Муаззамхон (1833-1917)

Муаззамхон Мирсаид қизи (1833, Хўжанд — 1917, Жиззах) — шоира. Муаззамхон ўзбек ва форс мумтоз адабиёти намояндаларининг ижоди билан чуқур танишган, аруз вазнини мукаммал ўзлаштирган ва ҳар иккала тилда ҳам ижод қилган. Муаззамхоннинг 1000 мисрадан ортиқроқ девон тартибида тузилган ғазаллари ва синглиси Муаттархон баёзига кирган шеърлари мавжуд. Унинг ғазаллари услубнинг равонлиги, фикрнинг равшанлиги, ифоданинг аниклиги билан ажралиб туради. Шеърларида давр, фалакдан норозилик садолари акс этган («Фалакнинг жавридиндур кўнглима озор ҳар соат...»). Аммо Муаззамхон «кўзидан хуноба оқиб, ҳижрон ҳар тарафдан қилич тортиб» келаётган дамларда ҳам «матонатли» бўлишга, «сабр-таҳаммул» билан яшашга даъват қилган.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Эй сабо, арзимни айт оҳиста ул дилдорға,
Ҳеч раҳми келмади йўлида ётган зорға.

Илтимос этгил ғубори мақдамидин заррае,
Хоки пойи дору бўлғай бу тани беморға.

Шиддати заъфим била раглар сўнгакка чирмашиб,
Ҳув савдосин чекар монанд ўлиб сеторға,

Қон ёшимдин кўрки домоним қизарди лоладек,
Аҳли диллар кўриб они ўхшатур гулзорға.

Маърифатни мевасин ёширгали дил боғига,
Ўткурибман кўп тикан монанд этиб симхорға.

Бул риёлик тасбиҳимни гулхан ичра кул қилиб,
Ҳам мусаллони гаров қўймас буту зуннорға.

Амри маъруфимни муикирдин агар қилсам баён,
Куфр айди деб йиғилиб тортадурлар дорға.

Ғам шамоли кўнглум авроқин паришон айлади,
Бор умидим, элтибон кўрсатса деб дилдорға.

Ҳар кишини дўст деб сиррингни изҳор айлама,
Таъна тошидин алам етгай дили афгорға.

Кўнглими бўстони ичра ҳеч гул очилмади,
Қон ютубон ғунчалар ўрнини берди хорға.

Вир ғариби пуралам ғам ноласини назм этиб,
Таҳрир этмиш, ҳеч ким олмас сотсалар бозорға.

Шумлиғингдин, эй Муаззам, тортасан ранжу алам,
Ҳеч дору нафъ қилмас сан каби беморға.

* * *

Эй фалак, мунча жафони манга эҳсон айладинг,
Ҳам хирад уйини буздинг, бесаранжом айладинг.

Кавкаби иқболими идбора табдил айлабон,
Толеимни наҳс этиб, эл ичра бадном айладинг.

Хуш баланд парвоз эди руҳим қуши афсуским,
Фитна айлаб золи дунё макрига ром айладинг.

Барчага жабр айласанг ҳам гоҳ-гоҳ таскин бериб,
Бир ғариба бошига кулфатни модом айладинг.

Тоқати тамкин таҳаммул уйини ғорат қилиб,
Телбалардек сўзлатиб бесабру сомон айладинг,

Ҳар неча жаҳд айладим кирсам саодат йўлига,
Йўл юрарда ҳар қадамда ҳирсни дом айладинг,

Барчани жоми муродини бериб ман хастага —
Қисматим синган сополдек бир қуруқ жом айладинг,

Ҳар жафо келса, Муаззам, холиқингни ҳукмидур,
Шиква айлаб бу фалакни мунча бадном айладинг?!

* * *

Фалакнинг жабридиндур кўнглима озор ҳар соат,
Жароҳатлик кўнгилга санчилур кўп хор ҳар соат.

Жамолинг орзусида қизил гул олдига борсам,
Тегар ҳар хордин кўнглимга юз озор хар соат.

