Туркиялик 63 ёшли аёл ўзининг навбатдаги ўн олтинчи кўргазмаси билан инсонларга илҳом бағишламоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туркиялик 63 ёшли уй бекаси ўзининг санъатга бўлган кучли қизиқиши ортидан интилиши билан атрофдагиларни ҳайратга солмоқда.

Икки фарзанднинг онаси Фатма Кирдар бор-йўғи бошланғич мактабни тамомлаган. У Туркиянинг марказий вилояти Коняда ўзининг ўн олтинчи мойбўёқ билан чизилган суратлари кўргазмасини тақдим қилмоқда.

Кирдар рассомчиликка 30 ёшидан қизиқа бошлади. Бунга унинг санъат устози сабабчи бўлди. “Мен санъат устозимдан мойбўёқ билан расм чизишни ўргатишини сўрадим. У эса: “Бу жуда қийин иш, сенинг қўлингдан келмайди”, деди”, дейди Фатма Кирдар.

Устози ўргатишни рад қилгач, у фарфор тарелкаларга гуллар чиза бошлади. Кейинчалик эса табиатни тасвирлашга қизиқиши кучайди.

Унинг уйидан Таурус тоғлари манзараси кўриниб туради. “Мен тунда бўёқларимни олиб қўйиб, тоғларга тикиламан. Ичимда худди ўша олов ёнади”, дейди у.

Ҳозирга қадар Фатма Кирдор 150 суратдан иборат ўн бешта кўргазмани тақдим қилган.

Манба: Yenisafak

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ, Байтинг насиб этгайсан Рухсоринг деб ҳарчанд уриндим, Сени тавоф қилай бир бора, Каъбатуллоҳ, сени соғиндим Фаришталар бошин эггандир, Иброҳимнинг қўли давоми...

22:21 / 24.02.2018 1996
Аллоҳ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавоту саломлар бўлсин Она зоти борки, фарзанди дунёга келган лаҳзадан давоми...

09:56 / 02.02.2017 32909
Бугун Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин Кўкча масжидида Қуръон мусобақаси 2018 танловининг Республика босқичи иштирокчилари учун тренинглар бўлиб ўтди. Унда ҳифз давоми...

11:32 / 07.04.2018 1480
Исломий либослар IV халқаро конференцияси жорий йилнинг 1316 сентябрь кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида бўлиб ўтади. «modatesettur» ахборот сайти хабар беришича, бу давоми...

21:02 / 27.11.2016 3711