Қозонда “Россия ва Ислом олами” саммити
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

24-26 апрель кунлари Қозонда XI “Россия ва Ислом олами” Халқаро иқтисодий саммити ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Татаристон инвестицион тараққиёт агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Россия ва Ислом олами” („Россия — Исламский мир“) саммити йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Ўтган 2018 йилда тадбирда 53 мамлакатдан уч минг қатнашчи ташриф буюриб, рекордни янгилади. 2019 йилда саммит KazanExpo халқаро кўргазма марказида бўлиб ўтади. Бу кўргазмани кенгайтириш ва заллар сиғимини ошириш имконини беради, дейди Талия Минуллина.
Қозонда бўлиб ўтадиган саммит (KazanSummit) Россиянинг Ислом олами мамлакатлари билан ўзаро иқтисодий алоқаларининг асосий майдонидир. Россия ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) аъзо мамлакатлари ўртасидаги илк халқаро иқтисодий саммит 2009 йилда бўлиб ўтган эди.
Саммитда ҳалол ҳаёт тарзи, Ислом молияси, инновацион бизнес лойиҳалар, бизнеснинг ижтимоий масъулияти каби мавзуларга урғу берилади.
Тадбир доирасида мамлакатнинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларини ривожлантиришни мақсад қилган Россия ҳалол кўргазмаси (RUSSIA HALAL EXPO) ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид мақолалар
«Ҳилолнашр» нашриётининг мажлислар залида Ислом.уз портали ҳамда нашриётимиз томонидан ташкил қилинган тантанали мавлид маросими бўлиб ўтди.embedhttpswww.youtube.comwatchvzQhruFuoZL0ampfeatureyoutu.beembed

13:34 / 09.12.2017 2591
«Гўзал ўрнак» ҳақида Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Биз мусулмонларга Рамазон рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Умматларига рўза давоми...

06:22 / 28.05.2017 2508
Бир қудуққа нажас тушса ёки ҳайвон ўлиб шишиб кетса ёхуд ёрилиб кетса, ё одамми, қўйми ўлиб қолса, имкони бўлса, ундаги ҳамма сув чиқариб ташланади. Агар имкони давоми...

18:41 / 09.11.2016 2114
«Ҳайз» луғатда «оқиш» маъносини билдиради. Шариатда эса балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан туғишсиз, беморликсиз, муайян муддатда келадиган қон давоми...

02:14 / 04.05.2017 2204