Шиша идишдаги апельсин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ота ўғлига ичида катта апельсини бор шиша идиш берди. Ўспирин ўғил отаси қандай қилиб бундай катта апельсинни шиша идишнинг шундай кичик оғзидан киритганидан таажжубга тушди. Бутун кунини шу ҳақда ўйлаган ҳолда ўтказди. Охири бу ишнинг мантиғини топа олмай, отасидан “Бунда бирор найранг борми?” деб сўради.

Отаси табассум қилди. Сўнгра ўғлини қўлидан тутиб, уйларининг ҳовлисидаги боғга етаклаб борди.

У ерда ўғлига бир бўш шиша идиш келтиришини буюрди. Ўғил олиб келгач, уни янги мева қилаётган апельсин шохига бойлади, сўнгра бир кичик мевани идишнинг ичига киритиб қўйди. Шундан кейин ота-ўғил боғни тарк қилдилар.

Орадан кунлар ўтди. Шиша идиш ичидаги апельсин катталашиб, ундан чиқа олмайдиган бўлди. Шундай қилиб, бола сирни билиб олди. Шунда ота фурсатдан фойдаланиб, кичик фарзандига дарс бўлиши учун насиҳат қилиб: “Эй ўғлим! Сен мана шу шиша идишсан, апельсин эса ахлоқ. Кичиклигингдан ахлоқ мевасини ўзлаштирсанг, у сенинг ичингда ўсиб боради. Натижада катталашиб, сендан ташқарига чиқмайдиган бўлади”, деди.

Араб тилидан эркин таржима

Мавзуга оид мақолалар
Аёлнинг ҳажи ҳам худди эркакникига ўхшайди. Фақат у бошини очмайди, юзини очади. Агар юзига тегмайдиган қилиб бир нарсани тушириб олса жоиз. Оиша розияллоҳу давоми...

05:29 / 21.11.2016 1848
Кеча ифтор вақтида мени яна бир бор шукр қилишга ундайдиган воқеа бўлди. Онам ва мен ифторлик қилиб бўлгач, Аллоҳнинг берган неъматларига шукр қилиб, дуо қилдик. давоми...

07:59 / 25.12.2016 2522
Сентябрь, янги ўқув йили барча ўқувчилар учун ҳар йили бир олам ҳаяжон билан бошланади. Биринчи синфга қадам қўйган болажонлар ўзлари учун нотаниш бошқа бир давоми...

11:00 / 22.08.2019 1418
Саудия Арабистонига ҳаж учун ташриф буюрган ҳиндистонлик жуфтлик фарзандли бўлишди. Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу 2019 давоми...

23:11 / 17.07.2019 817