Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Китоблар»БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ - 2
Facebook
БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ - 2 PDF Босма E-mail
Материал индекси
БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ
2
3
4
Ҳамма саҳифа


Зайн ал-Ироқий, ул зот Ҳофиз Зайнуддин Абдурраҳим ибн ал-Ҳусайн аш-Шофиъий ал-Ироқий бўлиб, 806 ҳижрий йилда вафот қилганлар. Ул зот муҳаддис Ҳофиз Ибн Ҳажар ал-Асқалоний (вафоти 852)нинг устозларидан биридир. Зайн ал-Ироқий Ҳужжат ал-ислом Имом ал-Ғаззолийц (вафоти 505)нинг "Иҳё ал-улум ад-дин" китобларига икки китобда шарҳ ёзганлар. У ўз шарҳларида "Иҳё"да келтирилган ҳадиси шарифларни тахриж қилганлар. Бир мукаммал шарҳини Зайн ал-Ироқий 760 йилда "ал-Муғний ъан ҳамл ал-асфор би-л-асфор фий тахрижи ма фий ал-Иҳё мин ал-ахбор" номи билан таълиф қилганлар. Яна Зайн ал-Ироқийнинг усули ҳадисга бағишланган "Алфиййа" номли машҳур китоблари бор. Шунингдек, "ал-Боис ъала ал-халос мин ҳаводис ал-қисос", "Тақриб ал-асонид", "Шарҳ ас-сунан ат-Термизий", "ад-Дурар ас-саниййа фий назм ас-сийрат ан-набавиййа", "Зайл ал-ибар", "Қуррат ал-айн" каби ўнга яқин китоблар ёзиб қолдирганлар.   
حفظ (صان) الاله كرامة (اولوغلاماق اوچون) لمحمد ابآءه الامجاد (كريم وعزيز) صونا (حفظا) لاسمه (اى محمد) تركوا (ابآؤه) السفاح (اى الزنا) فلم يصبهم (ابآئهم) عاره (عيب السفاح) من  (بيان لآبائه) آدم و الى ابيه وامه.
Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни ҳурматларидан ул зотнинг улуғ бўлган оталарини сақлади. Бу ушбу зотнинг муборак исмларини сақламоқлик учун эди. Боболари зинони (яъни, кўп миллатларда исломдан илгари эркак аёлини бир муддат мусофаҳа қилиб, кейин хотин қилиб олар экан. Бу ерда шул мурод бўлиб, Расулуллоҳнинг ота-боболари ана шундай ишлардан покдирлар)тарк қилгандир. Бас, сафоҳат айби Одам алайҳиссаломдан бул зоти шарифнинг ота-оналаригача етган эмас!
سراة (رئيس) سرى(جرى) نور النبوة فى اسارير (محاسن الوجه اى فى خطوط جباههم) غررهم (جمع غرة) البهية (بها بمعنى الجمال).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг оталари ўз қавмлари ичида раис бўлиб, нубувват нури уларнинг чиройли ва нурли юзларида ҳулул қилиб давом этди.
وبدا (ظهر) بدره (نور النبوة، بدر بويوك، اون تورت كونليك آى) فى جبين (جبهة) جده عبد المطلب وابنه عبد الله.
Ўн тўрт кунлик ойдек бўлган нур ан-нубувват зоҳир бўлди боболари Абдулмутталибнинг ва оталари Абдуллоҳнинг пешоналарида. Ҳатто Абдуллоҳнинг жамоллари шундай нурли ва гўзал эдики, замонасининг хотун-қизлари Юсуф алайҳиссалом каби каби унга мафтун эдилар ("Мадориж ас-суъуд").
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

3: ولمّا اراد الله تعالى ابراز (اظهار) حقيقته (النبى) المحمدية. واظهاره (تفسير ابراز) جسما و روحا بصورته (شكله وهيئته) ومعناه (شمائله وصفاته الجليلة). نقل (نور النبوة) الى مَقرّه (موضع استقراره) من صدفة (وجد وجدانا) أمنة الزُّهْرية (منسوب الى زهرة جد ابيها).
Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломнинг чиройли суратлари билан ҳаётлик жисмларини ҳақиқий изҳор қилмоқликни ирода қилган вақт бўлгани онда Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломнинг маънавий жасадларини ҳақиқий жасадга айлантирмоқ учун Оминаи зуҳриййани садфаларидан бўлган қароргоҳ жойига нақл қилди.
"Садфа" дурларнинг пўсти бўлиб, уларнинг бу қароргоҳига Пайғамбар алайҳиссалом оналарининг қорнини ўхшатилмоқда.
