Умумжаҳон исломий хайрия ташкилоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

CHARITY

Умумжаҳон исломий хайрия ташкилоти  инсонпарвар ташкилотларнинг энг катталаридан ҳисобланади. У мустақил ташкилот бўлиб,  дунёнинг турли жойларида ҳар хил йўналишларда  ҳожатмандларнинг ҳожатини одам ажратмай, таассублик қилмай ҳамда сиёсий ва ирқий курашларга аралашмай қондиришда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Умумжаҳон исломий хайрия ташкилотига 1984 йил Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган исломий анжуманда шайх Юсуф Қарзовийнинг бир миллиард доллар жамлаш зарурлиги хақидаги чақириғидан сўнг асос солинган. У маблағни тижоратга қўйиб, келган фойдаларини эса камбағаллик, жоҳилликка қарши кураш ва беморларга ёрдам йўлида сарфлаш таклифини берган.

Ушбу хайрия ташкилоти «Бир доллар бериб, бир мўминни қутқар» шиори остида бўлган. Бу фикр эса кўплаб уламоларнинг, хайр-эҳсон ташкилотларининг ҳамда мутафаккирларнинг таҳсин ва мақтовларига сазовор бўлган. Шунда улар бу умумжаҳон хайрия ташкилотига асос солишга киришганлар. Кувайтликлар бу ташкилотга асос солишда катта ҳисса қўшганлар, жумладан,  марҳум Абдуллоҳ Алий  Мутоввиъ Абу Бадр, Юсуф Жосим Ҳажжий, Саид Аҳмад Базиъ Ёсин, Саъд Жосирларни зикрга олиш ўринлидир. Бошқа юрт вакилларидан доктор Абдуллоҳ Умар Насийф, Шайх Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Акийл ва бошқа Ислом уламолари ўз ҳиссаларини қўшган ҳолда унга асос солишган. Уларнинг сони 160 га етади.

Улар бу ташкилотга асос солишга қўшилиб, бу фикрни марҳум Амир Шайх Жобир Аҳмад Жобир Сабоҳ жанобларига тақдим килишган.  Шайх Жобир  жаноблари бу режага кўшилиб энг кўп ёрдамни берган ва қўллаб-қувватлаганларнинг биринчиларидан бўлган. Шу билан бирга, бу ташкилот ўз ҳақ-хуқуқига эга эътиборли ташкилот дея эътироф килиниши ҳақида расмий амирлик қарорини чиқарган. Маркази Кувайт давлатида бўлиб, Кувайтдан ташқарида унинг шаҳобчалари бўлишига қарор қилган.

Шу зайлда ушбу муборак ташкилотга асос  солиниб,  инсониятга ёрдам ва хайр-эҳсонда ташкилот ўз меваларини бера бошлаган. Бугунги кунгача кўплаб мўмин ва мўминаларга ва бошқа дин одамларига ҳам ёрдам кўрсатиб,  Исломдаги инсонпарварликнинг улуғ намоёндаси бўлиб келмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
 «Ичимизда Набий бўлса, муаммоларимиз ҳал бўлар» Бу ажойиб фикрларни бир ғайридин адиб айтар. Муҳаддислар юртиданмиз, бироқ бошимиз ганг юрар. Агар саволингиз давоми...

06:41 / 21.01.2017 2023
 Исмоил Махдум фақат илмда пешқадам бўлмай, хулқу одобда, хушмуомала ва садоқатда, қаноат ва риёзатда ҳам тенгсиз эдилар. У кишини билганлар бир воқеани кўп давоми...

05:52 / 07.02.2017 4790
Ўшанда Хадича бинти Ҳувайлиднинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди. У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди. Ёши катта бўлсада эрини давоми...

21:00 / 14.03.2020 2173
 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Киши ишонмаса ҳам, фолбинга боришининг шариатда таъкидланиши маълум ҳикматга эгадир. Аввало, фолбинга ишонмаган давоми...

06:03 / 24.01.2017 2399