Бахт қаноат ва парҳезкорликда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон табиати дунё ва ундаги нарсаларни яхши кўрадиган қилиб яратилган. Аллоҳ таоло айтади: “Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-текиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор” (Оли Имрон сураси, 14 оят).


Инсонлар ичида дунё ақлини олиб, уни таъма қилган ва унга ҳирс қўйган кишилар ҳам бор. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Одам боласида икки водий молу дунё бўлса, учинчиси ҳам бўлишини хоҳлайди. Одам боласининг кўзи фақат тупроқ тўлдиради ва Аллоҳ таоло тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади”.

Инсонлар орасида ҳам охирати, ҳам дунёси учун ҳаракат қиладиганлари бор. Дунёда Аллоҳ таоло ризқ қилиб берган нарсадан фойдаланади, рози бўлади ва қаноат қилади. Бу мўмин кишининг ҳаёти. Унинг қаноати мақтовга сазовор.

Шунингдек, инсонлар орасида дунё матоси ва унинг безаги йўқ бўлувчи маҳсулот ва вақтинчалик лаззат деб қарайдиган кишилар ҳам бор. Улар дунёдан энг зарурий нарсаларни қабул қиладилар ва ҳалол касб орқали рўзғорни тебратадиган даражада ҳаёт кечиради.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Эй ақл Бу иш фақат сен билан ҳам, сенсиз ҳам бўлмайди Ислом ақл билан мулоқат қилади. Унга мурожаат қилади. Aқли йўқнинг дини ҳам йўқ, дейишади. Aммо ақлнинг ҳам давоми...

23:54 / 11.05.2021 3562
Солиҳа аёлларга ўхшашни истайман... Ёшим 20 да. Университетда ўқийман. Шу ёшгача онамнинг барча қилган ҳаракатларига қарамай, на ўраниш ҳақида, на намоз ҳақида давоми...

15:22 / 09.04.2020 3213
Дунё мусибатлари кўп. Мўмин киши дунё имтиҳон ва синов диёри эканини билади. Мана шу синовга ҳар лаҳзада тайёр туради. Ғолиб киши мусибатларга Аллоҳ таолони рози давоми...

11:00 / 02 январь 115
Доктор Мустафо Сабоъий раҳматуллоҳи алайҳ айтади Агар нафсинг гуноҳ қилмоқчи бўлса, унга Аллоҳ таолони эслат. Агар бу йўлдан қайтмаса, унга буюк инсонларнинг давоми...

11:02 / 20.12.2021 47