Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Китоблар»БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ - 4
Facebook
БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ - 4 PDF Босма E-mail
Материал индекси
БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ
2
3
4
Ҳамма саҳифа
Ҳофиз Ибн Ҳажар ал-Асқалоний (вафоти, 852) айтур: Жаброил алайҳиссалом "Иқроъ!" сўзини айтишдан олдин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салом берганми ёки йўқми? Салом бермагани равшан. Чунки, бу ерда мақсад ишни буюк қилиб ҳамда ҳашамдор қилиб кўрсатиш бор. Гап бошлашдан аввал саломни талаб қилиш башариятга хосдир. Фаришталарга хос эмасдир. Фаришталарнинг Иброҳим алайҳиссаломга салом берганлари эса улар башар суратида келганлари эди. Имом ат-Таёлусий (ҳадис бобида биринчи муснад ёзган бу зот Абу Довуд Сулаймон ибн Довуд ат-Таёлуси, вафоти 204) ривояти бўйича, аввало Жаброил алайҳиссалом салом берганлар, лекин жавоб ололмаганлар. 
ثمّ فتر (تأخّر) الوحى ثلاث سنين او ثلاثين شهرا لِيَشتاق (لتقويه رغبته) الى إنشقاق (الشمّ) هاتيك النفحات الشذية (الرائحة ذلية قوية).
Шундан кейин ваҳий таъхир бўлди уч йилга ёки ўттиз ойга. Токи шундай ўткир ҳидни ҳидлашга иштиёқли бўлгай, рағбати кучайгай.
Аслида "шазо" деб уднинг синдирилиши сабабидан тараладиган хушбўйликни айтурлар. Бу ерда мурод Жаброил алайҳиссаломнинг Аллоҳ ҳузуридан Пайғамбар алайҳиссаломга келтирадиган ваҳийсидир.
ثمّ اُنزلت عليه يا ايّها المدّثر فجاءه جبريل بها (بهذه الايات الخمس) وناداه. فكان لنبوّته صلى الله عليه وسلم فى تقدّم (اى بسبب نزول سورة) اِقرأ باسم ربّك شاهد على ان لها (لنبوّته) السابقية. والتقدم على رسالته صلى الله عليه وسلم بالبشارة والنذارة لمن دعاه.
Шундан кейин, яъни, "Иқроъ!" ваҳийсидан кейин "Ё аййуҳа-л-муддассир!" сурасини келтирди, нозил бўлди. Бас, ўша "Иқроъ" сурасининг аввалги беш оятини Жаброил алайҳиссалом ул зоти шарифга келтириб, нидо қилди. Бас, "Иқроъ бисми роббика" сурасининг "Ё аййуҳа-л-муддассир!" сурасидан тақдими, яъни муқаддам нозил қилиниши пайғамбарлик хабари ибодат хабаридан муқаддам эканлигига шоҳиддир. Муддассир сурасининг нузули башорат ва назорат (қўрқитиш) сабабидан ул зотнинг рисолатига шоҳиддир.

عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

17: واوّل من امن به صلى الله عليه وسلم من الرجال (البالغين الاحرار) أبو بكر صاحب الغار والصدّيقية.
Эркаклардан аввал имон келтирган Абу Бакр ибн Абу Қуҳофа – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғордаги рафиқлари, Сиддиқликка нисбати бор зотдир.
Расули акрамга Савр ғорида ҳамроҳлик қилган бул зот ал-Исро ва ал-Меърож воқеаларини энг аввал тасдиқ қилгани учун Сиддиқ деб аталганлар. 
ومن الصبيان عَلِىّ ومن النساء خديجة التى ثبّت (قوى) الله بها قلبه ووقاه.
Болалардан Али ибн Абу Толибдир. Исломга кирган вақти ўн ёшда эди. Аёллардан Хадижадир. У шундай аёл эдики, Аллоҳ таоло ўша аёл сабабли Пайғамбар алайҳиссаломнинг қалбларини собит қилди ва сақлади.
ومن الموالى (العتقاء) زيد بن حارثة ومن الإرقاء بلال الذى عذبه فى الله (بسبب ايمانه) اُمَيّة. واولاه (اعطاه) مولاه (سيده) ابو بكر من العتق ما اولاه. ثمّ اسلم عُثمان وسعدٌ وسعيدٌ وطلحة وابن عوفٍ وابن العمّة صفيّة. وغيرهم ممّن انهله (سقاه) الصديق رحيق (افضل) التصديق وسقاه.
Озод қилинганлардан Зайд ибн Ҳориса ва қуллардан Билол энг биринчи имон келтирганлардан бўлдилар. Ул Билол шундай зотки, куфрнинг боши, Аллоҳнинг душмани Умаййа ибн Халаф уни Аллоҳ йўлига киргани учун, имон келтиргани сабабидан азоблади. Ул зотнинг саййиди Абу Бакр Билол нимага эгабўлган бўлса, яъни озодликдан нимани хоҳлаган бўлса, ўшани берди. Шундан кейин Усмон ибн Аффон, Саъд ибн Абу Ваққос, Саид ибн Зайд, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Абдурраҳмон ибн Авф, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аммалари Сафиййанинг ўғли аз-Зубайр ибн ал-аввом ва улардан бошқалар ростгўйликда афзал бўлган Абу Бакрнинг баракотидан исломга кирдилар.
وما زالت عبادته صلى الله عليه وسلم واصحابه مَخفية. حتى اُنزل عليه صلى الله عليه وسلم قوله تعالى "فاصدعْ بما تؤمر" (اى، اجهر بامرك او بالذى تؤمر به من الشرائع) فجهر صلى الله عليه وسلم بدعاء الخلق الى الله تعالى.
Пайғамбар алайҳиссалом ва асҳоби киромнинг ибодатлари доим Қурайш кофирларидан яширин Дор ал-Арқам уйида то "Фасдаъ би-ма тўъмар!" ("Ишингни ошкора қилавергин!") мазмунидаги оятни нозил бўлгунча махфий бўлди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло тарафига халқни даъват қилишни ошкора қилдилар.
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

18: ولم يبعد منه قومه حتى عاب آلِهَةهُم وامر برفض (ترك) ما سوى الوحدانية. فتجرؤا (اسرعوا) على مُبارزته بالعداوة واذاه (اى ايصالهم المكروه اليه).
Қавмларнинг худоларини айблаганда ва ваҳдониятдан бошқа нарсани тарк қилмоқликни буюрганларидан кейин ул зоти шарифдан узоқ бўлмадилар. Бас, мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ошкора озор беришликка ва адоватга журъат қилдилар.
Яъни, барча Қурайшликлар озор етказишга шошилдилар. Фақат ислом билан тараф топганларгина бундан холи эди. Улар озчилик бўлиб, кўзларга ночор кўринар эди. Жами муаррихлар айтур: Қурайш улуғларидан беш нафари Пайғамбар алайҳиссаломга озор етказишга, ул зотни масхара қилишга муболаға кўрсатар эдилар. Улар: ал-Валид ибн ал-Муғира ал-Махзумий – у озор етказувчиларнинг бошлиғи эди. Ал-Осий ибн Воил ас-Саҳмий, Осийнинг амакисининг ўғли ал-Ҳирс ибн Қайс ас-Саҳмий, Пайғамбар алайҳиссаломнинг тоғаларининг ўғли ал-Асвад ибн Абдуйағут аз-Зуҳрий, Асвад ибн ал-Мутталиб ибн Асад. 
Бас, Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломга "Мен уларга кифоя қилишимга амр қилиндим", деди ва ал-Валиднинг оёқ болдирига имо қилди. Шунда бир ўқчи ўтиб кетаётган эди. Ул ўқига пат ёпиштирар ва ўқини тузатар эди. Шунда ал-Валиднинг кийимига ўқ бориб тегди. Унга ўзининг улуғлигини кўрсатиб қўйиш учун олиб ташлашга, ҳаракат қилишга уринмади. Ўқ орқасидаги томурга етган эди. Касал бўлиб, ўлиб кетди.
Жаброил алайҳиссалом ал-Осийнинг товонига қараган эди. Шунда унга нам қизил дарахтниг тикони кирди. У тегирмон босқонидек оёғига пуфлар экан, ўрнидан тура олмай ўлиб қолди.
Жаброил алайҳиссалом ал-Ҳирснинг бурнига ишора қилдилар, у бурнидан йиринг-йиринг қоқиб-қоқиб ўлди.  
Жаброил алайҳиссалом ал-Асвад ибн Абдулйағутга ишора қилди. У бир тўнканинг устида ўтирган эди. Бир дарахт унинг бошига йиқилди ва юзига шохи кириб кетди. Шу билан ўлди.
Жаброил алайҳиссалом ал-Асвад ибн ал-Мутталибнинг кўзига ишора қилган эди. Унинг кўзи кўр бўлди ва кўзининг оғриғига чидай олмасдан бошини деворга уриб ҳалок бўлди. ўлаётиб: "Мени Муҳаммаднинг раббиси ўлдирди", деган эди.
Ибн Аббос разийаллоҳу анҳу айтур: "Улар, яъни Пайғамбар алайҳиссаломга озор бергувчилар саккизта эди. Мана шунга Ибн Абдулбарр (Юсуф ибн Абдуллоҳ ал-Қуртубий, вафоти 463) ва ал-Ироқий (Зайнуддин Абдурраҳим ибн Ҳусайн ал-Ироқий, вафоти 806) каби олимлар жазм қилганлар. Бас, улар Абу Лаҳабни зиёда қилдилар. Ё ёсмиқ дони сабабли ўлиб кетди. Бадр ғазотидан бир неча кун ўтгандан сўнг шармандали ўлакса бўлди қолди. Уқба ибн Абу Муайт эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадрдан қайтар экан, унга сабур (алоэ) ўти таъсир қилиб ўлди. Ал-Ҳакам ибн ал-Осий ибн Умаййа эса йавм ал-фатҳда, яъни Маккаи мукаррама фатҳ қилинганда имон келтирди. Ҳазрати Усмон хадифалигининг охирги йилида вафот қилди. 
Пайғамбар алайҳиссалом одамларни уларнинг манзилларида зиёрат қилиб, (даъват учун) айланиб чиқар ва айтур эдилар: "Албатта Аллоҳ таоло сизларни ўзига ибодат қилишга амр қилади ва унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар!". Абу Лаҳаб эса орқасидан: "Эй одамлар, шаксиз бу сизларни оталаринггиз динини тарк қилишга буюради", дер эди. Ал-Валид ибн ал-Муғира ул зоти шарифни сеҳрда айблар, одамлар шунга тобеъ эди. Қурайш аҳли Пайғамбар алайҳиссаломни шоир ва коҳин ва жинни дер эдилар. Баъзи бировлар ул зотнинг бошларига тупроқ сочар, эшигига қон суртиб кетишар эди. Уқба ибн Абу Муайт Пайғамбаримиз Каъбада сажда қилаётганда муборак бўйинларига оёқ босди. Ҳатто ул зотнинг кўзлари чиқиб кетаёзди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қаттиқ бўғдилар, ҳатто орқасида Абу Бакр йиғлаб турар, Расулуллоҳнинг соқоллари ва сочига осилганларидан ул зотнинг сочлари тушди. Абу Бакр йиғлаб: "Аллоҳ менинг роббим, деган кимсани ўлдирасизларми?!" дер эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Уларни қўйгин, эй Абу Бакр, нафсим қудрат қўлида бўлган зотга қасамки, албатта мен забҳга юборилдим". Кофирлар ул зотни тарк қилдилар.    
واشتد على المسلمين البلاء (الاذاء من كفار قريش) فى مكّة فهاجروا فى سنة خمس (من النبوّة) الى الناحية (الجهة) النجاشية.
Мусулмонларга Маккада бало қаттиқ бўлди, яъни, Қурайш кофирларидан етаётган озорлар кучайиб кетди. Бас, мусулмонлар пайғамбарликнинг бешинчи йилида Нажошия ноҳиясига ҳижрат қилдилар.
Ҳабаш мулкининг подшоҳи Нажошийга нисбат қилинмоқда. У Пайғамбаримиз замонида мусулмон бўлган, лекин ул зот билан кўриша олмаган эди.
Келтирибдиларким, Саъд ибн Абу Ваққос разийаллоҳу анҳу қурайшликлардан бир қанча мусулмонлар билан Макканинг бир дарасида намоз ўқиётган эдилар. Бас, уларни мушриклардан бир нафари кўриб қолди-да, уларнинг ишини айблай бошлашди. Ҳатто мусулмонлар билан мушриклар орасида жанг бошланди. Шунда Саъд ибн Абу Ваққос разийаллоҳу анҳу бир кишини урган эди, туяси йиқиб қочди. Шу билан унинг боши ёрилди. Бу ислом йўлида тўкилган аввалги қон эди.
وحدب (توسدى: اى تعطف) عليه عمّه ابو طالب فهابه (هَيْبَت) كل من القوم (كفار قريش) وتحاماه (دفع ايتماق).
Пайғамбар алайҳиссаломга амакилари Абу Толиб меҳрбончилик қилди. Бас, Қурайш кофирларидан ҳар бир қавм ул зоти шарифга ҳайбат қилганида Пайғамбар алайҳиссаломни Абу Толиб ҳимоя қилган эди, кофирлар азосини дафъ қилар эди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб ул зотнинг орқаларида туриб ҳимоя қилди. Бас, қавмнинг ҳаммалари ундан ҳайбатландилар.   
وفرض عليه صلى الله عليه وسلم قيام بعض الساعات الليلية. ثمّ نُسخ بقوله تعالى فاقرؤا ما تيسّر (سهل) منه واقيموا الصلاة. وفرض عليه ركعتان بالغداة وركعتان بالعَشِيّة. ثمّ نسخ (ذلك) بايجاب الصلوات الخمس فى ليلة مسراه.
Пайғамбар алайҳиссаломга кечанинг баъзи қисмларида ибодатга қоим бўлиши ("Йа аййҳуа-л-муззаммил!" сурасининг аввалги оятлари билан) фарз қилинди. Сўнг бул ишлари ("Муззаммил" сурасининг охиридаги) "Фа-қ-рау ма тайассаро минҳу ва ақиму-с-солата!" ояти нузули билан амали бекор бўлди. Саҳарда икки ракъат ва кечасида икки ракъат намоз ўқишлик фарз қилинди. Шундан кейин исро ва меърож кечасида беш вақт намоз вожиб бўлишлиги билан у ҳам мансух бўлди. 
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

19: ومات عمّه ابو طالب فى نِصْفِ شوّال (وقيل فى ثانى عشر رمضان) من عاشر البعثة وعَظُمَت بموته الرزية (المُصيبة).
Шаввол ойининг ўн бешида Абу Толиб вафот қилди. Рамазоннинг ўн иккисида ҳам дейилган. Бул воқеа пайғамбарлик ваҳийсининг ўнинчи йили эди. Бул ўлум сабабли ўлум азаси, мусибати катталашди.
Ушбу вақтда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёшлари қирқ тўққиз йил ва саккиз ой ва ўн бир кун бўлган эди.  
Абу Толиб ўлиши олдидан деди: "Қаршилик ва оқ бўлишни тарк қилинглар. Зеро, бу иккови сиздан аввалги замондагиларни ҳалок қилгандир. Даъватчининг даъватига ижобий жавоб беринг. Сойилга бирор нарса беринг. Бас, ул иккови ҳаёт ва мамотнинг шарафидир. Тўғри сўзликни ва омонатни адо қилишни ўзинггизга лозим тутинг. Зеро, бу иккови хосларда муҳаббатга ва авомларда эса икромга сабаб бўлади. Яна Муҳаммадга яхшилик қилишни васият қиламан. Чунки, у Қурайшда аминдир. Араб ичида сиддиқдир. У мен ҳозир сизларга васият қилганларимнинг ҳаммасини ўзида жамлагандир. Эй Қурайш жамоаси, Муҳаммадни севадиган, унинг гуруҳини ҳимоя қилгувчи бўлинг. Аллоҳга қасамки, унинг йўлини тутган кимса фақат ҳидоят топади, унинг ҳидоятини тутган кимса фақат саодатли бўлур. Агар нафсим учун муддат бўлганида ва ажалимга таъхир бўлганида, албатта ундан фитналарни бартараф қилардим ҳамда ундан бало ва машаққат (кулфат ва фалокат)ларни дафъ қилардим". Сўнг Абу Толиб вафот қилди.    
Ривоят қилиндики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Толибнинг вафоти вақтида дедилар: "Эй амаким, "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтинг, сизга қиёмат кунида шафоатим ҳалол бўлсин". Абу Толиб Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳарислигини кўриб деди: "Эй биродаримнинг ўғли, агар Қурайш у ўлимдан қўрқиб уни айтди, дейишларидан қўрқмаганимда, албатта уни айтар эдим. Уни айтмайман, фақат у билан сени хурсанд қиламан". Қачон Абу Толибга ўлим яқинлашганда ал-Аббос унга назар солди. Унинг лаби қимирлар эди. Унга қулоғини тутди. Кейинчалик ал-Аббос Пайғамбар алайҳиссаломга деди: "Эй биродаримнинг ўғли, Аллоҳга қасамки, биродарим сен буюрган калимани айтди!". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Мен эшитмадим!" дедилар. Лекин Абу Толибнинг куф ва ширкда вафот қилганига саҳиҳ ҳадис собит бўлган. Астағфируллоҳ!  
Ҳофиз Фатҳуддин ибн Саййид ан-носс ал-Андалусий (вафоти, 734) ўзининг икки жилдли "Уйун ал-асар фий фунун ал-мағозий ва-ш-шамоил" номли ўзининг сийрат китобида Абу Толибнинг ўлаётган вақтида имон билан ўлганлигини, шунингдек, Абдулмутталиб ҳамда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ота-оналари имон билан кетганликларини ёзиб қолдирган ("ат-Таъзим ва-л-минна фий анна абавай Расулиллоҳ фи-л-жанна").
وتلته (اى إتبعت ابا طالب فى الموت) خديجة بعد ثلاثة (ايّام) شدّ البلاء على المسلمين وثيق (كوچلى، مُستحكم) عُراه (حاجت مندليك: مواضع الارض).
Абу Толибнинг ўлимидан уч кун кейин Хадижа ҳам вафот қилди. Мусулмонларга бало қаттиқ бўлди. Кўп ҳожатманд бўлдилар.
Хадижа онамиз билан бирга Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламнинг биргаликдаги иқоматлари саҳиҳ қавлга кўра, йигирма беш йил бўлган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамиз разийаллоҳу анҳо олдига вафот қилаётганида кирдилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сендан кўраётган нарсани кариҳ кўраяпсанми? Аслида, Аллоҳ ҳар бир кароҳиятда бир яхшилик қилур".
Бу ҳадисни муҳаддис Баззор ибн Баккор ривоят қилган.
Пайғамбар алайҳиссалом Хадижа онамизни: "Эй, Аллоҳ! Жаннатда уни таомлантиргин!" деб дуо қилганлар. Буни Имом Табароний заиф санад билан ривоят қилган. 
واوقعت به صلى الله عليه وسلم قريشٌ كلّ اذيّة.
Қурайш халқи Пайғамбаримиз алайҳиссаломга турлик озорлар бердилар.
وامّ (قصد) الطائف يدعو ثقيفا (زيادة وراجياً: وهو ابو قبيلة من هوازن اى اشراف ثقيف) فلم يُحسنوا بالإجابة قِراه (اِكرامه وزيافته).
Пайғамбар алайҳиссалом умид қилган ҳолида бир қанча одамларни даъват қилдилар, улар ижобат қилмадилар.
Пайғамбар алайҳиссалом Сақиф қабиласини даъват қилиб, Тоиф шаҳрини қасд қилиб бордилар. Бас, улар ул зоти шарифнинг даъватини қабул қилмадилар, икромини ва меҳмондорчилигини чиройли қилмадилар.
Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга Тоифга Зайд ибн Ҳориса борган эди. У ерда бир ой ёки ўн кун бўлиб қайтдилар.
واغروا (سلطوا) به صلى الله عليه وسلم السفهاء والعبيد فسبّوه بالسن بَدّيّة (فحشية). ورَمَوْهُ بالحجارة حتى خُضبت (احمرّت) بالدماء نعلاه.
Улар аҳмоқ ва қулзодаларни Пайғамбар алайҳиссаломга қарши қўйдилар. Бас, ул зотни ёмон сўзлар билан сўкдилар. Ул зотга тошлар отдилар. Ҳатто икки калишлари қизил қон бўлди.
Пайғамбар алайҳиссалом Тоифдан қайтаётганларида йўллари Бани Рабиъа қавмидан бўлган Утба ва Шайбаларнинг боғидан ўтди. Улар ул зотнинг ҳолини кўриб, раҳмлари келиб, бир бош узумни ғуломлари Аддос ан-Насронийдан бериб юбордилар. Пайғамбар алайҳиссалом узумга қўл урарканлар, "бисмиллоҳ" дедилар. Аддос ҳайрон бўлиб, бу калимани бул жойларда айтмайдилар, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Қайси шаҳардансан, дининг нима?" дедилар. Аддос: "Мен насронийман, Йаннуйданман", деди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Бу солиҳ инсон – Юнус Маттонинг қишлоғидир", дедилар. У: "Сиз уни қаердан биласиз?", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "У менинг пайғамбаримдир, у ҳам менга ўхшаш пайғамбардир", дедилар. Шунда Аддос сакраб туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оёқ-қўлларини ҳамда муборак бошларини ўпди ва мусулмон бўлди.    
ثمّ عاد الى مكّة حزينا فسأله ملك الجبال فى اهلاك اهلها ذوى العصبية.
Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом хафа ҳолида Маккага қайтиб келдилар. Бас, ул зотдан Малак ал-жибол – тоғларга масъул фаришта ўша асабийлашган одамларни ҳалок қилиш ҳақида рухсат сўради.
Имом ал-Бухорий ва Имом Муслим ойша разийаллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда айтилади: Уд зоти шарифа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган экан: "Сизга Уҳуд ғазоти кунидан қаттиқроқ кун келганми?". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қавмингдан кўрадиганимни кўриб бўлдим. Уларга йўлиқққанимнинг энг қаттиғи ал-Ақаба куни бўлган эди. Ўшанда ўзимча Ибн Абду Йалил ибн Абду Каломга исломни арз қилгандим. Бас, мен хоҳлаган нарсага ижобат қилмади. Шунда мен юзимда хафачилик аломати бор ҳолимда қайтдим. Бас, мендаги нарса, яъни ниҳоятсиз қайғудан ёрилиб кетмадим, холос. Мен тулкиларнинг қилиб ташлаган дўнгликларидан ўтаётган эдим, шунда бошимни кўтардим. Ногоҳ менга соя ташлаб келаётган булутни кўриб қолдим. Унга қарадим. Унда Жаброил алайҳиссалом бор эди. Бас, менга нидо қилдижда, деди: "Албатта Аллоҳ қавминггиз сизга айтган гапларни ва сизга рад қилган нарсаларни ҳам эшитди. Батаҳқиқ, сизга Малак ал-жибол (Тоғлар фариштаси)ни юборди. Нима хоҳласанггиз буюринг".     
فقال له انى ارجو ان يُخرج الله تعالى من اصلابهم من يهديه ويتولاه.
Бас, Пайғамбар алайҳиссалом унга улардан ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиган, унга муҳаббат қўядиган зурриётни Аллоҳ чиқаришини умид қидаётганини айтдилар.
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

20: ثمّ اُسْرىَ بروحه وجسده يقضة من المسجد الحرام الى المسجد الاقصى ورحابه القدسية (نسبة الى قدس).
Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссаломни руҳ ва жасадлари билан уйғоқ ҳолларида Масжиди Ҳаромдан Масжиди Ақсогача кечасида сайр қилдирилди. Шул сафар сабабли муқаддаслик ва муқаддас майдон ошкор бўлди.
Исро ва меърож воқеаси ҳижратдан бир йил олдин рўй берди. Уни Рабиъ ал-аввал ойида ёки Ражаб ойида бўлган дейдилар.
وعُرج به الى السموات فراى آدم فى الاولى قد جلله (علاه) الوقار وعلاه. وراى فى الثانية عيسى بن البتول (العذراء: باكره) البرة (الصادقة) النقية (الطاهرة من الفواهش). وابن خالته (عيسى) يحيى الذى اوتى الحِكَم (اى الحكمة او فهم التورات) فى حال صِباه (صغره).
Пайғамбар алайҳиссаломни осмонларга олиб чиқилди. Бас, биринчи осмонда ул зот Одам алайҳиссаломни кўрдилар. Ҳалимлик Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёки Одам алайҳиссаломнинг мартабасини баланд қилди ва олий қилди. Иккинчи осмонда эса батул, яъни бокира, содиқа ва покиза аёл – Марямнинг ўғли Ийсо алайҳиссаломни кўрдилар. Ва шул жойда Ийсо алайҳиссаломнинг холасининг ўғли ёшлигида илму ҳикмат ва тавротни тушуниш идроки берилган Яҳё алайҳиссаломни ҳам кўрдилар.      
وراى فى الثالثة يوسف الصديق بصورته الجمالية. وفى الرابعة إدريس الذى رفع الله مكانه واعلاه. وراى فى الخامسة هارون المحبّب فى الاُمّة الاسرائيلية. وفى السادسة موسى الذى كلمه الله تعالى وناجاه. وفى السابعة ابراهيم الذى جاء ربّه بسلامة القلب وحسن الطوية (نيت واعتقاد). فحفظه الله من نار النمرود وعافاه (دفع الله النار عنه).
Учинчи осмонда сурати жамолди содиқ бўлган Юсуф алайҳиссаломни кўрдилар. Тўртинчи осмонда эса Аллоҳ маконини ҳам, ўзини ҳам улуғ қилган Идрис алайҳиссаломни кўрдилар. Бешинчи осмонда эса Исроил уммати ичида севилган Ҳорун алайҳиссаломни кўрдилар. Чунки, ул зот мулойим, юмшоқ муомалали эдилар. Шунинг учун халқи Мусо алайҳиссаломдан кўра уни кўпроқ яхши кўрар эди. Олтинчи осмонда Аллоҳ таоло билан сўзлашган ва Фиръавндан нажот топган Мусо алайҳиссаломни кўрдилар. Еттинчи осмонда эса Иброҳим алайҳиссаломни кўрдилар. Бул зот Парвардигорига саломати қалб ва ҳусни эътиқод билан келгандир. Бас, шунинг учун бул зотни Аллоҳ Намруд ўтидан сақлади ва тинч қилди.
ثمّ الى سِدْرَة المُنتهى الى ان سمع صريف (صوت حركاتها) الاقلام بالامور المَقضِيّة. الى مقام المكافحة (مواجهة اى مكاشفة الغطاء عن رسول الله) الذى قرّبه الله تعالى فيه (فى ذلك المقام) وادناه.
Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссаломни Сидрат ал-мунтаҳога олиб борилди, тоинки ул ерда ҳукм қилинган ишларга ишлатиладиган қаламнинг ҳаракатини эшитдилар. То мувожаҳат, мукошафат мақомигача олиб борилди. Ул шунда мақомики, ул ерда Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломни ўзига яқин қилди ва ул ердан туширди.
Билгинки, Исро ва Меърож воқеасига ишонмоқ мусулмонга лозимдир. Зеро, булар ҳақида Қуръони каримда ва саҳиҳ ҳадиси шарифларда (Имом Бухорий ва Муслим кабилар ҳам бул ҳадисларни ривоят қилганлар) маълумотлар келгандир. Кимики Исро воқеасига шак келтирса имонидан айрилиб қолади. Меърож воқеасига инонмаса, мубтадеъ – бидъатчи ҳисобланади.   
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!


21: واماط (اذهب الله) له صلى الله عليه سلم حُجَب (جمع حجاب) الانوار الجلالية (عظيمة: اولوغ ليك). واراه بعَيْنَىْ رأسه من حضرة الربوبية ما اراه.
Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссалом учун улуғ нурли пардаларни кўтарди. Парвардигори олам томонидан бўлган улуғликларни ул зотнинг икки кўзларига кўрсатди.
وبسط له بساط الإدلال (والمراد بالادلال هنا عدم الإحتشام) فى المَجال (مظاهر: مصدر ميمى من جال يجول. والمراد هنا المكالمة) الذاتية.
Пайғамбар алайҳиссалом учун ошкора улуғликка эга бўлган улуғ тўшакларни ёзиб қўйди.
Парвардигор зотий майдонида ҳашам ва дабдабасиз – бетакаллуф тўшагини ўз ҳабиби учун тўшаб қўйди.
Ушбу иборатдаги маъно шулки, Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломдан уялиб туриш ва хавфни олиб ташлади ва унга даргоҳи илоҳийда сўзлаш имкониятини берди.
وفرض (الله تعالى) عليه وعلى اُمّته (فى كل يوم وليلة) خمسين صلاة. ثمّ إنهلّ (إنصبّ وسال بشِدّة) سَحاب الفضل فرُدّت الى خمس عملية. ولها اجر الخمسين كما شاءه (اراده) فى الازل وقضاه.
Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга ва умматларига бир кеча-кундузда эллик вақт намозни фарз қилди. Сўнг фазлу футуҳ булутининг эҳсон ёмғири шиддат билан қуйди. Шундан амалдаги беш вақт намозга қайтарилди. Ўша беш вақт намоз учун эллик вақт намознинг ажри бордир. Чунончи, Аллоҳ таоло азалдан ўзи шуни хоҳлаган ва ҳукм қилган эди.
Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мусо алайҳиссалом билан маслаҳатлашганларидан сўнг Аллоҳ таолога тўққиз марта қайта мурожаат қилганларидан кейин Аллоҳ таолодан енгиллатишни сўрадилар, беш-беш вақтдан камайиб охирида беш вақт намоз фарз қилинди. Энди, кимки беш вақт намоз ўқиса, эллик вақт намознинг савобини топур, ин ша Аллоҳ.  
ثمّ عاد صلى الله عليه وسلم فى ليلته وصدّقه (ابو بكر) الصديق وكل ذى عقل وروية (تفكر: ملكة يتأمل لها فيميز الحق من غيره). وكذبته قريشٌ وارتدّ من اضله الشيطان واغواه.
Кейин Пайғамбар алайҳиссалом сайр қилган кечасидан қайтиб келдилар. Бул гапни Абу Бакр Сиддиқ ва ҳар бир ақллик ва ривоятли, яъни ҳақни бошқасидан ажрата оладиган малакали, тафаккурли олимлар тасдиқ қилдилар. Уни Қурайш аҳли ёлғон дедилар ва шайтон адаштирган ва йўлдан урган кимсалар рад қилдилар.
Баъзи бировлар бу ҳолатда мунофиқлик ҳолига ўтдилар, баъзилар эса таваққуф қилиб, вазиятни кузатиб турдилар.
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!


