БИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ
Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, сазовордур, айтса бўлмас ва сано ангаким, эҳсониға сано ончаким, ери бордур битса бўлмас. Зоти жамиъ камолат сифоти била мавсуф, сифотидин мажмуъи камолот кашф аҳлиға макшуф. Танзиҳи тил шарҳ қилурдин мубарро, тақдиси эл васф этардин муарро. Азамати боғида сипеҳри даввор бир нилуфардин кам ва қудрати оллида нужуми собита ва сайёра ул нилуфар юзида бир неча қатраи шабнам. Нилуфар юзига шабнам сочқучи ҳам ул ва шабнам суйидин нилуфарзор, балки гулистони Эрам очғучи ҳам ул. Бениёзлиғи жанбида чархи нигун бир гадой, ниёзманд ва чорасозлиғи оллида даҳри буқаламун бир бечораи ажзпайванд. Вужуди мулоҳазасида офариниш вужуди номавжуд, зоти мутолаасида аввалин ва охирин буди нобуд. Хони эҳсони теграсида олий шон шоҳлар ризққа сойил ва илми бепоёни тааққулида олий макон огоҳлар жаҳлга қойил. Қаҳҳорлиғи сарсари учурурға собит ва сайёр, настараннинг сочилғон яфроғлари жабборлиғи қуюни совурурға даҳри ғаддор. Байт ул—ҳазаннинг тўкулғон туфроғлари йўқни бор қилмоқ ва борни йўқ қилмоқ анинг қудратиға осон, бору йўқ ва йўқу бор анинг эҳсонидин умидвор ва қаҳридин ҳаросон. Бир овуч туфроғни малакут хайлида хилофат тахтиға ўлтурмоқ анга ярашур ва йиллар малоикаи муқаррабинға пешволик қилғоннинг бўйниға лаънат тавқи ул солур.
Қитъа:
Қодиреким, қудратидин мунча юз амри ғариб,
Бўлса ҳар соатда мавжуд андин эрмастур ажаб,
Ўн секиз минг оламу одам яратиб, айламак
Бир кишини офариниш дафтаридин мунтахаб.
Ул қила олур анга келди мусаллам бу умур,
Гар ўзи эрди мусаббаб, лек бу бўлди сабаб.
Ва дуруди номаъдуд ул маҳбуби оқибат Маҳмудғаким1, ҳақ таоло анга қурб ва манзилат бердиким, олам ва одам вужудидин мақсуд анинг вужуди эрди. Хужаста тийнати руҳи покдин тоҳир ва фархунда хилқати аносир таркибидин пок эркани зоҳир. Аносирининг2 ели Масиҳ3 анфоси ва туфроғи Яъқуб4 кўзининг тўтиёси ва суйи Ҳизр5 чашмасининг зулоли ва ўти калим дарахтининг нори иштиъоли. Бу аносирни руҳи пок деса ери бор ва руҳиға руҳи фидок демак сазовор. Тойири сидранишин Буроқи6 барқгоми ва сойири. Руҳ ул—аминнинг7 улви хироми. Афлок шабистони юзи баҳоридин гулшан ва малоики уюни рахши ғуборидин равшан. Каломи шаънида «Маянтиқу инал хавй»8 ва нутқи баёнида «ин ҳува илло ваҳюн юҳо»9. Асрори илоҳиға зоти амин ва иноят номутаноҳидин оти «раҳмат ул—оламин»10.
Маснавий:
Ики гисуси ики лайлат ул—қадр,
Бу янглиғ ики лайл ичра юзи бадр,
Лайлу бадр ўлуб шамъи шабистон,
Узоридин хўй анда кавкабистон.
Бу кавкаблардин айлаб тенгри мавжуд,
Нубувват маъшариға дурри мақсуд.
Нубувват спеҳрида қуёш эркони маълум,
Мусоҳиблар шаънида асҳоби каниужум11.
(Саловати Оллоҳи алайҳи ва ало олиҳи ва асҳобиҳи ало явмиддини)12.
Аммо баъд: фуқаронинг гадойи ва ғароиб мастураларининг чеҳракушони ал—фақир ул—ҳақир Алишер ал—мулаққаб бин—Навоий (ғаффара зунубиҳи ва саттара айюбиҳи)13 мундоқ арз қилур ва адосин ўзига фарз билурким, бу хоксори паришон рўзгор шабоб авонининг бидоятидин куҳулат замонининг ниҳоятиғача даврон воқеотидин ва сипеҳри гардон ҳодисотидин ва даҳри фитнангиз буқаламунлуғидин ва замонаи рангомиз гуногунлиғидин муддати мадид ва аҳди баид ҳар навъ шиқ ва суратда ақдом урдум ва ҳар тавр сулук ва кисватда югурдум ва ўзумнн яхши—ямон хизмат ва суҳбатиға еткурдим. Гоҳ мазаллат ва ано вайронида шеван кўргуздум ва гоҳ иззат ғино бўстонида анжуман туздум.
М а с н а в н и й:
Гаҳе топдим фалакдин нотавонлиғ,
Гоҳе кўрдим замондин комронлиғ,
Басе иссиғ, совуғ кўрдўм замонда,
Басе аччиғ, чучук тоттим жаҳонда.
Ифлос ва нотавонлиғ ҳангомида, яъни фалокат ва номуродлиғ айёмида гоҳ илм мадорисида сафи ниолда ер туттум, гоҳ уламо мажлисида илм нуридин кўнгулни ёруттум. Гоҳ атқиё масожидида алар қадами етган ерга юз қўйдум ва сажда касратидин манглайим терисини сўйдум. Ва гоҳ сафо хонақоҳи аҳли ибрикиға сув қуймоқ била аржуманд бўлдум ва гоҳ фано дайри хайли сабукашлигидин сарбаланд бўлдум. Ва гоҳ лаимлар олида хорлиғ ва гоҳ арзоллар олида беэътиборлиғ кўрдум. Ва гоҳ ишқ кўйида бебоклик ва одамийкуш паричеҳраларға ҳалоклик даст берди. Ва гоҳ жунун маҳалласида арзол бўйнумға силлий урдилар ва атфол бошимға тош ёғдурдилар ва гоҳ шаҳрим эли ситамидин ғурбатка туштум ва ғариб халойиқка қўшулдум ва қовуштум. Ва жибол кулласи оромгоҳим бўлди ва гоҳ сахро этоги паноҳим бўлди. Ва гоҳ ғурбатда алил ва ғариб элга залил бўлдум. Гоҳ бу шиддатлардин азми ватан қилдим. Ва гоҳ азизлар хизматидин ўзумни баҳраманд ва сўзумни дилписанд ва аржуманд топтим.
Р у б о и й:
Гардун гаҳ манга жафоу дунлуқ қилди,
Бахтим киби ҳар ишта забунлуқ қилди,
Гаҳ ком сари раҳнамунлуқ қилди,
Алқисса: басе буқаламунлуқ қилди.
Аммо шуғл ва комронлиқ чоғида ва кўнгул мулки халқ ҳужуми булғоғида ва гоҳ аморат маснадида ўлтурдум ва ҳукм ва ҳукумат маҳкамасида додхоҳ сўрдум ва гоҳ подшоҳ наёбатида тараққуб туздум ва наззорагар элга ўзумни комрон кўргуздум. Ва гоҳ макрумат айвонини макон қилдим ва акобир ва ашрофни таъзим юзидин меҳмон қилдим. Ва гоҳ нишот боғида базм тарҳи солдим ва соқий ва мутриб базму симоидин баҳра олдим. Ва гоҳ салотни мухолафатларида ароға кирдим ва мунозаатларин мувофақатға қарор бердим. Гоҳ ҳарб маъракасиға ўзумни солдим, ва жаҳл ва нодонлиқ туҳматин бўйнумга олдим. Ва гоҳ хайрот аҳлиға ўзумни қоттим ва ҳар навъ хайр буқъалари тузаттим, андоқки, саъйимдин работлар бўлди ва андин мусофирларға нишотлар бўлди.
Б а й т:
Димоғима тушубон кўп тасаввуру пиндор,
Ўзумни жоҳу улуғлуққа айладим изҳор.
Бў муқаддимотдин мақсад буким, ҳар кўй ва кўчада югурубмен ва олам аҳлидин ҳар навъ элга ўзумни еткурубмен ва яхши—ёмоннинг афъолин билибмен ва ямону яхши хислатларин тажриба қилибмен. Хайр ва шаръдин нўш ва ниш кўксумга етибдур ва лаим ва карим заҳм ва марҳамин кўнглум дарк этибдур. Ва замон аҳлидин баёзи асҳоб ва даврон хайлидин баъзи аҳбобки, бу ҳоллардин хабарсиз ва кўнгуллари бу хайр ва шаррдин асарсиздур.
Қ и т ъ а:
Не билгай ул кишиким, шаҳду майни тотмайдур
Ки, васлу ҳажр киби ул чучук дурур, бу ачиғ.
Билур залил мусофирки, пўя айларда,
Қуму тўзонг юмшоғ, тоғу хорадур қатиғ.
Бу навъ асҳоб ва аҳбобға интибоҳ қилмоқ ва аларни бу навъ ҳолатдин огоҳ қилмоқ вожиб кўрундики, ҳар тоифа хисолидин вуқуфлари ва ҳар табақа аҳволидин шуурлари бўлганки, муносиб эл хизматиға шитоб қилғайлар ва номуносиб эл суҳбатидин ижтиноб вожиб билгайлар ва бори эл била махфий розларин сўзлашгайлар ва шаётин ва инс макру фирибдин бозий емагайлар. Ва ҳар навъ эл суҳбат ва хусусиятики, аларга
ҳавас бўлғай, бу фақирнинг тажрибаси аларға бас бўлғай.
Чун бу мақолатнинг қулубға маҳбублуғи маълум бўлди, анга «Маҳбуб ул—қулуб» от қўюлди. Ва бу битилган фавоиднинг кайфияти чун билилди, ани уч қисм қилинди.
Аввалғи қисм: соир ун—носнинг афъол ва аҳволининг кайфияти14.
Иккинчи қисм: ҳамида афъол ва замима хисол хосияти15.
Учинчи қисм: мутафарриқа фавоид ва амсол сурати16.
Умид улким, ўқуғувчилар диққат ва эътибор кўзи била назар солғайлар ва ҳар қайси ўз фаҳму идроклариға кўра баҳра олғайлар, битгучига ҳам бир дуо била баҳра еткургайлар ва руҳини ул дуо футуҳи била севундургайлар.
Аввалги қисм
ХАЛОЙИҚ АҲВОЛ ВА АФЪОЛ ВА АҚВОЛИНИНГ КАЙФИЯТИ
Ул қирқ фаслдур
Б и р и н ч и ф а с л
ОДИЛ САЛОТИН ЗИКРИДА
Одилу оқил подшоҳ ибодуллоҳға зиллуллоҳ. Хилофат мулки анинг фармонида «инни жоилун фил арз халифа»1нинг шаънида. Буким одил подшоҳ таърифдин бийикроқ эрур «валадат физ—замон ас—султон ул—одил2» андин хабар берур. Улки анинг зоти била мубоҳидур хожаи кавнайн3 дебдурким, «адли соат хабара мин ибодат ул—сақлин»4.
Одил подшоҳ ҳақдин халойиққа раҳматдур ва мамоликка мужиби амният ва рафоҳият. Қуёш била абри баҳордек қора туфроғдин гуллар очар ва мулк аҳли бошиға олтун била дурлар сочар. Фуқаро ва нотавонлар анинг рифқ ва мадоросидин осуда, залама ва авонлар анинг тиғи сиёсатидин фарсуда. Ҳиросатидин қўю қўзи бўри хавфидин эмин ва сиёсатидин мусофир кўнгли қароқчи ваҳмидин мутмаин. Рифъатидин ҳар мактабда атфол ғавғоси ва мухофазатидин зуафо ҳаммомида аларнинг алолоси, ҳайбатидин йўллар қароқчидин холи ва қўллар тўла улус моли ва забтидин амалдорлар қалами синуқ ва ситамкорлар алами йикуқ. Жиддидин масожид жамоат аҳлидин мамлу ва мадорис баҳс ва жадал хайлидин ғулув. Қисоси тиғидин ўғри илги эл молидин кўтоҳ, интиқоми биймидин қотиъ тариқ ҳоли адам биёбонида табоҳ. Туннинг кўпи дўконларда савдо учун шамъ ва авбош кўча гаштидин кўнгуллари жамъ. Шомдин то саҳар хонақоҳлар эшиги очуқ ва хилватлар ибодат нуридин ёруқ. Шаҳрда қўйлар посбони ул, ёзида қўйлар шубони ул. Раийятға саро ва боғ андин маъмур ва сипоҳиға ком ва фароғ андин мавфур.
Андин кечалар атрок зуафоси иши ўрғуштак ва атфол варзиши оқ сўнгак. Ажузлар чарх уни мадди била анинг дуосиға нағмасоз ва канизаклар момуқ сабамоқ уни била анинг олқишиға нағмапардоз. Фуқаро иши анга ҳам дуо ва ҳам нозиш, анинг даъби фуқароға ҳам сахо ва ҳам навозиш.
Очлар ғизоси базл ва атоси хонидин, яланғочлар либоси хизонаи лутф ва эҳсонидин. Мулк боғин маъмур қилурға абри сероб ва мулк аҳли кўзин ёрутурға меҳри жаҳонтоб. Ўзга мулкнинг раоё ва халқи анинг орзусида ва яна кишвар мазлумлари анинг адли дуоси гуфтигўсида. Яхши отиға уламо иши расоил тартиби ва яхши сифотиға шуаро варзиши қасойид таркиби, муғаннийлар иштиғоли саноси учун суруд тузмак ва мусаннифлар мақоли дуоси оҳангида нағма кўргузмак. Халқ ризосидин ҳақ ризосиға толиб ва додхоҳ сўрарда сўруғ куни ваҳми кўнглиға ғолиб.
М а с н а в и й:
Улус подшоҳию дарвешваш,
Анга шоҳлиқдин келиб фақр хаш,
Жаҳондорларға сипеҳр интибоҳ,
Валий аҳли фақр олида хоқи роҳ,
Жаҳон мулки олинда хошокча,
Вале бир кўнгул мулқи афлокча.
Бори бенаволар навосози ул,
Ҳамул навъким, Шоҳ Абулғози5 ул,
Келиб айни инсону инсони айн,
Жаҳон вориси Шоҳ Султон Ҳусайн
Ки, то бўлса гардунға давворлиқ,
Анга боқий ўлсун жаҳондорлиқ.
Халойиққа бу шаҳдин ўлсун нишот,
Даме бўлмасун холи андин бисот.
И к к и н ч и ф а с л
ИСЛОМПАНОҲ БЕКЛАР ЗИКРИДА
Мундоқ шоҳга мусулмон бек набий хизматида тўрт ёрдин биридек. Номуродларнинг паноҳи ва подшоҳнинг давлатхоҳи. Шоҳға дунёда чин сўз дегувчи ва анинг охирати ғамин егувчи. Ёмонлар андин ҳаросон ва яхшилар душворлиғи осон. Эл моли тамаъи кўнглида нобуд ва аёли хаёли замирида номавжуд. Муроди раоё амнияти ва мақсуди бароё жамъияти. Ул мусулмонларға ризожўй ва мусулмонлар анга дуогўй. Ўзининг зоти тузук ва саъйи шоҳ эшигида тузуклук.
Шоҳ эшиги мундоқ бекдин холи бўлмасун ва давлатнинг андин ўзга интиқоли бўлмасун.
У ч и н ч и ф а с л
НОМУНОСИБ НОИБЛАР ЗИКРИДА
Ёлғончи худнамо ноиб нисбати мусалламаи каззоб миллати, нубувват туҳматин ўзига солғон ва Жаброил6 ваҳйдин дегони бори ёлғон. Мунга ҳам шох хусусияти изҳори ғайри воқеъ ёлғон бори. Ёлғон ҳукм еткурурига боис тамаъи шум ва ўтрук парвона еткурурига сабаб ҳирси мазлум. Нима олурда ёлғон анга чин ўрниға ва мусулмонларға нуқсон анга дин ўрниға, ёлғон борида анга чин демаки маҳол ва ришват олурда ўзга сўз деб, аммо кўнглида ўзга хаёл. Мундоқ ноибки, бир бўлмаған феълию қавли, шоҳ эшигидин гум бўлғони авли.
Т ў р т н ч и ф а с л
ЗОЛИМ ВА ЖОҲИЛ ВА ФОСИҚ ПОДШОҲЛАР ЗИКРИДА
Одил подшоҳ кўзгу ва бу анинг учасидур. Ул ёруқ, субҳ, бу анинг қоронғу кечасидур. Зулм анинг кўнглиға марғуб ва фисқ анинг хотирига маҳбуб. Мулк бузуғлиғидин замирига жамъият ва улус паришонлиғидин хотириға амният. Ободлар анинг зулмидин вайрона, кабутар тоқчалари бойқушға ошиёна. Бода сели чун базмида тўғён қилиб, ул сел мулк маъмураларин вайрон қилиб. Сувчи хонасиға фарш масжид равоқи тўкулгонидин ва кўплари бошиға хишт меҳроб тоқи емрулгонидин. Агар қон тўкмак анга пеша, кимки жони бор анга андеша. Агар шурбға машъуф — кўй ва кўча мусулмонларға махуф. Агар фосиқ бўлса ва бад, афъол — эл ирзи ва аёлиға андин бийму накол. Ва ситезарўй бўлса ва худрой мушфиқ Навоий жониға вой!
Ўз ношойисти ўз олида хўб ва эл маъқули анга мардуд ва маъюб. Кўп хизмат оз саҳв била олида нобуд ва кўп ҳақ ва рост оз хато била илайида номавжуд. Хато ройи ўнг келмаса, дахлсизларга ширкат, балки нақиз тутқонларға зиёда туҳмат. Носавоб хаёли туз чиқмаса, ширкати йўқларға итоб ва балки хабари йўқларга арода азоб. Ҳаёт суйин оғу деса, мусаллам тутмоғон гунаҳкор ва қуёш нурин қоронғу деса, таҳсин қилмоғон тийра рўзгор.
Ўз жонибидин қатранинг дарёча ҳурмати ва зарранинг байзача қиймати. Эл тарафидин моли олам бир қора пулдин кам ва фидо қилғон жони азиз, онча йўқким, бир пашиз. Қора қузғунни оқ туйғун деса, қозни яхши олур демаган муқассир. Ёруқ кунни тийра тун деса, суҳо кўрунадур демаган мудбир.
Чин дер элга — жон хатари, хайрға далолат қилғувчиға ўлум зарари. Ҳақ анинг қошида ботил, хирадманд анинг ақидасида жоҳил.
Элдин кўнглида кийнаси — махфий хазинасининг дафинаси. Қатл учун жон бермак шиори, эл молу жониға қасд — шикори.
Бу ёмон подшоҳки, бўлғай вазири ҳам ёмон, андоқки, Фиръавн наёбатида Ҳомон7.
Б а й т:
Уйлаким шоҳ морға бўлғай мумид ҳам жаъфарий,
Ё вабойи халққа тоун ҳам ўлғай бир сари.
Тенгри мундоқ балоларни адам чоҳидин вужуд тахтгоҳиға келтурмасун ва йўқлуқ зиндонидин борлиғ шаҳристониға еткурмасун.
Б е ш и и ч и ф а с л
ВУЗАРО ЗИКРИДА
Вазир визрдин муштақдур ва бу феъл анинг зотиға аҳақ ва аляқдур. Бу ишни писандида қилғон Осаф8 эрмишким, нигини нақши «қад раҳималлоҳу ман ин—сафа»9 эрмиш. Ҳамоноки, Осаф борди, инсофин олиб борди ва инсоф гавҳарин бу ноинсофлар орасидин чиқорди. Киши агарчи ўзин елдек ҳар ён солғай, Осафни бу хокдонда қайда топа олғай. Даҳр элида бировки Осаф ниҳоддур, билгайким, Сулаймон тахти барбоддур.
Бу золимлар — мулкни барбод бергувчилардур ва мулк аҳли йиғиштурғонларин битиргувчилардур. Авло улким, булар зикрида киши хома сурмаган ва бу хомадек қора юзлуклар отин қалам тилига келтурмагай. Заҳр бериб бемор ўлтургувчи табиб, буларнинг ҳолиға мушобеҳдур ва қариб.
Бу икки хайлдин ҳар бири бир афъи, шоҳға вожибдур буларнииг дафъи. Булар, жумласи чиёнлар, халойиққа еткурур зиёнлар. Килклари нўғи ақраб ниши, раият жониға ул ниш ташвиши. Неча бу ниш мазлумларға санчилғай, умид улки, бошлари ажал тоши била янчилғай.
М а с н а в и й:
Булардин гар аъло гар адно дурур
Ким, андин халойиққа изо дурур.
Шаҳ ўлтурмас авлодур ул элни бот
Ки, дебдур набий «иқтилсо алмуъзият»10
О л т и и ч и ф а с л
НОҚОБИЛ САДРЛАР ЗИКРИДА
Бедиёнат судур бидъати саййиадур било-зарур. Бу нокас агар омийдур фисқу фужур анинг комидур. Мажлисида нағманавозлиқ илм ва тақво азосиға — навҳасозлиқ. Уламо келтурган гулоб шишаларики холи қолиб, бода солурға ани мулозимлари олиб. Бу келтурган набот газак учун ушалиб, вазифа важҳлари ўзга асбоб учун сайғолиб Бадкирдор анда ғалаба ва пойкор анда талаба. Навкарларига ош хонақоҳ ротибасидин ва чуҳралариға маош шайх ва мударрис вазифасидин. Базмиға май келтургали муҳтасиб рози ва майға бодаполо риши қози, кишварки, анда маноҳий мундоқ беҳисоб бўлғай, ислом ва шариатға не иззат ва не ҳисоб бўлғай.
