Жоним она

 

Кўзда намлар, дилда ғамлар билманг сира,

Қўйнингизга атиргуллар тўлсин сара.

Бор бўлингиз бахтимизга бошим узра,

Борлигингиз тожу давлат жоним она.

Ҳар кимимдан меҳрибоним жоним она.

Фарзанд учун фароғатдан кечибсизку,

Болам дебон ўлимнида қучибсизку.

Бизлар учун ҳатто ўздан кечибсизку,

Жон қарзим бор сиздан мени жоним она.

Ҳар кимимдан меҳрибоним жоним она.

Бало келса кифоядур дуойингиз,

Меҳроб нечун қибла қоши камонингиз.

Мадҳингизни ҳатто Расул айтиб кетмиш,

Жаннат асли пойингизда жоним она.

Ҳар кимимдан меҳрибоним жоним она.

Агар минг жон тутсам Сизгадур фидо,

Юраклар онам деб бергайдур садо.

Сўз тугар мадҳингиз бўлмагай адо,

Абу Абдуллоҳнинг жонисиз она.

Жаннатга элтувчи эшиксиз она.

Насимжон Олимов