22: ثمّ عرض نفسه صلى الله عليه وسلم على القبائل (العرب) بانه رسول الله فى الأيّام المَوْسِمِيّة (اى التى تجمع فيها الناس لنحو الحج).
Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом ўзларини араб қабилаларига Аллоҳнинг расули – элчиси ва имон келтириладиган зот сифатида рўпарў қилдилар. Бу кўпчилик жамъ бўладиган, ҳажга ўхшаган мавсумда эди. 
فآمن به ستة من الانصار إختصّهم الله تعالى برضاه.
Бас, ансорийлардан олтиталари имон келтирдилар. Уларни Аллоҳ таоло ўз ризоси ила хос қилгандир. Бул олтита зот: Абу Умома Асъад ибн Зирора, Авф ибн ал-Ҳирс ибн Рифоъа, Рофеъ ибн Молик ибн ал-Ажлон, Қатаба ибн Омир ибн Ҳадида, Уқба ибн Омир ибн Ножий ва охиргиси Жобир июн Абдуллоҳ ибн Раббондирлар.
Мазкур мисрадаги "ихтассаҳум"ни "ихтасамаҳум" деб ўқиганлар бор. Унда маъноси "Имонсиз қолганларга Аллоҳ таоло ўз ихтиёри ила хусумат қилди", дегани бўлади.
وحجّ (قصد) منهم فى القابل اِثنى عشر رجلا وبايعوه بيعة حقية.
Келгуси йилда ансорийлардан ўн икки киши исломни қабул қилишликни қасд қилдилар ва Пайғамбар алайҳиссаломга ҳақиқий байъат қилдилар.
Байъат қилган ўн икки зот булар эди: Бани ан-Нажжор қавмидан Асъад ибн Зирора ва Авф билан Муоз, ул иккови ал-Ҳориснинг ўғиллари эди. Иккови Афронинг ўғиллари эди. Бани Зарриқ қабиласидан Заквон ибн Абдуқайс, Рофеъ ибн Молик, Бани Авф ибн ал-Хазраж қабиласидан Убода ибн Сомит, Язид ибн Саълаба Абу Абдурраҳмон, Бани Омир ибн Авф қабиласидан эса Аббос ибн Убода ибн Назла, Бани Салама қабиласидан Уқба ибн Омир ибн Ножий, Бани Савод қабиласидан эса Қатаба ибн Омир ибн Ҳадидалардир. Бас, булар Хазраждан бўлган ўнтасидир. Авсдан икки киши эди: Абул Ҳайсам ибн ат-Таҳён, у Бани Ҳулайф қабиласидан бўлиб, уни Бани Абдул Ашҳал уруғидандир. Бани Амр ибн Авф қабиласидан эса Увайм июн Соидадир. Бас, ҳаммалари имон келтириб байъат қилдилар.
Ибн Исҳоқ Уббода разийаллоҳу анҳудан ривоят қилур: у деди: мен Ақаба байъатида ҳозир бўлганлар қаторида эдим. Биз ўн икки киши эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хотинлар байъати каби байъат қилдик. Яъни, Макка фатҳида нозил қилинган ояти каримада кўрсатилган хотинларнинг байъатига мувофиқ байъат қилган эдик. У "Аллоҳга ҳеч нарсани шикр келтирмагаймиз, ўғирлик қилмагаймиз, зино қилмагаймиз, болаларимизни ўлдирмагаймиз, қўл ва оёқларимиз орасига тўқиб чиқарилган бўҳтонни келтирмагаймиз (яъни, ҳеч кимни ёлғондан фоҳиша деб айбламаймиз), савоб ишларда Аллоҳга осий бўлмагаймиз, камбағалликда ва бойликда, қийинчиликда ва осонликда, хурсандчиликда ва қайғуда ва хушчақчақликда ҳам эшитиб, итоатда бўламиз, бирор ишда унинг аҳли билан мунозаага бормаймиз. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрмаган ҳолимизда ҳақни гапирамиз!". Сўнг ушбу мубойаъадан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Бас, шунга амал қилсангиз сизларга жаннатдир. Кимки мана шундан бирор нарсани босадиган бўлса, унинг иши Аллоҳгадир. Ашар у хоҳласа, азоб қилур, хоҳласа унда авф қилур".  
ثمّ انصرفوا (الى المدينة) وظهر الاسلام بالمدينة فكانت مَعْقِله (ملجأه) ومأواه (مسكنه).
Шундан кейин улар Мадинага қайтиб келдилар. Мадинада ислом ошкора ривожланди. Бас, исломнинг энг чиройли масканига айланди.
Ансорийларнинг уйларидан бирорта уй қолмадики, у уйга Пайғамбар алайҳиссаломнинг зикри кирмаган бўлса. Асъад ибн Зирора барча Мадина халқига хат ёзиб юбориб, исломга даъват қилган эди. Даъватчиларнинг энг кучлиси Мисъаб ибн Умайр бўлди. Ансорийларга Қуръон ўқиб бериш, исломни ўргатиш, диний тушунчаларни бериш унга буюрилган эди. Унинг қўлида ансорийлардан кўпчилик мусулмон бўлди. Шулардан бири, вафот қилган вақтда Арш ҳам титраган зот Саъд ибн Муоз ҳам бор эди. Усайд ибн Хузайр ҳам бор эди. Бул иккови сабабидан Бани Абдул Ашҳалнинг жами аҳолиси бир кунда мусулмон бўлдилар.
Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинур: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратдан олдин мадиналикларга жумъага изн берган эдилар. Маккада жумъа ўқишга ва кўрсатиб беришга қодир бўлмадилар. Бас, Мисъаб ибн Умайрга мактуб ёздилар: "Яҳудийлар Забур сабабли ошкора қилиб олган ўзларига шанбалик қилган кунларига қарагин! Бас, шунга ўхшаш аёл ва болаларинггизни йиғинг-да, жумъа куни кун қоқ яримдан оғгандан кейин Аллоҳ таолога икки ракъат билан тақарруб ҳосил қилинг!". Бу аввалги жумъа эди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага кела солиб, заволда жумъа ўқий бошладилар. 
وقدم عليه صلى الله عليه وسلم فى (العقبة) الثالثة سبعون (رجلا) او خمسة او ثلاثة وامرأتان من القبائل الأوْسِيّة والخزرجية. فبايعوه وامّر (ولى وخلق) عليهم إثنى عشر نقيبا (خيار القوم) حَجاجحة (سيد) سراة (شريف).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдига байъатнинг учинчи йилида етмишта ёйинки етмиш бешта ёки етмиш учта эркак ва икки нафар аёл Авс ва Хазраж қабиласидан келдилар. Бас, ул зотлар Пайғамбар алайҳиссаломга байъат қилдилар. Уларга ўзларидан ишончли улуғларидан ўн иккитасини ишбоши қилдилар.
Авс ва Хазраж бу иккови Мадинадаги энг йирик қабила номи бўлиб, аслида улар яманлик Ҳориса ибн Саълаба уруғидан ҳисобланади.
Бул зотлар ўз байъатларига қатнашмаган аёл ва болаларини ҳам амал қилдирган эдилар.
Бас, аввал байъат ниятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қўл берган ал-Барро ибн Маърур бўлди. Баъзилар энг биринчи қўл берган зот Абул Ҳайсам ибн ат-Тайҳон, баъзилар эса Асъад ибн Зирора ҳам дейдилар. Шундан сўнг бирин-кетин етмиштанинг барчалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қўл бердилар ва байъат қилдилар.   
وهاجر اليهم من مَكّة ذو الملة الاسلامية. وفارقوا الاوطان رغبة فيما اُعِدّ (اى هيئ من الله) لمن هجر الكفر وناواه (عاداه).
Булар тмонга Маккадан ислом миллатига мансуб бўлганлар ҳижрат қилдилар. Куфрдан ҳижрат қилиб ва куфрга адоват қилганларга тайёрланган мукофотларга рағбат қилган ҳолларидан ватанларидан узоқ бўлдилар.
وخافت قريش ان يَلحَق صلى الله عليه وسلم باصحابه (الذين هاجروا الى المدينة) على الفورية. فأتمروا (تشاوروا) بقتله فحفظه الله تعالى من كيدهم ونجّاه.
Қурайшликлар яқинда кетган асҳобларига Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳам тезда бориб қўшилишларидан қўрқдилар ва Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдирмоқликни тезда маслаҳатлашиб олдилар. Бас, Аллоҳ таоло буларнинг ҳийласидан Пайғамбар алайҳиссаломни ўзи сақлади ва нажот берди.  
عطر اللهمّ قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذِيّ (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!