Садр керак уламоға дастёр бўлса ва машойихқа коргузор ва хизматкор ва содотға мумид ва фуқаро хизматида мужид. Зулм риштасин узгувчи ва авқоф бузуғин тузгувчи ва зироат касратида саъй кўргузгувчи.
Маснавий:
Йўқ улким фосиқу хаммору зукка
Ки, бузғай гарчи бўлғай хожа дукка.
Рикоби нақши кимсонлиғ саросар
Тўнида ортиқ ондин зебу зевар.
Қитъа:
Кераки бошиға қўйса алоқалик дастор,
Яна ридо ҳам анинг эгнида маволийдек.
Йўқ улки, маркаби бўйниға боғлаб осса қўтос,
Осилғай ўзининг ўз бўғзидин сақолидек.
Е т т и н ч и ф а с л
ФОСИҚ ВА БАДМАОШ, БАҲОДИРЛИҚ ЛОФИН УРҒОНЛАР ЗИКРИДА
Шоҳ эшигида ёрмоқни зоеъ қилғувчи жамоатким, алардин не тенгриға тоатдур ва не шаҳға итоат.
Тариқлари — худнамолиқ ва расмлари — худоролиқ. Ишлари — мастлиғ, варзишлари — худпарастлиғ. Чин демаклари лоф, маънили сўзлари газоф. Журъакашлик — динлари ва кофирвашлик — ойинлари. Кўнгуллари тўбичоқ секретурдин ором топмоқ ва сўзлари бош яланг юзга чопмоқ Базмда даъволари Хотамлиқ11, размда талошлари Рустамлиқ12. Ўтағаларидин насри тойирға рам, найзаларидин симоки ромиҳ юзи дарҳам. Таврларидин ошуфтароқ аларға дастор ва дастор алоқасидин учаларида озор.
Мулк душмани дафъи шуҳратлари, шоҳга мулк асрар миннатлари. Бу даъво бошиға етгунча нечасини май ўлтуруб, нечасини ўзга фисқ дўзахга еткуруб. Юздин бирики маъракаға етиб, йўртоқ чопиш билан ўзин зоеъ этиб. Мубориз афганликлари ўз ҳолиға, сафшиканликлари ўз ясолиға. Бу навъ баҳодир ҳеч маъракада бўлмасун ва ҳеч саф бузарда анинг қони тўкулмасин. Шоҳға сипоҳ-дарвишлар дуосидур — фуқаро ҳиммати ва тенгри ризосидур. Шоҳким, анга ҳақ инояти сипоҳ бўлғай, ливосининг зийнати наср мин Оллоҳ бўлғай. Шоҳға то давлат бор —душман эрур хор ва хоксор. Давлатга еткургувчи тенгри, ҳам олғувчи, ҳам бергувчи тенгри. Ул берса, киши ола олмас, ул еткурса, киши йироқ сола олмас. Шоҳки, ҳақ амрин бажо келтургай, бу давлат кўп хавфларға ражо еткургай.
Қитъа:
Шаҳеки, сидқи анинг тенгри бирла туз бўлғай,
Не ғам адувси анинг бир йўқ эрса юз бўлғай.
Кишига тенгри берур фатҳ йўқки, хайлу сипоҳ,
Пас эътимод анга айламас не сўз бўлғай.
Б а й т:
Черик бўлса ва бўлмаса бахтиёр,
Сипаҳға адув хайлинннг ҳукми бор.
С е к к и з и н ч и ф а с л
ЯСОВУЛ ГУРУҲИ ЗИКРИДА
Ясовул, бир мазлум иши кейинча борғай ва ул мазлумни золимдин қутқорғай. Агар музд тиламаги мақдурдин ортуқроқдур, ул золимга улуғроқ ўртоқдур. Агар саъйиға яраша олур хаёли бўлғай, ота мероси ва она сутидек ҳалоли бўлғай. Ва агар тамаъи ҳаққ ус—саъйидин камдур, эрлик ва мурувват анга мусалламдур. Ва агар саъй қилғай ва олмағай, муздким анга ҳақдур, ани деса бўлғайким, валийи мутлақдур.
Кўп эранлар бу ишни шиор этибдурлар ва бу сулук била мақосидға етибдурлар.
М а с н а в и й:
Авлиёуллоҳки, ҳар суратда бор,
Баъзи этмиш бу равишни ихтиёр,
Чун эрурлар қуббалар ичра ниҳон,
Ҳақдин ўзга кимсага эрмас аён.
Т ў қ қ у з и и ч и ф а с л
ЯСОҒЛИҚ ВА ҚОРА ЧЕРИК ЗИКРИДА
Ясоғлиқ деган қора черик, яъжуж ва маъжуж хайлиға шерик. Эмгакдин аларға ором йўқ, ясоқ тортардин бир нафас ком йўқ. Ишлари талай олғонни таламоқ, ёт юртда чугурткадек сабза ва яфроғни яламоқ.
Инсонлиқ била алар орасида мубоянат, мусулмонлиқ била алар ўртасида мунозаат. Фаҳму идрокдин алар зоти орий, ақлу инсофсиз биззот бори. Қаёнғаким юзландилар, аларға ёнмоқ йўқ, кеча ва кундуз тағофул уйқусидин уйғонмоқ йўқ. Исиғ ва совуқ танларига тафовут қилмай, очлиғ ва яланғочлиқ зарарини жисмлари билмай. Одамийсизлиқда махлуқотдин мумтоз, ҳайвонлиқлари кўпу мардумлиқлари оз.
Р у бо и й:
Ул қавмдин аъжуба халойиқ бўлмас
Ким, меъдалари ҳаром ердин тўлмас.
Ўлгунча бало чекиб эрурлар мавжуд,
Чин бўлди бу даъвоки, ясоғлиқ ўлмас.
Турфа буким, чун ҳақнинг ҳар навъ элга инояти пинҳони бор, булар орасида ҳам яшурун эранларнинг имкони бор. Ўрду бозори ўзин ясоғлиққа қотғувчи, ўнгай ҳам улуш олмай оғир сотғувчи. Черик улушидин ҳар бор алар шаталхор, андоқким мулк аҳлидин амалдор.
Б а й т:
Сипоҳий молин ул хайли табоҳи,
Туну кун муфт олиб хоҳи нахоҳи.
Мумкин йўқким, одамизод аларға сазо бергай, магар тенгри аларға бало бирла жазо бергай.
Ў н у н ч и ф а с л
ШОҲ УЛУСИ ЎЗИГА МУШОБИҲ БЎЛУР ЗИКРИДА
Шоҳға ҳар кимки, мулозим ва тобиъ бўлғай, иши ва таври шоҳ ишиға мушобиҳ воқеъ бўлғай. Агар шоҳға адолат шиор, улуси шиорида ҳам адолатдин осор. Агар зулмпеша — элида ҳам зулмидин андиша. Агар ул исломойин, халқ шиори ҳам ислом била дин. Агар ул куфрхисол — элга доғи куфр тарийқи афъол. Ҳукамо шоҳни дебдурлар: дарёйи заххор ва қавму хайлин дарё теграсидағи анҳор. Дарё суйиға не кайфият ва не хосият, анҳорға ҳам ул кайфият ва хосият.Ул аччиғ — бу аччиғ; ул чучук — бу чучук; ул тийра — бу тийра; ул сузук — бу сузук.
Ма с н а в и й:
Ариғларки, ул баҳрдин айрилур,
Биликлик аларнинг суйин ҳам билур,
Чу бирдур сув дарё била наҳр аро,
Эмас таъмида ҳожати можаро.
Ў н б и р и н ч и ф а с л
ШАЙХ УЛ—ИСЛОМ ЗИКРИДА
Шайх ул—ислом мусулмонлар пешвосидин иборатдур ва ислом муқтадосида ишоратдур. Мундоқ киши олиме керак исломпаноҳ ва орифе керак муқарраби даргоҳ, хирадманди шариатшиор ва фақрға хурсанд ва тариқатосор. Яхши—ямон шафқати файзи ом ва улуғ-кичикка иршоди нафъи молокалом. Коми бўлғай шаръ қонуниға росих ва барча мубтадеълар бидъатиға носих. Ангаким, бу навъ бўлғай ойини ислом шайх ул—ислом деса бўлур вассалом.
Б а й т:
Мундин ўлди муқарраби борий,
Шайх ул—ислом пири Ансорий.
Ў н и к к и н ч и ф а с л
ҚУЗОТ ЗИКРИДА
Қози ислом биносиға аркондур ва мусулмонлар хайр ва шарриға нофизи фармондур.
Улуми диниядин кўнгли мулки маъмур керак ва яқиний фаросатдин хотири жамъияти бефутур. Майли шахсий замири кишваридин мутаворий ва мудоҳана таррори мулояматидин соф кўнгли орий. Маҳкамаси махзани улуму шаръия ва ҳукм қилурида ошною бегона анга алас—савия13. Илму тақвосидин кўнгулларда шукуҳ ва диққат, фаросатидин бедиёнатлар кўнглида андуҳ. Кўнгли Каломуллоҳ аҳкомидин қавий ва ҳукмида муқтадо аҳодиси мустафавий.
Шаръий ҳийлалар гириҳидин кўнгли очуқ, фуқаҳо тазвирлари тийралигидин замири ёруқ. Ришвахўр муфтилар — қошида манкуб ва ҳийлакор вакиллар — олида маъюб.
Омий қозики май ичкай — ўлтургулукдур ва дўзах ўтига етмасдин бурун куйдургулукдур.
Қозийи ришвахўр—ислом ҳисориға рахнагар. Улки ришват бериб қазо ола олғай, ришват олиб ҳам шаръни буза олғай. Қозий керакким, жодаи шаръдин қадам чиқармағай ва сироти мустақимдин ташқари бормағай. Мустақим хат ҳар қаёнким, майл қилди эгри бўлди. Соз торидекким, эътидолдин тажовуз қилди, тузуки бузулди. Улки ҳукми эл моли ва жониға жорий бўлғай, керакким, даъби муқмир шиори бўлғай. Аёғиким, сироти мустақимдин тойилди ва ял чоҳи тубин мақом қилди. Бу ишни ўзи қилурмен деган бебоку козиб, козиби бебокка пайғамбар шаръи ҳокимлиғиға не муносиб.
Қитъа:
Мухбири содиқ шаҳеким қилди дину шаръни,
Бори адён носехи андоқки, мумкин эрди туз.
Козиб ул йўлни нечук тузгайки, бир каззоб ҳам,
Қилди кўп даъво, вали қўйди жаҳаннам сори юз.
Ў н у ч у н ч и ф а с л
МУФТИЙИ ФАҚИҲЛАР ЗИКРИДА
Муфтийи фақиҳе керак мутадаййин ва олиме керак мўъмин, ислом илмида моҳир ва диёнат нури жабинида зоҳир. Майлдин кўнгли беқусур ва ҳийладин замири бефутур. Қалами ривоётда содиқ, рақами мужтаҳид сўзи била мувофиқ; йўқки фосиқе бўлғай майхор ва жоҳиле бўлғай бадкирдор ва ғаддор. Бир дирам учун юз ҳақни ноҳақ этгувчи ва оз карам учун кўп «ло»ни «наам»14 битгувчи. Бир сабат узум учун бир боғни куйдурмакдин ғами йўқ ва бир ботмон буғдой учун хирмонни совурмоқдин алами йўқ. Муфтиеки, ҳийла била фатво тузар қалами нўги била шариат юзин бузар. Музд учун сийм олибки, молиға қотар динини дунёға сотар. Мундоқ муфти одамийкуш табибдур, бирига ислом қатли, бирига мусулмонлар қатли насибдур.
Рубоий:
Муфтиким, ишига музд олиб қилса рақам,
Музд ортуқ эса, майл керак қилғай кам,
Фатвода чу бўлди музд учун «ло» ву «наам».
Қилмоқ керак ул қаламзаи илгини қалам.
Ў н т ў р т и н ч и ф а с л
МУДАРРИСЛАР ЗИКРИДА
Мударриснинг керакки, ғарази мансаб бўлмаса ва билмас илмни айтурға муртакиб бўлмаса ва худномолиғ учун дарс ҳавзасин тузмаса ва худситонлиғ учун такаллум ва ғавғо кўргузмаса. Жаҳлдин дастори улув ва алоқаси узун бўлмаса ва мубоҳат учун мадраса айвони боши анга ўрун бўлмаса. Диний улум билса ва яқиний масоил таълим қилса. Бебокликлардин ҳаросон ва нопокликлардин гурезон бўлса, йўқки ўзин олим билгай неча мажҳулға анвои фисқни мубоҳ, балки ҳалол қилғай, қилмас ишларни қилмоқ андин маълум бўлғай ва қилур ишлар тарки андин қоида ва русум бўлғай. Бу мударрис эмасдурким, мубтадеъдур ва мундоқ киши суҳбати ислом мумтанеъдур.
Олим керакким, мутаққий бўлса ва огоҳ ва айтурға қола Аллоҳ, қола Расуллоҳ.
Қитъа:
Ҳар не айтур бўлса Худову Расулдин
Андин сўнг ўлса мужтаҳиду авлиё сўзи.
Андин киши не ким эшитур ва ёки ўрганур бўлса,
Худо сўзи йўқ эса, Мустафо сўзи.
Ў н б е ш и н ч и ф а с л
АТИББО ЗИКРИДА
Табибға ўз фанида ҳазоқат керак ва беморлар ҳолиға шафқат ва марҳамат керак. Ва нафси тибға табъи мулойим ва хукамо қавлиға пайрав ва мулозим. Сўзида рифқу дилжўйлуқ ва ўзида озарму хушхўйлуқ.
Ҳозиқ табибки шафқати бўлғай — Инсои Руҳуллоҳға15 нисбати бўлғай. Исо иши чиққон жонни танға кивурмак дуо била, мунунг тандин чиқадурғон жонға монеъ бўлмоқ даво била.
Мундоқ табибнинг юзи мариз кўнглига маҳбубдур ва сўзи бемор жониға марғубдур. Дами алилларға даво ва қадами хасталарға шифо. Хизри нажот анинг талъати ва оби ҳаёт анинг шарбати.
Агар фанида моҳир бўлса, аммо бадхўй ва бепарво ва дуруштгўй, маризга, агарчи, бир жонибдин илож еткурур, аммо неча жонибдин тағйири мижоз еткурур ва лекин омий табибким, эрур шогирди жаллод, ул тиғ била, бу заҳр била қилғувчи бедод. Ул мундин яхшироқдур. Беиштибоҳким, анинг қатили гунаҳкордур ва мунунг — бегунаҳки, ҳеч гунаҳкор, анга залил бўлмасун ва ҳеч бегунах мунга алил бўлмасун.
Б а й т:
Ҳозиқ табиби хушгўй тан ранжиға шифодур,
Омийю тунду бадхўй эл жониға балодур.
Ў н о л т и н ч и ф а с л
НАЗМ ГУЛИСТОНИНИНГ ХУШНАҒМА ҚУШЛАРИ ЗИКРИДА
Ул неча табақадур: аввалғи жамоат—нуқуди кунузи маърифати илоҳийдин ғанийлар ва халқ таърифидин мустағнийлардур. Ишлари маоний хазоинидин маърифат жавҳарин термак ва эл файзи учун вазн силкида назм термак. Назм адоси бағоят аржуманд ва бениҳоят шариф ва дилписанд ўлдуғи учун оёти каломда нозил бор ва ҳадиси муъжиз низомда тилаган топар, чун маал — қасд16 эмас, эл ҳурмати жиҳатидин ани шеър демас.
Аммо бу азиз қавмнинг пешво ва муқтадоси ва бу шариф хайлнинг сардафтар ва сархайли валоят баҳрининг гавҳари ва каромат авжи мунир ахтари Амир ул—мўмин Али17 (рази аллоҳу анҳу ва каримуллоҳу ва важҳу)18 дурким, назм девонлари мавжуддур ва анда асрор ва нукат номаъдуд.
Бу мазҳари ажойибқа гуруҳеким тобеъдур, баъзини арз қилолики, кимлар воқеъдур; форсий иборатда ул жумладин, нозими жавоҳири асрор Шайх Фаридуддин Аттордур19. Яна қойили «Маснавийи маънавий», ғаввоси баҳри яқин Мавлоно Жалолуддин, яъни Мавлавий Румийдурки20, мақсадлари назмдин асрори илоҳий адоси ва маърифати номутаноҳий имлосидин ўзга йўқтур.
Яна ҳам авлиёи огоҳ ва машойих ва аҳлуллоҳ борким, буларға татаббуъ қилибдурлар ва булар каломи адосин ва ҳақойиқи маъносин мустаҳсан билибдурлар. Бу хайлдур ҳақиқат тариқининг суханвари, балки кимиёгари ва кибрити аҳмари.
Яна бир жамоатдурларким, ҳақиқат асрориға мажоз тариқин аҳсул қилибдурлар ва каломлари бу услубда марбут этибдурлар. Андоқки, маоний аҳлининг нуктапардози Шайх Муслиҳуддин Саъдий Шерозий21 ва ишқ аҳли гуруҳининг покбози ва покрави Амир Хусрав Деҳлавий22, ва тасаввуф ва диққат мушкилотннинг гириҳкушойи Шайх" Заҳируддин Саноий23 ва фариди аҳли яқин. Шайх Авҳадуддин24 ва маоний адосиға Ҳофиз Шамсуддин Муҳаммад ул—Ҳофиз25.
Яна жамъе бордурларки, мажоз тариқи адоси алар назмиға ғолиб ва алар бу шевага кўпрак роғибдурлар. Андоқким, Камол Исфаҳоний26 ва Хоқоний Шервоний27 ва Хожуйи Кирмоний28 ва Мавлоно Жалолуддин29 ва Хожа Камол30 ва Анварий31 ва Заҳир32, ва Абдулвосиъ33 ва Асир34 ва Салмон Соважий35 ва Носир Бухорий36 ва Котибий Нишопурий37 ва Шоҳий Сабзаворий38.
Яна ҳақиқат ва мажоз тарийқида комил ва илми икаласи тариқида вофий ва шомил, назм аҳлининг муқтадо ва имоми ҳазрати шайхулислом Мавлоно нур ул миллати ва—а—дин Абдураҳмон ал—Жомий (наввараллоҳу марқадаҳу ва қуддиса сирраҳу)39 дурким, аввалғи табақа равиши ва каломида ҳам шарифмақол ва сўнгғи табақанинг ҳам адоси латойифида соҳибкамолдурким, оламда завқу ҳол аҳли булар латойифи била масрурдурлар ва булар маорифи била ҳузур қилурлар.
Яна адно табақаси жамоатедурларким, назм фақат била кўнгуллар хушнуд ва хурсанд ва розию баҳраманддурлар. Ва юз машаққат била бир байтким боғлаштурғайлар, даъво овозасин етти фалакдин ошурғайлар. Сўзларида не ҳақойиқ ва маориф нўшидин ҳаловат ва назмларида не шавқ ва ишқ ўтидин ҳарорат. Не шоирона таркиблари аҳсан ва не ошиқона сўзу дардлари шуълаафган. Баъзидин агар гоҳи бирар яхши байт воқеъ бўлур, аммо ўн онча ямон даъво зоҳир бўлурки, у ҳам зоеъ бўлур.
Агар бири бир нозук маънида писандида печ қилур, аммо ўн онча нописанд даъво била ани ҳам ҳеч қилур. Гўё ўзларига ақидада мувофиқдурлар ва сўзларига эътиқодда муттафиқ. Турфароқ буким, ҳар бирининг сўзида маъно озроқ ва ўзида даъво кўпроқ (наузу биллоҳи мин шурури анфусино ва мин сайёти аъмолино)40.
Рубоий:
Аълоларидур нединки дерсен аъло,
Аднолари ҳам барча данидин адно.
Авсатлариким, ҳеч нимага ярамас,
Билким, нафас урмамоқ алардин авло.
Ў н е т т и н ч и ф а сл
КОТИБЛАР ЗИКРИДА
Котиб шуаро сўзининг варақнигоридур ва сўз махзанининг хазонадори. Хозин ҳунари амонат бўлур ва тасарруфи хиёнат бўлур.
Аминки, хиёнатға мансуб бўлғай ва ўз ҳунарида маъюб бўлғай, андоқнинг илги қатъи хўб бўлғай. Яхши хат ва нуқтадин сафҳаға жамол, андоқки, яхши юз сафҳасиға хатту хол. Хушнавис котиб сўзга оройиш берур ва сўзлагувчига осойиш еткарур. Роқимки, рақами ростдур, ростлар кўнглига қабулияти бехост. Муҳаррирки, таҳрири туз писандидадур, агар бир байт битир, агар юз. Агар хат сурати нохушдур маъни хайли андин мушаввашдур.
Хушнавис ҳамким, саҳви кўп бўлғай илги фалаж иллатиға жўб бўлғай. Улки, бежо нуқта била «ҳабиб»ни «ҳабис» қилғай ва «муҳаббат»ни «меҳнат» — анингдек ҳабиси меҳнатзадаға юз лаънат. Ямон хатға ғалати беҳисоб, қаррийи масхара соқолиға хизоб. Ул хатни қирқиб мабразға ташлағоли яхши ва иясини молики дўзах жаҳаннамға бошлағоли.
Маҳбубдин мактубким, ҳам хати хўб бўлғай ва ҳам мазмуни хўбжонға улдур марғуб ва кўнгулга улдур матлуб. Хати ямон ҳам бўлса ямон эмас, муҳиб маҳбуб хатини ямон демас.
