«Навоий»
Муаллиф: Ойбек
Китоб ҳақида

«Навоий» романи ўзбек ва рус тилларида бир неча марта нашр этилган асар. Навоийдан кейинги давр унинг асарларига қизиқишни оширса оширдики, асло камайтирмади. Ойбек асарда Навоий сиймосини яратади. Бундан беш аср олдин яшаб ўтган улуғ шоирни аниқ ва яққол тасаввур этиш буюк ёзувчигагина хос. Ойбек романда буюк шоир образини яратишда Навоийнинг туркий тил ва адабиётга бўлган муносабати тасвиридан ҳам ўринли фойдаланган. Асарда Навоий образига хос хусусиятлар софдиллик, қатъият ва олижаноблик каби фазилатларда намоён бўлади. Дарҳақиқат, «Навоий» романи ўзининг бадиий-эстетик қиммати, мазмун-моҳияти, бадиий-тасвирий воситаларга лиммо-лимлиги, воқеаларнинг изчиллиги, тарихий ҳақиқатнинг кўзгуси бўла олганлиги, қаҳрамонларнинг бир-бири билан, яъни тўқима ва тарихий образларнинг уйғунлашганлиги билан ҳам юксак таҳсин ва эътирофларга лойиқ асардир. Шу боис ҳам бу асар мана неча йилларки, ўз қадр-қимматини йўқотган эмас, йўқотмайди ҳам. Чунки чинакам бадиий санъат асари ҳ

эч қачон ўлмайди. Бундай асарларни халқ унутмайди. Ойбекнинг ўзбек мумтоз адабиётида ёрқин сиймо, улуғ мутафаккир саналган Навоий образини гўзал тасвирлаб бера олган бу романи мангу яшайверади.

Муаллифлар
Чўлпон
Маърифатпарвар, шоир, ёзувчи
Абдулла Қодирий
Янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси