Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Мақолалар»Пушкиннинг шарққа қизиқиши
Facebook
Пушкиннинг шарққа қизиқиши PDF Босма E-mail

XIX асрнинг боишари Русиянинг Шарққа қизиқиши, Шарқ билан маданий муносабатлари, Шарқ адабиётининг Русия адабиётига таъсири янги босқичга кўтарилган бир давр саналади. Шарқона мавзу айниқса рус романтиклари ижодида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Академик И. Ю. Крачковскийнинг таъкидлашича, «20- йилларнинг бошида «Шарқ услуби» Шарқ дунёқарашининг ифодаси сифатида муҳим аҳамият касб этди, айниқса, шоирларнинг асосий қизиқишларига айланиб қолди.
Рус адабиёти тарихини кузатиш Русиянинг Шарққа қизиқиши Пётр I давридаёқ бошланиб, Пушкин даврида ниҳоятда кучайиб, ундан кейинги даврларда ҳам сусаймай тараққий қилиб борганини кўрсатади.
С.Пушкиннинг    Боқчасарой мавзусидаги шеърий поэмалари билап бир вақтда П.А.Вяземскийнинг «Боқчасарой» шеъри, Пушкиннинг «Ҳофиздан», «Куръонга иқтибос», «Арабчага тақлид» асарлари билан олдинма-кейин А.А.Фетнинг ва А.Н.Майковларнинг «Ҳофиздан», Я.П.Полонскийнинг «Қуръондан» каби шеърлари яратилган.
В.Иванов    тан олишича, «Шарқ шеърияти Оврупаникидан минглаб йилларга ёши улуғ бўлиб, доимо унга таъсир қилиб келган». Пушкин даврига келиб, бу жараённи ўрганишга қизиқиш яна ҳам кучайди. XIX аср бошлари рус матбуотида рус адиблари, олимлари, адабиётшунослари ва танқидчилари фаолиятида ҳам бу ҳол ўз ифодасини топди.
«Полярная звезда», «Телескон», «Азиатский вестник», «Вестник Европы», «Московский телеграф» каби вақтли матбуот нашрларида мунтазам равингда Шарқ адабиётига мансуб асарлар таржимаси ва улар ҳақида илмий мақолалар эълон қилиниб турган.
Пушкин даври рус адабиёти тарихида Петербургда Г.И.Спасскийнинг «Азиатский вестник», Москвада И.А.Полевойнинг «Московский телеграф» журналлари адабий алоқаларнинг тарғиботчиси сифатида фаолият кўрсатган.
«Московский телеграф» журнали муҳаррири Н.А.Полевойнинг ўзи Шарқ адабиётага катта қизиқиш билан қараган, рус адабий жамоатчилигининг Шарқ адабиёти иамуналари билангина эмас, Оврупа шарқшуносларининг илмий изланишлари билан таништиришга ҳам ўзининг асосий мақсадларидан бири санаган ва ўз мақолаларида Шарқ тилларини ўрганишга чақирган. Шунинг учун журналда Париж, Лондон, Калкутга Осиё жамиятларининг фаолияти, рус шарқшуносларидан Иакинф—Бичурин, Френ, Шармуа, Сенковский кабиларнинг асарларини ёригишга кенг ўрин берилган.
«Минг бир кеча» таржимаси, араб халқ оғзаки ижодига мансуб асарлар, афоризм ва мақоллар ҳам бу журнал саҳифаларидан кенг ўрин олган. Исломгача бўлган араб адабиётига мансуб шоирлардан Имрул Қайс, Тараф, Зухайр, Антар, Амру, Лабиб кабиларнинг асарлари, жоҳилия даври «Муаллақотлар»и ҳақида журналда анча кенг маълумотлар берилган.
Журнал форс адабиёти вакиллари Фирдавсий, Саъдий, Ҳофиз, Жомий ижоди билан рус оммасини таништиришда катта хизмат қилган. Журналда Пушкиннинг дўстлари П.А.Вяземский, Бестужев—Марлинскийлар Шарқ адабиётига оид қарашлар билан фаол иштирок этшшан. П.А.Вяземский озарбойжон олими ва шоири Мирза Жафар Тупчибошевнинг А.Мицкевич сонетини форс тилига қилган таржимасини журналда нашр этади ва ўзининг «Адам Мицкевич сонетлари» мақоласида бу таржиманинг таҳлилини беради.
Пушкиншунослар таржимада шарқона оҳанглар Пушкиннинг «Лаззатбахш фавворалар шабадаси»да шеъридаги шарқоналикнинг шаклланишига таъсир қилган, деб таъкидлайдилар.
