҳарида туғилди. Унинг отаси Раҳмонқул қушбеги Қўқон ҳукмрони Норбўтабийнинг яқинларидан бўлиб, асли ўзбекларнинг Минг уруғидандир.
Нодиранинг номи Комила бўлиб, Нодира унинг адабий тахаллусидир. Комила ўзининг гўзаллиги, ақл, одоби билан машҳур бўлган эди. Шунинг учун ҳам кейинча Қўқон хони бўлган Умархон (1811 — 1822 йилларда ҳукмронлик қилган) унга ғойибона ошиқ бўлиб, 1808 йили Нодирага уйланади ва уни Қўқонга олиб келади. Нодиранинг ижодий маҳорати Қўқондаги адабий гуруҳлар ичида ва уларнинг таъсири остида такомил топди. Нодира ғазалларининг асосий мазмуни инсонпарварлик, муҳаббат ва садоқатни улуғлашдир. Нодира ҳар доим инсонпарварлик ғояларини; адолат, инсоф, халқ манфаатларини кўзлашни тарғиб қилар эди. У хонга қарата бундай деб ёзади:
Бўйлаким мумтоз эрурсен барча султонлар аро,
Шод қилғил бандаларнинг кўнглини эҳсон этиб...
Фуқаро ҳолиға гар боқмаса ҳар шоҳ, анга
Ҳашмату салтанту рафъату шон барча абас.
Шоҳ ўлдирки райятга тараҳҳум қилса,
Йўқ эса қоидаи амну омон барча абас.
Шоира инсон қадри қийматини юқори қўйди, унинг руҳан бой ва мазмундор бўлишини куйлади. Бу эса унинг муҳаббат туйғуларини чуқур сеза олиши билан боғлиқ эди. Шунинг учун ҳам у инсонийлик ва муҳаббатнинг мавжудлигигина инсонинг ҳақиқий инсон эканига далолат беришини қайта-қайта такрорлайди:
Муҳаббатсиз киши одам эмасдур,
Гар одамсен муҳаббат ихтиёр эт.
Нодира, жоми муҳаббатни лабо-лаб ичибон,
Мастлик бирла қилай ишқ намозини адо.
Жаҳонда, Нодира, ишқ ихтиёр эт
Муҳаббатсиз кечурғон ҳайф авқот.
Нодира куйлаган муҳаббат инсонлар ўртасидаги қалбнинг қалбга интилиши натижасида пайдо бўлган соф, самимий муҳаббатдир. Олижаноб инсоний туйғу бўлмиш бундай севгининг энг олий хусусияти — вафодорликни шоира айниқса баланд илҳом билан тараннум этади.
Нодира кўйида бош қўймоғим эрмас ноёб
Итлари ҳайли эрур мақсади икром менга.
Бўлса то умру ҳаёти боқи,
Мени илкимдуру домони вафо.
Қўқон хонлигининг сиёсий ва маъмурий ҳаётида ҳам Нодира фаол иштирок этар эди. Бу фаолият Умархон вафот этиб, ўрнига Нодиранинг ўғли Муҳаммад Алихон ҳокимият тепасига чиққач (1822 — 1842), айниқса ортди. Халқ ўртасида Нодирани ҳурмат қилиб Моҳлар ойим деб атар эдилар. Қўқонда унинг ташаббуси билан бир мадраса бино қилдирилган бўлиб, уни мадрасаи Моҳлар ойим дейилар эди. Бу ерда шаҳарнинг кўп ёшлари таълим олгандир.
Жумладан кейинчалик атоқли ўзбек шоири Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳам шу ерда ўқиди.
1842 йили Қўқон хонлиги билан Бухоро ўртасида уруш бошланиб, Қўқон хони Муҳаммад Алихоннннг мағлубияти билан тамом бўлди. Бухоро амири Насрулло ўз қўшини билан шаҳарга бостириб кириб, қонли террор ўтказди. Халқ молу мулки талон қилинди. Амир Насруллининг буйруғи билан Муҳаммад Алихон, унинг укаси ва ёш ўғли дорга осиб ўлдирилди. Шу пайтда Нодира ўзининг кичик ёшли набирасини ҳимоя қилиб амирга қараб: «отасини-ку ўлдирдинг, бу маъсум гўдакда нима гуноҳ, нега бу болани ўлдирмоқдасан, золим», деб хитоб қилиб, уни сақлаб қолишга интилади ва амирнинг зулмига лаънатлар ўқийди. Шунда Насруллонинг буйруғи билан жаллодлар Нодирани ҳам тутиб дорга осадилар. Шундай қилиб, халқнинг талантли қизи — атоқли шоира Нодира фожиона равишда ҳалок бўлади.
Нодиранинг ўзбек ва тожик тилларида ёзилган шеърларидан ташкил топган тўла бўлмаган девони бизгача етиб келган. У ҳозир УзССР Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институтида сақланади. Нодиранинг олижаноб инсонпарварлик ғояларини тарғиб этувчи гўзал шеърлари узоқ йиллардан бери халқ томонидан севиб ўқилмоқда ва куйланиб келмоқда. Шунинг ўзи ҳам жабрдийда шоиранинг хотираси қанчалик азиз эканини намойиш этиб туради.
Азиз Қаюмов.
* * *
Васл ўйин обод қилдим, бузди ҳижрон оқибат
Сели ғамдин бу иморат бўлди вайрон оқибат
Қилди чоки пираҳан доғи дилимни ошкор,
Қолмади кўнглимда захми ишқ пинҳон оқибат.
Аҳду паймонлар қилиб эрди, вафо қилғум дебои,
Айлади тарки вафо ул аҳди ялғон оқибат.
