Ўрхун–Енасой обидалари 5-7 асрларда қадимги турк тилидаги ва ёзувидаги тарихий ёдгорлик сифатида қадрли. Мўғулистондаги Ўрхун ва Жанубий Сибирдаги Энасой дарёлари соҳилларида топилгани учун ҳам шундай номланган. Мўғулистондан Шимолий дэнгизларгача, Уралдан Сахалинга қадар давом этган ҳудудда шу ёзувдаги ёдномалар учрайди. Шимолий Кавказда 15 асрда ҳам Ўрхун ёзувидан фойдаланилган. Ўзбекистон ҳудудида (Фарғона, Сурхондарё в.б. жойлар) дан 20 дан ортиқ туркий–рун ёзуви ёдгорликлари топилган.
Йирик Ўрхун битиклари Култигин, Билга хоқон, Тўнюқуқ ва бошқа бу ёзувдаги ёдномалар (мас. Ирқ битиги) адабий манба сифатида қаҳрамонлик қисса ва достонларига мазмунан яқин келади. Култигин битиктоши 732 й. Турк хоқонлиги(551–745)нинг лашкарбошиси шарафига ўрнатилган. Битиктош икки қисмдан: Кичик ва Улуғ битикдан (муаллифи Йўллиг тигин) иборат. Ватан манфаати йўлида хизмат қилиш, мамлакатнинг мустаҳкам, осойишта бўлиши учун кураш битикошларда бош мақсад экани айтилади.Асарда Табғач, Тибет, Суғд, Тургаш, Қирғиз каби жой номлари тилга олинган. Энасой битиклари марсия ва мадҳия жанрларининг қадимги турк адабиётидаги илдизлари ҳақида тасаввур беради.
Битиктошлар 19 аср охирларида топилиб, У.Томсен томонидан ўқилган ва илмий муомалага киритилган. Баъзи ёдгорликлар дешифровка қилинган эмас. АҚШ, Полша, Вэнгрия, Финляндия ва Туркияда ҳам ўрганилган. Россияда В.Радлов, С.Малов, И.Стеблева ишлари маълум. Ўзбекистонда Фитрат, А.Қаюмов, Н.Раҳмонов в.б. асардан намуналар ва тадқиқот ишларини чоп қилдирган.
Нашр қилинган манбалар:
Энг эски турк адабиёти намуналари (Тузувчи проф.Фитрат). — Т.: 1927;
Енисейская писменност тюрков. –М,Л.: 1952;
Қадимги ҳикматлар. — Т.: 1987.
Илмий адабиёт:
Малов С.Е. Памятники древнетюркской писменности. –М.: 1951;
И.В.Стеблева. Поезия тюрков У1–У111 вв. —М.:1964;
И.В.Стеблева. Поетика древнетюркской литератури и эе трансформатсия в раннеклассический период. — М.: 1976;
А. Қаюмов. Қадимият обидалари. — Т.: 1971.
Н.Раҳмонов. Инсон руҳининг садоси. — Т.: 1986;
Н.Раҳмонов. Кўҳна битигтошлар. — Т.: 1990:
Н.Раҳмонов. Турк хоқонлиги. — Т.: 1993.