23: واُذِنَ (رُخْصَت) له صلى الله عليه وسلم فى الهجرة فرقبه (حرثه: انتظره) المشركون ليوردوه (ليجعلوه واردا: يبلغوه ويدخلوه)  بزعمهم حياض (جمع حوض) المنية (الموت).
Пайғамбар алайҳиссаломга ҳижрат борасида рухсат берилди. Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳуни ўз ўринларига ётқизиб кетдилар. Бас, мушриклар бул зотдан ёмонлик гумон қилганлик сабабли бу зотнинг бошига ўлум келтиришни ўйлаб, излашга тушдилар.
فخرج عليهم ونثر (فرق: توپراق ساچماق) على رؤسهم التراب وحثاه (نثر).
Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга, яъни мушрикларга қарши чиқдилар ва уларнинг бошларига туфроқ сочдилар.
Қидираётган мушриклардан бўлмаган бир киши келиб, "Нима қилиб турибсизлар?" деди. Улар: "Муҳаммадни излаяпмиз", дейишди. Шунда ўша кимса: "Аллоҳ сизларни хор қилди. Аллоҳга қасамки, Муҳаммад сизларнинг бошинггизга тупроқ солиб, ўз ишини қилиб кетибди", деди. Мушрикларнинг ҳар бири бошига қўл олиб борар экан, бошида тупроқ борлигини кўрдилар. Дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ётоғига келсалар. У жойдан Али разийаллоҳу анҳу чиқиб келди. Ундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўрашганида, у билмаслигини айтди. 
وأمّ (قصد) صلى الله عليه وسلم غار ثور وفاز الصديق بالمعية. واقام فيه ثلاثا تحمِى (تحفظ) الحمائم (كرائم: كبوترلار) والعناكب (اورگيمچك لار) حِماه.
Пайғамбар алайҳиссалом Савр ғорига киришни қасд қилдилар. Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга Абу Бакр ғорда бирга бўлиб, файз топди. Зеро, Жаброил алайҳиссалом сафарга Абу Бакр ас-Сиддиқ разийаллоҳу анҳу билан чиқишларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга буюрган эди. Пайғамбар алайҳиссалом ғорда уч кун иқомат қилдилар. Бас, ул зотни яхшилар, яъни кабутарлар ва ўргимчаклар ҳимоя қилдилар.
Кофирлар ғорнинг атрофига келишди. Шунча қарасалар ҳам кўрмас эдилар. Аллоҳ уларни кўр қилган эди. Абу Бакр Сиддиқ разийаллоҳу анҳу: "Эй Расулуллоҳ, агар улардан бирови оёғи остига қараса, бизни кўради" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Икки одамнинг учинчиси Аллоҳ бўлишига гумонинг борми?!". Ушбу ҳодисани Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қилган ("Ҳошият ал-Божурий"). 
ثمّ خرجا منه ليلة الاثنين وهو صلى الله عليه وسلم على خير مَطِيّة (مركبة).
Шундан кейин иккинчи куни – сешанба кечаси ғордан чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом яхши маркаб минган ҳолда эди.
وتعرّض (لحقه وطلبه) له سُراقة (ابن مالك) فانتهل (تضرّع وزارليك) فيه الى الله تعالى ودعاه. فساحت (چوكدى، باتدى) قوائمُ فَرَسِه فى الارض الصُلبية (يابسة، شديدة). وسأله الامان فمنحه (عطاه) ايّاه (الامان).
Ул зотга Суроқа ибн Молик ибн Жаъшам ал-Мудлажий қўшилди, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларидан излаб келиб қолди. Чунки, кофирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тутган ёки асир олган кимсага икки юз туя берамиз, деб ваъда қилган эдилар. Ўшанинг орзусида Суроқа келиб қолди. Бас, шул ҳолда  Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ таолога тазарруъ ва илтижо қилдилар. Шунда Суроқанинг отининг оёқлари то тиззасигача қаттиқ ерга ботиб кетди. У Аллоҳдан ва Расулуллоҳдан омонлик сўради. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга сўраганини бердилар.  
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!


24: ومَرّ صلى الله عليه وسلم بقدَيْد (انيق بير جاى نامى) على امّ مَعْبَدٍ (عاتكة بنت خالد) الخُزاعية (عرب قبيله سى).
Пайғамбар алайҳиссалом Қудайд деган жойда Хузоъа номли араб қабиласига мансуб Умму Маъбад тарафига, яъни унинг уйи ёнидан ўтдилар.
Қудайд исми тасғир бўлиб, кўлнинг ёки водийнинг номи, бўлиб, ўша ердаги овул номи ҳам шундай аталган.
واراد إبتياع (إشتراء) لبن او لحم منها (من امّ معبد) فلم يكن لشيئ من ذلك خِباؤها (بيتها) قد حواه (حازه واشتمل النبى).
Ундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сут ва гўшт сотиб олишни ирода қилдилар, шул мақсадда эдилар. Бас, Пайғамбар алайҳиссалом қўлга киритай десалар, унинг уйида булардан бирор нарса йўқ эди. Шу сабабдан ул мақсадни тарк қилдилар.
فنظر صلى الله عليه وسلم الى شاة فى البيت قد خلفها (اخرها) الجهدُ (المرض) عن الرعية (الخروج). فاستأزنها فى حلبها (لبن) فاذنت وقالت لو كان بها (بهذه الشاة) حلبٌ لاصبناه.
Бас, Пайғамбар алайҳиссалом уйнинг бир бурчагидаги эътиборсиз бўлиб қолган қўйга қарадилар. Ҳақиқатда у касаллиги сабабли ёйловга чиқишдан ҳам қолган эди. Бас, қўйни соғиш ҳақида рухсат сўрадилар. Шунда эгаси изн берди ва деди: "Агар шул қўйда сут бўлганда эди, албатта унга етишган бўлардик".
فمسح صلى الله عليه وسلم ضرعها بيده الشريفة ودعا الله تعالى مولاه (ناصره) ووليّه (متولى امره). فدرّت (كوپ سوت بيردى) وحلب وسقى كلا من القوم وارواه (اشبعه ثمّ شرب صلى الله عليه وسلم اخرهم).
Бас, Пайғамбар алайҳиссалом шарофатлик қўллари билан қўйнинг сутхонасини – йелинини силадилар ва эгадори ва нусрат бергувчиси бўлмиш Аллоҳга дуо қилдилар. Бас, ул қўй сут берди, сути кўпаййди ва соғиб олдилар. Сутдан узоқ бўлган қавмларнинг ҳар бир исероб бўлди ва тўйдилар.
ثمّ حلب (مرة اخرى) صلى الله عليه وسلم ومَلأ الإناءَ وغادره (تركه، ابقاه) لديها آية (علامة معجزة) جلية (ظاهرة).
Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом яна бир бор қўйни соғдилар ва яна идиш тўлиб кетди. Ўшал жойга қўйдилар ва бул улуғ мўъжизага аломат бўлди. Умму Маъбад олдига зоҳир мўъжизани қолдириб кетдилар.
فجاء (زوجها) ابو معبد وراى اللبن فذهب به العجب الى اقصاه. وقال انّى لك هذا (اى من اى سبب يكون لك هذا اللبن) ولا حلوبَ (ذات لبن) فى البيت تبضّ (تسيل) بقطرةٍ لبنية.
Унинг эри Абу Маъбад кириб келди ва сутни кўрди. Кўриши сабабли унинг таажжуби бутунлай юқори даражага ўтиб кетди. Яъни, бениҳоят ажабланиб қолди. Абу Маъбад: "Бул сут сенинг олдингда қандай сабаб билан пайдо бўлиб қолди. Уйда бирор қатра сути оқадиган соғимли қўй зоти йўқ эди-ку!"
فقالت مرّ بنا رجلٌ مباركٌ كذا وكذا حَكَت جُثمانه (جسمه وشخصه) ومعناه (وصفه).
Бас, хотини Умму Маъбад айтди: "Бизнинг олдимиздан бир одам ўтди, мана шундай муборакдир". Пайғамбаримизнинг жисм ва сифатларини ҳикоя қилиб берди. 
فقال هذا صاحب قريش واقسم (خلف ابو معبد) بكل الهيّه. على انه لو راه لامن به واتبعه وداناه (قرّبه).
Бас, Абу Маъбад айтдики, "Бул зот Қурайшнинг эгаси" деди ва ҳар бир маъбуда билан қасам ёд қилдики, бул зотни кўрса албатта имом келтирарди ва итоат қиларди ва яқин бўларди.
Абу Маъбад бу вақтда мушрик эди, шунинг учун Аллоҳ ва бутлар – Лот ва Уззо кабилар номига қасам ичган эди. Кейинчалик у мусулмон бўлган.
وقدم صلى الله عليه وسلم (ومعه ابو بكر) المدينة يوم الاثنين ثانى عشر ربيع الاول واشرقت (اضائت) به ارجاؤها (جمع رجاء: نواحيها وجوانبها) الزكية (الطاهرة: كثيرة النعمت).
Пайғамбар алайҳиссалом Абу Бакр разийаллоҳу анҳу билан бирга Рабиъ ал-аввал ойининг ўн иккисида душанба кунида Мадинага келдилар. Бул сабабли атрофга покиза нур таралди.
Мадина у вақтлари Ясриб леб аталарди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ташрифлари ва у ерни ватан тутганлари учун Мадина ан-набий деб аталди. 
وتلقاه الانصار ونزل صلى الله عليه وسلم بقباء (موضع بقرب المدينة) واسّس (بنى) مسجدها (مدينة او قباء) على تقواه.
Бу зотга ансорлар йўлиқдилар, яъни ул зотни кутиб олдилар. Пайғамбар алайҳиссалом Мадина яқинидаги Қубо деган мавзега тушдилар. Мадина ёки Қубо масжидини барпо қилдилар.
Анас ибн Молик разийаллоҳу анҳу айтур: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага кирган кун барча нарса нурланиб кетган эди. Афсуски, ул зот вафот этган кун ҳамма нарсани зулмат қоплади".
Барро ибн Озиб разийаллоҳу анҳу айтур: "Мен мадиналикларнинг Пайғамбар алайҳиссалом ташрифи қудум қилган вақтида хурсанд бўлгунчалик шодланганликларини кўрмаганман. Гўзал қизлар ва жориялар дафлар билан қўшиқ айтиб чиқдилар. Улар ҳар тарафга тарқаб, Пайғамбар алайҳиссалом келганликларини суюнчилаган эдилар.
عطر اللهمّ قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذيّ (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