Орзу қилдим тутармен деб висоли доманин,
Пора бўлди ҳажр илгида гирибон оқибат.
Зоҳидо, ишқу муҳаббат аҳлини маъзур тут,
Ёр кўйида на бўлди шайх Санъон оқибат.
Баски қон бўлди юрогим гавҳари ашк ўрниға,
Қатра-қатра кўзларимдин томди маржон оқибат.
Оҳким бўлди яна субҳи нашотим шоми ғам,
Чеҳра пинҳон этти ул хуршиди тобон оқибат.
Гарчи бор эрди мусаххар девлар фармонида,
Поймоли хайли мўр ўлди Сулаймон оқибат.
Нодира, булбул каби то нола иншо айладим,
Навбаҳор ўтти, хазон ўлди гулистон оқибат.
* * *
Фарҳод агар урса менга лофи муҳаббат,
Бир оҳ ила айларман уни доғи хижолат.
Ҳарчандки бемори ғами ишқ эди Мажнун,
Дардимни кўриб тишлади ангишти надомат.
Фарҳодда бўлсайди менинг ғайрати ишқим,
Бир оҳ ила айлар эди ул тоғни ғорат.
Мажнунда агар бўлса эди сабру таҳаммул,
Қилмасму эди мен каби шаҳр ичра иқомат.
Гар бўлса Зулайхода менинг заррача ишқим,
Қолмас эди Юсуфни фироқида саломат.
Ишқ офатига тоғ таҳаммул қила олмас,
Ман манки қилурман бу ғаму дардиға тоқат.
Дарду аламу ғуссаки ҳажрида чекарман
Бу меҳнату ғам кимдадур, эй аҳли муҳаббат.
Юздин бири Мажнунда агар бўлса ғамимни,
Бир оҳ ила оламға солур шўри қиёмат.
Ҳар ҳолда, эй Нодира, шукр айла худоға,
Ким берди сенга ишқу муҳаббат ила давлат.
* * *
Баҳор келди кўзим гулга боқмади асло,
Надинки, гулшан аро гулрухим эмас пайдо.
Юзимга бўлди юзинг муқтарин, биҳамдиллоҳ,
Очилди меҳру вафо боғида гули раъно.
Сариғ юзимда қизил ашкими таровати бор,
Нучукки, соғари заррин аро майи ҳумро.
Лабидин айру менга бода тутма, эй соқий,
Хумор кулфатиға мониъ ўлмади саҳбо.
Бу жони хастаки, васлингни орзу айлар,
Хаёл туррасидин бошида узун савдо.
Фироқ лашкари туғёнидин маозаллоҳ,
Ки қилди сабру таҳаммул диёрини яғмо.
Юзинг назораси ушшоқларни фирдавси,
Ҳарими даргоҳинг аҳбоба жаннат-ул-маъно.
Сенинг салосили зулфингга мубталодурман,
Ки бўлди аҳли хирад қушлариға доми бало.
Фалакдин ўтди фиғоним, қуёшга етди уним,
Ҳануз, Нодира, кам бўлмади бу оҳу наво.
* * *
Эй сарви сиҳи бўйлуғим, эй қомати зебо,
Келким, кўзим ойнаси муштоқи тамошо.
Ул кунки, висолинг чаманин сайр этар эрдим,
Манзури назар эрди менга ул қади боло.
Айдимки, қачон бўлғуси куйингда маконим,
Ошиққа, деди, ҳожат эмас манзилу маъво.
Куйдурди чаман гулларини рашк ўти бирла
Ул ғунчаи хандон ила ул наргиси шаҳло.
Ул зулфи дил овиз муанбар гириҳидин
Ҳар кимни тушиб бошиға бир ўзгача савдо.
Ҳар сабзаи сунбулки, бу гулшанда чекар бош
Муйи сари Мажнундуру, ё турраи Лайло.
Вайронада оқилға иқомат на муносиб
Сарманзили осойиш эмас арсаи дунё.
Ҳижрон ғамидин ташна лабу, ҳаста жигармен,
Соқий, карам айлаб менга тут соғари саҳбо.
Кўзгу каби ҳайронларингга арзу хаёл эт,
Дийдоринг учун Нодирадур волаи шайдо.
* * *
Эй меҳри жамолинг олам оро,
Зарроти юзингга масту шайдо.
Эй ҳусни риёзида қадинг сарв,
Ул сарв уза сунбулинг сумансо.
Келким назаримға, эй парирў,
Девонаға бир дам эт тамошо.
Сен уйқуда масти ноздурсен,
Мен дард била ғарибу танҳо.
Тун кеча фиғону нолишимдин
Кўйинг ити ичра тушди ғавғо.
Сен қайси диёр азмин этдинг,
Келмас хабаринг бу ерга асло.
Оҳим ўқиға қадим камондур
Бу ўқни, нишонидур сурайё.
Мажнун нега Лайли таркин этсун,
Юсуфни унутмади Зулайхо.
Қайдин сени Нодира унутсин,
Бу сўз не муносиб, эй дилоро.
* * *
Эй юзинг қиблаи арбоби сафо,
Сари кўйингда кўнгул қибланумо.
Каъбаи кўйинг эрур такъягаҳим,
Кўз ёшим зам-зам ўшал каъба аро.
Бўлмаса меҳр кўнгулда не осиғ,
Манзилинг Ясриб ўла, ё Батҳо.
Сурма осо қадаминг туфроғи
Хира бўлғай кўзима берди зиё.
Тўтиёдур менга нақши қадаминг
Ки кўзим ойинаси топти жило.
Бўлса то умр ҳаёти боқий,
Мени илкимдуру домони вафо.