Рус пушкиншунослари Пушкиннинг ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) шахсиятлари билан қизиқиши унинг сургун қилинишидан анча аввал бошланган ва бунга унинг замондоши Чаадаев билаи суҳбатлари ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб тахмин қиладилар. Чунки Чаадаев ислом дини ва Муҳаммад (с.а.в.) шахсиятларини яхши билган ва у Зотга ниҳоятда юқори баҳо берган.
У ўзининг «Фалсафий мактублар» асарида пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни инсониятнинг маънавият тарихидаги энг буюк шахс сифатида улуғлайди ва «дунё динларининг буюк тараққиётида Муҳаммад динини муҳим деб қарашимиз лозим», деб таъкидлайди.
Пушкиннинг бадиий тафаккури мана шундай адабий жараён таъсирида шаклланган эди ва Шарққа қизиқиши шунчаки эҳтиросли интилиш, тасодифий адабий ҳавас ёки адабий таъсир жараёнлари билан боғлиқ ҳодисагина эмас, албатта. Бу ҳол шоир тафаккурининг умуминсоний моҳиятидан келиб чиққан ва даҳоларга хос умуминсонийлик муаммоси билан боғлиқ илмий масала бўлиш билан бирга, бошқа бир жиҳатдан Пушкин томирларида жўш урган шарқона қон оқимларининг инъикоси ҳамдир. Чунончи, Пушкиннинг катта бобоси Иброҳим ибн Ҳанбал ҳабаш амирларидан бирининг ўғли бўлиб, турклар уни асир қилган ва кейинчалик Русия элчилари уни Пётр I га совға қилишган.
Чингиз Айтматов инсон ўзининг етти аждодини билиши шарт, чунки инсонларнинг етти бўғинида бир хил қон бўлишини табобат фани ҳам тасдиқлаган, деб таъкидлайди. Пушкин эса араб бобосига мансуб аждодлар шажарасининг тўртинчи бўғини холос, яъни ҳабаш бобосидан ҳали унчалик узоқлашиб кетмаган. Пушкиннинг онаси Надежда, Надежданинг отаси Осип, Осипнинг отаси эса Иброҳим ибн Ҳанбал бўлган. Пушкин Михайловское қишлоғида (1824) яшаган даврида Иброҳимнинг Пётр исмли иккинчи ўғли тирик бўлган. Пушкин катта бобоси билан боғлиқ маълумотларни мана шу кекса амаки бобосидан олган. Пушкиннинг томирларидаги оқиб турган ҳабаш қони уни ҳамиша Шарқ ўлкаларига тортар, ҳатто у жанубда сургундалик пайтларида хорижий Шарққа қочиб кетишни ҳам хаёлидан ўтказган. Шунда у Константинополни кўришни, Африка осмонлари остида сайр қилишни орзу қилган. Шоирнинг рақиблари уни масхаралаб, «Искандар Африкавий», деб атардилар.
Пушкиннинг Шарқ ҳаётига қизиқиши ва интилишлари ўткинчи қизиқиш бўлмай, мунтазам илмий характерга эга теран изланиш самарасидир. Унинг айрим қоралама қоғозларида ўз ватандошларига араб шарқига мансуб халқлар ҳақида ҳақиқий илмий маълумотларга эга бўлиш зарурлигини уқтирган илмий фикрларини ҳам учратиш мумкин.
А.С.Пушкин шоир бўлиб танилганида бутун Оврупа, жумладан, Русияда ҳам Шарқ маданияти, тарихи ва адабиётига қизиқиш ниҳоятда авж олган давр эди. XIX аср бошларида Русияда бу қизиқиш яна ҳам кучайди. Русия университетларида араб, форс, турк каби Шарқ тиллари ўргатила бошланди.
1807 йилдаy бошлаб олмон шарқшунос олими Х.Д.Френ Русияда арабшунослик бўйича Қозон университети Шарқ тиллари кафедрасининг профессори сифатида фаолият кўрсатади. Унинг ташаббуси билан 1818 йил ноябрь ойида Петербургда Осиё музейи очилади. Кейинчалик рус шарқшунослигининг тараққиётига асос бўлган араб, турк қўлёзмалари Х.Д.Френнинг саъй-ҳаракатлари билан ана шу музейда тўпланади. Шунингдек, Х.Д.Френ Олтин Ўрда ва VI—XI аср арабларига мансуб тилла тангаларни йиғиб, уларни ўрганиб, Русияда нумизматика (тангашунослик) фанига асос солади.
Пушкин даврида фаолият олиб борган «Арзамас» адабий тўгараги Шарқ адабиётининг энг фаол тарғиботчиларидан эди. Пушкин билан биргаликда бу тўгаракка аъзо бўлган С.С.Уваров Русияда Шарқни ўрганиш нафақат илмий-адабий, балки ижтимоий- сиёсий аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, Осиё академиясини ташкил этиш ташаббуси билан чиқади.
