Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Китоблар»БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ - 3
Facebook
БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ - 3 PDF Босма E-mail
Материал индекси
БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ
2
3
4
Ҳамма саҳифа
(Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нурлари тақводор, айблардан пок зотларга ўтди. Абдуллоҳнинг пуштига, сўнг ул зотнинг оналарига ўтди. Аллоҳга қасамки, ота-оналари имом аҳлидан бўлиб тонг оттирганлар. Бу борада ҳадисда гувоҳлар келган. Ушбу фикрга ирфон аҳлидан кўпчилик мойил бўлган. Сен ҳам шунга таслим бўлавер. Зотан, Аллоҳ жалла жалолуҳу ҳар қандай вақтда тирилтиришга қодирдир. Имом ал-Ашъарий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналарининг нажоти борасида Қуръоннинг ҳукми билан далил билан исботлагувчи бўлди. Аршнинг илоҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ўзи ихтиёр қилган ота-онанинг дўзахни кўришига рози бўлармикин?!)   
Аммо Мавлоно Али ал-қори (вафоти, 1014) ўзининг Пайғамбар алайҳиссаломнинг ота-оналари тўғрисидаги ёзган рисоласида Пайғамбар алайҳиссаломнинг ота-оналарининг куфрда эканликлари ҳақида ёзган. Шул фикрни аввалроқ "Шарҳ ал-Фиқҳ ал-акбар" асарида ҳам ифодалаган. Шунинг учун Мавлоно Али ал-қори кўп уламоларнинг маломатига қолган. Лекин, муаррих уламолар Али ал-қорининг кейинчаликда ушбу қавлидан қайтганлигини ёзганлар. Баъзи уламоларнинг таҳқиқ қилишларича, Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг "Фиқҳ ал-акбар" китобларидаги "Мотаа ъала-л-куфри" ("Иккови куфрда ўлганлар") жумласи аслида "Мотаа ъала-л-фитрати" ("Икковлари фитратда ўлганлар") бўлган. Унинг қадимги нусхаларида шундай экан. Бул кейинчалик ўзгартирилган.   
"Радд ал-муҳтор" соҳиби Муҳаммад Амин ибн Обидийн (вафоти, 1252) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналарининг нажотлари тўғрисида ашъарийлар ва мотуридийлар иттифоқ қилганларини ёзади. Ашъарийлар фитрат замонида вафот қилса, нажот топишини, мотуридийлар эса имонга ҳам куфрга ҳам эътиқод қилмасдан узоқ муддат тааммул билан яшаб, вафот қилса, нажотнинг мумкинлигини баён қилишган. Аслида, ўлганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари тирилганлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имон келтирганлари ҳақидаги Имом Муслим, Абу Довуд, Аҳмад, Байҳақий, Таҳовий кабилар ривоят қилган ҳадиси шариф билан ушбу "Инна абий ва абока фи-н-нор!" ("Менинг отам билан сенинг отанг дўзахдадир") ҳадиси билан Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг "Мотаа ъала-л-куфри" ("Иккови куфрда ўлганлар") деган сўзлари орасида ишкол йўқ. Зеро, "Радд ал-муҳтор" соҳиби айтганидек, тирилиш воқеаси бу ҳадиси шариф айтилганидан сўнг, яъни ҳажжат ал-вадоъ вақтида рўй берган ("Радд ал-муҳтор", Байрут нашри, 4-жилд, 348-350 бетлар).      
Аллоҳ таоло икром қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ота-оналарини тирилтириб, имон келтиртиргани ҳақидаги ҳадисни "Радд ал-муҳтор" соҳиби саҳиҳ дейди. Имоннинг ўлгандан кейин нафъ бериши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг икроми учун эди. Чунончи, Бани Исроилнинг ўлган кимсаси қотилидан хабар бериш учун тирилганидек, Ийсо алайҳиссалом ўликларни тирилтирганларидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам Аллоҳ таоло ўликни тирилтириши ажабланарли эмас ("Радд ал-муҳтор", Байрут нашри, 6-жилд, 369-бет).
Бул борадаги энг тўғри йўл Ибн Камол Пошшо айтган мана бу гапдир: "Мусулмон кимса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарафларини пасайтирадиган ҳар қандай гапдан тилини тиймоғи лозим. Ул зотнинг ота-оналарига ширкни исбот қилиш покиза насаб шарафини булғаб кўрсатишдан боша нарса эмас. Айниқса, ушбу масъала эътиқод масъалаларидан эмас, унинг қалбга алоқаси йўқ. Тил эса камситишдан ўзини тийган маъқул. Хусусан, ёмон фикрларни дафъ қилишга ва ўзини тўғрилашга қодир бўлмайдиган омилар бу фикрлардан сақланишлари керак".
Бул ҳақида яна "Радд ал-муҳтор"да келган мана бу фикр ҳам эътиборли: "Ушбу масъалани фақатгина ўта одоб билан зикр қилмоқ керак бўлади. Бу уни билмаслик зарар қиладиган масъала эмас ёки қабрда сўраладиган масъала ҳам эмас ёки Аллоҳ олдида турганда сўраладиган масъала ҳам эмас. Тилни бу хилдаги гап-сўзлардан сақлаш керак, фақат ва фақат яхшилик билан гапириш лозим ва саломатлироқдир!".    
