Англиялик опа-сингиллар Исломни қабул қилишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Aнглиялик  опа-сингиллар Никки ва Эмининг Исломни қабул қилишларига машҳур  футболчи,  "Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ сабабчи бўлди. Британиялик машҳур ҳужумчи  Муҳаммад Салоҳ уларнинг севимли футболчиси.

Асли мисрлик бўлган бу футболчи фаол мусулмонлардан саналади.

Никки ва Эми Ислом динига қизиқишларининг сабабини изоҳлаб: "Бизда Европа мусулмонларининг ҳаёти, шунингдек, Муҳаммад Салоҳнинг камтарлиги катта таассурот қолдирди", дейди. Опа-сингиллар Ислом динини дарров қабул қилишмади,  бу динни узоқ ўрганишди. Улар таътил даврида тез-тез Мисрга боришди ва у ерда илк бор Ислом дини ҳақида  эшитишди. Қизиқишлари ортиб,  бу динни ўргана бошлашди. Уларни Европада яшовчи мусулмонлар, шунингдек, севимли жамоаси “Ливерпул”да  ўйнайдиган футболчи Муҳаммад Салоҳнинг ҳаёти ва қилаётган ишлари жуда қизиқтирарди ва бу нарса уларнинг Исломни қабул қилишларида муҳим роль ўйнади.

Миср давлатига қилган охирги сафар опа-сингиллар ҳаётида жуда муҳим ўрин эгаллади. Улар шу сафар давомида Исломни қабул қилишди.

Манба: islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг 31 январь куни Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Ўш Драма театрида 1 февраль ndash Бутунжаҳон ҳижоб куниrdquoга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давоми...

12:00 / 01 февраль 1268
Ҳар бир мусулмон учун энг муқаддас китоб шубҳасиз, Қуръони каримдир. Ушбу илоҳий кўрсатма том маънода олтинrdquoдир. Абу Даби шаҳрида истиқомат қилувчи ҳинд банк давоми...

16:24 / 04.12.2020 647
Англиянинг Манчестер шаҳрида жойлашган мусулмон қизлар учун мўлжалланган, диний ва дунёвий таълим берувчи Manchester Islamic High school for girls лицейининг ўқувчилари ва давоми...

14:27 / 05.06.2020 1133
Зикр қилмаган қалблар ўлади. Дуо ва зикр билан эса, қалблар тирилади, балолар даф бўлади, ғамташвишлар арийди, мусибатлар енгиллашади.Muslimaat uz сайтининг МДҲ давоми...

08:47 / 22.11.2020 614