"Зуҳриййа" сўзи нисбат бўлиб, у Омина онамизнинг оталарининг боболари Зуҳрага нисбатдир. Омина онамиз Ваҳбнинг қизи, Ваҳб Абдуманофнинг ўғли, Абдуманоф эса Зуҳранинг ўғли. Ваҳб Зуҳра авлодларининг саййиди эди. Бас, Ваҳб қизи Оминани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оталари Абдуллоҳга берди. Омина онамиз қиёмат кунида қурайш қабиласидан бўлган аёлларнинг афзали бўлиб, насаб ва мавзеъ тўғрисидан оналари Абдулуззонинг қизи, Абдулуззо эса Усмоннинг ўғли, Усмон Абдуддорнинг ўғли, Абдуддор эса Қусайнинг ўғлидир.     
وخصها (اى آمنة) القريب المجيب (على وفق ارادته)، بان تكون اُمّا لمصطفاه (اى مختار الله تعالى من سائر خلقه).
Ҳар нарсага яқин ва дуоларни ижобат қилгувчи зот (яъни, Аллоҳ таоло) Оминаи зуҳриййани Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга она бўлмоқликка хослади. Чунки, Онҳазрат ҳасаб жиҳатидан қавмининг энг афзали, асл ва фаръ жиҳатидан эса энг покизаси эдилар. Шул сабабдан ул зот пайғамбарлик насабида хос бўлганликлари учун ака-укаларсиз ёлғиз фарзанд бўлиб туғилдилар.
ونودى فى السموات والارض بحملها لانواره الذاتية.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг зоти нурларига Омина онамизнинг ҳомиладор бўлганлиги ер ва осмонларда нидо қилинди.
Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий айтишича, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам оналарига ражаб ойида жумъа кунида маҳмул бўлганлар.
وصبا (أى اشتاق ومال) كل صب (مشتاق) لِهُبوب نسيم صباه.
Пайғамбаримизга ошиқ бўлган ҳар бир муштоқ пайғамбаримизнинг  маҳмул бўлганлигидан пайдо бўлган хурсандчилик ва ширин шаббодадан хурсанд бўлди.
Бу ерда сабо шаббодаси, насими инсонларга сурур бағишлаши, баданларига суръат билан фойда етказиши сабабидан пайғамбаримиз туғилишлари хабари ҳам суръат ила инсонларга таъсир қилганлигига ишора қилинмоқда.
وكُسيت (لبست) الارض (اى نبت فيها) بعد طول جَدْبها (عيبها اى يبسها بانقطاع المطر) من النباتات حُللا (حلول يورماق) سُنْدُسية (آلتونلى أطلس).
Ер кийинди, яъни ерда бекилган гиёҳлар кўкарди. Узоқ қаҳатчиликдан сўнг атласдек бўлган гиёҳлардан иборат кийимлар билан кийинди.
Бундай баракотлар сабабидан ўга йилни араблар санат ал-фатҳ деб номлаган эдилар. 
واَيْنعت (ادركن) الثمار (اى صارت الثمار يانعة اى ناضحة) وادنى (قرب) الشجر للجانى (اسم فاعل من جنى اى لمريد القطع) جناه (قطعه).
Ейиладиган мевалар баркамол етишди ва мевали дарахтлар мева тергувчи учун яқин бўлди.
Булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақиқий ҳаётга айланганликлари баракотидандир. 
ونطقت (قالت فى تلك الليلة) بحمله (اى النبى) كل دابة لقريش بفصاح (جمع فصيح) الالسن العربية.
Қурайш қабилаларига Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг маҳмул бўлганликларини ҳар бир чорпой араб тилида фасоҳатли – чиройли қилиб гапирар ва айтар эди.
Буни Абу Нуайм (Ҳофиз Абу Нуайм Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Исбаҳоний, вафоти 430) Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилгандир. Ундай айтилишича, ҳайвонлардан араблар Каъбанинг робби Аллоҳнинг инояти билан унинг расули, дунёнинг имоми, уламоларнинг чироғи туғилиши ҳақида кўп бора эшитганлар ва бу ҳақда қуруқлик ва денгиз ҳайвонлари ҳам бир-бирларига хабар берганлар.
وخرت (سقطت) الاسرة (جمع سرير يعنى كافرلارنينگ پادشاهلارىنينگ تخت لارى) والاصنام (عبادت قيليناديگان صورتلار) على الوجوه (جمع وجه) والافواه (بمعنى فم).
Пайғамбаримизга маҳмул бўлган кунда кофир подшоҳларга хос бўлган тахтлар ва суратдан бўлган маъбудалар юз ва оғизлари билан йиқилди.
وتباشرت (خورسندليك بيلديردىلار) وحوش المشارق والمغارب ودوابّها البحرية.
Машриқ ва мағриб ваҳшийлари ва дарё чарполари хурсандчилик билдирдилар.
Бу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг маҳмул бўлганликларидан эди.
واحتست (شربت) العوالم (جمع عالم:انواع المخلوقات) من السرور كأس (ايديش) حمياه (خورسندليك وهو الخمر الشديدة).
Лаззатли бўлди, яъни шўрбо ичиб терлаб лаззатлангандек ақлли инсонлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг маҳмул бўлганидан хурсанд бўлдилар, хурсандчилик косалари тўлган ҳолда бўлди бу.
وبشرت (ييتيشدى و حرمتلى بولدى) الجن باِظلال (بقرب) زمنه وانتهكت (اى بطلت) الكهانة (فالچىليك) و رهبت (خافت) الرهبانية (جمع رهبان اى عباد النصارى).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг дунёга келишликлари яқин бўлгани билан жин тоифаларини хурсанд қилинди. Пайғамбаримизнинг туғилиш вақтини коҳиналарга, яъни фолчиларга етказилди.
Фолчилик шундан сўнг ботил бўлиб, ҳаром ишга айланди.
Бул бўлаётган ишлардан руҳбонлар, яъни насоро обидлари қўрқдилар. 
ولهج (اسرع) بخبره (النبى صلى الله عليه وسلم) كل حَبر (عالم) خبير و حلى (حسن و جمال) حسنه تاه (تحير و تكبر يعنى حَيْران بولماق).
Ҳар бир хабар берувчи олим Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳусни жамоли ҳақида ҳайратланган ҳолида Пайғамбаримизнинг туғилиш хабарини аввалги муқаддас китоблардан олиб тарқатишга шошилди ва тез тарқатди. 
واوتيت (اى اتاها آت) امه فى المنام فقيل لها انك قد حملت بسيد العالمين و خير البرية (اى مخلوقات اجمعين). وسَمِّيه اذا وضعتيه (ولدتِه) محمدا فانه سَيُحمد عقباه (آخره).
Бир билгувчи пайғамбаримиз оналари олдига ул зоти шарифа ухлаб ётганларида келди. Бас, ул зотга айтилдики, албатта сиз саййиди оламинга ва барча махлуқотларнинг яхшироғига ҳомиладор бўлдингиз. Қачонки, уни туғсангиз номини Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўйинг! Чунки, бул зотнинг оқибатлари ҳамд айтиладиган бўлади. яъни, кейинчалик ул зоти шарифни жумлаи жаҳон мақтаб тилга олурлар.
Ибн Исҳоқ (энг биринчи пайғамбаримиз ҳақида, асри саодат тўғрисида китоб ёзган зот, вафоти 151) ривоят қилган: Омина айтур: мен уйқу билан бедорлик орасида эканлигимда бир келгувчи келди ва деди: "Сен махлуқотнинг, инсониятнинг саййидига ҳомиладор бўлганингни биласанми?!". Сўнгра менга муҳлат берди, яъни, тарк қилди ҳатто туғишим яқинлашганда яна келди. Бас, деди, айтгин: "Воҳид таолога ҳар бир ҳасад қилгувчидан паноҳ тилайман!", кейин болага Муҳаммад деб исм қўйгин".
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

4: ولما تم (كمل) من حمله (صلى الله عليه وسلم) شهران على مشهور الاقوال (المختلفة) المروية (عن المحدثين). تُوُفّي بالمدينة المنورة ابوه عبد الله.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг маҳмуллигига машҳур қавлга асосан икки ой бўлган вақт эди. (Баъзи фикрларга кўра етти ой, саккиз ой, тўққиз ой, ўн ой дейилган). Оталари Мадинаи мунавварада вафот қилди. Бул зот оналарининг қорнида икки ойлик бўлиб, етимга айландилар.
Қачонки, унинг дўстлари Маккага қайтиб келишганда улардан Абдулмутталиб Абдуллоҳ ҳақида сўради. Бас, улар уни касал ҳолида ташлаб келдик дейишганда, Абдулмутталиб унинг ёнига биродари (энг катта акаси) ал-Ҳорисни юборди. Лекин, у борганида Абдуллоҳни вафот қилган ҳолда топди.
Пайғамбаримизнинг оталари Мадинаи мунавварадаги Дори тобеъа деган жойга дафн қилинди. Абво деган жойга дафн қилинди, деб ҳам айтилган.
Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Абдуллоҳ вафот қилган вақтда фаришталар айтдики, "Эй, парвардигоримиз, бизларнинг саййидимиз, сенинг пайғамбаринг етимдир!". Аллоҳ таоло айтди: "Мен унинг учун ҳофизман ва носирман!".
Хабарда келтирилган: албатта ул зотга боболари ва амакилари кафил бўлди.
Пайғамбар алайҳиссалом айтган эдилар: "Етимларга раҳм қилинглар ва ғарибларни ҳурмат қилинглар! Чунки, мен кичиклигимда етим эдим ва катталигимда ғариб бўлдим. Албатта Аллоҳ таоло ҳар куни ғариб учун минг мартаба раҳмат назари билан қарайди". 
