Facebook
Умар Хайём PDF Босма E-mail
01.12.2017 10:49

Бир шиша шаробга сотиб иймонни,

Бу гуноҳга шерик қилманг Хайёмни.

 

 

Бир қизиқ давранинг гувоҳи бўлдим,

Кулишар икки гап бирида мудом.

Бир одам қадаҳни тўлдириб майдан,

Дер эди ичайлик бўлайлик Хайём.

Кун бўйи бу сўздан аланглаб юрдим,

Шу кеча тушимга кирибди Хайём.

Майдан тўлдирилган хумлар қошида,

Хайём қаҳ-қаҳ отиб куларди хандон.

 

Кулгининг боисин билмоқлик учун,

Хайёмга яқинроқ борганим замон.

Не кўз билан кўрдим хумдон ичида,

Э воҳ, май эмас бу хумдон тўла қон.

 

Қон ичра сузарди танасиз бошлар,

Бир бошга кўзларим тушди ногаҳон.

Наҳот бу даврада қадаҳ кўтариб,

Хайём бўлмоқликка уринган инсон.

 

Шу тобда тил кириб танасиз бошга,

Менга дардин сўзлай бошлади шу он:

“Хайём сўзларининг маъносин чақмай,

Тушунган эканман бўлдим пушаймон”.

 

Чўчиб уйғонгандим хайрият тушим,

Аммо юрагимда ғалати туғён.

Мен гувоҳи бўлган ўша воқеа,

Гўё тушлигига бор эди гумон.

 

Дунёда шундайин сўзлар бор экан,

Асл маъносидан чиқмайди калом.

Билсангиз аслида иймон йўлида,

Аллоҳ васлин ўйлаб маст бўлган Хайём.

 

 

Бухоро шахридан Мухриддин Яхёев