«Устоз» десанг бас! |
![]() |
![]() |
![]() |
Талабалик даври ўтиб кетади, Қанча ғам-аламни ютиб кетади, Қалбдаги жароҳат битиб кетади, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас.
Кимга имкон кулар, кимгадир омад, Кимга қувонч берар, кимга даромад, Шу қутлуғ даргоҳда чиқардинг савод, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас.
Сендан сўрамайди олтину кумуш, Бош кўкка етса-да, қилма фаромуш, Вақтингни олса ҳам рўзғору юмуш, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас.
Устозга шуҳрату шавкат керакмас, Ичига қурт тушган савлат керакмас, Муҳаббат кифоя, давлат керакмас, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас.
Ногаҳон қоқилсанг тутар қўлингдан, Гард юқмасин дейди ўнгу сўлингдан, Қизғалдоқлар унсин юрган йўлингдан, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас.
Мевада бор ҳатто нордону тахир, Битта ҳарф бўлса-да ўргатган ахир, Сенинг омадингдан туймоқда фахр, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас.
Кибрни улоқтир, қулоқ тут бирпас, Шукрки, нодону эмассан нокас, Юрагим тубидан чиқмоқда бир сас: Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас.
Майли дунё кулсин, фарёд йиғласин, Айбдор этиб қалбга наштар тиғласин, Ягона илтимос эсдан чиқмасин, Уни бир кўрганда, «Устоз» десанг бас!
Эркин Қудратуллоҳ |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” до... |
![]() Эл нетиб топқай мени…То муҳаббат дашти бепоёнида оворамен,Ҳар балият келса ишқ ошуби... |
КИТОБИ МУНОЖОТНОМАБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ МЕҲРИБОН ВА РАҲМЛИ АЛЛОҲ НОМИ Б... |
Навоий ва ФаноийXVIII аср охири ва XIX аср бошларида яшаб ижод этган Мирзо Сиддиқ... |
Немис қомусларида Навоий ёдиҲазрат Навоий ҳаёти ва ижоди билан немис халқини таништиришда қом... |
Абадий Ватан ҳикматиЭй Навоий, ўзни мақбул истасанг, туфроқ бўл Ким, эрур мардуд, улк... |
Тарихий, ёднома ва турли мавзудаги асарлариАлишер Навоийнинг олим сифатидаги фаолияти унинг нафақат тилш... |
Алишер Навоийнинг диний ва тасаввуфий асарлариДавлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни ... |
Алишер Навоийнинг адабиётшунослик ва тилшуносликка доир асарлариАлишер Навоий бадиий ижод билан бирга илмий фаолиятни тенг ол... |
“Лисону-т-тайр” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлари“Лисону-т-тайр” достони шоир умрининг сўнгги йилларида, 1499... |
“Садди Искандарий” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлариБу асар дунёдаги буюк сиймолардан бири, уч соҳибқироннинг энг... |
Адабиётшунослик
![]() Ашъори адаб девони адабдир“Адабиёт” “одоб” сўзининг кўплигидир, шунинг учун ҳам у инсонла... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Нодира назмида Амирий тимсолиҚўқон хони ва истеъдодли шоир Муҳаммад Саид Амир Умархон-Амирий ш... |
Мумтоз адабиётимиздаги мазмуний таснифлаш хусусидаМумтоз адабиётимиздаги сара асарларнинг моҳияти (ботини)га чуқур ... |
Амир Темур мактублариАмир Темур юборган номлар ва унга жўнатилган дипломаток мактублар... |