Дўстлар айшу фароғат ила хуш,
Бўлди душман ҳадафи тийри бало.
Ҳар ким ўз рутбасидин лоф урар,
Бу маротибда мақоминг аъло.
Домани ёр иликдин кетди.
Нодира, пираҳаним бўлди қабо.
* * *
Марҳабо, эй пайки султон марҳабо,
Ҳудҳуди мулки Сулаймон, мархабо.
Талъатинг фаррух, муборак мақдаминг
Қилди кулбамни гулистон, марҳабо.
Хўб келдинг, яхши келтирдинг хабар,
Айладинг дардимга дармон, марҳабо.
Бўлди мавзун қоматингдин мунфаил
Сарв нози боғи ризвон, марҳабо.
Қилғасен ул моҳ меҳрин ошкор,
Субҳ янглиғ пок домон, марҳабо.
Мужда келтирдинг висоли ёрдин,
Топти таскин дарди ҳижрон, марҳабо.
Кел бери, то хоки пойингни қилай,
Тўтиёи чашми гирён, марҳабо.
Равшан айларман чироғи оҳин,
Кўзларимдур гавҳар афшон, марҳабо.
Бу кеча ҳижрон шабистонидадур
Анжуми ашким чароғон, марҳабо.
Қўй кафи покингни дийдам устина
Бир дам, эй сарви хиромон, марҳабо.
Нодира, ҳар сўзки иншо айладим,
Айди анга аҳли даврон, марҳабо.
* * *
Эй хушо, шиша аро оби ҳаёти ҳукамо,
Ким онинг ҳар киши айтса бўлур Хизрнамо.
Ҳукамо ишқ маризиға буюрмуш майи поб,
Ҳажр дардиға демишлар бу муфарриҳни даво.
Бодадин айлама парҳез, дамо-дам қадаҳ ич,
Келди мазмуми муҳаббат йўлида зуҳду риё.
Бўлди гул мавсимию майкадалар жонибидин,
Муждаи айшу-тараб еткизадур боди сабо.
Эй хуш ул ринд май ошоми сияҳ маст мудом,
Жома май илгида, олида сабуву мейно.
Ғусса паймонасида хуии дил ошом айлар
Бодадин ҳар кишиким, айлар эса истиғно.
Зоҳидо, гар десанг ишқ аҳлига расво бўлмай,
Демоғил майкада авбошиға кўп чуну чаро.
Бода муштоқига лутф айла, қадаҳ тут, соқий,
Йўқса Жамшидға ҳам айламади жом вафо.
Нодира, жоми муҳаббатни лабо-лаб ичибон
Мастлиқ бирла, қидай ишқ намозини адо.
* * *
Юзинг офтоби моҳи олам оро
Жамолинг кўзгуси меҳри мужалло.
Лабинг ёди кўнглимда пинҳон эмастур,
Эрур шишада маажи саҳбо ҳувайдо.
Эрур икки аждар хаму печ бирлан
Қадинг сарвида ики зулфи сумансо.
Магар ҳусн боғини наргисларидур
Ики чашми жодуи бодом-у шаҳло.
* * *
Назар аҳли савдоларидин хатинг қилди лавҳи жамола пайдо,
Нетонг айласа дуди оҳим қамар даврида ҳола пайдо.
Сочинг сунбулидин гириҳлар тушубдур кўнгул риштасиға,
Ки юздин бирин зоҳир этсам қилур жаъд мушкин кулола пайдо.
Менинг қиссаи рўзғорим фаровон ғами ҳижронинг афсонасидек,
Ки бир нуктасин шарҳ қилсам бўлур неча дафтар рисола пайдо.
Юзинг ойини ҳайратидин эрур бадри тобон қаро доғлиқ,
Қошинг нунидин воқиф эрди ки ожизлиғ ўлди ҳилола пайдо.
Карам дастгоҳи ки хон атоси мудом омода меҳмон юзига
Анинг резаи базм бахшойишидин бўлур ҳар гадоға навола пайдо.
Сиришким саҳобини имдодидин дилкушодур муҳаббатни дашти,
Кўнгул доғини айтсам биёбон бўлур, ул биёбонда лола пайдо.
Солиб ҳижратни мулкина зилзила, деди қилма даври фалакдин гила
Надур чораи дардим, эй Нодира, фироқ ўлди ногоҳ, висола пайдо.
* * *
Кел, сенга, эй шаҳи жаҳон, мамлакати жаҳон фидо,
Дийдаларимга қўй қадам, ҳар қадамингга жон фидо.
Лаъли лабинг фироқида хуни жигар ғизо менга,
Сарв қадинг ҳавосида жон этарам равон фидо.
Айшу нишоти офият дарди ғамингни садқаси,
Бир нафас иштиёқинга ишрати жовидон фидо.
Вақти хиром, эй санам, дийдаларимга қўй қадам,
Хоки раҳингга айларам чашми гуҳарфишон фидо.
Гарчи менинг алимдадур ҳосили мулки мамлакат,
Этса висолинг айларам барчаи ройигон фидо.
Йиғлама энди, эй кўзим, тўкма юракни қонини,
Доғни тоза айладим, қониға бўлди қон фидо.
Нодираи ғазал саро назмини кўрса ногаҳон
Дурри жавоҳирин қилур фикриға бағри кон фидо.
* * *
Ғунчадек оғзи аро ул лутфи гуфтори ажаб,
Сунъи илги йўқдин изҳор айлагай бори ажаб.
Олди кўнгул қушларни ҳар лаҳза мушкин турраси,
Бола шоҳиндурки, сайд айларда таррори ажаб.