25: وكان أكملَ الناس خَلقا (شكلا وصورة) وخُلقا (طبيعة وسيرة) ذا ذاتٍ وصفاتٍ سنيّة (نيرة مضيئة).
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам шакл ва сурат ҳамда табиъат ва сийрат тўғрисидан баркамол ва одамларнинг энг мукаммалроғи эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом олий, нурли сифат ва зотга соҳиб эдилар.
Кимнинг зоҳири ва ботини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хислатларини ўзида жамламас экан, унинг имони мукаммал бўлмайди! ("Ҳошият ал-Божурий").
مربوعَ القامةِ (الى الطول اقرب) ابيضَ اللون مُشرّبًا (مَمْزوجا) بحُمرةٍ واسعَ العينين (اسود اجفانهما) اكحلهما اهدبَ (طويل الاهداب) الاشفار (كوز قباغى: هدب العين ما نبت من الشعر على اشفارها) قد مُنِحَ (اعطى) الزجج (دقة الشعر) حاجباه (تقوس الحاجبين).
Қоматлари узунга яқин, ранглари оқ бўлиб, қизилга мойил эди. Кўзлари кенг, сурма қўйган хилқатда, кўз қабоғи устида унган мўйлари бор. Батаҳқиқ ул зотга қабоқ-қошларини камонга ўхшашлиги берилган.
مُفلج (مباعد) الاسنان واسعَ الفم حسنه. واسعَ الجبين ذا جبهةٍ هلالية. سهل (ملايم) الخدّين (يوزلارى، چَكّه لارى) يُرَى فى انفه بعض إحديداب (إرتفاع الاُمق) حسن العِرنين (مُرتفع قصبة الانف مع إستواء اعلاه) اقناه (اعطاه).
Тишлари бир-биридан узоқ, оралари очиқ, оғизлари чиройли кенг эди. Пешоналари кенг – ҳилолга ўхшаган балқиб турган пешона эди. Юз чаккалари кенг, мулойим кўринар, бурунларининг ўртасидаги кўтарилган қисми ёққол кўзга ташланар, чиройли қирра бурун эид, шундай берилган эди.
بعيدُ ما بين المنكبين (عريض اعلى الظهر) بَسْط (واسع اوسبط بمعنى سخىّ) الكفين (وهو دليل الجود وصغرها دليل البخل) ضخمُ الكراديس (عظيم قوّة الحواسّ الباطنة) قليل لحم العقب (مأخر القدم) كثّ اللحية.
Орқа томондан елкалари кенг, икки кафтлари кенг (чунки, улар саховатга далилдир, кичкиналик эса бахилликка далилдир), ички ҳис қилиш қобилиятлари баланд, оёқ ости гўшти кам, серсоқол эдилар.
"Захм ал-кародис" дегани аслида "кардус"нинг жамъи бўлиб, муфассал суяклар, яъни икки суякнинг бириккан жойи – тизза, тўпиқ, чиғаноқни айтурлар. "Захм" дегани йўғон, катта, йирикни айтур. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай жойлари ҳам йирик бўлган экан.
عظيم (كبير) الرأس شعره الى الشحمة الاُذنية (لا يحلق رأسه الا لاجل النسك). وبين كِتفيه خاتمُ النبوّة قد عمّه النور وعلاه.
Бошлари чиройли катта, сочлари қулоқлари юмшоғигача эди. (Фақат ҳаж мавсимида соч олдирар эди). Икки елкаси орасида пайғамбарлик аломати бўлиб, олий нур ёйилар эди.
"Хотам ан-нубувват" – Пайғамбарлик муҳри деган сўзда бир қанча гаплар бор. У чап елкаларида эди. Шул Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилганларида бормиди ёки туғилаётиб муҳр қўйилдими ёки шаққи садр воқеасидами ёки пайғамбарлик келган, ваҳий келган вақтдами? Аллома Ибн Ҳажар учинчи қавлни исбот қилган ва шунга Қози Иёз ҳам жазм қилган.
وعرقهُ (تيرىلارى) كاللؤلؤ وعرفه (رائحته) اطيبُ من النفحات (رائحة طيبة) المسكية. ويتكفأ (يميل) فى مِشْيَتِه (هيئة مشيه) كانما ينحطّ (ينزل) من صببٍ  (مرتفع) ارتقاه (ايريشماق ويوقارى چيقماق).
Терлари сафоликда дурларга ўхшагандир. Терларининг ҳиди мушк ҳидидан ҳам ёқимлироқ эди. Юрганларида баланда ўрлаётгандек энгашишга мойил бўлиб юрар эдилар.
عطر اللهمّ قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذيّ (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

26: وكان صلى الله عليه وسلم يصافح المُصافِح بيده اليُمنى فيجد (المصافح) منها (من اجل يده وبسبب ريحها) سائر اليوم رائحة عبهرية (توليق بىكَم وكوسْت).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўришгувчи билан ўнг қўллари билан кўришарэдилар. Бас, кўришгувчи бошқа кунлари, яъни кун бўйи ўз қўлидан Пайғамбар алайҳиссаломнинг бекамукўст ҳидларини топар эди.
ويضعها على رأس الصبىّ فيُعرَف مسّه له من بين الصِبْيَة (جمع صبى) ويُدراه (يعلم سكته). يتلألأ (يستنير) وجهه الشريف تلألأ القمر (مثل اضائته) فى الليلة البدرية.
Муборак қўлларини болалар бошига қўяр эдилар. Бас, болалар ўртасида ул болани Пайғамбар алайҳиссалом ушлаганликлари блинар эди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг шарофатлик юзлари ўн тўрт кунлик ойнинг нуридек, бадр кечасидаги ой нур сочгандек нур тарқатар эди.
يقول ناعته (واصفه) لم أرَ قبله ولا بعده مثله ولا بشر (انسان)  يراه.
Пайғамбар алайҳиссаломни сифатловчи: "Бул зотдан илгариги ва кейинги инсонлардан бул зотга ўхшашини кўрмади ва бирор инсон ҳам кўрган эмас!", дер эди.
Васф қилгувчилар Пайғамбар алайҳиссаломнинг сифатларини мужмал қилиб баён қилурлар. Чунки, тўла васф қилишнинг имкони йўқдир. Балки, аввалин ва охиринлар ул зоти муҳтарамнинг маноқибларини санашдан ожиз бўлгандир ("Фатҳ ал-латиф"). Шундан бўлса-да, пайғамбаримиз, ҳабибимиз, расули акрам, ҳабиби муҳтарам, набиййи мукаррам соллаллоҳу алайҳи ва салламни имкон қадар васф қилгаймиз, улуғлагаймиз. Имом Бусирий (Шарафиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саид ад-Дўлобий ал-Бусирий, вафоти 694) ўзининг машҳур "Қасидаи бурда"сида қандай ҳам чиройли айтган: 
دع ما إدّعته النصارى فى نبيهم
واحكُم بما شِئت مدحا فيه واحتكِم
وانسُب الى ذاته ما شِئت من شرفٍ
وانسُب الى قدره ما شِئت من عِظم
فانّ فضل رسول الله ليس له
حدٌّ فيعرب (فيقول) عنه ناطِقٌ بفم
Насронийлар ўз пайғамбарлари борасида даъво қиладиган нарсаларни тарк қил ва ўзинг хоҳлаганча мадҳу сано билан ҳукм қил ва ҳукм чиқар! Ул зоти шарифга хоҳлаганча шон-шарафни нисбат қил, ул зотнинг қадрига хоҳлаганча улуғликни нисбат айла! Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фазилатларига ҳеч қандай чегара йўқ, нутқ қилувчи ўз оғзи билан айта оладиган ҳад йўқ!
عطر اللهمّ قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذيّ (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!


27: وكان صلى الله عليه وسلم شديد الحياء والتواضُع يخصِف (يحرز) نعله ويرقع (يامار ايدىلار) ثوبه ويحلِب (ساغار ايدىلار) شاته ويسير (يورگيزار ايدىلار) فى خِدْمَةِ اهله (اى زوجاته فى بيته) بسيرةٍ سرية (هيئة حسنة).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаё ва тавозелари жуда қаттиқ – ниҳоятда кучли эди. Калишларини ўзлари тикиб олар, тўнларини ўзлари ямаб олар, туялари ва қўйларини соғар, ўз оилаларининг хизматида чиройли ҳолат билан иш юритар эдилар.
ويحبّ المساكين ويجلس معهم ويعود (يزور) مرضاهم ويشيّع (اقام ووداع: ويتبع) جنائزهم ولا يحقر فقيرا قد ادْقعه (حط رتبته: اذله) الفقر واشواه (صيّره فقيرا).
Камбағалларни яхши кўрар, улар билан бирга ўтирар, уларнинг касал бўлганларини бориб кўрар, уларнинг жинозаларида булар эдилар. Фақирга айланиб қолган ва фақир бўлган одамларни ҳақорат қилмас эдилар.
ويقبل المَعْزرَة ولا يُقابل (لا يواجه) احدا بما يكره ويمشِى مع الارمِلة (المرأة اللتى لا زوج لها) وذوى العبودية (حاجت مند كَمبغال: الرقيق).
Узр айтувчининг узрини қабул қилар ва бирор одамга малол келадиган ҳолда рўпарў келмас, эрсиз ҳожатманд аёл ва қўли юпқа ҳожатманд қуллар билан юриб, ҳожат битирар эдилар.
Бундай ҳол жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавозелари кучлилиги ҳамда ҳалим ва саховат соҳиби эканлигини билдирар эди.
ولا يهاب الملوك ويغضب لله تعالى (لا لحظ نفسه) ويرضى لرضاه. ويمشى خلف اصحابه ويقول خَلوا (خلّ-الفرجة بين الشيئين) ظهرى (اى دعوا خلفى) للملائكة الروحانية.
Подшоҳлардан қўрқмас эдилар. Аллоҳ таоло учун (ўз нафси учун эмас) ғазаб қилар эдилар ва Аллоҳ рози бўладиган нарса ва сўзга рози бўлар эдилар. Ул зот саҳобалар орқаларида юрар ва "Менинг орқамда руҳоний фаришталар учун жой қолдиринг!" дер эдилар.
ويركب البعير والفرس والبغلة والحمار الذى بعض الملوك اليه اهداه. ويعصِب (يشدّ) على بطنه الحجر من الجوع (زهدا لا للعجز) وقد اوتِىَ (اعطى) مَفاتيح الخزائِن الارضية. وراودته (خاهلار ايدى) الجبال بان تكون له ذهبا فاباه (كرهه).
Туя, от, хачир ва Миср подшоҳи Муқавқисга ўхшаган баъзи подшоҳлар ҳадия қилган эшакни минар эдилар. Ҳар хил овқат йишдан парҳез қилиб, очликдан қоринларига тош боғлаб олар эдилар. Ҳолбуки, ул зотга ер хазиналари очиқ берилган эди. Тоғлар ул зот учун тилла, олтин бўлишни хоҳлар эди. Лекин бул ҳолни, бундай бўлишини ул зоти шариф кариҳ кўрар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам деган эканлар: "Албатта дунё жойи йўқ кимсанинг жойидир, охиратда моли йўқ кимсанинг молидир. Ақлсиз, баркамол ақлга эга бўлмаган одамгина уни жамъ қилади". 
عطر اللهمّ قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذيّ (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!