Ямон котиб манзили қаламдонидек чоҳ аро бўлсун, қаламидек боши яро ва юзи қаро бўлсун.
Б а й т:
Қайси бир котибки, ул сўзга қалам сургай хилоф,
Ул қаро юзлук боши бўлсун қалам янглиғ шикоф.
Ў н с а к к и з и н ч и ф а с л
ДАБИРИСТОН АҲЛИ ЗИКРИДА
Мактабдор бегуноҳ маъсумларға жафокор. Атфол азобиға роғиб ва алар таъдибиға муртакиб. Зоти бемадоро, димоғи пўлод ва кўнгли хоро. Ғазабдин қошида чин, гунаҳсизлар била ойини хашу кин. Кўпрагида табъ ғилзати ва тамаъ иллати падидор ва ақл қиллатиға гирифтор. Аммо тавсани атфол таъбини жафо била ром қилғувчи, ноҳамвор сиғор тавриға сиёсат била андом бергувчи. Агарчи хўйлари дурушлуқда намоёндур, аммо атфол ноҳамворлиғи ислоҳиға ирик суҳондур.
Анинг иши одамдин келмас, қайси одамки, дев қила олмас, ҳар қаттиғ кишини бир тифл муҳофазати ожиз этар, ул бир сурукка илм ва адаб ўргатгай, анга не етар. Онча борким, ул қавмнинг идроку фаҳми оз тушар, андоқ кишига юз мунча машаққат не бушар. Ҳар тақдир била атфолға ҳаққи кўпдур, агар подшоҳлиққа етса ва анга қуллуқ қилса хўбдур. Шогирд агар шайх улислом, агар қозидур, агар устод андин розидур — тенгри розидур.
Б а й т:
Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.
Ў н т ў қ қ у з у н ч и ф а с л
ИМОМЛАР ЗИКРИДА
Имомат қилғувчи ўз қироатининг шефтасидур ва ўз намозининг фирефтасидур. Кишиликдин хаёлида тасаввурлар ва яхшиликдин замирида такаббурлар. Ўз намозин мақбул тахайюл қилғон жамоат намози қабулиятини ҳам такаффул қилғон. Бийик қироати маҳзи раънолиқ ва аноният жамоатдин илгари чиқмағай айни расволиқ ва нафсоният хаёли халққа пешволиқ ва тасаввури элга муқтадолиқ. Намозға имомат комил имом ишидур ва ўзни мундоқ тасаввуф қилғон жоҳил ва нотамом кишидур. Имомат муносибдур пирдин мурид хайлиға тафҳим учун ё муаллимдин суруки тифли норасидаға таълим учун ё олимдин жуҳҳолға шафқат учун, ё комилднн танобеъ ва иёлға тарбият учун. Одоби ибодат. талқиниға камоҳи ва таълими шариат ойиниға нокоҳи нокомдин муносибдур, заруратдин тажвиз қилса бўлур. Аммо вазифа ва улуфа емак ва ўзин муқтадо ва имом демак одамий иши эмас. Ва андоқ кишини одамийлар киши демас.
Қитъа:
Валоят аҳлига41 жамъи маломатиға боқ
Ки, халқ кўзидин айлар намозини яширун.
Бу турфароқким, намозида муъжиби нодон,
Тутар имомат учун хайл қибласида ўрун.
Й и г и р м а н ч и ф а с л
МУҚРИЙЛАР ЗИКРИДА
Муаззинеки, ҳақ ибодатиға нидо қилғай, жон анга фидо, агар яхши савт била адо қилғай. Агар поклик ва ниёз бу ишга мулҳақдур, ому хос кўнглига мақбули мутлақдур. Бу нидо ёмонларни фисқ кунжидин масжид сори бошқарур андоқки, фусунгар йилонни тарона била тешукдин чиқарур. Агар муқрий лаванддур, бад овозу кулғундидур, лаҳни носоз, бадани вузуъ қайдидин нопок ва хуш вақт риоятидин бебок. Руҳи тоат завқидин бехабар ва уни савт ул—ҳамирдин анкар. Манъ ва наҳй туфроғин оғзиға урмоқ авло, балки тоқ ё минордин учурмоқ авло.
Рубоий:
Муқрийки, эрур покрў ва зоҳидваш,
Алхони хуш ва ҳусни адоси дилкаш.
Жон анга фидоки, руҳ этар андин ғаш,
Агар бўлса мунунг акси нафас урмаса хаш.
Й и г и р м а б и р и н ч и ф а с л
ҲУФФОЗ ЗИКРИДА
Ҳофизғаки, яхши маҳзаж ва адо била тиловат бўлғай, мустамеъларнинг руҳига андин осойиш ва жониға ҳаловат бўлғай. Агар ҳусни савт буларға ёрдур эшиткувчи соҳибҳол бўлса, иши душвордур. Агар бад лаҳжа бўлса ва бад адо сурма анинг ғизоси қилсин худо. Агар фосиқдур, бад маош сурма ҳам ҳайфдур, бўғзиға муносибдур тош. Агар бовужуди бу ҳоллар била кўп ўқуғай умид улким, оғзи садаф оғзидек ва тили савсан тилидек қуруғай.
Б а й т:
Ёрабки, ҳеч базмда ул нағма қилмағай,
Оғзи ғизодин ўзга нимага очилмағай.
Й и г и р м а и к к и и ч и ф а с л
МУТРИБ ВА МУҒАННИЙЛАР ЗИКРИДА
Мутриби тарабафзо, муғаннийи ғамзудо — икаласига дарду ҳол аҳли жон қилурлар фидо.
Улки кўргузгай мулойим таронау нағам, агар эшитгувчининг ҳаёти нақди анга фидо бўлса не ғам. Кўнгул қуввати—хушнавоздин, руҳ қути — хушовоздин. Хушхон муғаннийдин дард аҳлининг ўти тездур, агар малоҳати бўлса, ҳол аҳлиға рустохездур. Ҳар муғаннийки, дардмандонароқ нағма чекар, анинг нағмаси захлиқ юракка ковгарроқ тегар. Оташин юзлук муғаннийки, хилқидин мулойим суруд чиқорғай, ҳол аҳлининг куйган бағридин дуд чиқорғай. Мулойим мутрибки, табъ ва фаҳм анга ёр бўлғай, хусусанки, ҳам айтғай ва чолғай, кўнгул мулкига не қўзғолонларки солғай.
Сўлук аҳлиға бир махуф ер бу манзилдурким, анда ҳам камол, ҳам нуқсон ҳосилдур. Солик бу ерда бир муҳлик оҳ била ҳам мақсудға етубдур ва бир наъраъи жонкоҳ била йиллар қозғонғони ҳам илгидин кетибдур.
Шиблий42 ва Нурий43 (қуддисса сирриҳумо)44 самоъда кеттилар, бу йўл сулуки била мақсуд сарманзилиға еттилар. Басо аҳлуллоҳки, арғанун унидин дайрға кирди ва дин ва ислом нақдин муғбачаларға бой берди.
Майхонада кимки майдин ибо қилғай, най уни бир дилкаш наво била ани расво қилғай. Агар киши май хавосин бошидин чиқорур, ғижжак мадди ноласи била анга ёлборур. Ва танбур пардадағи фитнадин ҳалок этар ва офият пардасин чок этар ва чанг зорлиғ била бўғзин тортар ва уд лисони нағмасининг тарғиби чангидин ҳам ортар. Андаким рубоб бошин ерга қўюб ниёз кўргузгай ва қўбуз қулоқ тутуб айшға тарғиб оҳангни тузғай. Чун қонун ва чағона ноласи қулоққа тушгай ва маҳваши соқий юкунуб, май аёққа тушгай, ул вақт зуҳду тақвоға не эътибор ва хушу хирадға не ихтиёр. Агарчи ишқ фақр аҳлини расво қилурда булардин фароғдур ва лекин ул ўтни ёрутурға най дамидин елу майдин ёғдур. Араб теваси «ҳудий»45 лаҳни била бодия қатъида тез бўлур, булут бухтиси раъд садосидин соиқаангиз. Инсонға маҳзи ғалат хаёлдур ва одамийға бу офатдин қутулмоқлиқ маҳолдур.
Аммо бу тоифанинг сойири ҳам агарчи тарабойин ва меҳнатзададурлар ва лекин филҳақиқат, лаимсийрат ва гадодурлар. Айтқувчи ва чолғувчи зорлиғ ва ийнамак била олғувчи. То буюрғувчида сила ва инъом бор, алар мулозимдурлар ва хизматгор. То суҳбатда неъмат кўп, аларга барча амру наҳйинг жўб. Чун базмда танаъум оз бўлди, алар иши истиғноу ноз бўлди. Неъмат деган нимаки тамом йўқ бўлди, аларнинг кўнгли сендин тамом тўқ бўлди. Агар йиллар баҳра олибдурлар эҳсонингдин, ошнолиғ бермай ўтарлар ёнингдин. Оз олсалар носипос, кўп олсалар ҳақшунос. Аксари фосиқ ва бадхўй ва қолғони кажтабъу дуруштгўй. Ҳаракотлари тузуксиз сўзларидек ва калимотлари ҳашв ва маҳалсиз нозларидек. Вафо алар табъидин маслуб, вафо аҳли олида мардуд ва манқуб. Муғанний вафосиз, кунгир ҳаёсиз. Агар йиллар риоят қилибсен ва ҳамхонадур, бир қатлаки бермадинг — бегонадур.
Эр суратида шоҳидедур танноз ва мулойим кисватида муфсидедур хона барандоз. Хавосқа дилфиребедур савт46 ва нағам47 била, авомға роҳзанедур таблу алам била.
Н а з м:
Кишига бўлмасун бу фитна дучор
Ки, унидин нажоти тайри учор.
Ёнса қўнмоққа табл урар ҳар дам,
Ким ўшул қушқа кўпрак ўлғай рам.
Й и г и р м а у ч у н ч и ф а с л
ҚИССАСОЗ ВА ҚИССАХОНЛАР ЗИКРИДА
Қиссасоз — бекор ва қиссахон — ҳарзагуфтор; ҳар ким маъжуннок ё банги, кўнглида анинг маъракаси оҳанги. Бийик ун била овуч қоқмоғи ҳар дам, хирад ва озарм қушлари топмоқ учун рам. Ҳаракотидин зоҳир телбалар атвори ва калимотидин боҳир усруклар шиори. Тева қумалоғин сотарда қанд дегувчи, маъракасидағи муътақидлари ани сотқун олиб егувчи.
Б а й т:
Кишиким бўлмағай маъжуну қандининг Харидори,
Онинг ҳангомаси бирла тузалмас ҳеч бозори.
Й и г и р м а т ў р т у н ч и ф а с л
НАСИҲАТ АҲЛИ ВА ВОИЗЛАР ЗИКРИДА
Воиз керакки, «қолаллоҳ»48 сўз айтса ва «қола расулуллоҳ»49 мухолафатидин қайтса, худо ва расул йўлиға қадам урса. Ўзи киргондин сўнгра насиҳат била элни ҳам кивурса. Юрумагон йўлга элни бошқармоқ
мусофирни йўлдин чиқормоқдур ва биёбонға кетурмак ва бодияда итурмакдур. Усрукки, элга буюрғай хушёрлиқ — уйқувчидекдурки, элга буюрғай бедорлиқ Уйқусида сўз деган жевлигон бўлур ва дегондек қилмоқ не дегон бўлур.
Ваъз бир муршид ва огоҳ ишидур ва анинг насиҳатин қабул этган мақбул кишидур. Аввал бир йўлни бормоқ керак, андин сўнгра элни бошқармоқ керак. Йўлни юрмай кирган итар ва ғайри мақсуд ерга етар.
Воиз улдурки, мажлисиға холи кирган тўлғай ва тўла кирган холи бўлғай. Воизким, бўлғай олим ва мутаққий — анинг насиҳатидин чиққан шақий. Улки, буюруб ўзи қилмағай, ҳеч кимга фойда ва асар анинг сўзи қилмағай. Назоирхон била сургувчи мақол — дастиёр била йирлағувчи қаввол.
Қитъа:
Воизки, дастёрсиз ўлмас сухангузор,
Анга ёроду50 мунга аёлғувчи51 ҳукми бор.
Тенгри сўзин аёлғувчи бўлмай дей олмағай,
Бир соз бўлса ҳам керак ул қилғай ихтиёр.
Й и г и р м а б е ш и н ч и ф а с л
АҲЛИ НУЖУМ ЗИКРИДА
Мунажжимки, савобит ва сайёр назоратидин ҳукм сурар, раммолдекдурки, нуқталари ҳисоби била лоф урар. Зижи52 — ҳеч ва тафҳим ва тавқими—ғалат тақсим; ва устурлоби вожиб—ул—ижтиноб53 ва рифъат ул—қамари54 бефойда ва бесамар. Ғофиледур бу асбоб била ҳангома тутғон ва ҳақ таоло қазо ва тақдири сўзин унутқон. Ўз илгида бир анор бўлса билмаски, неча парда ва неча хонаси бор ва ҳар парда ва ҳар хонасида неча донаси бор ва ул дона аччиғмудур ё зумухтваш ё чучукмудур ва ё майхуш; борлар ани кесиб ебдур ва хосият ва кайфиятини билиб, элга ҳам шарҳ била дебдур.
Фалаки мудаввар ва нужум ва буржидин афсона дер ва аларнинг саъд ва наҳси ҳукмин суруб тарона дер. Бовужуде улки, ўн сўзидин иттифоқе бири ҳам рост келмас, мунунг қабоҳатин ё билмас ва ё билиб кўзига илмас. «Кизб ал—мунажжимун»55 мазмуни била анинг сўзи ёлғондур ва ўз ростлиғ кишваридин йироқ қолғондур ва басират кўзига ғафлат пардасин солғондур.
Б а й т:
Эмас афлоку анжум ҳоли бенафъу зарар, лекин
Ани тенгри билур, эрмас мунажжим билмаги мумкин.
Й и г и р м а о л т и н ч и ф а с л
ТИЖОРАТ АҲЛИ ЗИКРИДА
Тужжори саёҳатшиор ақолим ва булдон ҳолидин хабардор, ажойибдин афсонагузор ва ғаройибдин нодирагуфтор.
Жибол тоши ва дашт қумиға ноқа сурган, биҳор амвожи талотумдин нафъ ва зарар кўрган. Ҳалол рўзи касбига масофатлар қатъ этган, жамияти зоҳир тилабу ботин паришонлиғлари анга етган.
Бири юз бўлурдин бошида минг савдо, бўзи катон бўлурдин кўнглида неча таманно. Мундоқ кишининг мақсуди тамом асиғ бўлмаса ва бу асиғ ҳусули учун ранжи қаттиғ бўлмаса, савдо учун тенгизга кема сурмаса, дур учун наҳанг комиға қадам урмаса, мол ва дирамни азаматиға сабаб қилмаса, хадам ва ҳашамни ҳашматиға жиҳат билмаса, нафис ажносни56 аяб чопон киймаса, лазиз ағзияни исиркаб қуруғ нон емаса, ранжи маош суҳулати бўлмаса ва суди кўнгул фароғати учун бўлса, сафардин азизлар суҳбатиға етмак муроди бўлса ва риоятидин номуродлари иши кушоди бўлса шаръий закот бўйнида қолмаса, фуқаро ҳақин ўз бўйниға олмаса, йўқки, молин азиз асраб, ўзини хор этган ва ўз молин тамғодин ўғурлаб ўзига мазаллат етгай, ё вориссипор учун йиғинғай, ё ҳодиса қўзғар учун қовғонғай. Мундоқ киши хожа эмас, муздурур ва ўз разиллиғидин ҳамиша ранжурдур.
Б а й т:
Мундоқ кишида йўқ хирад ва ҳушдин нишон,
Билгил гадо агарчи эрур Хожаи Жаҳон.
Й и г и р м а е т т и н ч и ф а с л
ШАҲАРДА ОЛИБ СОТҚУВЧИЛАР ЗИКРИДА
Шаҳр савдогари ғадркиш ўзига суд ва мусулмонларға қаҳтандиш. Элга зиён анинг суди, ўнғой олиб оғир сотмоқ анинг мақсуди. Олурда катонни бўз деб, сотарда бўз васфида катондин ортуғ юз сўз деб. Шолни тўрқа ўрниға ўткара олур бўлса, таъсир йўқ, бўрёни зарбафт ерида сота олур бўлса, тақсир йўқ. Дўконида барча матоъ мавжуд, ғайри инсоф. Ноинсофлиғидин барча жинс ҳосил ғайри тақсирға эътироф. Тожири мусофир ул кадбонуға ҳамзону, балки ани черикчи деса бўлур, муни кадбону. Анга суд — олғувчиға нуқсони мол, икки жонибдин ёлғон онт ичгувчи даллол.
Б а й т:
Бу хайл одам эмаслар, яхши боқсанг,
Эрур судинг алардпн гар йироқсаи.
Й и г и р м а с а к к и з и н ч и ф а с л
БОЗОР КОСИБЛАРИ ЗИКРИДА
Бозорда савдогар косиб—тенгриға хоин ва ваъдаға козиб. Бирга арзирин юзга сотмоқдин аларға минг мубоҳот, мингга тегарни юзга олмоқдин аларға йўқ бир зарра уёт. Ростлиқ била савдо аларға зиёнкорлик ва ваъдаға вафо аларға бадкирдорлиқ. Охират икки савдосидин эърозлари ва амал мезони адолатиға эътирозлари. Ўғул атоға бозий бермак пешалари, дағалликларин киром ул котибиндин57 ёшурмоқ андешалари.
Б а й т:
Булардин кимки дер ўзни валийдур,
Агар қилсанг яқин, бир доғулийдур.
Й и г и р м а т ў қ қ у з и н ч и ф а с л
СОЙИР ҲУНАРВАР ВА САНЪАТПАРДОЗ ЗИКРИДА
Ҳунарвар ва санъатпардоз ёлғонлари кўпдин—кўпу чинлари оздин—оз. Ишларида дағаллик мақдур ва ҳаддидин нари, ваъдаларида хилоф хаёл ва гумондин ташқари. Чин сўзким, эрга улуғ ҳунардур, алар қошида айби тамом, ялғонким, халойиққа улуғ айбдур, алар олида ҳунари молокалом.
Маснавий:
Тонгдин оқшомға ишда санъатсоз,
Ҳунар атворида фусунпардоз,
Айлабон бу тарийқни варзиш
Ки, бировга югуртгайлар иш,
Гар муаддий, ғаний йўқ эрса фақир,
Анга бози берурда йўқ тақсир.
Ў т т у з и н ч и ф а с л
ШАҲНА ВА ЗИНДОНИЙЛАР ВА АСАСЛАР ЗИКРИДА
Доруға ва шаҳна ва асас ўғри ва хунийға мумид ва фарёдрас. Зиндон аҳли — дўзах аҳли. Асаслар малоикаи азоб, шаҳна молики дўзахдек ҳукмрон ва олижаноб. Гуноҳ аҳли тавқу занжирға гирифтор, бу занжиру тавқлари салосил ва ағлолдин намудор. Киссабур била муқаммир асасларидин бозор ва қиморхонаға мустаъжир. Зиндон чоҳидин ўғрилар кўнгли тийралиги маълум, журм аҳлиға анда паришон кўнгулда ҳавотирдек ҳужум. Гунаҳкорға анда умиддин бийм кўпрак ва бадкирдорға анда иноддин таслим кўпрак. Ҳар қатлаким, бировни тортиб чиқорғайлар, анда қолғонлар ўзларидин борғайлар.
Қайтиб келганларнинг нақллари муваҳҳиш ва хабар келтурганларнинг можаролари мушаввиш.
Бири дебки: Дорға чекарда яхши турди ва бири дебки: Бўйнин чопарда яхши ўлтурди. Бири мақтулнинг йигитигидин таҳассурда, бири ятимнинг рубоий ўқуғонидин таҳайюрда. Бу навъ саъб ҳол беҳаддур ва мундоқ ғариб аҳвол беададдур.
Амал ҳирси чоғи асас мужримнинг тутулмоғиға соний, амадо ўз матлубини ҳосил қилғонидин сўнгра қутулмоғиға доий. Дунёда бу манзил қиёматкирдор ва маҳшарда дўзахдин намудор. Банду занжирлиқ гунаҳкорлар шаҳар зиндонида, андоқки, ишқ муқайядлари байтул—эҳзонида. Тенгри барчани бу ерга келтурур афъолдин йироқ тутсун ва манзилға тушурур аҳволдин қироқ.
Б а й т:
Бир манзил эрур анда басе ранжу уқубат.
Тушган кишига анда ўкуш дарду суубат.
Вале ул ҳарам ичра бўлғонға хос,
Умид улки ҳам тенгри бергай халос.
Ўттуз биринчи фасл
ДЕҲҚОНЛИК ЗИКРИДА
Деҳқонки, дона сочар, ерни ёрмоқ била ризқ йўлин очар. Агар ростлиқ ва салоҳи бордур, ўйи Солиҳ ноқасидин намудордур. Қўши ҳам икки зўр паҳлавон, юкига бўюн сунуб олида равон; иш қилурда ҳамдам ва ҳамқадам, деҳқон аларни суради андоқки Одам58. Олам маъмурлиғи алардин, олам аҳли масрурлиғи алардин. Ҳар қаён қилсалар ҳаракот, элга ҳам қут еткурур, ҳам баракот.
