01:51 / 19.02.2014 · Кутубхона
Омон Матжон (1943)

Истеъдодли ўзбек шоирларидан бири Омон Матжон 1943 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатиб, Самарқанд Давлат дорилфунунида таҳсил олади. Шўро армиясида хизмат этади. 1969—1980 йиллар мобайнида у Гафур Ғулом помли Адабиёт ва санъат нашриётида бўлим бошлиғи бўлиб хизмат этади. Сўнгра “Ёшлик” ойномасида бош муҳаррир бўлиб ишлайди. Ҳозирги кунда у Ресиублика Президенти девонида масъул вазифани адо этиб келмоқда.
Омон Матжон 60-йиллардан бошлаб матбуотда ўз шеърлари билан кўрина бошлайди. Кейинчалик шоирнинг энг яхши шеърлари унинг «Очиқ деразалар» (1970) «Карвон қўнгироғи» (1973), «Ёнаётган дарахт» (1977) «Ярадор чақмоқ» (1979), «Ҳаққуш қичқириғи» (1979) «Сени яхши кўраман» 1983), «Гаплашадиган вақтлар» (1986) каби тўпламлардан муносиб ўрин олди. Хусусан «Сени яхши кўраман» тўпламига айрим муҳаббат ҳақидаги шеърлари қаторида аввалги санаб ўтилган мажмуаларидаги энг яхши асарлари сайлаб олинган. Шунга кўра мазкур шеърий тўпламни шоирнинг кичик «Танланган асарлари» деса ҳам бўлади. Тўпламлардаги «Аму», «Ойбек», «Шуълалардан ҳайратланиш», «Она деган сўз», «Турналар», «Мезон», «Чорлов», «Ўн учинчи эшик» «Умримиз ҳақида» каби шеърлари ҳозирги ўзбек поезияси хазинасидан муносиб ўрин эгаллайди. Бинобарин, шоир шеърияти инсон қалбининг турфа кечинмалари ва жилоларини ранг-баранг ташбеҳларда, жозибали образларда ифодалайди.

Омон Матжон ижодида унинг «Чўлдагилар» номли достон-хроникаси, айниқса, «Гаплашадиган вақтлар» номли шеърий қиссаси алоҳида ўрин эгаллайди. Унда шоир қайд этганидек, асарнинг янгича шакли, оҳанги китобхон эътиборини тортади. Қолаверса, қиссада юксак инсоний эътиқод, маънавият ва қадриятлар ҳақида жонли баҳслар давом этади. Хусусан, ҳар қандай қирғин урушлар, зулмнинг ҳар қандай кўриниши лаънатланади. Яна муҳими, унда муҳаббат тасвири асарга, характерларга янгича руҳ, яигича файз бағишлайди. Шуларнинг ҳаммаси шоир камолатига хизмат этади, китобхон билан муносабатини янада мустаҳкамлайди.

Омон Матжон таржимон сифатида қардош ва чет эллар адабиётларидан кўплаб асарларни ўз она тилига маҳорат билан ағдара олган. Хусусан, Ф.Шиллер, Ш.Боддер каби жаҳон классикларидан қилган таржималари эътиборга лойиқдир. У адабиёт олдидаги ана шундай самарали ҳиссаси учун Ёшлар мукофоти, Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти совриндори бўлган.

Ҳа, халқ шоири (1993) айтгандай:
«... бошқа жуда муҳим гап ҳам айтилмоқчидай, жуда муҳим, жуда янги... гаплашадиган» вақтлар келишига яна бир бор ишонса бўлади.