وحملته صلى الله عليه وسلم حاضِنتهُ (دايه سى) امّ ايْمَن بَرَكَة الحَبَشية. التى زوّجها صلى الله عليه وسلم بعد (بعد النبوة) من زيد بن حارثة مولاه (ى عتيقه).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни доя ва мураббиялари (беш кундан кейин) кўтариб олиб келди. Номлари Умму Айман эди. Ўзлари Барака Ҳабаший бўлиб, кейинроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу аёлни мавлолари Зайд ибн Ҳорисага никоҳлаб бердилар. Зайд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлоси – озод кардаси эди.
Умму Айманнинг номлари Барака бинти Саълаба ибн Амр ибн Ҳисн ибн Молик бўлиб, асли Ҳабашистонлик эди. Биринчи эри Убайд ал-Ҳабашдан бўлган ўғли Аман ибн Убайднинг исми билан кунияланган. Кейинчалик Зайд ибн Ҳориса уни никоҳига олган ва улардан Усома ибн Зайд туғилган. Икки марта ҳижрат қилган бул табаррук аёл ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Умму Айман онамдан кейин менга онадир!" деганлар. Пайғамбар алайҳиссалом уни зиёрат қилар, Абу Бакр ва Умар разийаллоҳу анҳумалар ҳам уни зиёрат қилишга бориб турар эдилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг бавллари – сийдикларини билмасдан ширин сув – шарбат деб ичиб қўйган Умму Айман умри бўйи касал бўлмасдан узоқ умр кечирган. Разийаллоҳу анҳо!     
وادخلته صلى الله عليه وسلم على جده عبد المطلب فضمّه اليه ورقّ له واعلى (رفع) رقِيه (منزلته ودرجته).
Умму Айман Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бобоси Абдулмутталибнинг олдига олиб кирди. Бас, уни қучоқ очиб кутиб олди ва ёқимли муомала қилди. Бу зотнинг мартабасини баланд қилди.
وقال انّ لابنى هذا لشأناً عظيما فبخٍ فبخِ لمن وقره (اكرمه) ووالاه (واتخذ وليا).
Абдулмутталиб айтди: "Албатта мана шул ўғлимнинг шаъни улуғдир. Бас, яхшилик, бул зотни улуғлаб имон келтирган (икром қилган)гадир!".
ولم تشكُ فى صِبَاه (ولا فى كبره) جوعا ولا عطشا قط نفسُهُ الابية (اى الممتنعة من الشكاية).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шикоятдан манъ қилувчи иболик нафслари ёшликларида ҳам, улғайганларида ҳам ҳаргиз очлик ва чонқоқликдан шикоят қилмади.
وكثيرا ما غدا فاغتذى بماء زمزم فاشبعه (اى اذهب عنه جوعه) وارواه (سوگه قانديرماق).
Кўпдан-кўп Пайғамбар алайҳиссалом эрталаб оби замзам билан овқатланар эдилар. Бас, ул зотни тўйдирар эди ва чанқатмас эди.
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

11: ولمّا اُنِيخت (آواز) بفناء (اوى ايچى) جَدّه عبد المطلب مطايا المنية (الموت).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг боболари Абдулмутталибнинг уй ичидан ўлум маркабларининг овози чиққан вақт бўлди, яъни боболари ўлиб қолди.
كفله عمّهُ ابو طالِب شقيق (قارينداش) ابيه عبد الله فقام (ابو طالب) بكفالته بعَزمٍ قويّ وهمّةٍ وحمية (دفع ما يؤذيه). وقدّمه على النفس والبنين وربّاه (كمال التربية).
Ул зотни Пайғамбар алайҳиссаломнинг оталари қариндоши, Пайғамбаримизнинг амакилари Абу Толиб кафолтига олди. Бас, Абу Толиб ўз кафиллиги сабабли кучли қасд, жидду жаҳд ҳамда ҳиммат қилди. Озор етадиган нарсалардан ҳимоя қилишга қойим бўлди. Пайғамбаримизни ўз жони ва болаларига муқаддам тутиб, ул зотни баркамол тарбия қилди.
Абу Толиб пайғамбаримизни жуда яхши кўрар, ҳеч бир боласини унингчалик яхши кўрмас эди. У билан бирга ётар, у билан бирга овқатланар эди.
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

12: ولما بلغ (صلى الله عليه وسلم) اِثنَى عشرة سنة رحل (سافر) به (النبى) عمّه ابو طالب الى البلاد الشامية.
Пайғамбар алайҳиссалом ўн икки ёшга кирган вақтларида буд зот билан бирга амакиси Абу Толиб Шоми шарифга сафар қилдилар.
وعرفه صلى الله عليه وسلم الراهب (المتعبّد) بَحِيرَا بما حازه (جمعه) صلى الله عليه وسلم من وصف النبوّة وحَوَاه (جمعه ويشمله).
Пайғамбар алайҳиссаломни нубувват сифатларини ўзларида мужассам қилганликлари сабабидан Жиржис номли насроний роҳиби таниди.
Жиржиснинг лақаби Баҳиро бўлиб, "бо"нинг фатҳаси, "ҳо"нинг касраси билан ўқилади. Баъзилар "бо"нинг заммаси ва "ҳо"нинг фатҳаси, "ё"ни эса сукунли қилиб, Буҳайро деб ўқийдилар.