Деҳқонки, тузлук била дона сочар, ҳақ бирига етти юз эшигин очар. Сочқон дона кўкаргунча, ўруб хирмон қилиб, маҳсулин кўтаргунча қурту қуш андин баҳраманд ва дашт ваҳши анинг била хурсанд. Мўрлар уйи андин обод ва гўрлар хотири анинг била шод. Кабутарларға андин мастлиқ, тўрғайларға андин нишотға ҳамдастлиқ. Ўроқчиға андин рўзи, бошоқчинииг ёруб андин кўзи.
Барзагарға андин ком ҳосил, пуштакашға андин мурод восил. Гадо андин тўқ, кадхудо тўқлуғи ҳам андинўқ. Мусофирға андин таом, мужовирға андин ком. Итмақчи танури андин қизиқ, аллоф бозори андин иссиқ. Фуқаро ризқи вофий, ғурабо қути андин кофий. Зоҳидға андин хузури тоат, обидға андин лофи қаноат. Сойил харитасида андин муҳайё ақтои, шоҳ хизонасида андин баҳру кон матои.
Деҳқоннинг бир дона сочарида бу ҳолдур, ўзга ишлари таърифи маҳолдур. Боғи жаннатдин намудор, полизида руҳ қути падидор. Ашжорининг ҳар бири чархи ахзар, ул шажар ва раёҳин ва фавоқиҳи нужум ва ахтар. Фуқаро сирка ва душоби андин, ағниё нуқлу майи ноби андин.
Гуногун фавоқиҳ билаким боғда тазйин, чаман мулкида боғланиб таъбия ва ойин.
Мундоқ киши керакки, бухлдин муарро бўлса ва кизбу имсоқдин мубарро. Шоҳ молин берурдин ибо қилмаса ва забун шерикка жафо қилмаса, то доноси дурри саодат бар бергай ва тухм сочиб, анжуми улувви рифъат тергай. Мундоқ деҳқон Одамнинг фарзанди халафидур, балки марзуқлар анга фарзанд ва ул Одами сафийдур.
Қ и тъ а:
Кимки деҳқонлиғ айлади пеша,
Дағи нон бермак ўлди анга шиор.
Буйла кимса улувви рифъатдин.
Одам ўлмаса, одамий худ бор.
Ў т т у з и к к и н ч и ф а с л
ЯТИМ ВА ЛАИМЛАР ЗИКРИДА
Авбош била арзол мусулмонлардек аларға не маош ва не хисол. Инсоният табъларидин орий, ҳайвоният балки сабуият аларнинг шиори. Ятимки пичоқ урмоқ анинг иши бўлғай, ўзи телба ит, пичоқ анинг тиши бўлғай. Соғлиғида қутуз ит ва усруклигида қочиб андин юз ит. Панжалари ниши ажал қуллоби, нечукким дашт сибои, ўлтурур кун учун иймон дуосидек ўрганиб рубоий. Яхши—ямон сўкунж еткуриб, ақрабдек нечаки етса ниш уруб. Не ақл аларда не дин, не ҳаё аларда ва не тамкин. Ишлари ноэътимодлиғ ва нопоклик, варзишлари бемурувватлиғ ва бебоклик. Шаҳрнинг соир арзоли ҳашарат ул—арз, халойиқға алардин эҳтироз вожиб, балки фарз.
Б а й т:
Халойиқ ийзо аларға сифот,
Набий дедиким: «Уқтул ул—музиёт»59.
Ў т т у з у ч у н ч и ф а с л
ҒАРИБ ВА БЕНАЗОЛАР ЗИКРИДА
Жут ва лўлининг кўпраги музҳик ҳаракоти ва туз усули. Муаллақ урмоқларида хоксорлиғ ошкор, сарнигун турмоғларида беэътиборлиғ падидор. Анониятлари юзига тезак солиб чаманвар ва инсониятлиғлари доираси манмунлариға чанбар. Кишиликдин секримоқлар била қочиб, яхшилиғдин масхаралиғлар била маломат эшигин юзларига очиб. Букун топқонни еб, тонгла ғамин емай, тилаб нима бермагандин шикоят сўзин демай. Ватан ва масканлари хорлиғ вайронаси, манзил ва маъманлари хоксорлиғ кошонаси. Тонг отқоч эр ва хотуни касб учун тарқашиб, ўғул ва қизлари кўй ва кўчада бутрашиб. Ҳар қайси ҳар неким ҳосил қилиб, оқшом барча бир ерга йиғилиб, топқонларин тугатмагунча уйқу майли қилмай; тонгла не егумиздур демак сўзин билмай. Тонгла ишлари ўтган бурунғи кун иши, бу ҳам бир ишдур агар қила олса киши. Бу разолат кишилик такаббуридин хўброқ ва бу залолат яхшилиқ тасаввуридин марғуброқ.
Б а й т:
Киши агар киши ўлса, ўзин киши демагай,
Қилурда ҳеч ишин ҳам киши иши демагай.
Ў т т у з т ў р т и н ч и ф а с л
МУБРИМ ГАДОЛАР ЗИКРИДА
Тиланчи ва гадо кўпраги беғайрат ва баҳаё. Кундуз кезмаклари ибром била элдин нима олмок учун, кеча келиб ўғурларға эл жиҳотиға кўз солмоқ учун. Не неъмат олиб мунъимдин шокир, не инъом топиб мукрим узриға тиллари зокир. Емак била жуъ аҳлидек меъдалариға тўлмоқ йўқ, тиламак била мустасқийдек сувдин сероб бўлмоқ йўқ. Қаду ва качкули мамлу бангилар хотиридек мутанаввиъ хаёлотидин. Харитаси тўла риёий суфийлар замиридек муталаввин хавотир ҳолотидин. Ҳар дирамки тугуб, ғассолдин ўзга киши очмоқ маҳол, ҳар сиймким кўмуб, туфроғдин ўзга биров ани емакка йўқ эҳтимол.
Кўзлари ҳирснинг «сод»и60 ва тамаънинг «айн»и61 ва бу ҳирс ва тамаъдин жону кўнгулларида маҳрумлуқ шайни. Булар орасида ўзига қаландар от қўйғон малъун, одамийлиғдин мағбун ва дев ва шайтон олида матъун. Инсоният ва мусулмонлиқдин йироқ, тўнгуз ва айиғ одамийлиғда алардин яхшироқ. Шакл тағйири била одамийлиғдин карона, пўстун эвура киймаклари ҳайвонлиғ ва сабуиятдин нишона. Улуғ—кичикдин ҳар турлукда гадойи муваҳҳиш, фосид хавотиридек софий кўнгулга мушаввиш.
Н а з м:
Бермак бўлмас аларға инсон ҳукми,
Ё одаму мўъмину мусулмон ҳукми.
Фосид ахлотиғаки вожибдур дафъ.
Бўлғайму киши берай деса жон ҳукми.
Ў т т у з б е ш и н ч и ф а с л
ҚЎШЧИ ВА САЙЁД ЗИКРИДА
Қўшчи сайёдларға муқтадо ва ҳукмрон ва бу жамоат анга раийят ва маъмури фармонким, илгида қуш кеча—кундуз ранж ва машаққатға туш. Кеча уйқуси ҳаром, эмгакдин йўқ анга ором. Нафис ҳаззи учун бир гуноҳсиз аёғига солиб банд ва узун тунлар анинг азоби била хурсанд. Амал риштасин тамаъ игнасига чекиб, ул безабоннинг кўрар кўзни ҳам тикиб. Мақсуди ани сайёд қилмоқ ва ўзга жонлиғлар қасдиға жаллод қилмоқ. Қундуз дашту водийға чопиб, бир неча забун ғофил топиб, юз макру ҳийла била қушин аларға солиб ва ул солғони ул мазлумни олиб. Олдурғондин сўнгра ул сайд боши устида тутиб ўрун, қони тўлғон забунни бисмил қилмасдин бурун, не дейки қанотин сувуриб, қўлтиғинму ёрадур ва ўзи ул қотил шогирдин шааф била тўйғорадур. Неча мундоқнингким, қонин тўкти ва қўлтуғин ёриб, қанотин сўкти. Фитрокига боғлаб уйига ёнди, ўзи ва қуши қилғонларға қувонди. Шум нафс ҳаззиға бир—икки аёғлариға иртикоб қилғай ва олида широлғасин кабоб қилғай. Баъзиники, тонгла бегига элтиб тортқай, анинг илтифотидин кўнглига жулду тамаъи ортғай.
Қуш таърифида дегани барча лоф, ўз таҳсинида сўзлагани бори газоф. Мунча мазмун амриға боис нафс коми, хоҳ эмгаги, хоҳ томошаси, хоҳ кабоби, хоҳ бек инъоми.
Маснавий:
Булар боиси барча нафсоният
Ки, анда дохил инсоният.
Кўнолға олиб қайда қўнса дирам,
От арпаси ҳам, қушиға тўъма ҳам.
Ў т т у з о л т и н ч и ф а с л
ТАРБИЯТ ТОПИБ, ХАРОМНАМАКЛИҚ ҚИЛҒОН НАВКАРЛАР ЗИКРИДА
Навкарки, вали неъматидин риоят кўргай ва бек ва махдумидин тарбият ва иноят кўргай. Эрлик ва инсоният улдурким, муқобаласида қуллуқ ва ҳидматкорлик, балки якжиҳатлиқ ва жонсипорлиқ қилғай ва тилагайким, анга жон фидо этгай то шафқати ҳуқуқин адо этгай. Ҳамият ул эмаски, махдум яна бировга кўпрак мултафит бўлғонидин шикоят изҳор қилғай ва гиламандлиғ гуфту гузори, то иш анга етгайким, неъмат куфрони ороға тушгай ва ҳақ ношинослиқ туғёни можароға сурушгай ва бу одамийсизлиқ қочмоққа мунжар бўлғай, адув эшигига борурға муқаррар бўлғай. Ўзин бировга қул деб сотқон додактур, балки додакдин юз қатла камракдур. Батахсиски, муфрит тарбият кўрмиш бўлғай ва муқобалада беандом лофлар урмиш бўлғай. Абрки, бир ердин яна бир ерга қочқай, номардлиқ туфроғин йигитлик бошиға сочқай. Чун мундоқ киши эрлик сонидин норидур ва йигитлик доирасидин ташқаридур. Ҳокимеким, киёсати бор, анинг қошида мундоқ кишига қачон эранлар сиёсати бор. Эранлардин мардона гуноҳ вужудқа келса, бўйниға юклангандин сўнг бўйин урарлар, қизил юзлук қилур учун бўйниға тиғ сурарлар. Аммо анинг сўрхрўлуғиға гулгуна сазовордур ва юз оқлиғиға муносиб сапида бордурким, қари муханнас мабҳут ва анинг холазодаси кафтори фартут ширкат била машшоталиқ тузгайлар ва бу келин зебу зийнатида сеҳрлар кўргузгайлар ва қошин олиб, вусмага шойиста қилғайлар. Сақолин қирқиб, икки қулоқ тузиға зулфлар ошуфтаҳол қўйғайлар. Аммо икки узори тарафидин чап ва рост икки хол қўйғайлар. Орияти дасторин бошиға бурунжок қилғайларки, аруси мастурадур ва гардизи номастурдур кашидалиғ ёғлиқ фарфиға лачак солғайларки, жавони маҳдур ва халла нозуклиги номақдурдур. Бу навъ ораста қилғондин сўнгра чанбаршоҳ йўрға ўйга тескари миндургайлар ва шаҳрнинг кўй ва маҳаллотиға кездургайлар ва наззорагар эл таъну ташниъ билаким, «чор донг сипоҳгари говмиш тохтан аст»,62 —деб фарёд қилғайлар. Ва агар юз қаролиғидин уёт ва қаро тиллик бўлурдин ҳижоб бўлмаса анга муносиб ҳарифлар мастур ва анга мувофиқ ошиқлар мазкур бўлгай эрди ва айшу нишот базми қурилғай эрди. Аммо андоқ сиёҳрўйнинг тавзиҳи ул навъ қаро юзлукнинг тафзиҳи ҳар нечаким олам аҳлига мултамас бўлғусидир.
Б а й т:
Бу навъ масхаралиқ элга бас дурур ҳайрат
Ки, ўлғай эшитибон кимга бор эса ғайрат.
Ў т т у з е т т и н ч и ф а с л
КАДХУДОЛИҒ СИФАТИ ВА ХОТУНЛАР ЗИКРИДА
Мувофиқ тушса кадбону, давлат ва жамиятға бўлмоқдурур ҳамзону. Уйнинг оройиши андин ва уйлукнинг осойиши андин.
Жамоли бўлса марғуб ва салоҳи бўлса жонға матлуб. Оқила бўлса, рўзгорға андин салоҳ ва интизом ва маош асбобиға андин тартиб ва саранжом.
Бу навъ жуфт кишига қовушса, балки мундоқ комгорлиқ иликка тушса, ниҳоний ғаму меҳнатда ҳамроз ва ҳамдаминг бўлғай ва махфий ва пинҳон дарду машаққатға дамсоз ва марҳаминг бўлғай. Рўзгордин ҳар жафо етса, анисинг ул ва чархи даввордин ҳар ибтило келса, жалисинг ул. Кўнглунг ғамидин ул ғамнок ва баданинг заъф малолатидин ул ҳалок.
Агар ҳусну жамоли ўрта чоғлиғдур ва мувофақати риштаси мухолифатқа боғлуқдур, хавфу ражо била тирилмакдур ва ҳикмат ва мадор била маошини билмакдур. Кадхудонинг баъзи мушкили бўлса осондур. Аммо кўпроқ ҳолида кўнгул ҳаросондур. Бу навъ не ҳам нофаржомлиқ ва нокомлиқ била таҳаммул қилғай ва ҳар нечук бўлса ўткарилғай. Аммо, наузубиллох, носоз жуфт элга муҳлик мараздур ошкор ва нуҳуфт. Салита бўлса, кўнгул андин шиканжа. Ямон тиллик бўлса, абушқа кўнгли андин яролиғ.
Улки аввал мазкур бўлди ва юқорироқ мастур бўлди рўзғор аносидин юз йилда бир туғмас ва юз мингдин бир йулиқмас. Йўлуққан кишига тожи торак бўлсун ва бу саодат анга муборак бўлсун.
Алар макри таърифида кўп улумда доно ва кўп диққатлиғ хукумо китоблар тасниф этибдурлар ва мужаллидлар битибдурлар ва муболағалар била бастлар қилибдурлар. Ва ҳануз ўзларини ожиз ва муқассир билибдурлар. Бу бир неча паришон каломот бирла не навъ таърифларин айтса бўлғай ва тавсифларининг юздин бирига етса бўлғай. Аммо хос ул—хослари буларға акси мутлақ ҳақгўй ва ҳақшунос ва тилларида ҳақ ва кўнгулларида дағи ҳақ. Уламои исломға алардин фойидаи умид, авлиёи аъзам алар анфосидин мустафид, анбиё мурсилинни аларга модиҳ билғил, малоика муқаррибин аларға эгачи—сингил. Иффат торидин бошларида муқнаъ ва исмат ҳулласидин юзларида бурқаъ, бу бурқаъни ул юзидин ҳақ йироқ қилмасун ва футур елидин бу парда ул важҳдин очилмасун.
Ў т т у з с а к к и з и н ч и ф а с л
РИЁИЙ ШАЙХЛАР ЗИКРИДА
Шайхи риёий — раънолиқ жилванамойи. Миседур, олтун била рўкаш, таши хушнамо ва ичи нохуш. Сурати дарвешваш ва маъниси саросар ғаш. Оросталиғи барча қайд ва каромати тамом шайд. Амомаси риёсат юки, бошида бир фосид хаёл ҳар туки. Эгнидағи мураққаъ рангомезлиқ била мулламаъ. Ридоси уюбининг пардадори ва риё чархи игирган ҳар тори. Мисвоки тамаъ тишин элтурга суҳон; шонадонида ришханд олати ниҳон. Муҳрабозлиқ тасбиҳин эвумак ва узунроқ намоздин ғарази эл кўрмак. Кулоҳи давлат ул давлатмандға дастор ва узунроқ алоқаси тулку қуйруқидин намудор. Маҳалсиз сайҳаси бағоят совуқ, андоқки, вақтсиз ун тортқон товуқ. Ғафлатдин авродида алоло, нечунким мастлар базмида «дирно талоло»63. Барча калимоти ҳийлатангез ва мажмуъ ҳаракоти ғаразомез. Воқеаси бари ясалғон. Уйғоқлиғида дегани барча ёлғон. Симои усулдин ташқари, важду саъқаси таъриф оҳангидин нари. Суратида мунча печ дар печ, маъниси худ бошдин—аёқ ҳеч. Бу ҳабис зотға мунча оройиш, эранлар ҳолидин анда намойиш.
Ҳайҳот—ҳайҳот, уят, юз минг уят. Турфа буким, бу мазҳарға муридлар ҳам бор, хизматида барча шефтау қарор. Ул бу дўконни юрутиб тадбир била ва маъракани қуруб тазвир билаким, шаётинға маҳалла ҳайратдур ва деви лаинға мужиби ибрат ва нафратдур.
Н а з м:
Фақр исми бирла мунча зарқу шайду бу риё,
Салтанатдекдурки, қилғай подшоҳи бўрё.
Бу агар дарвеш ўзин қилса гумон, ул подшо,
Йўқ ажаб, чун иккисида йўқ турур ақлу ҳаё,
Ў т т у з т ў қ қ и з и н ч и ф а с л
ХАРОБАТ АҲЛИ ЗИКРИДА
Ринди64 харобатийки, май ичмак била ўтар авқоти, ҳубобдек бода ҳавоси бошида, суроҳидек бош қўяр ери соғар қошида. Дайрда65 ҳар қаёнки базме қуруб, сабукашлик василаси била ўзин еткуруб. Номус дасторин бошидин олиб, бир, журъа учун майфуруш оёғиға солиб. Майхона тараддудидин бехонумонлиғи, паймона тааллуқидин бесару сомонлиғи. Ҳар муғбача илгидинки, жоме тортиб, Жамшеддин66 истиғно ва шавкати ортиб. Муғбачалар юзи олида бутпараст, дайр пири аёғида боши туфроққа паст.
Ёқаси майхора шўхлар илгидин чок, кўнгли ҳам алар ишқи тиғидин захмнок. Дайрда май гадолиғиға ашғоли, илгида майхонанинг синуқ сафоли. Расволиқ кўйида аёғи яланг, боши хам ва бадмастлар дастбурдидин манглайи захмлиқ, қоши ҳам. Вужуд шахсин қилур учун помол, мажолисда ери сафи ниол. Бошиға амома меҳнатин ортмай, бўйнида ридо миннатин тортмай. Нафси гарчи туфроққа ҳамдаст, ҳиммати олида фалак паст. Замон навойибидин кўнгли ғамсиз, фалак ҳавосидин хотири аламсиз. Бужуд ва адамдин бўлмай ҳаросон, бору йўқ ҳиммати олида яксон. Суроҳидек талх йиғламоқдин нишоти, майдек аёқға тушмакдин инбисоти.
Муғ дайридек бир дам соғолмай, даҳр хайру шарриға кўз солмай, Замон яхши—ямони била иши йўқ, деса бўлғайки, оламда мундоқ киши йўқ. Даҳр аҳли зулмидин мундоқ маош муҳиқ, ҳақ авф ва раҳматиға мустаҳиқ. Вужуд майкадаси туфроғида фоний, умиди ҳақ карамидин бақойи жовидоний. Ринд ва гадоғаким етиб бу иқбол ва давлат, шоҳларға анинг ҳолидин орзу ва ҳасрат.
Рубоий:
Риндеки, фано жомини тортар пайваст,
Дунё била охиратқа эрмас побаст.
Ҳақ раҳмати умиди била тун—кун маст,
Кўп ортуқроқки, зоҳиди зарқпараст.
Умид улки, бори номуродларға ҳақ бу фано давлатин қариб қилғай ва тавба саодати била бақойи жовид насиб этгай.
Қ и р қ и н ч и ф а с л
ДАРВЕШЛАР ЗИКРИДА
Дарвеш67 улдурким, бўлғай ризоандеш, агар ичида бўлса юз ниш тоши бўлғай марҳамойин ва маломаткеш. Дарвеш керакким, сидқу фано тариқин тузгай, ўзин нечукки, бор андоқ кўргузгай. Аноният ғилзатиға қотиқ риёзатлар биласафо бермиш бўлғай ва нафсоният шиддатидин азим мужоҳидалар била чиқиб, фақр тариқиға кирмиш бўлғай ва фано дор уламони жамоат хонасиға етмиш бўлғай. Ҳиммати назариға мосиволлоҳи номавжуд, балки вужуди мутлақдин ўзга барча нобуд. Ичи тоши била мувофиқ, балки ортиғроқ, ботини зоҳири била мусовий, балки ёруғроқ. Агар зоҳирида ботин ихфоси учун кўрунса андин муроде бўлса маломаткашлиқ. Ботини софи зоҳир тийралиги кони мунофий. Дарвеш тўни йиртуқ андоқ турурким, ганжи макони бузуқ. Саро аҳли жаҳонда андоқдурурким, Фаридун68 ганжи вайронда. Маъни аҳли ҳақиқати махфий ва сурат аҳлининг ҳақиқий даъви ва даъвийи ҳақиқатда бемаъни. Эранлар ҳоллари суратин ёшурубтурлар ва маломат суратида наъли бозгуна урубтурлар ва зоҳирлари биносин бузубтурлар ва ботинлари асосан тузубтурлар. Қазодин не келса ўзларин ризоға ёсобтурлар ва олам аҳлининг қотиғ ранж ва ирик маломатиға чидабдурлар. Емак—ичмакдин кечибдурлар. Ҳақ ризосин истарда ғам еб ва қон ичибдурлар. Ризову таслим зовияси мақомлари, фано бодиясида оромлари. Адабу тавозеъ аларға киш душман ва дўстиға инкандеш. Бу сифат ва ойин била бўлғон эрур дарвеш.
