Гўзал ўрнакдаги сифатлар (8. Сўзлаётган сўзларида диққатли бўлиш, билмай туриб ҳар бир эшитганини гапиравермаслик)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Исро сурасининг 36-оятида марҳамат қилади:
«Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар масъулдирлар».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كَفَى بِالْمَرْءِ كَذِبًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эшитган нарсасини гапираверишлик кишининг ёлғончилигига кифоя», дедилар (Муслим ривоят қилган).

Қани энди мана шу ёмон одатдан халос бўла олсак. Киши билмай гапиришининг оқибати нақадар хатарли эканини одамларнинг онгига синдира олсак!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бир умр меҳнат қилиб, улкан илмий мерос қолдирдилар. У киши асосий эътиборни маълумотларнинг тўғри бўлишига қаратар эдилар, асоссиз гапларнинг барини йўққа чиқарган эдилар. Лекин шунча катта ҳажмда энг саҳиҳ маълумотларга эга бўлишимизга қарамай, илм аҳлларининг тўғри таълимот тарқатиш йўлидаги тинимсиз меҳнатларига қарамай, айнан мана шу иллат туфайли керакли натижага эриша олинмаяпти.
Хабарлар, гап сўзларнинг аксари юқорида қайтариғи баён қилинган турдандир. Ҳаттоки ўзимиз ҳақимизда ўзимиз билмаган гапларни эшитишгача бориб етяпмиз. Аллоҳ таоло барчамизнинг сўроғимизни осон қилсин ва ёлғончи бўлиб қолишимиздан асрасин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ  Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

08:14 / 24.12.2016 4533
Оламларга раҳмат Пайғамбар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, суннатлари ва юксак одобларидан намуна олиш, ул Зотга муносиб уммат давоми...

09:14 / 21.03.2017 2524
Ислом илм дини эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Исломни ўрганиш учун ҳам илмга уриниш лозим. Барча исломий илмлар шу мақсадга хизмат қилади. Жумладан, биз баҳс қилиб давоми...

02:25 / 10.11.2016 3776
Рамазон ойининг бошланиш куни маълум бўлди. Бутун кун давомида телефонимга яқинларим, дўстларим ва ҳар хил холалар аслида улардан ҳеч бири менга қариндош давоми...

05:13 / 15.05.2019 1577