Баски мажнундир анинг ҳусниға гулшан гуллари,
Ғунчалардиндур чаман бўйнида тумори ажаб.
Айлади ошуфта табъимни паришон турраси,
Қилди бахтимни қаро холи ситамкори ажаб.
Кўзидин озурдамеиу, қошидан озурдароқ,
Зор аҳволимға озор узра озори ажаб.
Ҳар қачон ким ноз этиб чиқса майи гулфом ичиб,
Қон тўкар майдек дамо-дам чашми хуммори ажаб.
Ёр васли бирла одат айлаб эрдим, Нодира,
Андин айру менга бир дам сабр изҳори ажаб.
* * *
Тийрадур субҳи нашотим, соқиё, келтир шароб,
Шоми ҳижрон зулматида жоми майдур офтоб.
Моҳи тобон юзлигим, ҳар лаҳза ёд этсам сени,
Дуди бағримдин чиқар ўт ичра тушгандек кабоб.
Банд этиб зулфинг аро кўнглимни озод этганинг
Қуш учургандек эрур боғлаб аёғига таноб.
Кошки оҳим насимидин таҳаррук айласа,
Ёрким рухсориға гул баргидин солмиш ниқоб.
Ҳажр ошуби балодурким, ани ташвишидин
Қатраи симоб янглиғ кўнглим айлар изтироб.
Шод эди ул шоҳи даврон васли бирла хотирим,
Айш даврониға солдн даври гардун инқилоб.
Бевафолардек сени ҳаргиз фаромуш айламас,
Нодира, ёдингни айлар то дами ёвмулҳисоб.
* * *
Гулга десам йўқ кафи пойингга тоб,
Дийдама қўй, эй, бути заррин, рикоб.
Ташқари чиқма кечалар ҳашр ўлур,
Чиқса ярим кечада гар офтоб.
Ғарқаи хуни жигар ўлди таним,
Қон ёш ила муйи сар этдим ҳузоб.
Турфа саволи лабидин сўрди ёд,
Жон берайин бўлмаса ширин жавоб.
Сурати девор каби бўлмишам,
Ҳасрати дийдор ила бехўрду-хоб.
Жонима қасд айлар эсанг қил, валек
Тишлама лаълингни, қилурсан итоб.
Мойили зулм этма кўзинг таркини,
Йўқса қилур мардум уйини хароб.
Бу кеча майхонани даргоҳида
Пири муғондин тиларам фатҳи боб.
Айламадинг, эй бути паймон шикан,
Нодирани васлинг ила комёб.
* * *
Ғазаб бирла нигорим ўтди ёнимдин шитоб айлаб,
Юзин кўргунча ўлдурди мени ҳажри азоб айлаб.
Пари янглиғ назардин чеҳра пинҳон этди ул маҳваш,
Фироқу ҳажр жомидин мени масту-хароб айлаб.
Кўнгул шодоб эрди журъаи жоми висолидин,
Солиб ҳижрон ўтиға кетти бағримни кабоб айлаб.
Мурувват айла, жоно, сендин айру тийрадир айшим,
Прут кулбамни бир тун оразингни офтоб айлаб.
Ичармен май дамо-дам ёр лаълини хуморидин,
Мени майхонадин манъ этма зоҳид иҳтисоб айлаб.
Ҳнсоб этмоққа чарх анжумларин бор эҳтимол анда,
Менинг доғи дилимни лек бўлмайдур ҳисоб айлаб.
Лабидин айру қон ютмоқ ишимдур борғил, эй соқий,
Менга беҳуда кулфат берма таклифи шароб айлаб.
Дариғо, кетти охир гавҳари мақсуд илгимдин,
Топиб эрдим сени маҳбублардии интихоб айлаб.
Вафо сарлавҳи узра Нодира мавзун каломини
Ёзар таҳсини шеъри хисрави олий жаноб айлаб.
* * *
Ёр лаълин ёд этармен ғунчаи хандон кўриб,
Сабзаи хат соғинурмен боғ аро райҳон кўриб.
Сабзаи хат лаъл нобинг узра маъво айлади,
Хизр қилғондек ватан сарчашмаи ҳайвон кўриб.
Дарди жонгоҳу дамо-дам, оҳ, аҳволим табоҳ,
Раҳми келмасму менга бу ҳол ила султон кўриб.
Соврулурман ҳажр водиси аро Мажнун киби,
Гирдубод айлар гумон дашт узра саргардон кўриб.
Қеча лаъли ҳажридин ўлмоқ менга душвор эди,
Юз таҳайюр бирла илгин тишлади жонон кўриб.
Рашкдин юз фитна барпо айлади даври фалак
Кўзларим ойинасин ёр олдида ҳайрон кўриб.
Тонг эмасдир бўлса (бу) муддатда устоди сухан,
Нодира ашъориға таҳсин этар Салмон кўриб.
* * *
Берай жон висол ичра, эй нўши лаб,
Фироқингда токай қилай тобу-таб.
Жамолинг менга муддао субҳу шом,
Висолинг менга орзу рўзу-шаб.
Агар келса бошимға тиғи ажал,
Қилурманму йўлингда тарки талаб.
Қадинг мисраи шўху бархастадур,
Бўлиб ҳуси девонидин мунтахаб.
Мени зор Фарҳоду Мажнуннажод,
Эрур ёр Ширину Лайли насаб.
На маҳфилда шаҳду шакар ёладинг,
Ки бир-бирга часпондур ул икки лаб.
Фироқида шамъи шаби ҳажрмен,
Эмас куймагим Нодира бесабаб.
* * *
Кетмади мендан қадаҳ бирла хумори офтоб,
Субҳ янглиғ тортадурман интизори офтоб.