Р у б о и й:
Ё рабки, фано қушин ромим айла,
Ромим демайинки, сайди домим айла.
Ҳам фақр тариқида хиромим айла,
Ҳам зовияи фано мақомим айла.
И к к и н чи қ и с м
ҲАМИДА АФЪОЛ ВА ЗАМИМА ХИСОЛ ХОСИЯТИДА
А в в а л г и б о б
ТАВБА ЗИКРИДА
Тавбаи1 ҳақиқий мазмуми афъол қабоҳатиға мўталлеъ бўлмоқдур ва тавфиқи рафиқ бўлуб, ул афъолдин ижтиноб қилмоқдур. Тавба мужрим банданинг вақти кўзгусин исён зангидан оритур ва ниёз мусқили била ёритур. Шаковат тариқининг ниҳоятидур, ҳидоят жодасининг бидоятидур, аноният ғафлатидин сесканмакдур ва башарият уйқусидин уйғотмакдур ва нашойист аҳволин англамоқдур ва нобойист афъолин тонгламоқ ва ярамас махфийларға кошиф бўлмоқдур ва керакмас даъвийларига воқиф бўлмоқ ва аъмол қабойиҳидин шармандалиғдур ва афъол фазойиҳидин сарафкандалиғ ва огаҳлиғдур, башарият инодиға воқифлиғдур, нафси амора фасодиға ва кўнгулга наформонлиғидин мутағаййир бўлмоқдур ва руҳға нафаржомлиғидин мутанаффир бўлмоқдур. Ва ҳақдин нажот вақти етмакдур ва бандаи нафс мутобаатин тарк этмакдур. Бу гавҳари шабчироғ ҳар тийра рўзгор лойиқи эмас ва бу шамъ тавфиқни ҳодийи иноят ҳар кимга бермас. То қайси ориғ тийнатлиғ йўлдин озмиш бўлғай ва қаю пок хилқатлиғ жодадин чиқиб, қилур ишин ёзмиш бўлғайким, анга ғариб, ҳолат ҳодис бўлмиш бўлғай ва ул ҳолатқа шум нафс боис бўлмиш бўлғай ва ҳодийи тавфиқ етгай ва ани ул ҳолатин огаҳ этгай. Чун огаҳ бўлди ҳаётидин ториққай ва уёт дуди димоғидин чиққай ва эътизол била қиладурғонидин ибо қилғай ва истиғфор била қиладурғон журмидин истеъфо қилғай ва ноҳамвор афъолиға андом бергай ва бировнинг бероҳлиғидин чиқиб, ҳақиқат йўлиға киргай. Бу мартаба тариқат аҳлининг аввалғи гомидур ва мақсад водийсининг аввалги манзилиға ҳомийдур. Бу саодат кишига ўзлугидин етмак «маъшо золика фазулуллоҳ юътиҳа ман яшаъ»2. Ҳар соҳиб давлатка бу огаҳлиғ бир васила била етибдур ва ҳар саодатманд бу иқболни бир восита била касб этибдур.
Р у б о и й:
Ҳақдин ангаким, етти иноят вақти,
Кўнглига ёмон феъли сироят вақти.
Исёниға фош ўлур ниҳоят вақти.
Бу бўлди ҳидоятқа бидоят вақти.
Ҳикоят: Мазҳари сунъи ҳаққи таборака Шайх Абдуллоҳ Муборак3 (қуддиса оллоҳи сирруҳу)нинг тавбасининг бидояти ва туз йўлға кирарнинг ҳидояти бу эрмишким, ҳол авойилида бир париваш ишқиға гирифтор эрди ва халқ аросида мажнуншиор кўнгли бир шўх ҳусниға мубтало ва хуш ва хирад. кўнгли мулкидин жало. Бир қиш кечаси маъшуқи девори тубида васли умиди била побаст ва юзи хаёлидин андоқ бехуд ва маст эрдиким, бовужуди улким булут ҳаводин замҳарирбор ва тун мушки ул замҳарирдин кофуркирдор эрди ва дай сарсаридин қор кўнгли мулкига ишқ сипоҳи чопқуйидин нишона кўргузур эрди ва бурудат шиддатидин ашжор яфроғлари совуғ этган, лол тиллар ҳолидин афсона айтур эрди. Ул ишқ ўти ҳароратидин бу ҳолдин хабарсиз ва ёланг аъзоси кор ва замҳарир бурудати шиддатидин асарсиз тутуб эрди. Анга тегруким, тонгқуши нола тузди ва саҳар муиззини наъма кўргузди. Ул эшитгач, соғиндиким, хуфтон намозининг нидосидур ва ашо саловатининг адоси ибтидоси. Чун тонг ёвушти қуёшдек ичига изтироб ва ошуб тушти. Ва субҳи содиқ нуридин кўнглига ёруғлиқ етти ва мулҳами ҳидоят ани огоҳ этти. Ўзига дедиким эй Муборакнинг номуборак ўғли ва эй тенгрининг қочқон ва беадаб қули! Хуфтон намози қироатида агар имом узунроқ сура ўқуса маломат тутар ва юз фосид хаёл кўнглунгга ўтар, қишнинг бир узун тунини андоқ шум нафсинг ҳавосиға машъуф ва мазмум табиатинг коми хаёлиға мағлуб ўткарурсенким, хуфтондин вуқуфунг ва саҳар етгандин шууринг бўлмас. Бу ҳолатда анинг ичига қўзғолон тушти ва уётдин руҳи бадандин муфорақат қилғали ёвушти. Инояти илоҳий қўлдади ва тавба ҳидоятиға йўлададиким, андоқ риёзат ва сулукка росиҳ бўлдиким, оз вақтда Макка ва Мадинада шайх ул—машойих бўлди. Умид улким, ҳақ субҳонаҳу таола барча йўлдин озғонларни огоҳлиқ била баҳраманд килғай.
Қитъа:
Тавбаеким, анинг саодатидин,
Бир қул ўғли бу поя касб этгай
Ким, анга шоҳлар қул ўлғайлар
Мунга ўзлук била нечук етгай.
И к к и н ч и б о б
ЗУҲД ЗИКРИДА
Зуҳд4 дунё орзуларидин кечмакдур ва нафс аларнинг мавто заҳрин ичмакдур. Ва молу жоҳ хаёли риштасин кўнгулдин узмакдур ва нангу номус бутларин ушатурға ўзин тузмакдур ва қабул умидиға риёзат тариқин тутмакдур. Ва шариат жодасида мардона турмоқдур. Ва бошни риёйи саждаға индурмамакдур, балки андоқ тоатни хаёлға кечурмамакдур. Кўзни асрамоқдур барча номаҳрам юздин ва тилни тутмоқдур барча номашруъ сўздин. Қулоқ карлигидур моло, яъни масъмуъотдин илик тортмоғлиғдур барча номашруъотдин. Аёғ ланглигидур халойиқ тараддудин ва нутқ гунглгидур сўзда эл ташдидидин. Оғизга савм муҳридур нединки, нафс таманноси бўлғай ва нафсға яъс кофуридур ҳар шайъдинки табиат тақозоси бўлғай. Таом қил—латидур ончаким, муяссар ва анинг жибиллати риоятидур ончаким, мақдур. Хилватта улфатдур алалдавом, узлатга мудоваматдур молокалом. Ва лайл қиёмиға мувозабатдур ва зикр давомиға мудоваматдур. Ҳар соликкаким, бу мақом дориғай хилқати риёзат нури била нафсоният лавсидин ориғай. Қўнгли уйиға ошнолиғ шамъидин нур етгай ва ул нур партави анинг кўнглуни масрур этгай. Ибодат натойижи ета бошлаған ва риёзат фавойиди баҳраманд эта бошлағай. Ул соатан фисоатан ишида исиғроқ бўлғай ва лаҳзатан филаҳзатан қилмишида қизиқроқ бўлгай. Бу файз соғарларидин ичиб қонмағай ва бу завқ қадаҳларидин журъа тортардин ўсонмағай. Ёраб, анинг журъаи жомидин маҳрум ташналабларни камёб қилғил ва бу водийда оғзи қуруғонларни сероб этгил, ё карим, ё раҳим!
Б а й т:
Бу талабда кимки бўлса анга рўзи этма ҳирмон,
Бу таабда кимки бўлса анга қил васл ила дармон.
Ҳикоят: Қидваи аҳли яқин Мавлоно Шамсуддин Муидди Уча5 (қуддиса сирруҳу) Жом вилоятида мазкур бўлган кентда бўлур эрди, Ўтуз йил эрдиким, жамъи зоҳир танаъуммотидин бебаҳра эрдиким, қойим ул—лайл6, уд—дахр7 эрди. Бир масжидда мунзавий эрдиким, ғайри таждиди вузуъ учун мазкур муддатда андин чиқмайдур эрди. Ва жинси башардин нима қабул қилмайдур эрди. Ва Ҳазрати Рисолат (саллаллоҳу алайҳа вассаллам) мутобаъатиғаким, Уҳуд ғазвасида8 муборак тишлари шаҳид бўлиб эрди, ўтуз ики тишин ушотиб эрди ва бу ўтуз йилда ёни остида бир бўрё ва боши остида бир хишт била ўткариб эрди. Кичик Мирзо9 (алайҳа рахма)10 ул вилоятдин ўтарда бу азизнинг, мазкур бўлган сифотин эшитиб, анинг зиёратиға етти. Мавлоно ҳамул масжидға кирганда эгнидаги хирқа ва бошидаги эски бўрк била эрди ва тааллуқи ранги итлоқи анга қилса бўлмас эрди. Мазкур Мирзонинг кўнглига риққат келиб бир овуч дирам келтуруб илтимос қилибдурким, бу ниёзмандлиғин қабул қилгай. Мавлоно дебдурким, чун мен бу тариқ била одат қилибмен, ҳеч нимага эҳтиёжи йўқдур. Агар Сизнинг хотирингиз учун олсам ҳам манга таълим қилингким, не қилай ва қўяй. Сизнинг бир мулозимингизнинг бир жузвий василасиға ўлтурурмен, миннатдор бўлдум. Сиз карам қилиб, мени маъзур тутунг. Кичик Мирзо бу сўзга жавоб топай олмай, йиғлаб, қулоқ тутиб, ер ўпуб чиқибдур, Ўзи (раҳма иллоҳ) бу фақирға мундоқ тақрир қилди. Бир неча вақтдин сўнгра бу фақр ҳам Мавлоно хизматиға мушарраф бўлуб, сийратини ҳам бу тариқ била мувофиқ топтим, балки ортуқроқ ҳам. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло барча толиби ниёзмандларға бу тариқ орзумандларға ул гулистондин туҳфае ва ул раёҳиндин шаммае насиб қилсун.
Б а й т:
Кимки кўнглидин анинг фақр орзуси кетмагай,
Бу дурур уммедким, ҳақ они навмид этмагай.
У ч у н ч и б о б
ТАВАККУЛ ЗИКРИДА
Таваккул11 ҳақ йўлида восита асбобин рафъ қилмоқдур ва васила ҳижобин дафъ қилмоқ. Ва сабтларға миёнчилиқдин узр қўлмоқдур ва сабаб ва узрсиз мусаббибқа банда бўлмоқдур. Тақдир қути бозуси олдида сабаб риштаси чурукда ва қазо машъали партави қошида восита учқуни ўчуқ. Таваккул аҳликим, мақсуд водийсиға қадам қўюбдурлар йўл зоди ҳақ хони эҳсонидин билибдурлар. Таваккул дуруст элнинг емаги ҳақ хони инъомидур ва ичмаки анинг шарбатхонаси жомидин ва киймаги анинг хизонаи эҳсон икромидин. Бас булар мавжуд кўрунгандин ул неча хушҳол бўлғай ва нобуд экандин анга малол. Дарёдин ўтарға кемани сабаб десанг тобони нам бўлғай ўтгувчиларға не сўзунг бор ва биёбон қатъ этарга маркабни восита гумон қилсанг таййи арз била борғучилар оллида маркаб не эътибор. Андоқки, сенинг насибангни яна биров емас, анинг ҳам насибин сен емак мумкин эмас. Сенинг рўзинг сангадур, анинг қисми анга. Тиламасанг ҳам еткурур, емасанг ҳам едирур. Муни англағанлар қутулубтурлар рўзий учун меҳнат чекардин ва тинибдурлар фароғат учун дона экардин. Рўзий учун касбда иҳтимом таваккул қусуридин бўлғай ва маишат учун саъйи молокалом яқин футуридин бўлғай. Тенгри раззоқлиғин билган рўзи учун ғам емагай ва қассомлиғин билган киши ризқ озу кўпида сўз демагай. Улки ваҳшу тайр ризқиға зоминдур, санга еткурмайгайму? Улки мўру малаҳка рўзий берур, санга бермагайму? Саъй била азал қисматин ортурай деган ёғин риштасиға гиреҳ урай дер. Важд била қалам ёзғон қазони қайтарай деган қуруқ ерда кема сурай дер. Бу ишлар кўнгли уйи яқин нуридин тийралар ишидур ва ботиний кўзи ҳақиқат қуёшидин хиралар одат ва варзешидур. Таваккул аҳли барча асбоб воситасидин кўз юмубдурлар ва «филайту қулли ало иллоҳ»12 дарёсиға чўмубдурлар ва рўзий еткургучи ҳақни билибдурлар. Ани ейдургучи ҳам ани ақида қилибдурлар. Ва шак ва тараддуди қотеъ тариқларидин эъроз этибдурлар. Ва воситасиз таваккул бодиясиға қадам уруб мақсуд каъбасиға етубдурлар.
Б а й т:
Кимки қатъ этса таваккул қадами бирла тариқ,
Ёғину сел анга музий эмас ва барқ—ҳариқ.
Ҳикоят: Шайх Иброҳим Ситнаба13 бир муриди била (қуддиса сирруҳумо) таваккул қадами била Каъба азимати қилдилар. Шайх жаноби муридға айттиким, сенда ҳеч маълум борму? Мурид Шайхға дедиким, йўқ, мен таваккул қадами била бу йўлға қўюбмен, амин ва маълумни не тилар! Яна бир неча қадам борғондин сўнгра Шайх муридға яна айттиким: — сен ўзунгни яхши эҳтиёт қил, маълумунг бўлса ташлағилким, менинг аёғим оғирлик қилур. Яна мурид дедиким: бир—икки наълайн широки борки, бодия қатъида наълайним широки узулса они тортарға олибмен. Шайх муридға дедиким: Ҳоло худ наълайнинг широки бутундур, узулмайдур. Деди: бале. Шайх деди: Бас, ортуқ широкни ташла. Мурид дебдурким, ташламай чорам йўқ эди, заруратдин ташладим ва гиреҳ била борур эрдим, йўлда ногоҳ наълайним широки узулди, туруб илик урдумким, ани наълайн суруб ташлағаймен ва Шайхни ул амрда таън қилғаймен. Кўрдумким, наълайн ёнида бир широк тушуб ётур. Мен таажжуб юзидин ул широкни наълайнға торттим ва Шайхқа эриштим, ҳар қачонким, наълайин широкиға эҳтиёж воқеъ бўлса эрди, ҳамул дастур била муҳайё широк зоҳир бўлур эрди. Бу ишда менинг таваккулим дуруст бўлди.
Таваккул аҳли ҳақ йўлин бу навъ ёрутублар ва анинг ғайриға тавассул хаёлин кўнгулдин чиқорибдурлар.
Қитъа:
Таваккул чин дуруст эрмас мухалдур,
Анга наълайининг ортуғ широки.
Дуруст ўлғач йиғилса ганжи Қорун
Йўл ул дам роҳравнинг ҳеч боки.
Т ў р т и н ч и б о б
ҚАНОАТ ЗИКРИДА
Қаноат14 ибодат қуввати ҳосил бўлғонча қувват била ўткармакдур ва андин ортуғ барча ниманинг ҳавасин хаёлдин, кўтармакдур. Ва бенаволиғ била нафсни озурда тутмоқдур ва маҳрумлиғ била қувойи шахвонийни пажмурда қилмоқдур.
Қаноат чашмаедурким, суви олмоқ била қурумас ва махзанедурким, нақди сепамоқ била ўксумас ва мазраедурким, тухми иззат ва шавкат бар берур ва шажаредурким, шохи истиғно ва хурмат самар келтурур.
Кўнгулга андин очуғлуқ фойдаси етар ва кўз андин ёруғлуқ натижаси касб этар.
Қонеъ дарвешнинг қуруқ нони, томеъ шоҳнинг хитойи хонидин хўброқдур. Ва фориғи фақрандишнинг ёвғон умочи олғувчи ғанийнинг наботий кулочидин марғуброқ. Шоҳ улдурким, олмағай ва бергай. Гадо
улдурким, сочмағай ва тергай.
Улким қаноат мўътод бўлди — шоҳ ва гадо тараддудидин озод бўлди. Маош уйи гарчи бўлур тор, аммо ҳар кеча муболаға қилсанг ери бор. Ҳисоредурким, анда кирсанг, нафс шарридин қутулурсен ва кўҳсоредурким, анда чиқсанг, душман ва дўстдин мустағний бўлурсен афтодалиғедурки, натижа сарафрозлиқ ва ниёзмандлиғедур; фойдаси бениёзлиғдур — тухми бари ғино ва шажаредур самари истиғно; маедур — аччиғ на нашъаси тарабангиз; йўледур — қаттиғ, аммо манзили фараҳомез.
Қаноатда нечаким, фароғбол, акси тамаъда разолат ва накол.
Хасис таъбға дўстедур лаимваш—гадошевалик ва разолат анинг таврига хуш. Мувофақатиға асар хорлиғ, муносабатиға баҳра сабукборлиғ. Ҳар табъдаким, ул мавжуд бўлди, ул киши улус табъиға мардуд бўлди. Лаимлиқ ва разолатқа камол андин, одамийлик ва инсониятқа завол андин. Ўтедур номус уйин куйдургувчи, еледур иззат хирманин совургувчи ва виқор шамъин ўчургувчи. Тамаъ инъомға андоқдурки, шаратаомға, ул бири дунлар ҳаракоти, бу бири баҳойим сифоти.
Қаноат жавҳаредурким, элни мундоқ икки балодин ўткарур ва мундоқ икки ибтилодин қутқарур. Бу икки замима феълки, ёмондур, гўё икки ноҳуш тавъамондур, ул мундин ёмон ва бу андин ёмон, иккаласи ёмондин—ёмон. Бири лаим ва бири мудбир иккаласининг ҳақиқати бир. Мухбири содиқ15 (саллоллоҳи алайҳа вас—саллам) мунга мундоқ дебтур: «Қонеъ не азизға томеъ, не залилға нисбат берибдур».
Рубоий:
Ҳар кимки, қаноат тарафи нисбати бор,
Борча эл аро тавозеу иззати бор,
Улким тамау ҳирс била улфати бор,
Яхши—ямон ичра зиллату накбати бор.
Ҳикоят: Кошифи асрори илоҳий Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий16 (қуддиса оллоҳ сирриҳу) ибодат фароғати учун қаноат шиор қилди ва Зиёратгоҳ қасабасида маскан ихтиёр қилди. Ва улус назр ва ҳадиясин парво қилмади, ва салотин инъом ва суюрғолин кўзга илмади. Муҳаққар Мавруси муҳавватасиға ашжор тикти ва экин экти. Ўз муборак илики била экин суворурға бел урар эрди ва ашжор тарбияти теша ва арра сурар эрди. Бу навъ қаноат била натижаси «азза ман қанаа»17 ҳукми била ул ерга еттиким, Ҳирот дор ус-салтанасидин салотини маснаднишин ва уламои дин ва машойихи аҳли яқин уч шаръи йўлни ул бузургвор хизматиға борур эрдилар ва остони туфроғин ўпмак била тафохўр бошин фалакдин ўткарур эрдилар ва ул зироат нонидин ва ул фавокиҳ жонидин ҳар не иликлариға тутса кўзлариға суртуб, қўюнлариға солиб, табаррук учун шаҳрға аёл ва атфоллари учун келтурур эрдилар ва андин еганлар охират нажотиға ҳам умидвор бўлур эрдилар. Қаноат натижаси мундин комилроқ оз вуҳур қилиб эркин ва хурсандлиғ боғчасининг раёҳини мундин тароватлиғроқ кам очилиб эркин.
Қитъа:
Жаҳон ичра кўп сунъ кўргузди сонеъ,
Эмасдур киши турфа андоқки, қонеъ.
Кишидин талабсиз ғино ҳосил этмас,
Яна жудға бўлмамоқ ҳеч монеъ.
Б е ш и и ч и б о б
САБР ЗИКРИДА
Сабр ўзни чиқармоқдур ҳузуз нафсонидин ва танаъумот жисмонидин ва нафсни ҳабс қилмоқдур ибодат меҳнатида ва қадамни собит қўймоқдур риёзот суубатида. Ҳақ йўлида қотиғ ирикка тузмакдур ва яхши—ёмондин ҳар не эшитган ва кўрганга тахаммул кўргузмакдур. Аччиғдур, аммо судманд; қаттиғдур, аммо дофеи газанд. Қайси номурод илик этагига урдиким, мурод топмади? Ва қайси гирифтор кўнгул сабр бандиға қўйдиким, кушод топмади? Фараҳлар мифтоҳидур ва бандлар аттоҳидур.
