Москвада Confession Fasion Day – Ҳижоб куни тадбири ўтказилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    1 февраль куни Москвада  «IRADA»  диний  либослар бренди  «CONFESSION FASHION DAY»  номли кенг кўламли тадбирни    ўтказди. Ушбу тадбир 3 та муҳим саналарга бағишланди. Биринчидан, бу кун Бутунжаҳон Ҳижоб Куни сифатида нишонланади. Иккинчидан, ушбу якшанбада  «Я – Россия» номи остидаги  Умумроссия лойиҳаси «Хотин-қизлар анъанавий қадриятлар тарафдори»  номли умумхалқ ҳаракатига старт берилди. Учинчидан, роппа-роса  бир йил олдин 1 февраль куни, Москва марказида биринчи диний либослар магазини« IRADA»  очилган эди.

   Ушбу тадбир асосида «Я – Россия» лойиҳаси  тақдимоти,  ҳижоб ўраш маҳорат мактаби (мастер класс),  «looks for selfie» учун либослар, хайрия аукциони, видеороликларни суратга олиш режалаштирилган эди.

   «CONFESSION FASHION DAY» тадбири Москва Мусулмонлари Иттифоқи, «Мусульманка» журнали, «Хотин-қизлар анъанавий қадриятлар тарафдори»  ҳаракати,  Бутунжаҳон «Аиша» номидаги хотин-қизлар клуби  томонидан  ташкил қилинди.

«islam-today.ru» сайтидан олинди.

Муслима Робия тайёрлади. 

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло  «Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва давоми...

09:42 / 17.11.2016 3075
Саудия Арабистонида олий маълумотли аёлларнинг сони эркакларникига нисбатан кўпайди. Бу ҳақида Саудия Арабистон парламенти аъзоси Абдуллоҳ Саид АлМишат Туркия давоми...

08:06 / 21.12.2016 2021
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Фотима ҳожи аяжонимиз билан ўтказилган «Буюклик сири» номли бу суҳбатни ўқиб чиқиб, нафақат Шайх давоми...

04:15 / 16.02.2017 3522
          Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ  Сизу бизни мўминмусулмонлардан қилиб яратган Роббимизга ҳамду санолар давоми...

00:51 / 18.12.2018 1923