وقال انّى اَراه (اى هذا الغلامَ) سيد العالمين ورسول الله ونبيه. قد سجد له الشجرُ والحجرُ ولا يسجدان الا لنبيّ اوّاه (كثر توبته او كثير الرجوع الى الله). وانا نجد نعته فى الكتب القديمة السماوية. وبين كِتفيْه خاتمُ النبوّة قد عمّه النور وعلاه (تلألأ ذلك النور).
Ўша Баҳиро айтди: "Албатта мен бул болани бутун оламлар саййиди ва Аллоҳнинг расули ва набийси сифатида кўраяпман. Батаҳқиқ, бул болага дарахт ва тош сажда қилди. Сажда қилмайди тош ва дарахт, магар Аллоҳга кўп тавба қилган Пайғамбарга сажда қилур. Бизлар қадимги самовий китобларда бул зотнинг сифатларини топамиз. Унинг икки кифти ўртасида пайғамбарлик аломати – муҳри бор. Батаҳқиқ бул зот ҳақидаги нур оммалашур ва олий бўлур, нур сочур!".
Баҳиро айтган самовий китоблар Таврот ва Инжил эди. Ушбу китобларда Пайғамбаримизнинг сифатлари тўла баён қилинган эди.
Пайғамбарлик муҳри кабутар тухмидек ёки кичик олмадек келадиган хол бўлган. 
وامر (بحيرا) عمّه بردّه الى مكّة تخوّفا عليه (صلى الله عليه وسلم) من اهل دين اليهودية. فرجع (ابو طالب) به صلى الله عليه وسلم ولم يُجاوز من الشام المقدس بُصراه (شَهَر نامى).
Баҳиро Яҳудий диний аҳлларидан бўлган хавфдан хавф қилгани учун Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг амакиларига болани олиб Маккага қайтмоқликни буюрди. Бас, Абу Толиб Расулуллоҳ билан Шоми шарифдан қайтди. Ҳолбуки, улар Шоми шариф чеккасидаги шаҳардан ўтмаган эдилар.
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

13: ولمّا بلغ صلى الله عليه وسلم خمسا وعشرين سنة سافر الى بُصْرَى فى تجارةٍ لخديجة (بنت الخويلد) الفتية (السخية والقوية والمستورة).
Пайғамбар алайҳиссалом йигирма беш ёшга кирган вақтларида яна сахия, қавия ҳамда мастура Хадижанинг тижоратида Бусро шаҳрига сафар қилдилар.
ومعه غلامها (اى عبد خديجة) مَيْسَرَة (كوماكْدَاش) يخدِمه صلى الله عليه وسلم ويقوم بما عناه (اراد).
Пайғамбаримиз билан Хадижанинг Майсара деган кўмакдош хизматкори бирга эди. У Пайғамбаримизга хизмат қилар эди ва ўша ғулом Пайғамбар алайҳиссалом ирода қилган нарса билан қоим бўлар эди.
ونزل صلى الله عليه وسلم تحت شجرةٍ (سوق بصرى) لدى صَوْمَعَة (بيت معبد) نَسْطُورَا راهب (عابد) النصرانية.
Пайғамбар алайҳиссалом Бусродаги бозор ёнидаги дарахт тагига тушдилар. Ул дарахт ибодатхона олдида эди. Ибодатхона эса насронийлар роҳиби Настуроники эди.
Настуро ўша замоннинг олими бўлган.
فعرفه الراهب اذ مال اليه ظِلّها الوارف (اتسع وامتدّ: الطويل) واواه (ستره). وقال ما نزل تحت هذه الشجرة قط الا نبىّ ذو صفاتٍ نقية (منزهة). ورسول قد خصّه الله تعالى بالفضائل وحباه (اعطاه).
Бас, роҳим Пайғамбар алайҳиссаломни таниди. Ўша дарахтнинг сояси Пайғамбаримиз фойдасига айланиб турар, соя кенг уриб, қуёшдан Пайғамбаримизни ёшириб турар эди. Настуро: "Бул дарахтнинг тагига ҳеч ким тушган эмас, магар ҳам покиза сифатлар эгаси бўлмиш Пайғамбаргина тушади. Бул Пайғамбарни Аллоҳ таоло фазилатларга хос қилган ва илму ирфон ва бошқа фазилатларни комил қилиб берган", деди.
Настуро Пайғамбар алайҳиссаломни таниб қолиб, ул зоти шарифга яқинлашди ва Расулуллоҳнинг бошларидан ва қадамларидан ўпди ва "Сизга имон келтирдим. Мен гувоҳлик бераманки, албатта сиз Аллоҳнинг расули ва уммий пайғамбарисиз. Сиз ҳаққингизда Ийсо алайҳиссалом башорат қилганлар. Бас, ул зот мана бундай дегандилар: "Мендан кейин ушбу дарахтнинг тагига ҳеч ким тушмайди, магар уммий Пайғамбар, ҳошимий, арабий, маккий бўлмиш зот, жаннатдаги ҳавзи кавсар соҳиби, шафоат эгаси, ҳамд байроғи соҳиби бўлмиш зот тушади", деди.
Ушбу юқоридаги ривоятни Абу Саид (Абу Саид Абдулмалик ибн Муҳаммад ан-Найсобурий ал-Харгуший, вафоти 406) "Шараф ал-Мустафо" номли китобида зикр қилган. 
ثمّ قال (نسطورا) لِمَيْسَرَة افى عينيه حُمْرَة استظهارًا للعلامة الخفية.
Шундан кейин Настуро махфий аломатни билиш учун изҳор қилишни талаб қилиб, Майсараг: "Аё, бул боланинг икки кўзида қизиллик борми?", деди.