28: وكان صلى الله عليه وسلم يُقِلّ اللغو (دنيا گپى) ويبدأ (يبتدأ) من لقيه بالسّلام ويطيل الصلاة ويقصر الخُطب (الكلام المُسَجّع) الجُمْعِيّة.
وپيغمبر عليه السلام دنيا گپىنى آز گپيرار (يعنى، حاجت بولماسه، دينى خاه دنياوى گپ- سوزلارنى سوزلاماس ايدىلار) ، وروبرو كيلگان آدمگه سلام بيلان باشلار ايدىلار. نمازنى ايسه اوزاق اوقير، جُمْعَه خُطبه سينى قيسقه قيلار ايدىلار. يعنى، جُمْعَه خطبه سينى "التحِيّات" مِقداريده اوقوش اَوْسَط، اورته مِيانه ليك دير. ("بدايع الصنايع"). 
Пайғамбар алайҳиссалом дунё гапини оз гапирар (яъни, ҳожат бўлмаса, диний хоҳ дунёвий гап-сўзларни сўзламас эдилар), рўпарў келган одамга салом билан бошлар эдилар. Намозни эса узоқ ўқир, жумъа хутбаларини қисқа қилар эдилар.
Яъни, жумъа хутбасини "ат-Таҳийёт" миқдорида ўқиў авсат – ўрта миёналикдир ("Бадойеъ ус-санойеъ").
ويتألف (يستجلب ويتحابّ) اهل الشرف ويكرم اهل الفضل ويمزح (هَزيل لاشيش) ولا يقول (فى مزحه) الا حقاً (صوابا) يحبّه الله تعالى ويرضاه.
Аҳли шарафларни (яъни, диндорликка ва олимларга мойил бўлган аҳли шарафларни, халқ орасида обрўлик одамларни) ўзларига жалб қилар ва аҳли фазлни (аҳли илмларни) икром қилар эдилар. Улар билан ҳазил – мутойиба қилар эдилар. Фақат Аллоҳ рози бўладиган ва дўст тутадиган ҳақ гапни гапирар эдилар.
Яъни, ул зотдан бефойда, керакмас гап содир бўлмас эди. Мазаҳларида ҳам фойда бор эди ("Фатҳ ал-латиф").
وهاهُنا وقف بنا جواد (فرس) المقال عن الإطّراد (تسابق: الجرى) فى الحَلبَة (مَيْدان، آت لار چاپاديگان جاى- آت چاپَر)  البيانية (المنطق الفصيح). وبلغ (وصل) ظاعِن (مُرتحِل، بمعنى إلقاء الكلام على من يكتبه: طاعِن- سائر) الإملاء فى فدَافِد (فلاة- صَحْرا: تيكيس يير) الايضاح مُنتهاه.
Ана шу ерга келганда, шул жойда гапириш, сўз айтишнинг учқур оти баён – фасоҳатли мантиқ майдонида, отчопарида чопишдан, мусобақа қилишдан тўхтаб қолди. Ёзишнинг сайр қилувчиси, ёзаётган кимсага калом илқо қилиб, илҳом қилиб турувчиси изоҳотлар саҳросида, теп-текис ерида охирига етиб қолди, тугаллашга мажбур бўлди.
عطر اللهمّ قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذيّ (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!


Мавлиди шариф дуоси

اللهمّ يا باسط اليدين (اى موسع السلطنة والتصرف) بالعطية (باعطاء الارزاق). يا من اذا رُفِعَت اليه (سبحانه وتعالى) اكفّ العبد كفاه.
Эй, бори Худоё! Эй, умидвор сўрагувчига бераман, деб мажозий қўлини (салтанати ва тасарруфини кенг) очиб турган зот! Эй, бандасининг кафтлари унга кўтарилганда кифоя қилгувчи зот!
يا من تنزّه فى ذاته وصفاته الاحدية (المنفردة). عن ان يكون له فيها (صفاته) نظائرُ واشباه. يا من تفرّد بالبقاء (عدم اختتام الوجود) والقِدَم والازلية.
Эй, ёлғиз зотида ва ёлғиз сифотида унга ўхшаш ва монанд бўлишдан пок бўлган зот! Эй, боқийликда, қадимликда ва азалийликда ёлғиз бўлган зот!
يا من لا يُرجى (فى قضاء الحاجات) غيرُه ولا يعوّل (لايعتمد) على سواه. يا من استند الانام (اعتمد الخلق) الى قدرته القيّوميّة (اى، القائمة بذاته تعالى). وأرْشَدَ (هدى) بفضله من استرشده (من طلب منه الرشد) واستهداه (من طلب منه الهداية).
Эй, ундан бошқадан умид қилинмайдиган ва ундан бошқага суянилмайдиган зот! Эй, зотида қоим бўлган қудратига бутун махлуқотлар эътимод қиладиган ҳамда кимики рушду ҳидоят сўраса, уни ҳақ ва тўғри йўлга йўллайдиган зот!
نسئلك بانوارك القدسية (المنزهة عن النقص). التى ازاحت (اذهبت) من ظلمات الشك دُجاه.
Сенинг нуқсонлардан пок нуринг ила сўраймиз! Ул шундай нурки, шак-шубҳа зулматларидан қаронғуликни, зимистонни кетказур.
ونتوسّل اليك بشرف الذات المحمدية. ومن هو آخر الانبياء بصورته (بجسمه وشخصه) واوّلهم بمعناه (بنوره).
Сенга, эй Аллоҳ, Муҳаммаднинг зоти шарафи билан тавассул қилурмиз. Ул шундай кимсаки, ўз жисми ва шахсияти билан Пайғамбарлар охиргиси ва маънавий жиҳатдан, нурлари эътиборидан Пайғамбарларнинг аввалгисидир.  
وبآلِهِ كواكبُ البرية (الخلق) وسفينة السلامة والنجاة (من الافات). وباصحابه اولى الهداية والافضلية. الذين بذلوا نفوسهم لله يبتغون (يطلبون بذلك) فضلا من الله وبحَمَلةِ شريعته ذوى المناقب والخصوصيّة (بظهور الفضائل). الذين قد إستبشروا (فرحوا) بنعمةٍ وفضل من الله.
Яна халқнинг йўлчи юлдузлари бўлмиш, саломат ва нажот кемалари бўлмиш Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳли байтларини васила қилурмиз. Яна ҳидоят соҳиблари бўлган энг афзал зотлар – Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобалари ила тавассул қилурмиз. Ул зотлар шундайки, ўзларининг нафслари, жонлари ва молларини Аллоҳ учун сарф қилгандурлар. Мана шу билан улар Аллоҳдан фазл истарлар, талаб қилурлар. Яна Пайғамбар алайҳиссаломнинг шариатлари ҳаммоллари, ходимлари (уламо ва авлиёлар) номи ила тавассул қилурмиз. Улар гўзал феъл-атвор ва физилатлар соҳибларидирлар. Улар шундай зотларки, қилган амалларига яраша Аллоҳ тарафидан берилган фазлу неъматлар билан шоду хурсанд бўлганлардир.  
ان توفقنا فى الاقوال والاعمال لإخلاص النية. وتُنجح (تقضى) لكلّ من الحاضرين مَطلبَهُ ومعناه. وتخلصَنا من اسر (قيد) الشهوات والأدواء (الامراض) القلبية.
بيزلارنى گپ- سوزلاريميزده، فعل وعمل لاريميزده إخلاص ونيتنى موافق ايلاگايسن. شول ييرده حاضر بولگانلارنينگ هر بيرينينگ طلب لارى و ايچكى آرزولارينى بيرگايسن. وبيزلارنى شهوات لاردان و كِبر، حسد، ريا، الله دان نااوميد بوليش كَبى قلبى كَسَل ليك لار دامىدان خلاص ايلاگايسن.