Сарф қилғумдур они(нг) жоми висоли нақдина
Гар муяссар бўлса лаъли обдори офтоб.
Моҳрўларни юзинг ойи мусаххар айлади,
Мунча бўлмас анжум ичра иқтидори офтоб.
Оразингни (нг) тобидин бўлди назокат дастгоҳ,
Турфа гуллар зоҳир этди навбаҳори офтоб.
То юзинг ойи намоён бўлди ҳусн афлокида,
Рашк ўтидин тийра бўлди рўзгори офтоб.
Гар кўзим ҳуснинг чироғидин мунаввар бўлмас,
Равшан этмас партави нури шарори офтоб.
Нодира, оҳим синонидин таваҳҳум тортибон
Чарх майдонидадур чобуксувори офтоб.
* * *
Сайд этди мени ул икки қуллоб,
Бўйнимда каманди зулфи пуртоб.
Қошини қиличиға бўйин сун,
Ошиққа будур тариқи одоб.
Гулхан кулида фароғат этган
Қилмас ҳаваси самури санжоб.
Тирдоба эрур кўзимни ёши,
Ошиқни ҳалок этар бу гирдоб.
Ором топарму чарх даври,
Доим ҳаракат этар бу дўлоб.
Олам элида вафо топилмас,
Бу гавҳар эрур жаҳонда ноёб.
Қондур жигарим лабидип айру,
Келтур менга, соқиё, майи ноб.
Ушшоқ мисоли корвондур,
Ул қофилада эрур вафобоб.
Ёш ўрнида, Нодира, кўзимдин
Ҳажрида оқар мудом хуноб.
* * *
Агар гулшанға кирса сарв гулрўйим хиром айлаб,
Югургай сарв гул юз марҳабо бирла салом айлаб.
Хиромон келди ёру, қомати таъзимига бехуд
Йиқилдим соядек ерга турарға илтизом айлаб.
Қилурга кундузимни кеча хуршиди жамол узра
Паришон айлади гисуларин субҳимпи шом айлаб.
Сиҳи қадлар паноҳи гул жабинлар подшоҳисан,
Чаманда сарвни озод этар қаддинг ғулом айлаб.
Хушо, оқилки, айлаб яхшилиқ бунёдини маҳкам
Ўтар бу дайр фонидин ўзини неки ном айлаб.
Масиҳ азми сафар айлаб қуёшға бўлди ҳамсоя,
Бўлур ҳиммат била афлок устида мақом айлаб.
Ғизоли умрким ваҳшатдадур пайваста рам бирла
Бўлурму юз минг афсун бирла бу ваҳшини ром айлаб.
Кўнгул сайд этгани омода қилмиш ишқ сайёди,
Парирўлар каманди ҳалқаи зулфини дом айлаб.
Қалам таҳрир этарда най шакардин бўлса гонг эрмас,
Лабинг васфини айлар Нодира ширин калом айлаб.
Соқиё, ҳажр давосини демиш гар майи ноб,
Тута кўр майкадада қайғули ошиққа шароб.
* * *
Соқий, менга қадаҳ (тут) бу дайр аро лабо-лаб,
Зуҳд аҳлидин ўсондим, тутдим сенингла машраб.
Ҳуснинг тажаллисидин бетоб моҳрўлар,
Андоқки зоҳир ўлмас хуршид чиқса кавкаб.
Еримни васли бирла олам мунаввар эрди,
Бор эрди моҳи тобон хуршидға муқарраб.
Мажнуни бенавони таклифи жоҳ қилма,
Ким телбалар бошида йўқдур ҳавойи мансаб.
Муҳтожи даргоҳингмен юз минг умид бирла,
Мен қулни бу эшикдан навмид қилма, ёраб.
Тиғи забонинг ўлди мифтоҳи ганжи дониш,
Алломаи замондур олингда тифли мактаб.
Қил, Нодира, муяссар шўри жунун жаҳонда
Ишқу муҳаббат ўлди ошиққа дину мазҳаб.
* * *
Чиқди ул гулгун қабо майдон аро жавлон этиб,
Ғамза тиғи бирла ошиқни юрогин қон этиб.
Маҳвашим майдон аро бепарда жавлон айлади
Эл кўзин ойинадек дийдориға ҳайрон этиб.
Поваки мужгонлари қатлимға тиркиш боғламиш,
Чоклиғ кўнглимни қоши ёсиға қурбон этиб.
Ул худовандики, қилди еру-кўкни ошкор,
Шукрким, бизни гадо қилди, сани султон этиб.
Бўйлаким мумтоз эрурсан барча султонлар аро,
Шод қилғил бандаларнинг кўнглини эҳсон этиб.
Мубталомен то асири зулфи пуртобинг бўлай,
Қил мени озод бошинг узра саргардон этиб.
Боқмадинг бир лутф ила, эй бемурувват санг дил,
Нодира ҳажрингда йиғлар нолау афғон этиб.
Мен ки қолдим ҳажр вайронида бесомон бўлиб,
Ер келмас кулбаи эҳзонима меҳмон бўлиб.
Дашту саҳродин сўроғингни тополмай дард ила
Айланиб келдим яна ғам уйига ҳайрон бўлиб.
Шарбати лаълинг хумори бирла чандон йиғладим,
Қатра-қатра кўзларимдин оқти бағрим қон бўлиб.
Васл аро мағрур эдим дийдориға, шоми фироқ
Ўртади жисмимни охир оташи ҳижрон бўлиб.
Айласам девоналиғ айб этмангизким, ул пари
Ғойиб ўлмишдур назардин жилваси пинҳон бўлиб.