فاجابه (ميسرة) بنعم فحق (ثبت) لديه (نسطورا) ما ظنه وتوخّاه (تحرّاه).
Бас, Майсара "Тўғри, бор!" деб жавоб берди. Бас, Настуро гумон қилган ва қасд қилган фикрлари рост бўлди.
وقال لميسرة لا تفارقه (النبىَّ) وكُنْ معه بصدق عزمٍ وحسن طوية (نية حسنة، اى بقلب حسن). فانه مِمّن اكرمه الله تعالى بالنبوّة واجتباه.
Настуро Майсарага бул одамдан ажрама ва рост мақсад ва чиройли ният билан бирга бўл", деди. Чунки, шак-шубҳа йўқки, бул зот пайғамбарлик билан Аллоҳ таоло икром қилганлардан ва пайғамбарликга танлаб олганлардандир. 
ثمّ عاد صلى الله عليه وسلم الى مكّة فراءته خديجة مُقبلا (قادما وآتيا) وهى بين نِسْوة فى عُلية (يوكساك ليك، يوكساك چارباغ). وملكان على رأسه الشريف (وقت الهاجرة) من وضح (ضوء وبياض وحرّ) الشمس قد اظلّاه.
Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом Маккага қайтди. Бас, бир олий жойда аёллар орасида турган Хадижа Пайғамбар алайҳиссаломни кўрди. Икки фаришта муборак бошларида қанотлари билан қуёш нуридан соя солар эдилар.  
واخبرها ميسرة بانه رَاَى ذلك (اى اظلال الملائكة النبىَّ من حرّ الشمس) فى السفر كله وبما قاله الراهب واودعه اليه من الوصية (اى من عدم المفارقة).
Бул ҳолатни Майсара сафар давомида шундай бўлди деб хабар берди. Ҳаммасини – фаришталарнинг Пайғамбар алайҳиссаломни қуёшдан соя қилиб юрганларини ҳам, роҳибнинг айтганларини ҳам хабар берди. Пайғамбар алайҳиссаломдан ажралмаслик ҳақидаги васиятини бажаришга Майсарадан ваъда олганлигини, унга шуни омонат деб айтганини ҳам Майсара Хадижага хабар берди. 
وضاعف الله تعالى فى ربح تلك التجارة ونمّاه (كثر ربحه: الربح الطيبة). فبان (وضح) لخديجة بما رَاَت وما سمعت انه رسول الله تعالى الى البرية (الخلق كافة). الذى خصّه الله تعالى بقربه واصطفاه.
Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга (Хадижанинг молида) ана шул тижоратдаги фойдани кўпайтириб берди. Одатдагидан фойда неча баробар зиёда бўлган эди. Бас, Хадижага кўрган ва эшитган нарсаси зоҳир бўлди. Албатта бул зот Аллоҳнинг халқнинг ҳаммасига юборган элчисидир! Шундай элчики, Аллоҳ ул зотни ўзига яқин қилишлик билан ва танлаб олишлик билан хос қилди.
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

14: فخطبته (اى طلبت خديجة من النبى اى يتزوج) صلى الله عليه وسلم لنفسها الزكية. لتشُمّ من الايمان به صلى الله عليه وسلم طِيب (رائحته الطيبة) ريّاه.
Бас, Хадижа Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ўз покиза жонларини топшириб, унга уйланишини илтимос қилди. Пайғамбаримизнинг гўзал ҳидли имонлари таъмини тотаётганлиги учун шундай қилди.
Пайғамбаримизнинг имонлари нафосат ва рағбатда ҳидланадиган нарсага ўхшатилмоқда. 
فاخبر صلى الله عليه وسلم اعمامه بما دعته (من النكاح) اليه هذه البَرّة (چيرايلى) النقية (الطاهرة).
Бас, Пайғамбар алайҳиссалом шундай чиройли риоя билан сўзланган ва никоҳга даъват қилинган сўзларни амакиларига айтиб берди.
فرغبوا فيها لفضلٍ ودين وجمال ومال وحسبٍ ونسبٍ كلّ من القوم يهواه (يحيه).
Бас, Хадижа ҳақидаги фазилати, диндорлиги, жамоли, моли, ҳусни ва насаби тўғрисида айтилган гапларни хотимасида амакилари рағбат қилдилар. Қавмларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишар эдилар.
Бас, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Хадижа борасида унинг фазилати (чунки, у Қурайш аёлларининг саййидаси дейилар эди), диндорлиги (чунки, у хотинлар ичида обида саналар эди), жамоли (чунки, никоҳда рағбат қилинадиган хислатлардан бири чиройдир), моли (чунки, у Қурайшда энг кўп моли борлардан саналар эди), ҳасаби (чунки, у Қурайш ичида ота-боболари билан фахрланишга арзийдиган шарифа аёллардан эди) ва қавмнинг ҳар бир севадиган насаби (чунки, у Қурайш ичида ўрта насабли саналар эди) борлиги учун рағбат кўрсатишди.
