Аҳмадий (XV аср)

Аҳмадий XV аср ўзбек шоирларидан бўлиб, унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақидаги маълумотга ҳозирча эга эмасмиз. Шоир Аҳмадийнинг «Созлар мунозараси» деб атаганимиз биргина асарини биламиз, холос. Бу асарнинг XVI аср бошларида кўчирилган ягона бир нусхаси Британия музейида сақланади. Тўпламга киритилган парчалар ўша нусханинг фотокопиясидан олинди.


«СОЗЛАР МУНОЗАРАСИ»ДАН

Сўз ибтидоси

Бир кеча ғам бирла хиромон эдим,
Меҳнати даврон била шодон эдим.

Кулбаи иҳзон ичида хору зор,
Ўлтурубон дийдаи жон интизор.

Мунисим ул ёр хаёлию бас,
Ул эди фарёдима фарёдрас.

Нуқл ғаму бода юрак қонидин,
Уд хижил нолишим афғонидин.

Ҳар дам оқиб кўз ёшидин сели хун,
Жонда алам, бошта ҳавои жунун.

Чиқти фиғон ул дили ғамноктин,
Утти бу нуҳ пардаи афлоктин.

Ақл ҳувайдо бўлуб айлади бок,
Пираҳани сабр яқосини чок.

Энтикибон ташқари чиқтим равон,
Тун ярими ўтуб эди ул замон.

Халқи жаҳон барчаси ором эди,
Тийрау торик ажаб шом эди.

Юлдузу ой кўкта падидор йўқ,
Тундин уза партави анвор йўқ.

Кўрди ҳирад, қолди бу ҳолатта лол,
Борди замириндин ўшал қийлу қол.

Келдим ўшал ҳолда жондин батанг,
Чиғди харобатта ғавғойи жанг.

Тингладим ул ҳолни ҳайрат туни,
Етти фалак бомида ғавғо уни.

Дедим: э ёраб, бу не овоз эрур?
Ҳар нафаси ўзга сазовор эрур.

Бўлдум ўшал лаҳза баяк ногаҳон,
Сўйи харобот ошуқуб равон —

Еттим эса, пири харобот маст,
Жому қадаҳни қўюб ул дам зидаст,

Қолибидан руҳ бориб эрди пок,
Етиб ўлуклар киби баррўйи хок.

Мажлисида ҳозир эди жамъи соз,
Ҳар бири бир пардада гўёйи роз.

Ҳар бири ўзини ситойиш қилиб,
Савту амал нақшу намойиш қилиб,

Барчаси бир-бирни қилиб имтиҳон,
Ўртада баҳс эрдию жангу фиғон.


Мабҳас ибтидоси. Аввал танбура сўзи.

Танбураи ғамзагари фитна жўй,
Мажмаи ул созға келтурди рўй.

Деди:— Бу не фитнау ғавғо эрур,
Бошингиза беҳуда савдо эрур?

Арбдау жанг недур аз газоф?
Парда била сўзлали, токай бу лоф?

Пардае мендек тузук оҳанг не?
Нолаи зорим эритур сангни.

Пардада ул мурғи сухансоз мен,
Фитна эшикин қилойин боз мен.

Барчаға айтай зитариқи савоб,
Жумла мақомотта бир-бир жавоб.


Уд ўзин таъриф қилиб, танбурани таъриз қилғони

Уд эшитиб куйди анинг сўзидин,
Ўртанибон бошлади сўз ўзидин.

Дедики:—Мен барчангиза шоҳмен,
Жумла мақомоттин огоҳмен.

Нолаларим уд бикин сўзнок,
Қайси қилур мен киби оҳанги пок?

Соз ичида барчадин отим улуқ,
Васф ичида барча сифотим улуқ.

Бўлди халойиқ ора машҳур отим,
Лойиқ эрур шоҳға хосиятим.

Танбураи бе хиради носавоб,
Қайси ҳунар бирла манго дер жавоб?


Танбура таъриз била жавоб айтқони

Танбура ул сўзни эшитиб, равон,—
Деди:—Ҳало хожаи ишкам калон

Қўйғин ўшал даъвийи бероҳни,
Мот қилай сен киби юз шоҳни.

Куйма бу сўзга чу билурсен билик,
Бос юракинг, қорнингға қўйқин илик.

Барча мақомотларингдин қолиб,
Ҳомила хотун киби қорнинг солиб,

Эгри бўлуб бўйингу бошинг сенинг,
Қолмади беҳуда талошинг сенинг!


Чанг ўзин таъриф қилиб, танбурани таъриз қилғони

Чанг орадин бўйнин узотиб равон,
Тузди ўшал лаҳза туман минг фиғон.

Деди:— Билинг, барчанинг устодимен,
Айшу тарабнинг тақи бунёдимен.

Шаъбада таркибу амал, нақшу савт —
Қилмадим ул жумлани бир лаҳза фавт.

Ғамзаларим барчадин афзун эрур,
Лайли менинг ғамзама мажнун эрур.

Халқнинг эгнида мақомим мудом
Мен киби йўқ тўтийи ширин калом.

Дойим эрур шоҳ билан суҳбатим,
Аҳли табиат биладур улфатим.

Танбурадек юзни қилай поймол,
Айлади ўғлонлар ани дастмол.


Қўбуз ўзини таъриф қилиб, танбурани таъриз қилғони.

Ўртада келди қўбузи беқарор,
Деди:— менингтек қани бир пири кор?

Ишқ гулистонида мен андалиб,
Нолаи зоримға муҳибтур ҳабиб.

Мен киби йўқ мурғи сухансози ишқ,
Жумла мақом ичра. деган рози ишқ.

