Амал билан қўлга киради қадр
Қуръон «қимматингиз тақводадир» дер
Фурсатда баробар аёл билан эр
Сураси Қуръонда муслима аёл
Хадича, Фотима, Ойша Сумайя
Нусайба, Робия, неча валийя
Бокира Марям ҳам шонли Осиё
Илм ва ирфонда муслима аёл
Инсон бир бутундир, аёл ёриси
Удир оиланинг она ариси
Аёлу эркакнинг ҳар бир ютуғи
Қаттиқ имтиҳонда муслима аёл
Оила таълими аёлсиз бўлмас
Аёл ўрни асло эркакла тўлмас
Эркак аёлини сурувга солмас
Уйида чўпондир, муслима аёл
Меъросни оз олар, фойдали чиқар
Ўранур, виқорла олдинга боқар
Аёл очилса гар, кўп жонни ёқар
Севги-шафқат унда муслима аёл
Яратувчи икки жинсга ҳам хослик
Берди - бутунланди тенгсиз гўзаллик
Бузилмасин Раббим, бу нозик тенглик
Ўзинг уйғоқ бўлгин, муслима аёл.
Итоатнинг номи Исломда амал
Динимизда будир иккинчи тамал
Қул учун ибодат энг юксак аъмол
Амал ва имонда муслима аёл
Аёлга ишлагил, ҳур бўл, дедилар.
Ҳаққинг олмоқликка бир йўл дедилар
Очилсин вужудинг, бош-қўл дедилар
Бунда тақво қилар, муслима аёл
Бизнинг аёлимиз амалда доим
Ҳақ учун халқига хизматда қоим
Ачёрга қарши терс, ёрга мулойим
Ўрнакдир жаҳонга муслима аёл.
Қаҳрамон Хайриддин «Исломда Аёл ва оила» 485-487-бетлар