Нодира, ул меҳри тобон шавқида қилдим жунун
Ошкоро бўлди ишқим шуҳраи даврон бўлиб.
* * *
Чаман риёзила гулгашт мурғзор қилиб,
Кўнгулни сайд этар сарв қад шикор қилиб.
Ғизолаларни кўзи сайд қилди саҳрода,
Қоши уқобини шоҳин патига ёр қилиб.
Келурмукин яна ул шаҳсувор майдонға?
Ки борди ул кеча кўзларни интизор қилиб.
Қилурмен ишқу жунун карвониға имдод
Сиришк ноқаларин ашки шашқатор қилиб.
Танимда ҳажр ўқини захми бениҳоятдур
Ки бўлмағай ани юздан бирин шумор қилиб.
Нетайки даҳр гузаргоҳида бу телба кўнгул
Йўлуқти ҳажрига васлини ихтиёр қилиб.
Жаҳонда, Нодира, ёринг пари мисол эрди
Бўлурму ҳуснини ойинага дучор қилиб.
* * *
Юзингдур қиблаи аҳли муножот,
Жамолинг шамъидин равшан харобот.
Бугун майхонада саҳбо қилур жуш,
Эрур пири муғондин бу каромот.
Суроҳи қул-қулин айлар муқаррар,
Эрур бу чор қулдин дафъи офот.
Чу ҳақ мавжуд эрур, одам адам бил,
Сулук аҳлига будур нафъю исбот.
Кўтармак тоғни осон эмасдур
Мену ҳижрон ғами ҳайҳот-ҳайҳот.
Мени ҳолимға йиғлар ошинолар,
Эрур ҳайрон менга бегонадин ёт.
Жаҳонда, Нодира, ишқ ихтиёр эт
Муҳаббатсиз кечургон ҳайф авқот.
* * *
Рафиқо, менга бир дам дўстлиғ расмини изҳор эт,
Ки мен бордим ўзимдии, ёр агар келса, хабардор эт.
Қачон ишқ аҳлини ўлтурмоғини ихтиёр этсанг,
Жафо тиғи билан аввал мени(нг) бағримни афгор эт.
Ҳақорат бирла, эй соқий, боқар майхона аҳлиға,
Суниб бир жоми май зоҳидни анда нақши девор эт.
Менинг ҳолимға йиғлар дашту саҳроларда ваҳшилар,
Агар кўйига борсанг, эй сабо, ёримға изҳор эт.
Эрур пийри муғондин бу башорат, тургил эй, соқий,
Лабо-лаб жом ила зоҳидни даъвосини бекор эт.
Қадинг раъно ниҳоли сарвдур, жоно, хиром айлаб
Чаман гулгаштида товусқа сен таълими рафтор эт.
Юмулмас кўзларим, эй моҳи тобои, иштиёқингдин
Чиқиб ер остидин муштоқларға арзи дийдор эт.
Зулайхо муштаридур ганж гавҳар бирла васлиға,
Жаҳон аҳлинн Юсуфдек жамолингға харидор эт.
Гули савсан очилди, бенаволиқ қилма, эй булбул,
Чаманда Нодира ашъори бирла нолау зор эт.
* * *
Гар аҳли вафо истаса кошона саломат,
Бўлсун мени махмурға майхона саломат.
Ул ҳусн шифоида кўнгул куйса ажаб йўқ,
Қолғайму чироғ устида парвона саломат.
Девона муҳаббат йўлида беватан эрмиш,
Обод агар бўлмаса, вайрона саломат.
Гар синса суроҳию, сабуҳ зоҳид алинда,
Бўлсун меига соғар ила паймона саломат.
Ўлмак зараридин мени бир зарра ғамим йўқ,
Гар бор эса жон бергали жонона саломат.
Яхши-ю, ёмон бир-бнрига муғтанам эрмиш,
Фарзона тирик бўлсин-у, девона саломат.
Обод ўла, эй Нодира, иқлими тажаммул,
Жамшиди замон, хисрави Фарғона саломат.
* * *
На гул сайр айла, на фикри баҳор
Жаҳондин кеч, ҳаёли васли ёр эт.
Муҳаббатсиз киши одам эмасдур
Гар одамсан муҳаббат ихтиёр эт.
Узору қадду, рафторингни кўрсат,
Чаман сарву гулини шармсор эт.
Лаби махмурдурмен жоми май тут,
Карам қил, соқиё, дафъи хумор эт.
Аиалҳақ, можаросин айладинг фош,
Кел, эй, Мансур, истиқболи дор эт.
Дури ашку ақиқи, хуни дилни,
Келу ёринг аёғига нисор эт.
Куйиб, эй Нодира, олам элиға
Муҳаббат шевасини ошкор эт.
* * *
Келғил, эй ёр, вафо расмини тут,
Шамъи рухсор ила кулбамни ёрут.
Ер лаъли лабидин айрилдинг,
Эй кўнгул, эмди дамо-дам қон ют.
Кўзларим йиғлади зулфингни кўриб,
Ки ёғин боисидур тийра булут.
Қил фаромуш бу олам ғамини,
Бода ич, май била кўнгулви овут.
Кишиға ҳиммати мардона керак,
Йўқки, оройиш ила ришу бурут.
Хуни дил бирла жигар порасидин
Бодадур лаъли муфаррих ёқут.
Нодира даъвийи ишқингни қилиб,
Қўли бу маҳкамада топти субут,
* * *
Эй сабо, рози дилимни бехабар ёримға айт.
Дардлиғ кўнглимни аҳволини дилдоримға айт.
Ҳажр дардидин юракда қолди доғ устида доғ,
Шарҳ этиб бу можарони лола рухсоримға айт.
