Китоб ҳақида

Муҳтарам китобхон! Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг жаҳонга машҳур Қомусий асари «Бобурнома»ни ҳозирги ўзбек адабий тилида ўқийсиз. «Бобурнома» -ўзбек мумтоз адабиётининг нодир ёдномасидир. Жаҳон шарқшунослари Бобурнинг китобига шунчалик қизиқадиларки, асар инглиз тилига ўн маротаба таржима қилинган. «Бобурнома» - биринчи навбатда шоҳаншоҳ Бобур, падар Бобур, лашкарбоши Бобур, самимий Бобур, саховатли Бобур, хақгўй Бобурнинг умрий таржимаи ҳолидир. Дунё олимлари Бобурни жаҳоннинг йирик императорларига қиёслаб, якдиллик билан унинг дилбар шахслигини таъкидлашади. «Бобурнома»ни ўқисангиз, Бобур ҳақидаги ҳақиқий кўп серияли кино кўргандай ҳузур қиласиз. Муҳими, Бобур шахсига сизда ҳавас уйғонади.

Муаллифлар
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир
Чўлпон
Маърифатпарвар, шоир, ёзувчи
Тоҳир Малик
Таниқли ўзбек ёзувчиси.