Шунингдек, Нафиса бинти Мунаййа ривоят қилур, у деди: Хадижа Аллоҳ таоло унга ирода қилиб берган каромат ва хайрли нарсалар билан бирга у сабр-бардошли ва тадбиркор аёл эди. Ўша кунларда у Қурайшнинг насаб жиҳатидан ўрта табақасига мансуб саналар, шарафда энг улуғи, моли энг кўпи ҳисобланар эди. Қавмнинг барчаси уни никоҳига киритишга ҳарис, агар мана шунга қодир бўлсалар, дарҳол уни талаб қилар, ва унга мол совғалар жўнатар эдилар. Бас, мени у Муҳаммад алайҳиссаломнинг олдига Шомдан Хадижанинг туялари билан қайтганидан сўнг айғоқчи қилиб, яширинча жўнатди. Бас, мен дедим: "Эй Муҳаммад, уйланишдан сизни нима манъ қилади?". Шунда у дедилар: "Уйланиш учун қўлимда ҳеч нарса йўқ". Мен дедим: "Агар сизга шул кифоя бўлиб, молу мулкга, жамолу шарафга ҳамда кафоат – тенгликка чақирилсанггиз, аё, жавоб берасизми?". Ул зот: "Ким у?" дедилар. Мен Хадижа, дедим. Ул зот: "Бу қандай бўдар экан..." дедилар. Бас, мен кетиб, Хадижага хабар қилдим. Бас, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юбордики, мана шул соатда келгайман, деб хабар жўнатди...     
وخطب ابو طالب واثنى عليه صلى الله عليه وسلم بعد ان حمد الله تعالى بمَحَامِدَ (جمع محمدة بمعنى مدحة) سنية (جليلة بليغة نيّرة). وقال (ابو طالب) هو (محمد صلى الله عليه وسلم) واللهِ له نبأ عظيمٌ بعد يُحْمَد فيه سراه (سعيه وعمله).
Абу Толиб никоҳ хутбасини ўқиди. Абу Толиб Аллоҳ таолонинг улуғ ва баркамол ва инсон қалбига нур бағишлайдиган ҳамдлар билан ҳамд айтганидан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақида яхши сўзлар айтди ва деди: "У Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дир! Аллоҳнинг номи билан қасамки, ул зотнинг ҳақида улуғ хабарлар бор. Ул зот ул хабари азимлар асосида амал қилганларидан кейин мақталур!".
Хутба ўқилган вақтда Хадижа онамиз разийаллоҳу анҳо қирқ ёшда эди ва пайғамбаримиз эса йигирма бир ёшда эди. Тўрт юз динор нақд ва насия маҳр билан никоҳ қилинган экан ("ал-Қавл ал-мунжий", 27-саҳифа).  
"Фатҳ ал-латиф шарҳ манзума ал-мавлид аш-шариф" номли китобда айтилишича, никоҳ хутбасини Пайғамбаримизнинг амакилар Абу Толиб ҳамда Хадижа онамизнинг амакилари Варақа ибн Навфал ўқиганлар. Абу Толибнинг хутбасида бу лафзлар бор эди:
"الحمد لله الذى جعلنا من ذرية ابراهيم وزرع اسماعيل وضئضئ معدّ وعنصر مُضر وجعلنا حضنة بيته وسُوَّاس حَرَمِه وجعل لنا بيتا محجوجًا وحَرَمًا آمِنًا وجعلنا الحكام على الناس ثمّ ان ابن أخى هذا محمد ابن عبد الله لا يوزن برجل الا رجح به وان كان فى المال قلّ فانّ المال ظلّ زائل وامر حائل ومحمد ممن عرفتم قرابته..."
"Аллоҳга ҳамдлар хосдурки, ул зот бизларни Иброҳим зурриётидан, Исмоил уруғидан, Муадднинг асли-наслидан Музарнинг унсури – зотидан қилди. Аллоҳ таоло бизларни ўз байтининг мураббийси, тарбияловчилари (яъни, асраб ва артиб турувчилари) ва ўз ҳарамининг бошқарувчилари қилди. Бизлар учун буни ҳаж қиладиган байт ва омонлик бўлган ҳарам қилди. Бизларни одамларга ҳоким қилди. Сўнгра, албатта укамнинг ўғли бул Муҳаммад ибн Абдуллоҳ инсонларга тенг эмас, магар ҳам улардан устундир! Агарчи мол-дунёси оз бўлса ҳам, лекин албатта мол-дунё кетгувчи соядир, қўрқинчли ишдир. Муҳаммад эса шундай кимсалар тоифасиданки, ўзининг қариндошларига оқибатли эканлигини сизлар ҳам биласизлар...".  

فزوّجها (خديجة) منه صلى الله عليه وسلم ابوها وقيل عمّها وقيل اخوها لسابق سعادتها الازلية (القديمة).
Бас, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Хадижага уйлантирди. Хадижанинг отаси Хувайлид ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай ёки бир ривоятда амакиси Амр ибн Асад ёки бошқа бир ривоятда акаси Амр ибн Хувайлид уйлантирди, деб айтилган. Бу саодати азалия Хадижага сабқат қилиб ўтгани учун эди.
واولدها كل اولاده صلى الله عليه وسلم الا الذى باسم الخليل سمّاه.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча болалари Хадижага болалик қилди. Магар ҳам Халил деб юритилган Иброҳим номли ўғиллари Хадижага бола бўлмади.
Билгинки, Пайғамбаримизнинг Қосим, Иброҳим ва Абдуллоҳ (у Таййиб ва Тоҳир ҳам деб лақабланган) деган уч нафар ўғли бўлиб, учови ҳам норасидалигида ўлиб кетганлар. Қизлари эса Зайнаб, Руқаййа, Умму Кулсум ва Фотима бўлиб, барчалари исломни топган ва ҳижрат қилганлар.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг барча болалари Хадижадан бўлган, магар Иброҳим Мориядан бўлиб, уни Миср подшоси Муқавқис Пайғамбаримизга ҳадия қилиб юборган эди.   
