“Ўғузнома” достони туркий халқларнинг китобий эпосларидан биридир. Туркий халқлар тарихида иккита китобий достон бўлиб, “Дада қўрқут китоби” ва “Ўғузнома”дир.
Достон эски уйғур-турк ёзувида битилган, асл матни Париж миллий кутубхонасида сақланади.
Достонга уруғчилик жамиятидаги миф ва афсоналар асос бўлган. Тузилиш жиҳатидан “Ўғузнома” Кул тигин ёдгорлигига ўхшаш. Достондаги мифологик қатлам, ўғузнинг аниқ бир географик муҳитдаги фаолияти шундан далолат беради. “Ўғузнома”нинг бошланмасида ҳам шундай хусусият мавжуд бўлиб, уруғларнинг пайдо бўлишига оид афсоналар билан туркий уруғлардан Ашин уруғининг пайдо бўлишига оид афсона ўртасидаги уйғунлик, қадимги турк давридаги култлар – дарахт, бўри, осмон култларининг қадимги туркий ёдномаларда ва “Ўғузнома”да умумийлиги ҳам мазкур достоннинг тараққиёт йўлини белгилайди.
“Ўғузнома” икки қисмдан иборат. Биринчи қисм мифологик қатлам бўлиб, бунга Ўғузнинг ғайритабиий туғилиши ва ғайритабиий улғайиши, ёвуз шунқорга қарши курашиши ва уни ўлдириши лавҳалари киради. Иккинчи қисми эса тарихий достонларга хос воқеалардан иборат. Бу қисмга Ўғузнинг уйланиши, фарзандларининг туғулиши, жанг лавҳалари ва турли мамлакатларни босиб олиши, ўғилларига ўз қўл остидаги юртларни бўлиб бериши лавҳалари киради.
Илмий адабиёт:
А.М. Шербак. Огуз-наме. Мухаббат-наме. Л.: 1959.
Н. Раҳмонов. “Ўғузнома” (ёки хоқон ҳақида достон). “Шарқ Юлдузи” журн. 1987,