Рафиқедур суҳбати мумил, аммо оқибати муродқа қарийилиқ ва ҳарифедур умиди узун аммо ниҳояти матлубқа ҳамнишинлиқ. Самандедур коҳилхиром аммо манзилға еткургувчи ва бухтиедур сақилгом, лекин маъманға тушургувчи.
Носиҳи талх гуфтордек табъ андин озурда ва лекин зимнида мақсуд ҳосил, табиб батий—ул—илождек,18 мариз андин пажмурда, аммо сўнғида сиҳҳат восил.
Ишқ аҳли зикридин мутағаййир ва лекин ғояти васлға умидворлиқ, ҳажр эли ёдидин мутанаффир ва лекнн ниҳояти иттисолға комгорлик.
Қафасида жон булбулиға не хамушлуқ суд этиб, не наво ва илҳон, мажлисида руҳ тўтисиға не сукут нафъ еткуруб, не фарёд ва фиғон. Саҳросида фароғат ҳамону изтироб ҳамон, биёбонида даранг ҳамону шитоб ҳамон. Сўхтаи фироқ ўлмакдин анга ғам йўқ, андухтаи иштиёқ куймакдиин анга алам йўқ. Ҳажр шомидек тийра узун, аммо ғояти субҳи висол, ҳаж йўлидек қаттиғ ва йироқ, аммо ниҳояти Каъбаи иқбол.
Ҳар гирифторғаким, ул нобуд ҳаёти андин барий ва ҳар умидворғаким, ул номавжуд руҳи андин сипарий.
Ошиқларға маразедур ва беморларға заҳредур ҳалоҳил. Саҳиҳ анинг суубатедин бемор, ҳавос анинг уқубатидин нокор. Руҳ иши ани тортарда тааллул, кўнгул анинг қаттиғлиғидин бетоқату таҳаммул. Йўли бодиясида зулумоти офат, Ҳизрдек ани қатъ қилғонға баҳра зулоли ҳаёт. Шиддати юкига ҳомиллардин бири Айюби19 набий ва суубати ҳамлиға комиллардин бири Муҳаммади арабий.
Б а й т:
Ажаб ранжеки андин саъб йўқ ранж,
Вале чеккан кишинннг баҳраси ганж.
Ҳикоят: Бир нотавон кўнглида бир гулъузор хорхори бўлди ва ул туҳмат била зиндон гирифтори бўлди. Ул иш иқрори учун анга қилмаған азоб қолмади, аммо ул махфий сиррин кўнгулдин тилга солмади. Оқибат бир кун асаслар бордилар ва ани зиндондин банд била судраб чиқордилар. Ва бош-аёғидин тортиб узоттилар ва бир қучоқ йиғоч анинг аъзосиға ушоттилар. Андоқки, бошдан - аёғи жароҳат бўлди ва бари аъзосинннг териси сўюлди. Таёқ аъзосин андоқ афгор қилдиким, қон ул маъракани лолазор қилди. Мазлум мутлақо дам уради ва иқрор такаллумин тилига сурмади. Чун таъзиб шиддатидин ҳордилар, ул мажмуъдин судраб чиқордилар. Навмидлиғдин қўябердилар ва инсоф оламида муҳиқ эрдилар. Чун жафопешалар йироқ борди, жафокаш оғзидин бир ушолғон дирам чиқорди. Жаъмики ани кўрдилар. Ул иш кайфиятин сўрдилар, улча жавобидин мафҳум бўлди, бу ҳолат маъдум бўлдиким, сиёсат ҳангомасида манзури ҳозир эрмиш ва бир гўшадин анинг ҳолига нозир эрмиш. Анга етарда ул бедоду ситам тиши остида эрмиш ул дирам. Азоб эътидолдин ўтарда дирамға тишин беркитур эрмиш ва тиш захми била ул дирамни пора—пора ушотур эрмиш ва манзур нозир олида сабру таҳаммул қилур эрмиш ва анинг наззорагар эрканин билур. Манзур чун бу ҳолни билди, меҳр ва шафқат била бошиға келди, юмшоқ сўз била яралариға марҳам еткурди ва чучук тил била мажруҳ таниға жон кивурди. Хаёлиға кечмас давлатға сазовор бўлди ва гумониға ўтмас одатға комгор бўлди. Бу барча шиддатдағи сабру шикеболиғ натижаси эрди ва ул суубат ва шиддатда таҳаммулдин анга даст берди.
Б а й т:
Кимки бир шиддат аро сабру таҳаммул айлади,
Бахт анинг нишини нўшу хорини гул айлади.
О л т и н ч и б о б
ТАВОЗУЪ ВА АДАБ ЗИКРИДА
Тавозуъ халқни киши муҳаббатиға шефта қилур ва улусни фоил маваддатиға фирифта қилур. Дўстлуғ гулшанида назорат гуллари очар ва ул гулшандин унс ва улфат базмида турлук гуллар сочар. Мутакаб бир душманға мулоямат сари йўл кўргузур ва муъжиб хасм хотириға инсоният завқин ўлтурғузар. Такрори ҳаёсиз муддаийни уят сарҳаддиға бошқарур ва теъдоди инсофиз адувни ямонликдин ўткарур.
Агарчи борча элдин хўбдур ва бари халойиқдин марғуб, аммо сарафрозлардин хўброқдур ва бениёзлардин марғуброқ. Абнойи жинсдин бир—бирига мустаҳсан, акобирдин асоғирға аҳсан. Сахо қилмай элни шод қилур ва ато кўргузмай кишини ғамдин озод қилур. Адаб кичик ёшлиғларни улуғлар дуосиға сазовор этар ва ул дуо баракати била умрдин бархурдор. Кичиклар меҳрин улуғлар кўнглиға солур ва ул муҳаббат кўнгулда муаббад қолур.
Ушоғларни кўзга улуғ қилур атворидин халқ улуғлиқ билур. Халқ жонибидин беҳурматлиқ эшигин боғлар ва кишини ҳазл ва истихфофдин сахлар.Табиатға инсоният тарийқида андом берур ва мижозға одамийлиқ манзилида ором еткурур. Кичикларғаким, андин мунча бўлғай, улуғларға кўрким, неча мунча бўлғай.
Муҳаббатға зебу пироя адабдин етар ва муваддатға равнақ ва баҳо таркидин кетар. Адаб ва тавозуъ кўзгусиға жило берур, икки жонибдин ёруғлуқ еткурур.
Тавозуъ ва адаб аҳтлиға таъзим ва ҳурмат етар ва ул донани эккан бу маҳсулни жамъ этар. Халқ ихтилотида ҳамида ахлоқ ибтидоси бу хисолдур ва бу русух топса муҳаббат ихтилоли маҳолдур. Икки жонибдин агар хулқи карим бўлғай, адаб ва тавозуъ муқобаласида иззат ва таъзим бўлғай. Хушо, бу навъ аҳбоб орасида суҳбат ва бу тавр асҳоб орасида муваддат. Мундоқ аҳли муҳаббат ва вадод ва хайли муваддат ва иттиҳод. Агар зохирда дўстлуғ сафоси учундур дунёда комгорлиқдур. Ва агар маънода тенгри ризоси охиратда умиди растгорлиқдур. Ва агар тенгрилик учун бўлса, «Ат—таъзиму ли амриллоҳ»20 саодати ҳосил ва агар холиқ дўстлиғи учун бўлса, «Аш—шафқату ало халқиллохи»21 давлати восил.
Бу олий мартабаға шониста ва лойиқ муваффақедурки, зоти фақр давлатиға мулойим ва мувофиқ, йўқки, мутакаббири ҳудписанд ва жоҳили нохирадманд.
Б а й т:
Ақлу ҳикмат ишидур буйла маошу ойин,
Қайта топқай муни ҳар нафспарасту худбин.
Ҳ и к о я т: Ахбор ровийлари ва осор ҳовийлари мундоқ ривоят қилибдурларким, бир ов ҳангомаси ғавғосида ва чопмоқ ва отмоқ орасида Хусрав Парвезнинг сарафрозлиқ тожидин гавҳари обдор ва дурри шаҳвор узулуб ерга тушти. Ва ов иштиғолидин анга ҳеч кишига хабар бўлмади. Овдин Мадойинға кайттилар. Чун ул ишни билдилар ва халойиқни муноди била чиқордилар ва ул гавҳари ноёбни тилай бордилар Чун ул зеби тож мулк хирожи эрди, топқонға кўл нима ва кироманд сила ваъда бўлди. Халқ ул биёбонда жусту жўйида ва сила орзуси гуфтигўйида.
Иттифоқо икки ҳамроҳ: бири ғофил ва бири огоҳ. Ғофил жаҳл юзидин худписанд, огоҳ тавозуъ ва адаб зеваридин аржуманд. Бирининг исми Мудбири жаҳонгард ва бирининг оти Муқбили жавонмард. Ул биёбондоғи йўлға озим ва шаҳр сари борурға жозим. Пўянамо ва даштпаймо эрдилар, чун дар талаб элга ёвуштилар. Ул халқни бошлаб чиққон кишига йўлуқуштилар. Мудбир такаббур била анга боқмай ўтти. Муқбил инсоният тарийқин илгари тутти. Ул солорға адаб ва тавозуъ била бош индурди, аёғи остида гавҳар худтушган эрмиш, кўруб олиб, ўпуб ул солорға тута берди, ул худ мавъуд силанинг вакили эрди. Муқбилнинг илигин тутуб шаҳарға қайтти. Хусрав хушҳол ва мунбасит бўлди. Ва анинг узрин дегандин ортуқ эҳсон била қўлди. Мудбир такаббур натижасидин шаҳар гулханида мақом тутуб, Муқбил адаб ва тавозуъ фойдасидин гавхари мақсуд топиб, шоҳ гулшанида ором топти.
Б а й т:
Мутакаббир кезибон шаҳарда хору мардуд,
Мутавозиъни ғаний айлади дурри мақсуд.
Е т т и н ч и б о б
ЗИКР ШАРҲИДА
Зикр кўнгул била ҳақ ёди иштиғолидур ва тил била дағи ҳамул такаллум мақоли. Ва баъзи тилга ул амрдин маъдуллуқ дебдурлар ва кўнгулга мудовамат ва машғуллуқ. Кўнгул била Ҳақ ёдидин холий бўлмоқдур ва анинг ғайри хайлидин холий бўлмоқдур. Ва ул машғуллуқ «ма халақа оллоҳ»22 фаносидур ва «мо халқи оллоҳ»23 холиқининг бақосидур. Нафй калимаси билаким, «ло илоҳа» бўлғай, мосиволлоҳни унутмоқдур ва исбот калимаси билаким, «Иллаллоҳ» бўлғай кўнгулни овутмоқдур ва машғул тутмоқдур. Ва анинг ниҳоят мартабаси зокири мазкурда нобуд ва йўқ бўлмоқдур. Ва анда тилга когал йўқ ва тақриру баёнға мадхал йўқ. Не лисонға такаллумдин хабар ва не баёнға тараннумдин асар. Бу ҳарамға кулли маҳрам бўлмағлиқ нафйи хотирдур ва ифнойи мавжуд ва номавжуд. Ва ғойиб, ва ҳозир ўзни буду нобуд хаёлидин қочурмоқдур ва мақсуди аслий талабида ошно бўлса бўлмас. Ва буду нобуддин холий бўлмоғунча бу ҳаёт зулолидин тўлса бўлмас. Бу дарёға кирган гавҳари мақсуд тиласа дам асрамоқ керак ва бу ҳарамға йўл топқон маҳрамлиқ тиласа дам урмамоқ керак. Шоҳ розин асрамоқда тилин тиймағаннинг боши борибдур ва ғайрат ва сиёсат тиғи анинг ниҳодидин замор чиқорибдур. Бу май ичгандин кайфият изҳори кўнгли бетоблиғидиндур ва бу бода мастлиғининг шароблиғидиндур.
Рубоий:
Майхона жамъики эрур бодапараст,
Зоҳир май ичгандин ўлурлар бадмаст.
Мингдин бир эмас бу ҳақиқат майидин,
Ичган ани охсум ўлса тонг йўқ пайваст.
Ҳ и к о я т: Муқарраби Ҳазрати борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий24 (қуддиса сирруҳу) дедиким, ул такаллумғаким Мансур25 дам урди, мен ҳам урдум. Ул ошкор этти ва мен ёшурдум. Менким ёшурдум, тождорлиғ манқариб бўлди. Ул ошқор этти, дорға ток бўлмоқлик насиб бўлди. Ул ҳануз хом эрди ва бу маънидин хуруш қилури беҳангом эрди. Эшитгувчи ибо этти ва анга етти ва улча етти. Мен ул сўзни анжуманда гуҳор этармен ва изҳорида исрор ва такрор этармен ҳеч кас манга нима дей олмас ва демаским, сўзумнинг агарчи маъниси улдур, аммо суврати ул эмаским, суврат аҳли сувратга назар солурлар ва маъни аҳли маънидин баҳра олурлар.
Илоҳий, бу огоҳлар аёғи туфроғидин биз гумроҳлар тийра кўнглига очуғлиқ еткур ва қорорғон кўзларига ёруғлуғ еткур.
Б а й т:
Ҳамул кўҳл ул жавоҳирни кўзумга тўтиё айла,
Ул иксири саодатдин вужудим кимиё айла.
С е к к и з и н ч и б о б
ТАВАЖЖУҲ ЗИКРИДА
Таважжуҳ26 Ҳақ субҳонаҳу таолаға юзлашмак ва ул ён эланмоқдур. Ва халқдин тааллуқ торин узуб анга уланмоқдур. Жамиъ орзудин чиқмоқки, Ҳақнинг ғайриға айландурғай ва Мосиволлоҳ иштиғолиға чирмондурғай. Андоқким, дунё ва охират саодатин арза қилсалар ва сиддиқлар ва пайғамбарлар маротибин жилва берсалар, солик ул ён назар ўқин отмағай ва кўнглига аларнинг радду қабулин мутлақо йўлатмағай. Агар таважжуҳда юзига ўқлар келса, кўз юммоқни унутқай, агар бир кўзини ул ўқлар зоеъ, яна бирин илгари тутқай. Агар ул наззорада тош ёғса бошин ёшурмағай ва ани муҳофазат қалқониға қочурмағай. Агар оллида шери жаён юзланса, анга мўрча келмагай ёмон ва агар пили дамон учраса, ул ҳамон бўлғай ва пашша ҳамон. Сели балодин таважжуҳга нам етмагай ва сарсари офат бир тори мўйин хам этмагай. Чархи ғаддор фитналиқ нужуми била анга бир зарафшон варақи мовий ва барқи ҳаводис анга ел учурғон бир сариқ гул яфроғи била мусовий. Меҳри мунир оллида заррадин ҳақир ва хоксор, баҳри заххор назарида бир қатрадин бемиқдор, яъни ул таважжуҳига монеъ мумкин бўлмағай ва ул наззораси шуъласи дарёлар суйи била сокин бўлмағай. Ва бу мақом соликнинг сидқига долдур ва ихлосиға гувоҳи холдур. Ва ошиқлиғида якдиллиғиға далили беиштибоҳ ва якрўй, якжиҳатлиғиға гувоҳ ва шавқи ғоятсиз эрканига гувоҳи содиқ ва муҳаббати ниҳоятсиз эрканига далили мувофиқ.
Маснавий:
Таважжуҳ бирла ҳинду саъй этар чоғ,
Тушурур кўк ёғочдин тоза яфроғ.
Кашаф айлаб таважжуҳ байзасиға,
Борар кўз бирла босмай косасиға.
Ҳикоят: Бир гулханийи меҳнаткаш кўнглига бир шаҳзодаи хуршедваш ишқи ҳарорати тушти ва ҳарорат тобидин қони қурушти ва руҳи муворақат қилурға ёвушти. Хирад матои илгидин борди ва жунун шайдолиққа бош чиқорди. Атфол қувуб тош урарлар эрди. Кўчадин кўчага сурарлар эрди. Анинг оғзида шаҳзода оти мазкур ва кўнгли анинг зикри била масрур. Чун атфол тошидин тўяр эрди, қочиб гулханға юз қўяр эрди. Чун гулханийи мажнунни шаҳзода ишқи машҳур этти, бу сўз шаҳзода қўлоғига ҳам етти. Андоқки, пок ишқ бил—хосият маъшуқ кўнглига жозиб бўлди. Шаҳзодаи париваш девонасин кўрарга роғиб бўлди. Сайр асносида маркабни ул гулхан сори сурди, чун девонаи номуродни кўрди, наззора ва таважжуҳи андоқ бехудлуққа улаштиким, гулхан ўти бошин аёғига туташти. Ул наззорадин бехабар эл етиб ўтин ўчиргунча андин не хабар қолди ва не асар. Шаҳзодаи қотил девонаси ҳолидин йиғлаб ғусса ютти, турфа кўркам, ўзи ўлтириб, ўзи азо тутти.
Б а й т:
Мажозий ишқда мундоқ таважжуҳ айла хаёл,
Агар ўлса ишқи ҳақиқийда кўр не бўлғай ҳол.
Т ў қ қ и з и н ч и б о б
РИЗО ЗИКРИДА
Ризо27 ўз дилхоҳ ва ризосидин кечмакдур ва Ҳаққи субҳонаҳу ризоси жомин ло журъа ичмакдур. Ўз кўнгли тилаганлар мавто адосин фарқ билмак ва маҳбуби ҳақиқий ризоси била тирилмак. Бу мақолдур. Соликнинг аъзам мақомоти ва арфаъ даражоти нечунким, солик бидоятда масканат ва ҳақорат мақомида ҳақирнинг ризоси ва матлуби ҳам ҳақир бўлур. Чун ўз ризосин билкулл фано ўтиға отти ва ҳақ субҳонаҳу таоло ризоси била ўзин тузатти. Мосиволлоҳ лавси орийдин қутилди ва «алмутахаллиқу биахлоқилло—ҳи»28 сифати била Мутаассиф бўлди. Ажаб мақоледурким, агар бу корхонада хитойи нақшин кўрсун ва агар исломий парчани наққош нақшбандхонаи сунъидин мутасаввир билғай ва ҳар бирини ўз ерида беназар тасаввур қилғай. Равзаи хулдидин кўп шод ва дўзах дудидин кўп тийра ниҳод бўлғай. Калимуллоҳ мадҳида муболаға кўргузмағай. Халилуллоҳи29 огоҳ била Намруди30 мардуд аросида мухолафат эшикин руст кўргай. Ва мувофақат риштасин дуруст. Офариниш боғидин агар бошиға гул ёғилсун, ва агар аёғиға тикан санчилсун, чун боғбон чаманоро ризо ва ихтиёри биладур не ул биридин бошин ёшурғай ва не ул биридин аёғин йиғиштурғай. Ва дўст ризосиға жон фидо қилғай ва агар яна жон тириклигин анинг ризоси учун тилагай ва ўлумда анинг ризосин топса, жон истагай ризосин. Ҳақ ризоси билмиш бўлғай ва муродин анинг хостида маҳв қилмиш бўлғай ва ўзлугидин хабар қолмамиш бўлғай ва ўзига ўз ризосидин асар. Ҳақдин агар ғаффорлиғ зуҳур этар—анинг марғуби ва агар қоҳҳорлиғ зуҳур этар ҳам анинг маҳбуби. Ниш етса захмиға марҳам ва гар марҳам етса бағри захмиға ҳам муғтанам.
Б а й т:
Рози ўлса гар ёмон, гар яхши бўлса жилвагар,
Сунъи килкидин мусаввардур чу ҳар янглиғ савар.
Ҳ и к о я т: Валоят дарёсининг гавҳари ва ҳидоят сипеҳрининг ахтари асадуллоҳ ул—ғолиб, Амир ул—мўъминин Али ибни Абу Толиб (разиоллоҳу анху ва карамоллоҳу важҳу) ризо мақоми таърифида ва соликнинг розилиққа мутаассир бўлғони тавсифида варақ юзига маорифнигор хома урубтур ва бу навъ дақиқ нукта сурубдурким, ризо мақомиға камол ўз ризоси ҳақ ризосиға мувофиқ қилғонға ҳол будурким, сўл кўзунг хонаси Хайбар эшигига макон бўлсун ва ул пошина очилур—ёпилурда ул маконда кўрунсун. Эшиткувчи айни ризодин ўз шонин унутмағай ва ғояти таъзимдин ўнг кўзин ул хизмат учун илгари тутмағай. Агар мундоқ қилса, улча анга қазодур, анинг муқобаласида ҳам фузуллуқ, ҳам адам ризодур. Ризо мақомиға ўзин нобуд ва фармонбардорлиғда ўзлукин номавжуд қилғонға бу вужуд қайдин келдиким, сўл кўзни хор, ўнг кўзни азиз билғай. Ва бу хору бу азиз аросида тамиз ҳам қилғай, анга ризо шарти улдурким, амриға тоат қилғай ва маъмур бўлғон изҳори тоат. Ва бу ширин мева валоят боғи шажарасидин бўлғай ва бу лазиз фокиҳа ҳидоят шажарасининг самараси бўлғай.
Б а й т:
Валоят ичра бўлғай мевалар кўп таъму ҳолатлиғ,
Вале қайси валоят бўлғай мунча лаззатлиғ.
