Эркин Малик
(1941)
Ёзувчи
Таржимаи хол

1941 йил 10 августда Тошкент вилоятининг Янги йўл туманида таваллуд топган. 1964 йили Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг кутубхонашунослик факултетини тамомлаб, ҳозирги «Тонг юлдузи» болалар газетасида адабий ходим бўлиб иш бошлаган. Кейинчалик «Ёш куч», «Туркистон», «Саодат», «Ёш куч», «Ғунча» газета ва журналларида, шунингдек Ўзбекистон радиоси болалар ва ўсмирлар муҳарририятида ишлаган. Айни пайтда «Шарқ» нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси Бош таҳририятида болалар адабиёти бўлим мудири лавозимида фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист. Болалар ёзувчилари учун таъсис этилган Ғафур Ғулом мукофоти лауреати. 1986 йилдан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. "Қирқ икки оғайни" - 1972 йил, "Улар менинг дўстларим" - 1982 йил, "Ўқилмаган саҳифалар" - 1984 йил, "7«А»да қайта қуриш" -1990 йил, "Субҳидам ҳикоялари" - 2002 йил, "Чампо отли илон" - 2010 йил, "Шайтонваччанинг найранглари" 1 - 2 китоб - 2008 - 2009 йил

Муаллифлар
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир
Тоҳир Малик
Таниқли ўзбек ёзувчиси.