Фурқат ичра тушди савдои Зулайхо бошима,
Қиммати Юсуф баҳо топти харидоримға айт.
Лутф этиб сўрса мени холимни ул номеҳрибон,
Улди ҳижронингда деб ёри вафодоримға айт.
Сендин айру талхиком этди дебон заҳри фироқ
Ёшурун дардимни ул лаъли шакарборимға айт.
Юз салом айдим, на бўлғай бир йўли ул ҳам деса
Бул саломимни ўшал ошифтаи зоримға айт.
Нодира сенсиз тирикликдин на роҳат кўрди деб
Ул ҳумоюн толиъи фархунда атворимга айт.
* * *
Сайр этарда нахлистон ёр қаддини ёд эт,
Мен қачон дедим сенга, орзуи шамшод эт.
Ҳажр шеҳнаси охир ўлтирар асирингни
Бир қиё боқиб, жоно, банди ғамдин озод эт.
Бўлди ёр савдоси, ошиқ эрсанг, эй кўнглум,
Нақд жон муҳайё қил, ёр хотирини шод эт.
Э, кўнгул, фиғонингдин тийрадур фалак қасри,
Бу бинони вайрон қил, ишқ уйини обод эт.
Қон тўкарга мойилдур қошларингни шамшири,
Элни қатли ом этсанг, кўзларингни жаллод эт.
Гулшан ичра, эй булбул, субҳдам наво тортиб,
Гул юзини ёд айлаб, нола бирла фарёд эт.
Ногоҳ ул жаҳон шоҳи келса, эй кўнгул, борғил,
Шоҳ инонини ушлаб, ҳажр илгидин дод эт.
Даҳр киштзорида бир шарору юз хирмон,
Куйдирурға оламни барқи ишқ бунёд эт.
Ҳажр можаросиға, Нодира таҳаммул қил,
Беқарор кўнглингни сабр бирла муътод эт.
* * *
Ҳажрдин махмурмен, соқий, лабо-лаб жом тут.
Мен каби ҳар кимки бўлса ринд дард ошом тут.
Истасангким, даргоҳида посбон ўлмоқ мудом,
Берма ваҳшат ҳажр ила кўнглим ғизолин ром тут.
Бенаволармиз, фалак хуршиди янглиғ, соқиё,
Жоми саршори сабуҳи бизга ҳар айём тут.
Бўлса гар мақсад кўнгуллар қушларин сайд айламак,
Дона қил холиигни, зулфинг ҳалқасидин дом тут.
Ер куйи итлариға ногоҳ ўлсанг ҳамнишин,
Ошнолардур аларға иззату икром тут.
Гар замоне даҳр ғавғосидин истарсен фарор,
Сокини майхона бўл, бир гўшада ором тут.
Бўлмағил Фарҳоду Мажнундек жаҳон афсонаси,
Ишқ аро, эй Нодира, ойини нангу ном тут.
* * *
Ошиқ ўлдинг, эй кўнгул, эмди роҳи майхона тут,
Маст ўлиб, соқий аёғини ўпиб паймона тут.
Эйки дерсан, ошино, бегонадин кўрмай зарар,
Олам аҳлидин ўзингни бир йўли бегона тут.
Ҳусни ишқ айлар сенинг хокистарингни тўтиё,
Шамъидан куймакни касб эт, мазҳаби парвона тут.
Гар тилар бўлсанг ҳаводис шоҳибозидин омон,
Нуғз янглиғ, эй кўнгул, бир гўшада вайрона тут.
Донишу фаҳму хирад, сабру сукуну ақлу ҳуш,
Барчани парвонаи шамъи руҳи жонона тут.
Бўлма гийру дориға мағрур гар оқил эсанг,
Давлати дунсни уйқу фарз қил, афсона тут.
Айлагил обод тавфиқу адолат мулкини,
Нодира, мавло йўлида ҳиммати мардони тут.
* * *
Дода келдим, эй салотин сарвари, додим эшит,
Сен шаҳу, мен бенаво лутф айла, фарёдим эшит.
Дуди оҳим шуъласи ҳуснинг дабиристонида
Мисраъи баржастадур, эй сарви озодим, эшит.
Сарвинозим, сендин айру нахли оҳим бўлди хам,
Қоматинг ҳажрида синди шохи шамшодим, эшит.
Ҳар нечаким сабр таъмирини бунъёд айладим,
Ашк селобида вайрон ўлди ободим, эшит.
Барча ёру ошнодин айладинг бегоналиғ,
Неча кунлар бўлди ҳаргиз қилмадинг ёдим, эшит.
Келки, бир соат сени кўрмоқ учун муштоқмен,
Телба бўлдим сендин айру, эй паризодим, эшит.
Нодира боди сабодин сенга ирсол этгали
Қилди иншо бу ғазални табъи ношодим, эшит.
* * *
Мени(нг) жунунима Мажнунни бермангиз нисбат,
Қилурму хору хашак тоби шуълаи ғайрат.
Чекарда жов менга тақлид қилмасин Фарҳод,
Фироқ тоғида беҳуда чекмасун кулфат.
Меига баробар эмас кўҳкан билан Мажнун,
Аларда юз ғам эди, лек менда минг ҳасрат.
Жаҳонда бўйлаки бўлмишмен ишқ ойинаси,
Менга зиёда бўлур ёр ҳуснидин ҳайрат.
Ғамимни заррасини тоғларга арз этсам,
Таҳаммул айламагай, тоғ келтириб тоқат.
Бу дарду ғамки анинг нотовон кўнгул кўтарур,
Муҳаббат аҳлиға юздан бири эрур офат.
Ғамимни шарҳини юз минггидин бирини дедим,
Фалак ани кўтарурда хам айлади қомат.
