Саудия Арабистонида Рамазон: Мусаҳҳиротий анъанаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замонавий технологияларнинг шиддат билан жамиятга кириб боришига қарамай, Саудия Қироллигининг энг катта вилоятида қадимий Рамазон анъаналари сақланиб қолган.

Саҳарлик вақтида яшаш жойларидаги мусулмонларни уйғотиш учун дўмбира чалиб юрадиган кишининг касби мусаҳҳиротийлик дейилади. Муқаддас Рамазон ойининг чуқур илдизга эга бўлган ажралмас қисми ҳисобланган Шарқий вилоятда ноғорачини Абу Табила дейишади.

Аҳсо муҳофазасида фажр намозидан аввал муҳассиротийнинг дўмбира овозларисиз рўза ойи мукаммал бўлмайди. Катталар ва болалар Абу Табиланинг дуо айтиб, дўмбирасини чалишини томоша қилиш учун уйларидан чиқадилар, ойналардан қарайдилар.

Мусаҳҳиротийлик Аҳсодаги энг қадимий Рамазон одатларидан бўлиб, ҳар бир шаҳарнинг ўз Абу Табиласи бўлади. У Рамазоннинг охиригача шу иш билан машғул бўлади, одамлар унга пул, совғалар ва ширинликлар ҳадя қиладилар.

Замонавий телефонларда мусулмонларни огоҳлантирувчи турли иловалар кўп бўлса-да, Аҳсо жамиятлари вақт синовидан ўтган одатларга содиқ қолмоқдалар.

Arabnews

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Роббим қалбингизга соф иймон берсин, Қутлуғ қадамингиз нурларга тўлсин, Аллоҳдан сиз учун эзгулик тилаб, Жума айёмингиз бўлсин муборак   давоми...

00:31 / 01.03.2017 2446
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни давоми...

00:58 / 09.11.2017 2879
ДИНИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИБ ЎТДИЛАР Баҳор ойининг изғиринли илк кунларида  яшин тезлигида тарқалган шум хабардан юртимиз ларзага келди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

01:55 / 27.02.2017 2827
embedhttpyoutu.be481d0iT1PQembed

04:56 / 25.10.2016 3909