Шарқшунос олимлар тайёрлаш мақсадида иш олиб бораётган Москва ва Қозон университетларидаги Шарқ тиллари кафедраси каби илмий марказлар қаторига 1818 йил Петербург педагогика институтида очилган Шарқ тиллари кафедраси ҳам қўшилди, С.С.Уваров бу кафедранинг очилишида нутқ сўзлаб: «Барча динлар, барча фанлар, барча фалсафалар Осиёдан келиб чиққан. Фақат у (Осиё) ахлоқий-маънавий олам буюкликларини сақлаб қолган, биз ана шу ердангина умумбашарий маърифат булоқларини топамиз. Ким ҳам инсон тафаккурининг битмас-тутанмас кони бўлган бу бойликни яқиндан кузатиш иштиёқида ёнмайди!» деб хитоб қилади. Шунингдек,
С.С.Уваров Шарқни, Шарқ тиллари ва адабиётини ўрганиш аҳамияти тўғрисида фикр юритиб, ўз нутқида араб, форс, ҳинд адабиётлари ҳақида маълумот беради ҳамда агар Шарқ мумтоз адабиёти ўрганилса, рус сўз санъати тамоман янгиланишини кутиш мумкин, деб таъкидлайди.
Пушкин даврига келиб, Русияда Шарқ тиллари ва адабиётини ўрганиш, Шарқ адабиёти намуналарини, улар ҳақидаги илмий мақолаларни эълон қилиши анъанавий тусга кирган, билимдон шарқшунослар етишиб улгурган эди. Чунончи, машҳур француз шарқшуноси Силвестр де Сасининг шогирди А.В- Болдьфёв 1811 йилдан бошлаб Москва университетида дарс бера бошлайди. У араб, форс адабиёти намуналарини ҳам таржима қилиб, ҳам асл матнида нашр қилиш анъанасини бошлаган биринчи олим саналади.
Русияда Шарқни ўрганишнинг илмий анъаналари шаклланиишда ва тараққий қилишида француз шарқшунослик мактабининг хизмати катта бўлган. Русия матбуоти француз шарқшуносларининг илмий мақолаларини мунтазам эълон қшшб турган.
1815 йили «Вестник Европы» журналида француз шарқшуноси А.Журденнинг «Эрон, бу мамлакатнинг бошқармалари, дини ва адабиёти» номли мақоласи рус жамоатчилиги эътиборига ҳавола этилади. Бу мақолада форс мумтоз адабиёти вакиллари, жумладан, Фирдавсий, Саъдий, Шерозий, Ҳофиз ижодига мансуб манзумалар ҳам таҳлил этилган. Айниқса, Саъдий ва унинг «Васият»и тўғрисида келтирилган фикр- мулоҳазалар диққатга сазовордир. Пушкиншунослар таъкидлашича, Пушкин А.Журденнинг мазкур мақоласи билан таниш бўлган ва бу танишув кейинчалик унинг ижодига таъсирини кўрсатмай қолмайди: У Саъдийнинг «Васият»ида ифода этилган фоний дунёда шоир ҳаётииинг ўткинчилиги, ижоди эса боқийликка дахлдор экани ҳақидаги фикрларига ҳамо ҳанг ғояларни ўзида мужассам этган «Ҳайкал» шеърини, Ҳофиз ижодида намоён бўлган шарқ шеъриятига хос кўпмаънолилик каби хусусиятли ҳофизона шеърларни яратади. А.С.Пушкиннинг гўдаклик руҳияти Русияда кенг ёйилган мана шундай Шарққа мафтункорлик муҳити шабадаларидан қувват олди. Шарқона оҳанглар ўсмир Пушкиннинг лицей даври шеъриятидаёқ ўз ифодасини топа бошлаган. Шоирда Шарқ ҳақидаги тасаввурнинг жуда эрта уйғона бошлаганига тарихий муҳитдан ташқари оилавий муҳитнинг ҳам таъсири бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим. Чунончи, нуфузли бир ҳабаш амирининг авлоди бўлган Пушкин оиласида Шарқ хусусида суҳбат ёки гурунг бўлмаслиги мумкин эмас. Оиладаги шарқона кайфият ва арабларга туташ қон томири ёш Пушкин дунёқарашидаги ўзгача кўтаринки кайфият ва ҳис-ҳаяжон авж олишига руҳий асос бўлган.