Бу ғамни тоғ кўтармас эди, валек менга
Бериб таҳаммулини қўйди жонима миннат.
Сиеҳр мартабаи ишқни баланд кўриб,
Дедики Нодирани ҳимматига юз раҳмат.
* * *
Неча муддатки кўнгул ғайр ила тутти улфат,
Мени саргаштани доғ айлади фавти фурсат.
Бормоғим амр ила ул, ерга зарурат эрди,
Йўқса шойиста этмас бандаға тарки хизмат.
Сурмаи чашми дилимдур эшикинг тупроғи,
Даргоҳингдин менга овворалиғ эрмас ҳожат.
Саъд эрур ахтари иқбол ҳумоюн толиъ,
Салтанат чокару, қулдур сенга бахту давлат.
Хизматинг боиси осойиш эрур қулларға,
Сендин айрилса киши умрида йўқдур лаззат.
Остонингга қўйиб фарш қилай бошимни,
Ўзга манзилда топилмас менга сепсиз роҳат.
Кўканинг бандалиғин Нодираға арз айлаб
Қўйғил, эй боди сабо, жонима андин миннат,
* * *
Рамозон ойида ҳар кимда фаровон ҳожат
Элгадур шамъу менга дийдаи гирён ҳожат.
Басдурур кавкаби ашкимни чироғи кечалар
Менга ғам шоми эмас, шамъи шабистон ҳожат.
Рўза ифторида хуни жигаримдур кофи
Бенаволарға эмас неъмати алвон ҳожат.
Шоҳ- ҳақиға дуо олмоқ учун кулбамға
Шом вақтида бўлур ҳар кеча меҳмон ҳожат.
Боғаро дилни этар машқи хаёли ранггин
Боғбон, менга эмас сайри гулистон ҳожат.
Ҳар фақирики қилур хокн ҳаримида мақом
йўқ анга салтанати қайсару, хоқон ҳожат.
Рўзага Нодира боз айла саҳоват эшикин
Бўлса ҳақ раҳматидин равзаи ризвон ҳожат.
* * *
Соқиё, махмурдурмен жом тут,
Бир нафас тарки ғами айём тут.
Доми ғамдин истабон озодлиғ,
Соғари май субҳдии то шом тут.
Бода нўш эт, қилма беоромлиғ,
Айш ваҳшидур, замоне ром тут.
Эй пари пайкар, кўзимни манзари,
Хуш нашимандур дами ором тут.
Эмдиким, ошиқ бўлибсеи, эй кўнгул,
Васлии истаб тарки нангу ном тут.
Гар кўнгул сайди сенга мақсад эса,
Ҳалқа-ҳалқа сунбулини дом тут.
Васл жоми то сенинг илкингдадур,
Ўзни ё Жамшид, ё Баҳром тут.
Соф май гар нўш этарсен, дурдини,
Базли жоми ринди дурд ошом тут.
Васл аро ком истабон эй, Нодира,
Энди ўзни неча кун ноком тут.
* * *
Ҳар кимда агар бор эса осори муҳаббат,
Айлар анга маҳбублар изҳори муҳаббат.
Майхонаи ишқ ичра хуш ул ринднки, тунлар
Бир журъа учун бор эса бедори муҳаббат.
Хушдур киши дунё ғамини қилса фаромуш
Ложуръа чекиб соғари саршори муҳаббат.
Тут ғайрдан эй хаста кўнгул, доғини пинҳон,
Гар сўрса биров айлағил инкори муҳаббат.
Роҳат тиласанг ишқ биносини паноҳ эт,
Осуда эрур сопи девори муҳаббат.
Болини уза борди аёдатға Масиҳо,
Хуршид эди чархида бемори муҳаббат.
Гар таънаи ағёрдин, эй дил, ҳазар этсанг,
Олам элиға бўлмағил иқрори муҳаббат.
Тасбиҳи риёи ила мағрур эди зоҳид,
Тавфиқ топиб боғлади зиннори муҳаббат,
Эй Нодира, зуҳд аҳлини майхонада кўрсанг,
Дам урмаки, фош ўлмасин асрори муҳаббат.
* * *
Кел даҳрни имтиҳон этиб кет,
Сайри чамани жаҳон этиб кет.
Бедардларинг жафэларидин
Фарёд чекиб фиғон этиб кет.
Дунё чаманиии булбулисен
Гул шохида ошён этиб кет.
Эй ашк, кўзимни мактабидин
Ҳайрат сабақин равоп этиб кет.
Олам чаманики бевафодур,
Бир оҳ била хазон этиб кет.
Ушшоқ мақоми бўстондур,
Азми раҳи бўстон этиб кет.
Мақсад на эди жаҳона келдинг?
Кайфиятини баён этиб кет.
Фош этма улусқа ишқ сиррин,
Кўнгулда ани ниҳон этиб кет.
Кел ишқ йўлида кўзларингни
Эй Нодира, дурфпшон этиб кет.
* * *
Жон кўрмади рўзадин ҳаловат
Ифторда ёрсиз на лаззат!
Ёр айласа ёри бирла ифтор,
Йўқ рўзада мундин ўзга давлат.
Эл барча висол базмида шод,
То субҳ чекиб суруди ишрат.
Ҳар шом менга наволаи ғам
Ифтор қилурга бўлди қисмат.
Моҳи рамазонки, файзи чўқтур,
Мен хастага ёрсиз на роҳат.
Ҳар шом кўзимни ёши шамъим,
Хуни жигарим ба жойи шарбат.
Ҳижрон ила рўза жавр этолмас,
Гар ёр эса, Нодира, саломат.
* * *