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

15: ولمّا بلغ خمسا وثلثين سنة بنت قريشٌ الكعبة لانصداعها (إنشقاقها) بالسيول الابطحية.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўттиз беш ёш вақтига етгандилар, Абтаҳиййа тоғи тарафидан келган сел сабабли вайрон бўлган Каъбани Қурайш қабилалари тикладилар.
Абтаҳ тоғ номи бўлиб, Ҳиро ва Мино йўли орқали у ерга сув йиғилиб келган.
Каъба деворлари нураганлиги учун Қурайшликлар унинг вайрон бўлишидан хавф қилиб таъмир қилдилар.
Пайғамбар алайҳиссалом Каъбанинг биноси вақтида Қурайшликлар билан бирга ҳозир эдилар. Улар билан бирга тошни аъло даражада кўчириб, ўтқаздилар. Шунда ал-Аббос разийаллоҳу анҳу ул зотга деган эди: "Иштонингизни бўйнингизга тортиб боғлаб олинг, токи тош кўтарганда тушиб кетишдан сақлаб қолади". Бас, Расули акрам шундай қилдилар. Кейин турганларида иштон тушиб кетаётган эди, нидо эшитилди: "Эй, Муҳаммад! Авратингга қара, эҳтиёт бўл!". Мана шу энг аввал эшитилган нидо эди". 
Ибн Исҳоқ айтур: Маккада қибтий бир киши бор эди. У дурадгор эди. Бас, Қурайшликлар Каъбани ислоҳ қилиш учун баъзи нарсаларни тайёрлаб қўйган эдилар. Одамлар Каъбани бузишдан қўрқиб турар эдилар. Ундан узоқлашдилар. Бас, Валид ибн Муғира: "Мен сизларни Каъбани бузишга жойлаштираман", деди. Кейин чўқмор – лўмни олиб, ўрнидан турди ва "Эй, Аллоҳим! Ғазабланма. Эй, Аллоҳ! Биз фақат яхшиликни хоҳлаймиз", деди. Сўнг Рукн ал-Йамоний билан Ҳажар ал-асвад ўртасидан йиқа бошлади. Одамлар бу кечани кутадиган бўлишди. Айтишдики, "Қараймиз, агар бирор мусибат етса, Каъбадан ҳеч нарсани йиқмаймиз ва олдинггидек қилиб қўямиз. Агар ҳеч нарса етмаса, Каъбани биз ҳам йиқа бошлаймиз. Шунда Аллоҳ таоло биздан рози бўлур".
Бас, ал-Валид кечасидан эрта туриб, ўз ишига қайтди-да, Каъбани йиқа бошлади. Одамлар ҳам у билан бирга йиқдилар. Ҳатто Иброҳим алайҳиссаломнинг қурган пойдеворига етиб тўхтадилар. Ўркачга ўхшаш яшил тошларни топдиларки, баъзиси баъзисига киришиб кетган эди. Шунда бир киши кириб, икки тош орасини ажратмоқчи бўлиб тортди. Тош қимирлаган сайин бутун Макка қимирлар эди. Қарасалар, унинг остидан бир парча бўш ер чиқди. Унда бир кишининг кўзи ўйилган ҳолда ётар эди. Шунда одамлар асосни бузишни тўхтатдилар. Каъбани бино қилдилар. Бошқа ривоятда келишича, Каъба биносини бузишга тезда киришиб кетганларида, улар олдидан бир илон чиқиб қолди. Шундайки, Каъбанинг ўртасида эди. Қорни қора бу илон гўё Каъбани сақлаб ётар эди. Одамларни бузишдан манъ қилди. 
Бас, одамлар Иброҳим мақоми тарафига қочдилар ва машварат-маслаҳат қилдилар. Шунда уларга ал-Валид деди: "Бу билан сиз ислоҳни хоҳлаётганинггиз йўқми?". Одамлар: "Тўғри, хоҳлаяпмиз", дейишди. Ал-Валид деди: "Бас, албатта Аллоҳ таоло муслиҳларни – ислоҳ қилувчиларни ҳалок қилмайди. Лекин, Парвардигоринггиз байтига фақат молинггизнинг энг покизасини киритинг, ифлосини узоқлаштиринг. Зеро, Аллоҳ таоло покизадир. Аллоҳ фақат покизани қабул қилади. Каъба қурилишига ғасб қилиб олинган молни, қатъи раҳм қилиб топилган молни ишлатманг. Каъбанинг ҳурмати йўқолмасин!". Бас, шундай қиладиган бўлдилар ва дуо қилиб айтдилар: "Эй, Аллоҳ! Агар Каъбанинг йиқилишида сенинг розичилигинг бўлса, уни тамом қил. Биздан мана бу илонни дафъ қилгин". Бас, Аллоҳ таоло осмон уфқидан бир қушни юборди, у худди бургутга ўхшар эди. Илон эса Каъба девори ёнида ётган эди. Шунда илонни олиб қуш учиб кетди ва уни жуда чиройли равишда ерга қараб отди. Бас, ер уни ютиб юборди. Бас, Қурайш халқи айтдилар: "Албатта биз Аллоҳ таоло амалларимизни ва Каъба қурилишига ажратган бойликларимизни қабул қилишни умид қиламиз".   