Ў н у н ч и б о б
ИШҚ ЗИКРИДА
Ишқ31 ахтаредур дурахшанда, башарият кўзи нур ва сафоси андин ва гавҳаредур рахшанда, инсоният тожининг зеб ва баҳоси андин. Меҳредур толеъ, маҳзун хотирлар хористони андин гулшан ва бадредур ломеъ, тийра кунгуллар шабистони андин равшан. Баҳредур васеъ, ҳар игрими юз ақлу ҳуш кемасин чўмурғон ва тоғедур рафеъ ҳар тиғи минг зуҳд ва тақво бошини учурғон. Шуълаедур сўзанда, хошоки кўп жону кўнгул бўлғон ва барқедур фурўзанда, кўп жону кўнгул ашиъасида кул бўлғон. Аждаҳоедур хунхор, оламни дами била тортмоқ анга ком, пошшоҳедур қаҳҳор, коми ҳар олам аҳлиға қатли ом. Ва ҳар неча зулм қилғон анга қонмоқ йўқ. Соиқаедур, ақлудин хирманин куйдургучи ва сарсаредур аларнинг кулин кўкка совургучи.
Иноди олинда тенг ҳам подшоҳ, ҳам гадо. Бедоди қошинда бир ҳам фосиқ, ҳам порсо. Ошиқ кўнглига маъшуқ ҳавосин солғувчи ҳам ул ва бир жилваси била нақди ҳаётин олғувчи ҳам ул. Ва ошиқ мундоқ балонинг гирифтори ва мундоқ офатнинг беихтиёри, мундоқ тўфоннинг ғариқи ва бу навъ соиқанинг ҳариқи, мундоқ ғаддорнинг забуни ва мундоқ паризоднинг мафтуни ва мундоқ девкирдорнинг мажнуни. Ва мунунгдек ошубнинг шефтаси ва бу янглиғ қотилнинг фирефтаси, бу тавр хунрезнинг ҳалоки ва бу турлук балоангезнинг дардноки.
Ишқ кўҳистони бедодининг ношодларидин бири Фарҳоддур ва саҳройи жунун забунларидин бири Мажнундур. Ва шабистон савдоси девоналаридин бири парвона ва гулистон ҳавоси ношикебларидин бири андалиби девона. Ва оташгоҳ ҳарорати гармравларидин бири Хусрави номий ва майкада дардмандлиги номийларидин бири Жомий (наввараллоҳу марқадаҳу нуран ваффақаналлоҳу!)
Б а й т:
Ки то бўлғай булар бир—бирлари бирла қарийн бўлсун,
Самандарлар киби ишқ ўти ичра ҳамнишин бўлсун.
Бу таъриф қилғон ишқ ва бу баён этган аҳли ишқ маъшуқ вужуди бирла қойимдурлар ва бу адо топқон ҳолотға мансублуклари дойим. Ва ул маъшуқ ҳуснидин иборатдурким «Инналлоҳу жамилун юҳибб ул жамол32» андин хабар берурким, ишқ бу эътибору жалоли била ва бу ихтиёру истиқлоли била ҳусн саропардаи кибриё ва боргоҳи истиғноси теграсида бир бандаи човуш ва бир камина ҳалқа багўшдурким, ҳар қачон ҳусн султони маҳбублуғ ниқобларидин ва мастурлуғ ҳижобларидин чиқмоқ асбобин тузса ва зуҳур тажаллиси била жилва гар кўргузса, ул нур ошиқи маҳжур кўзи равзани шишалари равзан кўзи шишаларидек ҳайрон қилиб ишқи бебок айёри ул равзан йўлидин ўзин кўнгул маъмурасиға ташлар ва ул маъмурада хароблиқ оғоз қилиб, хирад ва ҳуш хайлиға қўзғалон сола ташлар. Ул маълум эмаским, ҳусн султонининг бу золим човуши бедодидин ул мулк аҳлининг мазлумлари нетгай ва ҳоллари анинг ташаддуди суубатидин не ерга етгай. Бовужуди бу ҳол ул кишварнинг асирлари ва ул мулкнинг қатлу торож кўрган аҳли фазаъ ва нафирлари ул жилва майидин масти бехуд ва ул жамол тамошасидин волаву ҳайрон бўлиб, анинг ҳавосиға машъуф ва анинг тамошасиға мағлуб бўлурлар.
Эндиким, ул кишварни тасхир қилди ва ул мулк аҳлин яғмода асир этти яна ул султон жилвагоҳ фазойи эрамидин хилватгоҳ хафоси ҳарамиға майл этиб, ҳамул нур ва зулмат пардалариға юзланса ва жамол қуёшин ҳамул шабандуз ниқоб саҳоблариға ёшурса ва бу турктоз топиб, мусаххар бўлғон мулк ахлиға ва бу қатлу торож кўруб, бузулғон кишвар элига ул тамошо хирманидин ва ул назора имтидоди аршидин рустохезе тўшланғай ва қиёмате юзлангайким, жузъи акбару авлиёси ва ошуб ва фазаъи маҳшарда шавқоси аларнинг ниҳодидин фалаки ғаддорға майл этгай ва бу сипеҳри давворға етгай. Бу ҳолатедурким, мунунг шиддати тақриридин тошқоридурким, муни кўрмаган киши билмас ва мунга етмаган бовар қилмаским, ҳижрону фироқ мундин иборатдур ва ишқа маротибдур ва ул уч қисм била мунқасим бўлур.
Аввалғи қисм. Авом ишқидурким, авом ун—нос орасида бу машҳур ва шоеъдурким, дерлар: «Фалон фалонға ошиқ бўлубтур». Ва бу навъ киши ҳар навъ кишиға бўлса бўлур, шағаб ва изтиробларича лаззати жисмоний ва шаҳвати нафсоний эмас ва бу қисмнинг бийикрак мартабаси шаръий никоҳдурким, бари халойиққа суннатдур ва мубоҳ. Ва пастроқ мартабасида паришонлиқ ва мушаввашлиқлар ва бесомонлиқ ва нохушлиқлареки, зикри тарки адабдур ва баёни беҳижоблиққа сабаб.
Иккинчи қисм. Хавосс ишқидурким, хавосс ул ишққа мансубдурлар. Ул пок кўзни пок назар била пок юзга солмоқдур ва пок кўнгул ул пок юз ошубидин қўзғолмоқ ва бу пок мазҳар воситаси била ошиқи покбоз маҳбуби ҳақиқий жамолидин баҳра олмоқ. Ишқ аҳлининг покбозлари ва шавқу ниёз аҳлининг назмтироз ва афсонапардозлари мутақаддиминдин андоқким, назм бешасининг ғазанфари ва дарду ишқ оташкадасининг самандари ва завқу ҳол водисининг покрави Амир Хусрав Деҳлавийдурким, пок нафас ва гуфтори, пок алфоз ва маонийлиқ ашъори ишқ аҳлининг орасида ғавғо ва важдуҳол анжумани фазосида алоло солибдур.
Яна сўзи поку, кўзи пок ишқ аҳлида мужаррад ва мунфарид ва бебок бу тоифанинг беназиру адил ва тоқи фахрулмиллату вад—дин Шайх Ироқийдурким33, ишқ сифотиға муттасифдур ва ламаоти пок маоний ва тарокибиға мунсифдур. Ва мутааххириндин икки оламни бир дов била ўйнағон муқаммир шевалар покбози ва ишқ дайри фаносида ҳақиқат бодасидин маст риндлар ҳамрози шамсул—миллати вад-дин Хожа Ҳофиз Шерозийдур. Дунё ва охиратни бир оҳ ила ўртаган пок ошиқлар имоми ва мулк ва малакутда сойирлар шайх ул—исломи ҳазрати муршидий ва махдумий нур ул—миллат вад—дин Абдураҳмон Жомийдур (наввараллоҳи марқаду— ҳу) ким, агарчи алар васфи назмға нисбат берурдин юқорироқдур, аммо ҳар синф назмда беназир эрдилар ва нечаки таърифлари шеърда маҳоратдин ташқаридур ва лекин ҳар услуб шеърда жаҳонгирдурлар. Ва назимларида ҳар шеър била ишқ ўтин оламға урубтурлар, шеърларида ҳар байт била дард аҳли жону кўнгул оламин кўйдурубдурлар.
Яна ул ҳазрат жоми муҳаббатидин дуркашлар ва иршоди сулукидин фонийвашларким, дарду ишқ таври адосида гуфторлари турк улусида ҳароратомез ва сорт хайлида офатангиздур. Борининг ғарази гуфторлари иштиғолидин ва ано ёлинидин ажзу ниёзлиқ ҳолати ва дарду бало чоқинидин сўзу гудозға мубоҳоти ўзин бу ишққа мансуб қилмоқдур, балки кўрунур бу ишқ оламида ошиқлиқнинг саъб ҳоли ва маъшуқнинг муфрит жамоли ҳар ерда ҳар бирининг ажаб ҳолоти ва ғариб хаёлоти ва ғоятсиз бул ажаблар ва ниҳоятсиз рангу таабларга юзланибдур ва анинг изҳори лозим келибдур. Ул жумладин, маъшуқ ҳусну жамолининг бениҳоятлиғи ва нозу истиғносининг беҳадду ғоятлиғи. Ва андоқ аҳволким, мунга мувофиқ бўлғай, андин сўнг ошиқ дарду шавқининг фаровонлиғи ва ажзу ниёз ва сўзу гудозининг бепоёнлиғи. Ва ҳар умурким, унга муносибдур, яна иккаласининг бир бирига имтизожи ва таркибидин ва ихтисоси ва тарбиятидин вуқуъ топқон ҳолот адосида ва юз кўргузган мушкилот имлосидаким, ҳар бирида агар китоблар тасниф қилилса ва мужалладлар таркиб этилса, ҳануз улча анинг адосининг ҳаққидур таҳрирға кетурмак, тақрир қаламин сурмак мутағаййир кўрунур, балки мутааззирдур. Ва қоинот бозорининг ғавғоси ва унсуриёт чорсусининг алолоси бу такаллум ва тараннум биладур ва мунсиз инсон каломи танедур жонсиз ва башар алфоз ва ибороти чаманедур гулу райҳонсиз.
Сўзким, дард чошнисидин ҳарорати бўлмағай, нурсиз шамъ бил ва сарварсиз жамъ гумон қил. Ҳосиликим, сўзга бу таронадур ва мундин ўзга барча афсона, дур ва сўз ишқ сўзидур ва кўнгулда ҳаёт нашъаси ишқ ўзидур.
Б а й т:
Сўзки маъносида ишқ ўти нишони бўлмағай,
Бир таҳарруксиз бадан онглаки, жони бўлмағай.
Ҳ и коя т: Мажнун ишқи ўти ҳижрон гудозиға улашти, заиф баданиға ул ҳароратдин иситма шуъласи туташти. Ҳар муолажаким қилдилар суд этмади, мараз ортти ва иситмаси кетмади. Чун бемор иши назъ ҳолиға етти, биров ул ҳолдин Лайлиға хабар этти. Паривашни ул хабар ношод қилди, девонасин сўрарға нома савод қилди, қосидким ул номани Мажнунға еткуруб берди, руҳдин танида рамақ йўқ эрди. Меҳрибонларким, номани мутолаа қилдилар беморға истимоидин асар билдилар. Ҳар кимки ани такрор этар эрди, ул нафасдин бемор таниға руҳ етар эрди. Ул дамким, иши ҳирз ва дуодин ўтди, маъшуқ номаси ҳирз ва дуо ерин тутти.
Мариз заъфдин сиҳҳат топкунча такрор қилди чун сиҳҳат топти, бўйниға тумор қилди. Ишқ сўзидин марази сиҳҳат топти ва ул сўз такроридин—бадани қувват.
Б а й т:
Ошиққа гарчи заъфу маразлиқдурур мижоз,
Маъшуқ зикри ул маразиға эрур илож.
Учунчи қисм. Сиддиқлар34 ишқидурким, алар хақнинг тажаллиёти жамолиға мазоҳир воситасидин айру вола ва мағлубдурлар. Ва ул мушоҳада бехудлиғида алардин шуур, алардин маслуб. Шуҳудлари истиғроққа етган за ул истиғроқдин истиҳлоқ мақомин ҳосил этган. Агар ҳаводис ели сипеҳр гулшани авроқин учурса, аларға андин хабар йўқ ва анжум гулбаргларин ҳар сори совурса аларға андин асар йўқ. Ҳавосслари нокор тажаллиёт жамоли садамотидин ва шавқлари номиқдор ишқ ҳужуми ғалаботидин. Анбиёйи мурсалин етгандии назарларин мақсуддин олмай ва малоика муқаррибин ўтгандин назарларин ул сари солмай. Ҳоллари матлуб мушоҳадаи жамоли ва иштиғоллари ҳам анинг мулоҳазаи саноеъ ва камоли висол майи зўридин кўнгуллари бехуд ва маст, мутаоқиб тажаллиёт сатватидин аъзоларида шикаст. Васл бодасидин ўзга руҳларига ком йўқ ва ҳақ мушоҳадасидин ўзга кўнгулларига ором йўқ. Булардур ишқда васлдин ком топқон ва «инда маликин муқтадирин» мақомида ором топқон. Ва бу тоифани восиллар дебдурлар, ишқдин васл мақсуди ҳосиллар.
Ҳикоят: Ҳаж шарафин ҳосил қилған машойих ва авлиёйи алайҳум аттаҳият вад дуо Арофатда муножот қилиб, ҳар қайси бир мурод истар эрди ва ўзлари учун бир тилак тилар эрди. Ва кўпнинг дуоси бу эрдиким: — Илоҳи, бизга тавфиқинг бирла ҳамроҳлиғ бер ва ўз ҳақиқатингдин огоҳлиғ. Ва кутб ус—соликин ва султон ул орифин ирфон тариқида авлиёдин мумтоз Шайх Абу Саид Ҳарроз35 (қуддиса сирруҳул-азиз) оғзида сукут муҳри зохир ва жамоли тажаллиётқа мустағриқ ва мутаҳайир туруб эрди, кўзин осмонға уруб эрди. Биров дедиким: — Ё Шайх, бу маҳалда мақбулдур ва бори машойих дуоға машғул. Сен нечук дам урмассен ва дуо рахшин ижобат майдониға сурмассен. Шайх (қуддиса сирриҳу) дедиким: — Ҳар не бу халойиқ дуо била тилайдурлар, борини манга берибдур, балки ортуғроқ кўнглум уйида берибдур. Андин не истай ва дуо қилиб не тилай? Аларки, огоҳлиғ тилайдурлар, манга матлуб. Бир замон ғафлатдур ва ҳолима эврулгали бир нафас муҳлатдурким, анинг вужуди тажаллийси садамотидин бетобу тавонмен ва ул оғир юк остида хасдек нотавонменким, анинг жамоли ҳайратидин ўзумдин хабарим йўқтур ва ўзлугумдин асарим йўқтур. Ишқнинг ғояти бу ергачадур ва ошиққа васлинг ниҳояти бу сўзни дергачадур. Бу ошиқларким, олинда қабул аҳлидурлар ва тариқати машойих истилоҳотида вусул аҳлидурлар, буларни тангрига ошиқ деса бўлур, маҳбуб ҳам ва ҳақга толиб от қўйса бўлур, матлуб ҳам.
Рубоий:
Бу ерга етурса бандасин лутфи илоҳ,
Таҳқиқ билур ҳар кишиким бор огоҳ.
Ким, топмас анинг оллида мавжуд саво (ҳ)
Ул қолди—ю тенгри қолди Оллоҳ, Оллоҳ!
У ч и н ч и қ и с м
МУТАФАРРИҚА ФАВОЙИД ВА АМСОЛ СУРАТИ
Жоҳ истиғносиға давр тенгри таолонинг мулку малакутининг тааммулидур ва кибр ибтилосиға илож ҳам анинг кибриёу жабарутининг тааққули бўла олур.
Саодатманд агар олим бўлса, нодонлар сўзи анга мужиби ибрат ва эътибор; бесаодат жоҳил бўлса, олим сўзидин анга ор. Ва филҳақиқат, жоҳиллиқдин бесаодатлиқроқ не нима бор?! Улки ўзин бегангай зиҳи ғабоват ва улки ўз сўзин бегангай, зиҳи шақоват! Олам аҳли ўзлари қошида маҳбубдурлар ва сўзлари ўз илайларида марғуб. Ва башар жинси бу сифатға мажҳулдурлар ва нафслари беихтиёр бу даъвоға машғул.
Т а н б е ҳ (1).
Андинки нафс комидур ва нафсоният мақомидур. Ҳеч ким ўз кўнглиға ғам тиламас ва ўз нафсиға алам истамас. Аммо ўзганинг шариф зотиға беҳад мазаллат кўрса, онча тавофут қилмаски, ўзига жузвий шиддат ва яна бир азиз нафсиға беадад меҳнат англаса, онча мутаассир бўлмаски, ўзига оз кулфат. Ва барчаға ўзгадин ўзи азизроқ ва ўзгалар сўзидин ўз сўзи лазизроқ. Олам яхшилигин киши ўзидин дариғ тутмас, аммо ўзга кишига ёвутмас.
Танбеҳ (2).
Эранлар ясанмоғиким, намойиш учундур, хотинлар безанмагидекдурки, оройиш учундур. Агарчи бу маъно иккиласига кабихдур, аммо эранларға кўпрак мужиби тафзиҳдур. Барча ўз намойиш ва оройишиға алил ва бу ўз қошларида маҳбублуққа равшан далил.
Шоирки, ҳарзаси кулмакка лойиқ, ўз хаёлида Саъдий ва Хусравға фойиқ. Котибки калоғпойи зоғи мулаввас аёғидин манкуброқ, ўз олида Жаъфар1 ва Азҳар2 хатидин маҳбуброқ. Мусаввирки, муваҳҳишдур суратининг ямони, ўз тасвирида Абдулхайдур3 ва Моний4. Музаҳҳибки, хитойиси хатодур ва фарангиси қалам аҳлининг нанги, Аторидға5 таън урмоқдур сўзининг ранги. Ҳар пешаварғаким, ҳунари таърифида муболаға воқеъдур, ул таъриф, филҳақиқат, ўз нафсиға рожеъдур. Жадал аҳлининг мадрасасида қийлу қоли ҳам худписандлиққа тортар маоли, бу анинг сўзин рад қилур ва ул мунунг сўзин, ҳар қайси беганур ўз сўзин ва ўзин.
Т а н б е ҳ (3).
Худписанд — нохирадманд. Худоро — шоҳиди раъно. Мустағний — мағбун, мутакаббир — малъун. Шаҳватпараст — нафсға зардаст. Худпараст — бутпараст. Бу балолардин нафсин фано қутқарур ва бу маҳлаклардин нажот сари бошқарур.
Т а н б еҳ (4).
Фано ахлиға кўп айтмоқ мардуддур ва кўп эшитмак матлуб ва маҳмуд. Эшитмак элни тўла қилур ва айтмоқ холи, эшитгувчи ва айтгувчининг будур ҳоли. Кўп деган кўп янгилур ва кўп еган кўп йиқилур.
Қолаб амрозининг моддаси кўп емакдур ва қалб амрозининг моддаси кўп демақ. Кўп демак сўзга мағрурлуқ ва кўп емак нафсға маъмурлуқ. Одамийға бу сифатлар завоид, барчаси худпарастлиққа оид.
Та н б е ҳ (5).
Худпарастлиқки, эрур моддаи идбор, мунда дағи тавофут ва матиб бор. Худпарастки, не қилғони ўзига хўбдур, бу нописанд феълға тафовут кўпдур. Агарчи анга кўп ақсом лозим бўлур, аммо бу ерда ихтисор учун қисмға мунқасим бўлур.
Аввалғи қисм улдирким, ўзининг ақволи ва афъоли ва ашколи ҳар неким бор, ўзига хўб кўрунгай, агарчи элга мардуд бўлғай, анга маҳбуб ва марғуб кўрунгай, андоқки, мазкур бўлди ва авроққа мастур. Иккинчи қисм улдурки, жамни ҳолоти нохуш хаёлоти ўзига писандида ва рабоянда, мустаҳсан ва хуш оянда кўрунгай. Ва ул кабойихни яхши деб ўкунгай. Кариҳ зот ўзин Юсуфи Канъоний6 дегай. Ва «анкар—ал—асвот»7 унинг Юсуфи Андигоний8 алҳони. Номавзун абётин Салмонинг9 «маснуъ» қасидасидин яхшироқ билгай ва бемаъни ҳазаёнин Жоруллоҳ10 битган «Кашшоф»11 гумон қилғай.
Ҳақнинг ҳеч амриға бўюн қўймағай ва шаётиннинг барча буйруғин бажо келтурурдин тўймағай. Ўз олида доно ва чечан ва ҳар номақбул қиладурғони анга маъқул ва мустаҳсан. Майға ҳарис, бадмаст ва музмин, мажлисиға гирифтор бўлғоннинг қутулмоғи номумкин.
Номуборак базмиға улки гирифтор бўлғай, номатбуъ ҳаракотидин умридин безор бўлғай. Мажлисида ўкта ҳукмлар сурар чоғи, барча ижрони аҳком бир, бу доғи, гирифтор мажлисидин қўпарга сурук қалтабони монеъ ва агар ани ғофил қилиб эшигига етса, дарбони монеъ. Мубталоға балое тушгайки, ўлумни кўзига, тўтиё қилғай, ўлтуруб сени бу балодин кутқорай деганга жонин фидо қилғай, гар кутулса, Рум, балки Фаранггача турмағай, яна мажлис агар биҳишт бўлса, ул ён қадам урмағай.