Фироқингда бўлибман телбае, ўзимни билмайман,
Чекарман нолаю фарёд мажнунвор ҳар соат.

Қаю махлуқ қадам қўйса мани байтулхазонимга,
Қилурман олдида васлингни ҳам такрор ҳар соат.

Кўзимдин уйқуни ихрож қилди номи ҳижронинг,
Анинг чун мен дамодам йиғларам хунбор ҳар соат.

Фалак соқиси сунди жоми ғам, ичдим йиқилдим ман
Ғамим туғёнидин қайнаб чиқар зангор ҳар соат.

Табиблар айди: ҳижрон дардини доруси ўлмакдур,
Анинг-чун мен бўлибман ҳажр ила бемор ҳар соат.

Фалак мўмин бошиға ҳеч ғариблик солмасин асло,
Ғарибликда Муаззам тортадур озор ҳар соат.

* * *

Ман бўлибман дўстлар ҳижронида
Дилфигору, дилфигору, дилфигор.

Бистари фурқат аро ётубдуман
Бемадору, бемадору, бемадор.

Гар ўлиб кетсам бу ҳижрон чўлида
Интизору, интизору, интизор.

Турбатимдин қон ютиб лола унар
Ҳар баҳору, ҳар баҳору, ҳар баҳор.

Ииғлаюрман бош уриб даргоҳингга
Ҳар наҳору, ҳар наҳору, ҳар наҳор.

Дўст васлини тилаб қилдим тавоф
Ҳар мазору, ҳар мазору, ҳар мазор.

Ман қилурман дўстдин келса хабар
Жон нисору, жон нисору, жон нисор.

Зарра янглиғ доимо титрар дилим
Беқарору, беқарору, беқарор.

Ётадурмен байтулэҳзоним аро
Хору зору, хору зору, хору зор.

Ўлганимдин сўнг дуода ёд этинг
Дўсту ёру, дўсту ёру, дўсту ёр.

Қолмади фарзандларимдин ҳеч нишон
Ашкбору, ашкбору, ашкбор.

Бу Муаззам хастадилни раҳмат эт
Кирдикоро, кирдикоро, кирдикор.

* * *

Барча аъзошоҳисан, бўлма жафокор, эй кўнгул,
Сан жафо қилсанг раият топқай озор, эй кўнгул.

Тавсани фикрат миниб ҳар ёна чопсанг секратиб,
Юрмаким, йўлда бўлур кўп деви маккор, эй кўнгул.

Ақл вазирингдурки, қилсанг маслаҳат ҳар корига,
Бўладур бемаслаҳат иш анча душвор, эй кўнгул.

Бу вазиринг ҳар қаён йўл бошласа ҳамроҳ бўл,
Ҳар сўз айтса қилмағин сўзига инкор, эй кўнгул.

Мардумаклар фитнаи ғаммозликдур ишлари, —
Тил надимин қилмагил онлар билан ёр, эй кўнгул.

Санки шоҳсан тил била кўз сўзига тутма қулоқ,
Тил эрур исми ва лекин заҳрлик мор, эй кўнгул.

Ақл айтур, ҳар қаю маслухга кўнма туъма деб,
Мисли оқил қил қаноат, ема мурдор, эй кўнгул.

Барча аъзодур раият юрса исён йўлига,
Таъзир айлаб яхшй йўлдин қил хабардор, эй кўнгул

Барча аъзо шоҳисан, ўлтир адолат тахтига,
Бўлмагайсан ҳашр аро шармандаи зор, эй кўнгул.

Қалби мўминники байтулло демиш, қил эҳтиёт,
Бу Муаззам қалбидин ҳам бўл хабардор, эй кўнгул.


ТОПИШМОҚЛАР

* * *

Бу на луъбатдур, де менга зуфунун,
Бўйни эгри, қомати эрмиш забун.
Моҳвашлар лаълин ўпган чоғида
Нола айлар хоҳи кундуз, хоҳи тун.
(чанқовуз)

* * *

Чиқмиши сўи само,
Емиши боди сабо.
Риштаи жонини мазбуд
Ушласанг бергай садо.
(варрак)