وتنازعوا فى رفع (اى وضع) الحجر الاسود فكلٌ (من رؤساء القريش) اراد رفعه ورجاه. وعظم (كوپايدى) القيل والقال وتحالفوا (اى تقاسموا) على القتال وقويت العصبية (بمعنى احاطة القتال).
Ҳажари асвадни кўтаришликда тортишув бўлди. Бас, Қурайш бошлиқларининг ҳар бири кўтаришни ирода қилди ва умид қилди. Қилу қоллар, яъни гап-сўзлар кўпайди. Уришга қасам ичдилар ва асабийлашдилар. Кўпчиликни ташкил қилган жамоа баланд келди. Жанжал чегараси кучайди ва кенгайди.
ثمّ تداعوا (اجتمعوا) الى الانصاف (العدل) وفوّضوا الامر الى ذى رأى صائبٍ واناة (عدم العجلة).
Кейин бир-бирларини инсоф ва адолатга чақирдилар ва ишни шошилмай тўғри фикр қилувчига топширдилар.
У баъзи манбаларда махзумий, яъни Бани Махзум қабиласидан ал-Валид бўлган дейилади.
فحكم بتحكيم اوّل داخل من باب السَدَنَة (خادم البيت) الشيبية (نسبة الى شيبة الحجبى ومفتاح الكعبة فى اولاده). فكان صلى الله عليه وسلم اوّل داخل (من ذلك الباب) فقالوا هذا الامين وكلنا نقبله ونرضاه.
Бас, ўша соҳиби ақл ишни Саданаи Шайбиййа, яъни Каъбанинг тургувчи Каъбанинг ходимларининг эшигидан аввал кириб келган ҳукм қилсин, деб қарор қилди. Бас, аввал кириб келган Пайғамбар алайҳиссалом бўлдилар. Айтишдилар: "Бу Муҳаммад аминдур, ишончлидир. Биз ҳаммамиз уни қабул қиламиз ва унга розимиз!", деб қабилалар бул зотни қабул қилдилар ва рози бўлдилар.
فاخبروه صلى الله عليه وسلم  بانهم رضوه ان يكون صاحب الحكم فى هذا المُلِمّ (الامر النازل من المخاصمة العظيمة) ووليه (اى مدبر الحكم).
Бас, ўзлари рози бўлганлик хабарини бул зотга етказдилар ва бул муҳим ишда соҳиби ҳукм бўлмоқликларини ва тадбир қилишларини ҳам хабарини бердилар.
فوضع صلى الله عليه وسلم الحجر فى ثوب ثمّ امر صلى الله عليه وسلم القبائل ان ترفعه جميعا الى مُرْتقاه (محلّه). فرفعوه الى مَقرّه من ركن هاتيك البنية (الكعبة).
Бас, Пайғамбар алайҳиссалом тошни тўнининг ўртасига қўйдилар. Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом қабила раисларига тошни кўтариб, ўз жойига қўймоқликни буюрдилар. Бас, улар ушбу Каъбанинг бурчагидаги тошнинг ўз ўрнига кўтариб бордилар.
Ас-Суҳайлий (у Абу-л-Қосим Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ас-Суҳайлий, вафоти 581. унинг "Масъалат ас-сирр фий аъвар ад-дажжол", "Натоиж ал-фикр" каби таълифотлари бор. У яна Ибн Исҳоқнинг "ас-Сийар" асарини шарҳлаб, "ар-Равз ал-аниф" номли фойдали ва мўътабар китоб ёзиб қолдирган) айтур: Зикр қилиндики, албатта шайтон улар орасида (яъни, Каъбани қураётганлар орасида) наждлик шайх суратида бор эди. Қачонки, Пайғамбар алайҳиссалом тошни, яъни, туннинг устидан тошни олиб, ўз ўрнига қўймоқчи бўлганида, шайтон билан овоз билан қичқирди: "Эй Қурайш жамоаси, сизнинг шарафинггиз бўлган бу рукнга етим бир бола қўйишига розимисиз?! Сизда ёши катта одам йўқми?!". Бас, шунда сал қолдики, ораларида ёмонлик бошланиб кетишига, бош кўтаришига. Шундан кейин ўзларини босиб олиб, жим бўлдилар....
ووضعه صلى الله عليه وسلم بيده الشريفة فى موضعه الآن وبناه (وشيّده).
Пайғамбар алайҳиссалом тошни ҳозирги асл жойига мубррак қўллари билан қўйдилар ва Каъбани тикладилар. Уни маҳкам қилдилар.
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

16: ولمّا كمل (تمّ) له صلى الله عليه وسلم اربعون سنة على اوفق الاقوال لذوى العالِمية.
Пайғамбар алайҳиссалом қирқ ёшга тўлган вақт етганида, илм эгаларидан ривоят қилинган гапларга мувофиқ, яъни тарих ва сийар соҳиблари наздида: 
بعثه الله تعالى للعالمين بشيرا (لمن امن به بالجنة) ونذيرا (لمن كفر به بالنار) فعمّهم برُحْماه (بضمّ الراء اى برحمته).
Аллоҳ таоло ул зотни бутун оламга имон келтирганга жаннатни айтиб хурсанд қилгувчи ва куфр келтирганга дўзахни айтиб қўрқитувчи ҳолда пайғамбар қилиб юборди. Бас, бутун оламга омматан раҳмат бўлдилар. Бу Парвардигорнинг "Ва ма арсалнока илла раҳматан ли-л-ъаламин" ояти каримасига ишорадир.
