Муслима ўқувчи “Дунёнинг энг иқтидорли мактаб ўқувчиси” деб тан олинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жон Хопкинс номидаги Aмерика иқтидорли ёшлар маркази нигериялик Фарида Ойололуга “Дунёнинг энг иқтидорли ўқувчиси” номини берди. Нигериянинг Лагос шаҳрида истиқомат қилувчи Фарида Гринспрингс мактаби ўқувчиси, у иқтидорли ва истиқболли болалар ва ўсмирларни топиш учун дунёнинг турли таълим муассасаларига юборадиган ташкилот синовидан аъло даражада ўтди.

Фарида Ойололу муваффақиятларининг асосий сабабчиси устозлари эканини таъкидлаб: «Aгар менинг илм олишимда ўқитувчиларим меҳнати бўлмаганида, мен қисқа вақт ичида ҳеч қачон яхши натижаларга эришмаган бўлардим. Улар менга фикрлашни ва математикага бўлган қизиқишларимни ривожлантиришга ёрдам бердилар. Мен улардан жуда миннатдорман ”, дейди

Жон Хопкинс номидаги Aмерика иқтидорли ёшлар марказининг ўқув дастури дунёнинг 85 мамлакатини қамраб олади.

Марказ ҳар йили бундай иқтидорли ўқувчи ва талабаларга ёрдам бериш учун 4 миллион доллар ажратади. Эндиликда Фарида ҳам  чет элда яхши таълим олиш имкониятига эга.

Манба: islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Индонезиялик журналист Марфуаҳ Панжи Астути хонимнинг юртимиз, хусусан, Самарқанд ҳақидаги Journey to Samarkandrdquo Самарқандга саёҳатrdquo номли китоби Индонезияда ўн давоми...

21:00 / 20.01.2020 1879
Муслима фотожурналист жасорати учун тақдирландиКашмирдаги қарамақаршиликни ёритган муслима фотожурналист Масрат Заҳра Anja Niedringhaus Courage in Photojournalism ndash 2020rdquo давоми...

12:00 / 13.06.2020 1925
Марям Эскандари MIIM Designs архитектура фирмасининг ҳам ташкилотчиси, ҳам муассисидир. Шунингдек, у Гарвард Университетининг санъат тарихи ва архитектураси бўйича давоми...

19:42 / 23.12.2020 1000
Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юрти раҳбари Ибрагимова Нозима Камилжановна Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар давоми...

04:37 / 28.06.2019 1678