Бу худписанди бадкирдор ва бу лаванди мурдор бу палид мажлисидаким, зиндон андин яхшироқ ва бу нажис маҳаллидаким, мустароҳ андин ариғроқдур, агар илайидин кекирса ва кейнидин ўзга ел секирса, ўз қошида маҳбублуғи ул мартабада ва ўз афъолининг хўблуғи ўз олида ул масободаким, тамаъи буким, базмидағи ҳозирлар ва бу аҳвол ва афъолиға воқиф ва нозирлар бу воқеъ бўлғон ҳаракотнинг ҳам унин дилписанд дегайлар, ҳам ройиҳасин судманд. Бу қабойиҳни киши анга айта олмағай ва айта олғоннинг сўзига қулоқ солмағай ва эшитса ҳам, мусаллам тутмағай ва номулойим ишини ўз «шариф зотиға» ёвутмағай. Носиҳға изо ва қасд этгай ва бу насиҳатдин анга кўп мазаллат еткай. Бу навъ кишики, анга мундоқ бўлғай кирдор, ҳало бу даврда мавжуд ва ҳозир бор.
Бу таврда яна азизлар ҳам жилва қилурларким, замон аҳли тааммул қилсалар борин билурлар. Агар баъзи мазкур бўлғон азизлардин кичик бўлса, баъзиси улуқтур ва ағар баъзи ишлари андиғ ўксук бўлса баъзиси ортуқдурким, кўпига бу фақири мазлум номақдур риоятлар еткурубдур ва муқобалада номаҳсур зулм ва тааддиларин кўрубдур ва кўрмасга солиб кечурубдурким, тенгри аларни инсоф ҳарамиға хос қилғай ё бу мазлумни ва сойир мазлумларни алар зулмидин халос.
Бу мазкур бўлғон афъол ва бу мастур хисол барча киши қошида ўз маҳбублиғидиндур ва нафси шайтон амриға маъмур ва мағлублиғидиндурким, мажмуи замойим афъол мунга дохилдур ва барининг дафъи шикасталиғ ва фанодин ҳосил.
Қитъа:
Кишики топса фано кўраси ўтиға гузор,
Агарчи зотида юз навъ қалби ғашлиқ бор,
Вужуди олтуни ул қалбу ғашдин айрилибон,
Не жавҳарий ани кўрса топар тамом иёр.
Учинчи қисм. Бу навъ ишда муфрит беэътидолликдур, ул ҳам уч навъдур. Аввалги нав — бу мазкур бўлғон атворда муфрити беэътидоллиқ тузмакдур ва ул ғоятқача ифрот кўргузмакдурки, бошиға салтанат ҳавоси бунёд бўлғай ва ул бош бу ҳаво била барбод бўлғай. Ва бу навъ кўп бехирад нодонлар ўзларин шарифу азиз тасаввур қилған уйла қиллатбонлар азизу шариф умр таркин қилдилар ва мазаллат ва ҳорлиқ била сиёсат дориға осилдилар ва тож хаёли била бошларин тарк эттилар адам мулки тахтгоҳиға кеттилар.
Иккинчи навъ — бу жамоатдин мутаҳаввирроқ ва бу гуруҳдин худписандроқ ва мутакаббирроқ. Ул хайледурким, нубувват даъвиси майдониға маркаб сурдилар ва бу фосид хаёл қалъаси буржига алам урдилар ва шуъбадаларига эъжоз туҳмати боғладилар ва бемаъни харзаларини ваҳий кисватида жилва бердилар. Ва ҳар хоин козибки, бу даъви қила киришти анбиё арвоҳидин анга жазо ва расволиқлар етишти. Ва дўзахқа етмасдин бурун баъзини куйдурдилар ва баъзини сўйдурдилар ва кулини кўкка совурдилар ва аларнинг фитнаси ўтин ўчирдилар.
Учинчи навъ — булардин дағи ғафлаткирдорроқ ва лаънатқа сазоворроқ ҳам ўтубтурларким, ғариб даъви йўлин тутубтурлар. Андоқким, Фиръавни беавн ва Намруди мардуд. Яна ҳам булардек беадаб ва беҳаёларким, қилиб саҳву хатолар оғизлариға тош ва туфроғким, мазкур бўла олмас ишга даъви ва лофлар урдилар ва даъвилари устида газофлар сурдилар. Охир худованди бемислу монандким, анга йўқтур шабиҳ ва шурик ва волид ва фарзанд, яктоедур беҳамто, беиштибоҳу икроҳ (ваҳдаҳу ло шарика лаҳу ло илоҳа иллоллоҳ)12 ғайрати илоҳий ва ғазаби номутаноҳий била аларға ҳам не расволиғлар насиб этти ва дарак ул—асфалға кетиб, ишлари не ерга етти.
Б а й т:
Заррадин минг қатла камракким, қуёшлиқ урса лоф,
Кимки бўлса зарра ақли билурким дер газоф.
Танбеҳ (6)
Субҳоналлоҳ, не васиъ даргоҳ ва не рафиъ боргоҳдурким, анда пил хартуми пашша хартумиға забундур. Не ажаб, агар ақл саркаши мабҳут ва илме сарнигундур анингким, юз килола пили бор эрди, ярим пашшаи муҳлик нишиға забун ва зор эрди. Бу даъвиға ул равшан далилидур асҳоби филвоқиаси била тайран абобилдур.
Т а н б е ҳ (7).
Ҳар неким, бақоси пайваста эмас, парастишға шойиста эмас. Ҳар неким, бир ўзидекка муҳтождур, алмавҳият ва кишваридин ихрождур. Тенгридурким, кишига ўхшамас ва киши анга ўхшамас. Улки, бу навъ эмас, тенгриликка ярамас. Улдурким, не киши анга ўхшар, не ул кишига. Ҳар ойинаким, ҳеч кишининг ҳеч иши ўхшамас анинг ҳеч ишига. Не анга замону макон эҳтимоли, не замону макон андин холи. Не хало анинг еридур, не мало. Аммо хало ва ҳам мало андин тўло. Кибриё ва жабарут асоси холиқи Жаббордур. Бу сифатқа ул сазо ва бу сифат анга сазовордур. (Жалла жалолаҳу умма наволлаҳу ва ло илоҳа ғайруҳу)13.
Т а н б е ҳ (8).
Такаббур шайтон иши ва бийиклик нодон иши. Мутакаббир тенгри дўстлари олида матъун ва тенгри қошида мардуд ва малъун. Худписанд, иши бари элга нописанд. Биликиға мағрур, билур элга маъюб ва тенгриға мақҳур. Бутпарастлиқ яхшироқким, худпарастлиқ.
Т а н б е ҳ (9).
Яна бир амри азим эҳсондурким, анинг баёнида кўп сўз аёндур. Ал-инсону убайд ал-эҳсон анга дол ва ҳалли жазо ал-эҳсон илал ал эҳсон14 анга гувоҳи ҳол. Жамиъ мазоҳиб ва милал аҳли қошида собитдурким, яхшилиқ жазоси йўқтур — бажуз яхшилиқ ва нубуввати лисон мўъжаз баёниға дағи бу ишорат ўтубдурким, аҳсин кама аҳсана аллоҳу илайка15 ул Ҳазрат мундоқ амр этибдурки, яхшилик еткур андоқким, тенгридин санга яхшилиқ етибдур. Бу амр сифатиға мавсуф бўлмоқ қадур, мундин азимроқ амр не навъ бўла олур ва анбиё ва ҳукамо ва авлиё ва уқало ва уламо дағи мунга мутаффиқдурлар ва ҳеч киши мухолифат қилмайдурлар ва мундин эҳсон тариқ билмайдурлар.
Эҳсон сифати саодати абад бил, фитна ва офат яъжужи дафъиға садд бил. Инсоният боғининг дилписандроқ шажари эҳсондур ва одамийлиқ конининг аржумандроқ гавҳари ҳам эҳсондур. Жамъи писандида сифот ва мустаҳсан ҳолат эҳсонға тобеъдур ва анинг зимнида мудариж ва воқеъдур; ул барча яхшилиқларға жомеъ ва бари яхшилиғлар, филҳақиқат, анга рожеъ.
Қитъа:
Ажаб сифат эрур эҳсонки ҳар шариф сифат
Ки, келса жинси башардин анга эрур дохил.
Жавоҳир англа сифот они жавҳарий қафаси
Ки, бордур анда қаю бирни истасанг ҳосил.
Т а н б е ҳ (10).
Аммо бу замон ва давронда ё даврони замон инқилоби қусуридин ё даврон ва замон аҳли хирад ва инсоният футуридин, ҳоло бу варақ эврулубтур ва бу қазия бар акс бўлубтур, яхшилик жазоси хушунатдин ўзга ва мулоямат подоши такаббур ва руунатдин ўзга нақш тутмас ва сурат боғламас. Ҳар кимгаким, бир хизмат қилдинг ўн шиддатға муҳайё турмоқ керак ва ҳар кишига юз мулоямат кўргуздунг минг ғилзат ва қудуратға сало урмоқ керак.
Аниким, бир дуо қилдинг, кўп қарғиш била қутулмоқ йўқтур. Бировгаким, бир мадҳ дединг, ўн зам била халос бўлмоқ йўқтур. Бир соғар май бергандин қадаҳ—қадаҳ хуноб ютмоқ керак ва бир қадаҳ нўш ичиргандин аёқ—аёқ заҳрға ўзни омода тутмоқ керак. Ҳар навъ хидматкорлиқ қилиб, муқобалада юз жафо ҳам кўрсанг яна хидмат кўз тутарлар. Ва агар вафодорлиқ қилиб, ўтруда ранжу ано ҳам чексанг, яна убудият тамаъ қилурлар.
Ҳар вафоға юз жафо тортмасанг, гунаҳкорсен ва ҳар меҳру муҳаббатға минг дарду меҳнат қабул қилмасанг, табаҳ рўзгорсен. Аларға жон фидо қилсанг, шукронаи жонға миннат қўймоқ тиларлар, агар бу шукронани адо қилсанг, такрорға шуруъ қилмоқ истарлар. Юз муддаолари ҳосил бўлуб, бири қолса, бошдин аёқ муқассирсен. Минг орзулари бутуб, киши бир узр ароға солса аёқдин бош мудбирсен. Ямонлиқ қилғонларнга минг ниёз кўргузсанг сенинг ишингдин ямонроқ ҳеч кишининг иши йўқ. Жонингни дўстлуғларида бермасанг, душмани жонинг эрурлар, хотирлари учун ноҳақ қонға рози бўлмасанг, қонингға тонуғлуқ берурлар. Доим тилаганларидек қилғонға бир қатла таъхир бўлса, шикоят ва ташниълари шоеъ ва мудом истаганларидек қилғонингға бир навбат тақсир бўлса, умрунгда қилғонларинг бари зоеъ. Паёпай олмоқ аларға ҳунар, юз дин бирига эваз хаёлидин кўнгулларига зарар.
Эмгаклариға кўп чидасанг, отинг беидрок, таклифларидин оз ёд этсанг, зотингға туҳмат ва имсок. Борлар молингни фидолари қилсанг бир қатла саҳвдин унутсанг, лақабинг бемурувват. Жафоларн муқобаласида узрхоҳлиққа жон бермасанг, хитобинг беаҳамият. Бошлариға гул сочсанг, алардин юзунгга тикан санчилур, агар ул гул сочмоғни бас қилсанг, бағрингга чўқур тикилур. Мутаоқиб ниёзларға мутавотир ноз пешалари ва паёпай ситамлариға дамодам лутфу карам кўз тутмоқ андишалари. Бечора ул мазлумким, бу зулмкешларға гирифтор ва бу ситамандешларға фармонбардор бўлғай, булар жафосин бу жафокаш жонидин сўр ва ситамлари жароҳатлари мажруҳ бағри захмидин кўр.
Қитъа:
Жафоларким, менинг жонимға етмиш даҳр халқидин,
Бири куффордин келмас асир ўлғон мусулмонға.
Не бедодиким, истарлар қилиб сўнгра ўкуш туҳмат,
Дағи юкларлар охир бу жафокаш зору ҳайронға.
Бу бедод аҳлидин гар жон бериб махлас эрур мумкин,
Қилиб жони фидо, биллаҳки, миннат қўйғамен жонға.
Танбеҳ(11)
Саховат ва ҳиммат бобида
Саховат инсоният боғининг борвар шажаридур, балки ул шажарнинг муфид самаридур. Одамийлиқ кишварининг баҳри мавжвари, балки ул мавж баҳрининг самин гавҳари. Саховатсиз киши — ёғинсиз абри баҳор ва ройиҳасиз мушки тотор. Мевасиз йиғоч ҳамону ўтун ҳамон ва ёғинсиз булут ҳамону тутун ҳамон. Сахосиз киши бирла гавҳарсиз садафнинг бир ҳукми бор. Дурсиз садаф била ўлуб қуруғон не эътибор.
Баҳил беҳиштқа кирмас агар саййиди Қураший бўлсун ва сахий тамуғи бормас, агарчи бандаи ҳабаший бўлсун. Сахий булутдур — иши хирмон, балки махзан бермак. Бахил мўрдур — даъби хўша балки дона термак. Ҳиммат аҳлиғадур саховат ихтисоси ва бу икки шариф сифат валоят хоси. Саховат одамиға бадандур ва ҳиммат анга руҳ ва ҳиммат аҳлидин оламда юз минг футуҳ. Ҳимматсиз киши эр сонида эмас, руҳсиз баданни киши тирик демас. Олий ҳиммат шоҳбозедур баланд парвоз ва беҳиммат сичқон сайёде юрутачи тоз. Шунқор маскани шоҳнинг билаги, юрутачи мақоми ўлуксанинг сассиғ бадани ва сўнгаги.
Арслон иши сайд уруб сибоъни тўйғормоқ ва сичқон варзиши дирам ўғурлаб, тугунни ахтармоқ. Соҳиби ҳикмат муфлислиқ била паст бўлмас, ҳимматсиз ганж топса, бийикларга ҳамдаст бўлмас. Чинор илги холилиғидин бийиклигига не нуқсон ва туфроққа ниҳон ганжлари била не улви шон. Ҳиммат аҳлиға агарчи бийик кавкабдур, аммо саховатға неча мартабадур, Исроф сахо эмас ва итлофни маъно аҳли сахо демас. Ҳақ молин куйдурганни девона дерлар ва ёруғ кунда шамъи кофурий ёққонни ақлдин бегона дерлар. Мубоҳот учун бермак худнамолиқ ва анинг била ўзин сахий демак беҳаёлиқ. Улки эл кўрмагунча бермас — лаимдур, сахий эмас. Тилаб берганни ҳам саҳодин йироқ бил; ибрам била бергандин бермаганни яхшироқ бил. Бирта ўтмакни икки бўлуб, ярмин бир очға берганни сахий де; ўзи емай барин муҳтожга берганни ахий де.
Танбеҳ (12).
Ҳунарларни топмоқ — едурмакдур ва айбларни ёнмоқ — кийдурмақдур. Маҳаллида берган эски чортора тўн—саховат ва бемаҳал берган зарбофт чорқаб—шақоват. Десангки, таоминг зоеъ бўлмағай — едур ва тиласангки, либосинг эскирмагай — кийдур. Сахо тарийқин мазкур бўлғон сўзла англа, аммо карам ойини ва футувват русуми ўзга англа.
Т а н бе ҳ (13).
Карам ва футувват тариқида
Карам бир жафокашнинг шиддати юкин кўтармакдур ва ани ул суубатдин ўткармакдур. Бировнинг меҳнати хори ҳамлин қабул қилмоқ ва ул тикан нўгидин гулдек очилмоқ ва ул қилғоннинг тилга келтурмамоқ ва оғизға олмамоқ ва ул кишига миннат қўймамоқ ва анинг юзига солмамоқ. Карам сифоти акрам ул—акрамин ишидур, соҳиб карам киши ҳақнинг бу навъ сифатиға мутобеъ кишидур.
Бу даврда карам сабзаси таррафуруш дўконидин ўзга ерда топилмас ва меҳр гули сипеҳри тезкўш гулшанидин ўзга ерда очилмас. Карам башар табъида ноёб ва нобуддур, бу сабабдин карам аҳли нопайдо ва номавжуддур.
Т а н б е ҳ (14).
Карам «коф»ин гўиё кимё ибтидосидин олибдурлар ва «ро» син симурғ аросидин ва «мим»ин хўблар оғзидин тутубтурлар. Бу жавҳарни олам аҳлидин тиламак қуёшни заррадин тиламакдур ва фалакни суҳодин истамак.
Т а н б е ҳ (15).
Мурувват бобида
Маъдумлукда мурувват карамнинг уруғ — қаёшидур, балки тавъамон қариндошидур. Иккаласи чун эл бевафолиғидин огаҳ бўлубтур, булардин қочиб адам мулки сафарига ҳамроҳ бўлубтур. Соҳиби карам ул нафис матоидин айрилурни салоҳ билмайдур ва соҳиби мурувват дағи ул шариф халқидин айрилмайдурким, иккаласи қайда бўлсалар тенгри паноҳида бўлсунлар, иззат ва шараф оромгоҳида.
Т а н б е ҳ (16)
Вафо бобида
Вафо ул сифатдурким, карам ва мурувват халқни онсиз кўруб итибдурлар ва ани тиламакка адам мулки сори кетибдурлар.
Жаҳон гулшани вафо гулидин зийнатсиздур ва башарият гули вафо ройиҳасидин накҳатсиз. Вафо шамъедурким, даҳр тийра хокдонин ёрутмайдур ва замон бевафолари кўнгли била улфат тутмайдур. Наргиседурки, даврон чаманиға кўз солмайдур ва кўнгуллари ғунчасида ҳиқду ҳасаддин ўзга қолмайдур. Маҳбубедур — пок хилқат, жуз пок кўнгулга унсу улфати йўқ. Матлубедур — покиза тийнат, жуз покиза фитратға майлу рағбати йўқ. Ва ул бўлғон пок кўнгулда қатъо қудурат ва кулфат йўқ. Дурредур самин инсоният тожига зевар, оламда инсоният нобуд ва гавҳаредур оташин — одамийлик бошиға афсар, олам аҳлида одамийлиқ номавжуд. Вафоға ҳаё била пайвасталиқ, андоқки, ҳаёға вафо била вобасталиқ.
Т а н б е ҳ (17).
Вафо зайлида ва ҳаё зикрида
Карам ва мурувват ота ва онадурлар, вафо ва ҳаё икки ҳамзод фарзанд. Ҳар неча ул иковга нур била сафодур, бу икавга иттисол била пайванд. Ҳар кўнгулниким, вафо маскан қилур, ҳаё ҳам қилур ва ҳар маскандаким, ул топилур, бу ҳам топилур. Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ. Ҳар кимда бу икки йўқ — имон йўқ ва ҳар кимда имон йўқ андин умид кўзин ёрутса бўлмас. Маҳбубки, бевафодур — андин жовид висоли тамаъ кутса бўлмас...
Комиллар — аҳли ҳаё ва ноқислар беҳаё.
Вафо ва ҳаё олам тийра маконидин ўтубдурлар ва ломакон оламида макон тутубтурлар. Ва ўзларин бир—бирлари била овутубтурлар ва қолғон вафосиз беҳаёлар аларни унутубтурлар.
Ҳар кимгаким, бир вафо кўргуздум, юз бевафолиғ кўрмагунча қутулмадим. Ва ҳар ким билаким бир меҳру муҳаббат ойини туздум, минг жавру мазаллат тортмағунча халос бўлмадим.
Б а й т:
Кимга қилдим бир вафоким, юз жафоси кўрмадим,
Кўргузуб юз меҳр, минг дарду балосин кўрмадим.
Давр бевафолари жавридин дод ва даҳр беҳаёлари зулмидин фиғону фарёд! То олам биносидур бу ўтға ҳеч киши менча ўртанмайдур, то бевафолиғ ибтидосидур бу ёлинға ҳеч ким мендек чурканмайдур. Замон аҳли бевафолиғидин кўксумда туганлар ва даврон хайли беҳаёлиғидин бағримда тиканлар, ҳар қайсиға рақам урай десам, Аюб сабри анга вафо этмас ва қалам сурай десам, Нуҳ16 умрида тамомға етмас. Ҳақ ё аларға раҳм ва инсоф сари тавассул бергай ва бу махрум жафокашға сабр ва таҳаммул.
Б а й т:
Ё марҳамат ул хайли ситамкорға бергил,
Ё сабру таҳаммул мени бечорага бергил.
Т а н б е ҳ (18).
Ҳилм зикрида
Ҳилм инсон вужудининг фавоқиҳлиғ боғидур, одамийлиғ оламининг жавоҳирлиғ тоғи. Ҳилмни ҳаводис дарёсида кишилик кемасининг лангари деса бўлур ва инсоният мезони тошиға нисбат қилса бўлур. Ахлоқ шахснинг оғир баҳолиғ либосидур ва ул либос жинсининг сангин дебоси. Мухолиф нафслар сарсари учурмоқдин асрағувчи ва мунофиқ, булҳаваслар ҳарзаси тундбоди совурмоқдин сақлағувчи. Ҳалойиқдин кишига мужиби таъзим ва эъзоз ва акобирдин асоғирға боиси илтифот ва имтиёз. Неча улуғ киши тамасхур ва тийбат қилса, анинг қошида бешукуҳ ва виқор. Нечаким, мусин киши ҳазл ва хиффат кўргузса, анинг қошида бешавқат ва беэътибор. Аммо даврон боғининг хас ва хошакойинлари ва елдек бесабот ва тамкинлари кўзига ҳилм аҳли оғирлиққа мансуб ва гарон жонлиқ била маъюбдурлар. Қуюндек туфроғни ҳавоға совурурлар ва сабуксорлиқ била бошларин кўкка еткурурлар. Тоғ пайкорин аёғ остиға олмоқ ойинлари ва дашт ажзосин ҳавоға совурмоқ тамкинлари.
Елдек ҳар эшикдин кирарга орлари йўқ, ўтдек оташдонлиғидин ўзга шиорлари йўқ. Ел агарчи лола тожин учурғай, аммо қиё камариға нета олға