وبُدِئَ الى تمام ستة اشهر بالرُؤْيا الصادقة الجلية (الواضحة والصادقة). فكان لا يرى رؤيا الا جاءت مثل فلق (ضوء) صبح اَضَاءَ سَناه (نوره).
Ваҳий Пайғамбар алайҳиссаломга тўла олти ойда рўъйати жалила билан бошланди. Яъни, равшан ва тўғри тушлар билан бошланди. Бас, Пайғамбар алайҳиссалом ваҳий ишини нурини сочувчи тонг нуридек, ёруғлигидек кўрар эдилар. 
وانما ابتدِئَ صلى الله عليه وسلم بالرؤيا تمرينا (تمهيدا وتعويدا وتسكينا لقلبه) للقوى البشرية.
Албатта Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий рўъё билан бошланди. Бу инсоний қувватни илоҳий ваҳийга тайёрлаш ва одатлантириш учун эди.
لئلا يفجأه (يأتيه) الملك بصريح النبوة فلا تقواهُ (لاتطيقه) قواه (جمع القوّة).
Тоинки, фаришта ошкора Пайғамбарликни келтиргай. Бас, бор башарий қуввати тоқатсизланмагай, ваҳийни кўтара олгай.
وحُبّب اليه الخلاءُ (كيمسه دان خالى جاى) فكان (النبى) يتعبد (يعبد) بحراء (تاغ نامى) الليالى العددية (وهو شهر). الى ان اتاه (النبى) فيه صريح الحق ووافاه.
Бундай ҳолда Пайғамбар алайҳиссаломга холилик маҳбуб эди. Бас, Пайғамбар алайҳиссалом Макка ва Мино ўртасидаги Ҳиро тоғида бир неча кун ибодат қилдилар. То бу пайғамбарлик ваҳийси ошкора келгунча ва етгунча давом этди. Яъни, ул зоти шариф Ҳиро ғорида зикр, тафаккур, Аллоҳ билан ҳузури қалб, ғайрдан мосиво бўлиш каби ибодат турлари билан машғул бўлганлар.   
وذلك (اى اتيان الحق) فى يوم الاثنين لسبع عشرة ليلة خلت (مضت) من شهر (رمضان) الليلة القدرية.
Мана шу ваҳийнинг келиши, пайғамбарлик ваҳийси душанба куни, ўн еттинчи қадр кечасида бўлиб ўтди.
"Рамазон" сўзи ёнмоқ, куйдирмоқ маъносида бўлиб, қуёшнинг қавмларига ва бошқа нарсаларга шиддат билан тушишидир. Баъзилар айтишича, араблар ой номларини қадимий луғатларидан олишган. Ўша ойларда воқеъ бўлган ҳодиса вақтлари билан ном қўйганлар. Бас, бу ой қуёшнинг ёндирадиган, куйдирадиган кунларига тўғри келганлиги учун мана шу билан исмлаганлар.
وثَمّ (اى هناك) اقوال لسبع او اربع وعشرين منه (رمضان) او ثمان خلت من شهر مولده صلى الله عليه وسلم الذى بدا (ظهر) فيه بدرُ مُحَيّاه (وجه النبى).
Шул ваҳий ҳақида бир қанча гаплар бўлиб, бул гаплар: рамазоннинг йигирма еттиси ёки йигирма тўрти ёйинки мавлид ойининг саккизинчиси эди, дейилган. Бу шундай мавлидки, бу кунда Пайғамбар алайҳиссаломнинг юзларидан ўн тўрт кундик ойдек нур тарқаган эди. 
فقال (جبريل) له اِقرأ فقال ما انا بقارئ فغطّه غطّة قوية. ثمّ قال له اِقرأ فقال ما انا بقارئ فغطه ثانية حتى بلغ منه (بلغ الغط من الغاية) الجهد وغطّاه (اى حبس نفسه). ثمّ قال له اِقرأ فقال ما انا بقارئ فغطّهُ ثالثة ليتوجه (النبى) الى ما سَيُلقى اليه بجمعية (اى بكليته من قلب وبدن وسمع وبصر). ويقابله (يواجهه) بجدّ وإجتهادٍ ويتلقاه (يفهمه).
Бас, Пайғамбар алайҳиссаломга Жаброил иттифоқан "Иқроъ!" ("Ўқи!") деди. Бас, Пайғамбар алайҳиссалом унга жавобан "Мен қори (ўқиб биладиган) эмасман" дедилар. Бас, Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломни қаттиқ қисди. Яна ул зотга "Иқроъ!" деди. Бас, ул зоти шариф: "Мен қори эмасман" дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломни иккинчи бор сиқдилар. Ҳатто сиқиш ниҳоят даражага етди ва Пайғамбар алайҳиссаломни буғиб қўйишга сал қолди. Сўнг Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссаломга учинчи бор "Иқроъ!" ("Ўқи!") деди. Бас, ул зот яна "Мен қори эмасман" дедилар. Бас, учинчи бор ул зотни сиқди. Токи Пайғамбар алайҳиссалом Жаброилга таважжуҳ қилгай бор қуввати, бутун қалби ва вужуди билан ва рўпарў келгай ғайрат билан ва ул зотдан гапларни териб, фаҳмлаб олгай.