وتحقق لنا من الآمال ما بك ظنناه. وان تكفينا كلّ مُدْلهمّةٍ (ظلمة فى القلب) وبليّة. ولا تجعلنا ممّن اهواهُ هواه (ميّل نفسه الى امر مذموم).
Бизларга сени гумон қилган нарсамиздек, яъни сени меҳрбон, банданинг сўровини беради, деб гумон қилганимиздек истакларимизни ҳақиқат қилгайсан. Бизларнинг қалбларимиздаги зулматлар ва баданларимиздаги балоларга ўзинг кифоя қилгайсан. Бизларни нафсининг ҳавосига тобеъ бўлиб кетган кимсалар жумласидан қилмагайсаню
وتسترَ لكلّ منا حَصْرَهُ (حبسه) وعجزه وعيّة (التحيّر). وتسهّل لنا من صالح الاعمال ما عزّ ذراه (جمع ذروة وهى من كل شيئ اعلاه).
Бизларнинг ҳар биримизнинг матлабларга етишдан тўсилиб қолишимиз, ибодатларда ожизлигимиз ва гуноҳлар водийсида ҳайронжсаргардон бўлишимизни ёпгайсан, қиёматда яширгайсан. Бизларга энг олий, энг азиз бўлган солиҳ амалларни осон қилиб қўйгайсан.
وتدنى لنا من حُسْن اليقين قطوفا (باشى، شينگيلى) دانية(يقين، قدردان) جنية (يَنگى اوزيلگان). وان تمْحُوَ عنّا كلّ ذنبٍ جنيناه (اذنبناه). وان تعمّ جمعنا هذا من خزائن مِنَحِكَ (عطاياك) السنية (الرفيعة) برحمةٍ ومغفرةٍ. وتديمَ عمّن سواك غِناه.
Бизларга янги узилган, қадрдон шингил ҳолидаги гўзал яқинликни, чуқур эътиқодни яқинлаштиргайсан. Бизлардан гуноҳ қилганимиз ҳам бир гуноҳимизни ўчиргайсан, маҳв этгайсан. Бизларнинг ушбу жамоатимизга раҳмат ва мағфиратинг билан улуғ, қадри юксак атоларнинг хазинасидан умумий қилиб бергайсан. Сендан ўзга зотдан беҳожат бўлишни давомли қилгайсан.
اللهمّ انك جعلت لكلّ سائل مقامًا (منزلة) ومريّة (فضيلة). ولكلّ راج ما امّله ورجاه (ترقبه). وقد سألناك راجين مَواهِبَك اللدنّيّة.
Эй, бори Худоё! Ё Аллоҳ! Албатта сен ҳар бир сўрагувчига муносиб мақом ва манзил ҳамда фазилат ато қилдинг. Ҳар бир умид қилувчини орзу қиладиган ва кутиб турадиган қилдинг. Батаҳқиқ, биз сендан умид қилган ҳолда хазинаи ғайбингдан, ғайри табиъий, яъни касб қилмасимиздан, ҳаракат қилмасимиздан берадиган ҳадияларингни, совғаларингни сўраймиз. 
فحقق (اثبت) لنا ما منك رجوناه. اللهمّ امِّن (سلمنا) الروعات واصلح الرُعاة والرعيّة (عامّة الناس). واعظم الاجر لمن جعل هذا الخير فى هذا اليوم واجراه.
Бас, бизга сендан умид қилган нарсаларни собит айла, тўғри қилиб бер! Эй, Аллоҳ! Бизни хатарлардан саломат, омон қилгин, тарбияда чўян мисолликларни ва руҳонийларни ҳамда оммавий одамларни солиҳ қилгин. Ушбу кунда бул хайр-эҳсонни қилган, мавлид мажлисини уюштирган кимсага ажрини ва унинг савобини улуғ қилиб бер!
اللهمّ اجعل هذه البلدة وسائر بلاد المسلمين اَمنة مُطمئنّة سخيّة رخيّة (متسعة العيش). واسقنا غيثا (مطرا) مغيثا يعمّ إنسياب (جريان) سِيبَهُ (مَجرى الغيث) السَبْسَبَ (الارض المستوية) ورُباه (الامكنة المُرتفِعَة).
Эй, Аллоҳим! Бу шаҳарни ва мусулмонларнинг бошқа шаҳарларини, офатлардан саломат, сокин, фаровон ва ризқи кенг қилгин. Бизларни баланд ва паст ерларга-да баробар оқадиган, тушадиган умумий ёмғир билан сероб қилгин!
واغفر لناسج هذه البُرُود (الثياب المُخططة) المُحَبّرَة (المُحسنة) المولدية. جعفر من الى البرزنجىّ (قرية فى سواد العراق) نِسبته ومنتماه. وحقق لنا الفوز بقربك والرجاء والاُمْنِيّة (بضم الهمزة اى، متمناه).
Ушбу чиройли тўқилган мавлидга мансуб чопонни тўқувчини мағфират айла! Ул Жаъфар деган кимса бўлиб, нисбати ва униб-ўсган жойи Ироқдаги ал-Барзанжийдир. Бизларга қурбинг сабабли файзу футуҳ, умид ва орзулар ушалишини ҳақиқат қилгин!
واجعل مع المُقربين مَقِيله (محلّ استراحته) وسُكناه (محلّ استقراره). واستر له (لجعفر) عيبه وعجزه وحصره وعِيّه. ولكاتبها وقارئها ومن اصاخ سمعه اليه (القارئ) واصغاه (امال سمعه اليه).
Унинг, яъни Жаъфар ал-Барзанжийнинг роҳат қиладиган ва қарор топадиган жойини муқарраб бандаларинг билан бирга қилгин! Унинг айбларини, ожизликларини, сиқилишларини, кучсиз бўлиб қолишлари, чарчоқларини ёпгин, яширгин! Шунингдек, мавлиднинг котибини ва қорисини, ўқиб берувчисига қулоқ солиб, эшитиб ўтирган кимсанинг ҳам айб ва нуқсонларини ёпгин!
وصَلِّ اللهمّ وسلم على اوّل قابل للتجلى من الحقيقة الكلية. وعلى اله واصحابه ومن نصره ووالاه.
Эй Аллоҳ, мутлақ ҳақиқатдан иборат бўлган тажаллийга энг аввал қобилиятли бўлган зотга салот ва салом юборгин. Кейин ул зотнинг аҳллари, саҳобаларига ва унинг шариатига эргашиш билан нусрат берган ва ул зотни севганларга салоту саломлар юборгин!
ما شنفت (زيّنت) الاذانُ من وصفه الدّرّىّ باقراطٍ جَوْهَريّة. وتحلت (تزيّنت) صُدور المَحافِل (المجالس) المُنيفة (الزائدة على غيرها) بعُقود (قلائد) حُِلاه.
Қулоқлар ул зоти шарифнинг дур янглиғ васфлари билан жавоҳир сирғалари ила зийнатланди. Чиройли маржонлар ила ҳаммасидан ортиқ мажлислар юқориси, юраклари зийнат топди.
صلى الله على محمّد. صلى الله عليه وسلم.
Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломга салот айтсин! Аллоҳ ул зотга салоту саломлар юборсин!
سبحان ربّك ربّ العِزّة عَمّا يَصِفون. وسلامٌ على المُرْسَلين. والحمد لله ربّ العالمين.
Иззат ва қудрат эгаси бўлмиш Парвардигорингиз улар васф қилаётган нарсалардан, яъни айбу нуқсонлардан покдир! Мурсал пайғамбарларга саломлар бўлсин ва жумла ҳамдлар барча оламлар роббиси Аллоҳга хосдир! Омин!

Мавлиди шариф хатмида яна ушбу дуони ўқирлар:

اللهُمّ صَلِّ وسلِمْ على سَيّدِنا مُحَمّدٍ فى الأوّلِين. وصَلِّ وسَلِمْ على سَيّدِنا مُحَمّدٍ فى الآخِرين. وصَلِّ وسَلِمْ على سَيّدِنا مُحَمّدٍ فى النّبيِّين. وصَلِّ وسَلِمْ على سَيّدِنا مُحَمّدٍ فى المُرْسَلِين. اللهُمّ بلغْ روحَ سيّدِنا مُحَمّدٍ مِنّا تحِيّة وسَلامًا واجْزِهِ عَنّا افضلَ ما جازَيْتَ نبيّا عَنْ اُمّتِهِ. وآتِهِ الوسيلة والفضِيلة والشَرَفَ والدّرَجَة العالِيَة وابْعَثهُ المقامَ المَحْمُودَ الذى وَعَدْتهُ يَا أرْحَمَ الرّاحِمِين. اللهُمّ إنّا قدْ حَضَرْنا قِراءَتَ مَوْلِدِ نبيِّكَ الكَريم. فاقضِ عَليْنا بِبَرَكَتِهِ لِباسَ العِزِّ والتكْريم. وأسْكِنّا بِجِوارهِ فى دارِ النّعِيم. اللهُمّ إنّا نَسْئَلكَ بجاهِ هَذا النبىِّ المُصْطفى. وآلِهِ اَهْلِ الصِّدْقِ والوَفى. كُنْ لنا مُعِينًا ومُسْعِفاً. وبَوِّءْنا مِن الجَنّةِ غُرَفاً. وارْزُقنا بجاهِهِ عِنْدَكَ قبُولاً وعِزّا وشَرَفاً. وصلى الله على خَيْرِ خلقِهِ مُحَمّدٍ وعلى آلِهِ واَصْحابهِ أجْمَعِين.
Эй, Аллоҳим! Саййидимиз аввалгилар орасидаги Муҳаммадга салоту салом йўлла! Саййидимиз охиргилар орасидаги Муҳаммадга салоту салом йўлла! Саййидимиз набийлар орасидаги Муҳаммадга салоту салом йўлла! Саййидимиз мурсаллар орасидаги Муҳаммадга салоту салом йўлла! Эй Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Саййидимиз Муҳаммад руҳларига биз тарафимиздан таҳийят ва саломларимизни етказ! Уммати томонидан пайғамбарга мукофот тарзида энг афзал нарсаларни мукофот қилиб бер! Ул зотга василат, фазилат, шараф, олий даража бер, уни ўзинг ваъда қилган мақоми маҳмудга етказ! Эй, раҳмлилар раҳмлиси! Эй, Аллоҳ! Биз мукаррам пайғамбаринг мавлидининг ўқишига ҳозир бўлдик. Унинг баракатидан бизларга иззат ва каромат бергин! Ул зоти шариф билан жаннати наимда қўшни қилгин! Эй Аллоҳ! Ушбу Мустафо пайғамбарнинг ва ул зотнинг сидқу вафо аҳли бўлган оилалари ҳурматларидан сўраймиз: бизларга ёрдамчи ва мадакор бўлгин! Бизларга жаннатдан айвонлар тайёрлаб қўйгин! Ул зоти шарифнинг ҳурматлари сабабли олдингдаги қабул, иззат ва шараф билан бизларни ризқлантир! Халойиқнинг яхшиси бўлган Муҳаммадга ва унинг оиласи ҳамда жами саҳобаларига Аллоҳ саловот йўлласин! Омин!


Шарҳ қилувчи ва муаллиф: Домла Аҳмаджон ибн Муҳаммаджон ал-Марҳаматий ал-Андижоний ал-Боғишамолий.
Табдил қилувчи ва муҳаррир: Ҳамидуллоҳ Беруний.