Мамлакати ҳуснда шаҳзодалар,
Машғалаи даҳрдин озодалар.

Барча мусоҳиб манга шому саҳар,
Йўқ зурафо аҳлина мендин гузар.

Жумла йигит яхшисидур чокарим.
Хожа Сафаршоҳ камин навкарим.

Танбурадек жумрийи бозорини,
Синдурайин нархи харидорини.


Танбура таъриз била жавоб айғони.

Танбура деди:— Қўбузе беҳаё,
Очмағин оғзимни, баройи худо.

Ким санга тегмас дегасен моуман,
Юзунга чоруқ киби тортиб созан.

Модари бичканмусен эй беадаб,
Неча йигитларни қилурсен талаб?

Тахтаи тобут киби қоматинг,
Сур эшагинг илгари, қолсун отинг.

Яхши билурмен шарафингни сенинг,
Керди Сафаршоҳ дафингни сенинг.


Ётуғон ўзин таъриф қилиб, танбурани таъриз қилғони

Келди такаллумда ётиб ётуғон,
Деди:—Менингдек қани бир турфа жон?

Пояи қадрим баридиндур узун,
Мен киби йўқ дунёда соҳиб фунун.

Ҳар няфаси шяъбада ангезмен,
Мажлиси султонда шакаррезмен.

Дарду алам баҳрида мен ғарқи ишқ,
Шуъла вужудумдин урур барқи ишқ.

Халқи жаҳон маскан учун хок эрур,
Ёттим эса, ер уза небок эрур.

Танбуранинг ботила парвардасин,
Йиртайин ул боштин-аёқ пардасин.

Саҳл баҳо бирла соторлар они,
Яхши-яман барча урарлар они.


Рубоб ўзин таъриф қилиб, танбурани таъриз қилғони

Хирқасидин бош чиқариб рубоб —
Деди:—Манам фақр ила олижаноб,

Гарчи шариатта чу бегонамен,
Аҳли тариқат била ҳамхонамен.

Балки ҳақиқат[дин] аюрмен хабар,
Аҳли дили топсаму соҳиб назар.

Хуш ичарам фақр элидин жоми заҳр,
Йўқ манга парвойи салотини даҳр.

Барчадин озодамену мунфарид,
Жумла фунун бобида мен мустаид.

Бўлмади ҳаргиз фуқаро ҳамдами,
Танбуранинг нокасу ноодами.

Боштин-аёқ қомати талбис эрур,
Балки ўзи модари иблис эрур.


Кунгура ўзини таъриф, танбурани таъриз қилғони

Бўсағадин кунгура қўпти равон,
Деди:—Манам фитнаи охирзамон

Соз ичида фитнаи айёрамен,
Жумладин озодау якторамен.

Ҳар нечаким ноқису худроямен;
Танбуратеклар била ҳампоямен.

Танбура кўп сўзламасун азгазоф
Ҳаддидин ортуқ анга тегмас бу лоф.


Танбура таъриз била жавоб айғони

Танбура деди:—Ҳало эй кунгура,
Онча осай мен сениким ингура.

Бошинг-аёғинг сенинг икки каду,
Сен киби расво манга бўлғай аду.

Сен фалакини қилойин нопадид.
Жумлаи шайхингни қилибмен мурид.

Барчасини таъна билан ўлдуруб
Санга етиштим борини куйдуруб.


Китоб хотимаси

Оқибат алқисса ўшал жамъи соз,
Деди. — Яминдин қилали иҳтироз.

Барчаси ғайрат ўти бирла куюб,
Баҳсу мақоматга жондин тўюб.

Ушбу муҳол узра фиғон туздилар,
Мусиқининг мажлисини буздилар.

Чиқди баяк-ногаҳ, ародин фиғон,
Пири харобот уёнди, равон—

Дедики:—Ҳай-ҳай! Бу не дур моуман,
Келди магар муҳтасиби хум шикан?!

Онинг учунму қиладурсиз фиғон?
Борди менинг заҳраму кўчти жаҳон.

Барча қулоғин тутубон зор-зор —
Дедилар:—Эй сарваримиз пирикор,

Давлату нусрат била бўлғил зиёд,
Танбуранинг дастидин, эй пир дод!

Ушбу кеча танбура боғлаб хаёл,
Барчамиза берди басе инфиол.

Танбуратекнинг сўзи, устодкор
Бизга ўлумдур дағи бас нангу ор.

Танбура ҳам ҳозир.эди, ул замон —
Еттию филҳол юкунди, равон —

Деди:—Аё муршидимиз пирироҳ,
Бир мени бечорада йўқтур гуноҳ.

Ушбу жамоат бари ковокбиз,
Маъниси йўқ ботилу бебокбиз.

Барча бўлуб мени қилурға изо,
Кўрки нечук топтилар охир жазо.

Пир билиб кайфияти ҳолни
Деди:—Қўюнг беҳуда афъолни!

Пир деди танбураға:— Гўшт тут,
Ҳар бирига бошқа бирор қўш тут.

Кўнглини ол барчанинг эй фитнагар,
Чунки санга йўқтур алардин гузар!

Танбура ҳам чуст қўпуб ул замон
Тутти қулоғин, деди:—Хурду калон.

Афв қилинг ҳар неча бероҳмен.
Барчангиза чокари даргоҳмен.

Оқибатикор ўшал жамъи соз,
Қилдилар оҳанги ярашмоқни соз.

Келди сафо лашкарию тузди саф,
Қилди адолат черикин бартараф

Субҳи саҳар ошти сабо елини,
Сурди Хўтан хони ҳабаш элини.