Навоий ва Фаноий

XVIII аср охири ва XIX аср бошларида яшаб ижод этган Мирзо Сиддиқ бин Тоғаймурод Истаравшаний ҳазрат Алишер Навоийнинг содиқ мухлисларидан бири эди. У Навоий қўллаган “Фано” ва “Фаноий” тахаллусини ўзига тахаллус сифатида қўллайди.

Унинг кўплаб девонлари бизгача етиб келган. Тожикистон ФА қулёзмалар фондида 468 рақами билан унинг икки нусха (1/11) дастхат девони сақланади. Девонлардан бири ўзбек, бири форс тилида. Ўзбекча девони 70 саҳифадан иборат бўлиб, унга ғазал, мухаммас, таърих, муаммо ва марсиялар киритилган. Ўзбекистон ФА ШИ фондида 910/2, 1030, 7015/4, 1025 рақами билан шоирнинг беш нусха девони сақланади. 910/2 рақамли девон фақат форсча, бошқалари икки тилдаги шеърлардан иборат. Турли шахсий кутубхоналарда ҳам Фаноий девонларини учратиш мумкин. У ўз замонида кенг шуҳрат топтан. XIX аср охири XX аср бошларида тартиб берилган қўлёзма ва босма баёзларга ҳам асарлари киритилган.

Фаноийнинг кўпчилик ғазаллари Алишер Навоий шеърлари таъсирида битилган. У ҳазрат Навоийни тинмай мутолаа қилган, ғазалларига тахмислар боғлаган. Навоийнинг

Кўюнг борида қилмон жаннатқа гузар ҳаргиз,
Қаддинг қошида солмон тубийға назар ҳаргиз —

матлаъли ғазалига қилган муҳаммасидан икки банд келтирамиз:

Бу фасл баҳор ичра гулшанда арўси гул,
Зийнат берибон ўзни, гийсу қилибон сунбул,
Навҳангдин асар йўқтур, нечун қилайин ғулғул,
Кўнглиға фигонимдин раҳм ўлмас, эй булбул,
Гул ғунчасиға борму нолангдин асар ҳаргиз.

Олам эли зарбидин десангки асар топмай,
Кулфатни диёриға умрингда гузар топмай,
Қайғу ватани ичра бир лаҳза мақар топмай,
Пил ўлса сенинг хасминг, десангки зарар топмай,
Бир пашшаға оламда сткурма зарар ҳаргиз.

Унинг бу каби ғазалларига боғланган мухаммаслари юксак бадиий маҳорат билан ёзилган. Уларда мантиқий ва узвий боғланган бандлар вужудга келган. Фаноий баъзи мухаммаслари бандларида шоирнинг байтини эмас, баъзан ғазалнинг бир сатрини олиб, банднинг тўрт сатрини ўзидан келтиради. Масалан, Навоий ғазалида:

Пора-пора жигари дард ўтидин ўртанган,
Қатра-қатра юраги ҳажр ўтидин қон бўлған-

байтнинг биринчи сатри ўрнига шоир “Борми гулмехи алам чашми аро қоқиған” сатрини келтириб, мухаммас боғлашда ўзига хос ихтиролар ҳам қилган.

Фаноийнинг Навоий ғазалларига боғлаган мухаммаслари оригинал ташбеҳларга бойлиги, юксак бадиий маҳорат билан яратилганлигини айтиш керак. Бу ўринда Навоийнинг “Яна” радифли ғазалига боғланган мухаммасидан келтирилаётган ушбу банд характерлидир:

Чеҳрам ул ой ҳажридин заъфар мисол ўлди яка,
Ҳам бағир хунобасидин ашким ол ўлди яна,
Шукриллаҳ ҳажр заҳриға завол ўлди яна,
Бода туг соқийки, айёми висол ўлди яна,
Даст берди шодлиқ, ғам поймол ўлди яна.

Фаноий девонларидан ўрин олган рубоийлар, чистонлар ва муғаннийномаларда ҳам худди ана шундай ҳолатни кўриш мумкин. Бу жанрларда ёзилган шеърлари ҳам уйинг моҳир зуллисонайн шоир эканлигини кўрсагиб туради.

Фаноий ҳам ҳофиз, ҳам чолғучи, ҳам мусиқашунос эди. Шунинг учун ҳам рубоий шаклидаги тўртликларидан ташкил топтан бир қисм шеърларини "Муғаннийнома" деб атади ва ўз девонларига алоҳида шеър тури сифатида киритди. Бу туркумдаги тўртликлар ҳазрат Навоий соқийномаларини эслатади. Агар соқийномаларда купроқ оқийга мурожаат этилса, бу шеърларда муғаннийнинг шарафли касби улуғланади, унинг навоси дардни енгиллатувчи дори сифчтида баҳоланади.

Истаравшанлик бу шоирнинг ҳар икки тиддаги шеърларида ҳам хилма-хил бадиий воситалардан, маънавий ва лафзий санъатлардан усталик билан фойдаланилган. У айрнм шеърларини ширу-шакар усуслида яратади. Бу муламмаъларидан бирини қуйида келтирамиз:

То ниқоб аз рўй он хуршед сиймо бар кушод,
Гўйиё кетди булут, оламдин рафъ ўлди савод.
Нест холи дил зи тири нозуки мижгони ў,
Ул камонабрў, хадаф дурр, лек анга қурбон мурод.
Ҳамчу нохун қат хохад шуд рақибамро сараш,
Не учунким захм эдар кўксум аро ул бадсавод.
Чун тавофи Каъбаи кўяш агар дори хавас,
Рокиб ул ҳиммат самандин хуни дилдур санга зод.
Умрҳо дар зери ёди ҳажри ғам гаштам Фано,
Ул ситамгар васли бирла қилмади бир лаҳза шод.

Ўз ижодиётида Навоий шеъриятидан катта баҳра олган Фаноий даврининг истеъдодли шоирларидан бири бўлиб, адабиёт тараққиётида муҳим ижобий из қолдирди...

Эргашали Шодиев