XIX аср бошлари Русия ижтимоий-тарихий шароитида Шарққа, Шарқ адабиётига оммавий равишда қизиқиш бошланган эди. Ўсмирлик давридан «Минг бир кеча», Антуан Ҳамилтоннинг «Сеҳрли эртаклар»и («Минг бир кеча» эртаклари асосида таржима яратилган), Ломоносовнинг «Тамила ва Салим», Криловнинг «Каиб» каби асарлари, А.В.Болдшрёвнинг араб ва форс адабиётидан таржима қилган шеърий ва насрий намуналари, «Вестник Европн» журналида нашр этилган Фирдавсий, Саъдий, Ҳофиз асарлари, лицей мударриси Кайдаиовнинг форс тарихи, зардўштийлик, Арабистон, Муҳаммад (с.а.в.) ва ислом дини ҳақидаги маърузалар Шарқ ҳақидаги маълумотлар бўйича қомусий луғат тузган Кюхелбекер, шарқшунос Осип Сеньковский ва Гулянов, Ўрта Осиё ва Хитой тарихини ўрганган И.Иоакинф каби сайёҳ ва олимлар билан доимий суҳбатлари ва ниҳоят «Қуръон»ни мустақил илмий ўрганиши (1824) бўлажак шоирнинг дунёқараши шаклланишида ўзига хос хизмат қилди.
Бундан ташқари, Пушкин Жон Малколмнинг «Эрон тарихи» ва Хаммернинг «Шарқ хазиналари» (Вена, 1818) Гётенинг устози Гердернинг «Инсоният тарихи фалсафасига гоялар» асари билан ҳам таниш бўлгани бу фикримизни исботлайди.
«Евгений Онегин» поэмасининг VIII бобида Онегин ўқиган асарларга диққат қилинса, шоир Гердерни маърифатпарвар олимлар қаторида тилга олиб:
Яна ўқий бошлар қўлга не тушса
Ўқиб чиқди Гиббон, Руссо, Мандони
Гердерии, Шамфорни, Бишанни яна
Маdаm dе Stаеl билан Тассони, —
деб ёзади.
Русиянинг Теҳрондаги элчиси А.И.Грибоедов билан таниш бўлгани Пушкиннинг эроншунослик, Шарқ халқлари тарихи ва маданияти ҳақида кенг маълумотлар олишига замин яратган. Форс шоири Аббос Мирзо Фозилхонни Пушкин Саъдий билан Ҳофизнинг жонли издоши, деб эътироф эгган ва албатта, ўзаро суҳбатларида форсий адабиёт хақидаги билимини бойитишга интилган бўлиши табиий.
А.С.Пушкин «Пётр I тарихи»ни ёзаётганида Эрон, Туркия, Афгонистон, Ҳиндистон, Ўрта Осиёнинг тарихий, сиёсий ҳаёти билан яна ҳам чуқурроқ танишишга муваффақ бўлган. Пушкин Шарқ фалсафасини шунчалик теран ўзлаштирадики, «Хасис олтиннинг эгаси эмас, олтин хасиснинг эгасидир», деган Шарқ ҳикмати асосида жаҳон мумтоз адабиётининг нодир намуналаридан бирига айланган «Хасис рицар» трагедиясини яратади.

Ушбу далиллар Пушкин Шарқ мамлакатлари ҳақида замондош ижодкорларига нисбатан анча кенгроқ маълумотга эга бўлган, деган хулоса чиқаришга илмий далил бўла олади.
Демак, Пушкин болалигидан Шарқ халқлари ҳаёти ва руҳиятидаги ўзига хослик ҳақида муайян тасаввурга эга бўлган ва бу эса ўсмир Пушкиннинг лицей даври шеърларидаёқ ифодасини топа бошлаган. Шоир «Наталяга» шеърини ёзганида ўн тўрт ёшда эди. Ана шу шеър сайланма асарларида даврий тартиб бўйича биринчи ўринда келган. «Наталяга» (1813) шеърида Пушкин шундай деган:
Ҳарам хожасимасман,
Араб ҳам, турк ҳам эмасман,
Назокатли чинликдек гўё,
Орсиз америкаликдек ё,
Эҳтиромга арзимасман.
Шу йили яратилган «Роҳиб» деган иккинчи шеървда:
«Вольтер! Француз камолотин султони...» сатрида «султон» сўзи қўлланган. Худди шу шеърнинг учинчи бўлимида Куддуси шариф ҳақида сўз борган. Пушкин: «...Парвоз қил, шошил, Шарқнинг муқаддас шаҳри сари...» каби сатрларида шарққа интилиш кайфиятини очиқ-ойдин ифодалайди. Шарқона оҳанглар жилоси Пушкин ижодининг дастлабки даврида (1813—1820) яратилган шеърият намуналари «Талабалар базми жамшиди», «Тургеневга», «Орловга» каби шеърларида ҳам ифодасини топган.

Дилбар ҚАМБАРОВА