وكان قد إجتاز (كيچدى واوتدى) باخواله بنى عدى من الطآئفة (اى القبيلة) النجّارية.
Абдуллоҳ Нажжориййа қабиласидан бўлган Адий болалари уруғидаги тоғалариникига ўтган эдилар.
Билмоқ керакким, Бану Алий ан-Нажжор Абдулмутталибнинг тоғаси эди. Чунки, унинг отаси Ҳошим Бани Адийдан бўлган Саламага уйланган эдилар. Ундан Абдулмутталиб туғилган. Аммо Абдуллоҳнинг тоғалари Қурайшдан бўлиб, Бани Махзум уруғидан эди ("Мадориж ас-суъуд").
ومكث فيهم (اى اقام عبد الله عندهم) شهرا سقيما يعانون (يشتغلون بالتعب) سُقمه (اى مرضه الطويل) وشكواه (شكايت قيلماق).
Абдуллоҳ улар орасидатўла бир ой касал бўлиб турди, улар яъни мезбонлар унинг касалидан хабар олишар ва қилган шикоятига ёрдам қилишар эди. 
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

5: ولما تم (كمل) من حمله صلى الله عليه وسلم تسعة اشهر قمرية.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг маҳмуллигидан бўлган тўққиз ой қамария вақти тамомига етди.
و آن (قرب وقته) للزمان ان ينجلى (روشن بولماق) عنه (اى ان يذهب عن الزمان) صداه (چَنقاق ليك).
Замона учун чанқоқликдан (яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон пайдо бўлар эканлар, қачон ҳидоят ва нур оламга таралар экан, деган чанқоқликдан) қутилиш вақти, қониш замони яқинлашди, яқин келди.
حضر امّه ليلة مولده اسية (بنت مزاحم امرأة فرعون) و مريم (بنت عمران) فى نسوة من الحظيرة (اى الجنة) القدسية (من الحور العين).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллуд кечаларида Осиё бинти Музоҳим ва Марям бинти Имроннинг муқаддас ва покиза жаннатдан чиққан ҳури айнлардан бўлмиш аёллар ичида ҳозир бўлдилар.
Туғиш пайти ҳақида Омина деди: сўнг мени аёллар оладиган (ўрайдиган) нарсага олдилар, ўрадилар. Менга ўзларининг эркак ёки аёллигини билдирмадилар. Мен уйда ёлғиз ўзим эдим. Бу вақтда Абдулмутталиб ўзининг тавофи билан машғул эдилар. Бас, улуғ гувиллашни (қўнғироқдек овозларни) эшитдим. Мен ўша улуғ ишдан қўрқувга тушдим. Кейин бир қушнинг оқ қанотлари менинг кўксимни масҳ қилаётганини кўриб қолдим. Шунда мендан қўрқув ва ҳар қандай оғриқлар йўқолди. Сўнг ногоҳ оппоқ ичимликни тановул қилаётганимни сезиб қолдим. Бас, менга бир олий нур етди. Кейин эса тизилишган хурмолардек саф тортган аёлларни кўрдим, худди улар Абдуманофнинг қизларига ўхшар эдилар.
واخذها المخاض (توغيش قورقينچى و قيينچيليكلارى) فولدته صلى الله عليه وسلم نورا يتلألأ سناه (يلمع ضوءه).
Оминага туғиш қўрқинчи ва машаққати етди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни туғдилар. Атрофга таралаётган нур янглиғ эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нур атрофга тарқади.
Омина онамиз айтур: туғаётган вақтимда шом қасрларини ёритган нурни кўрдим. Мана шунга ишора қилиб, ал-Аббос разийаллоҳу анҳу ўз шеърида бундай деганлар:
وانت لما ولدت اشرقت،
الارض وضاءت بنورك الافق،
فنحن فى ذلك الضياء،
وفى النور وسبل الرشاد نخترق
"Сиз, эй Муҳаммад, алайҳиссалом, туғилган вақтда ер чароғон бўлиб кетди. Сизнинг нурингиздан осмонлар, уфқлар нурланди. Бас, биз мана шул зиёда, шул нурда, шул тўғри йўлда жон куйдирурмиз!"
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган вақтда шодликдан арш титради, ал-Курсий таажжубдан порлаб кетди. Осмондан жинлар манъ қилинди. Ёқимли шабадалар эсди. Боғлардаги дарахтлар шохчаларини таъзим юзасидан эгилтирдилар. Бутун коинот, осмону фалак турли тарафдан: "Марҳабо, хуш келдингиз!" деб овоз бердилар ("Мадориж ас-суъуд").
Мана шу ерда "Маҳалли қиём" ўрни бўлиб, Мовароуннаҳр халқлари одатида мавлид иштирокчилари одоб юзасидан ўринларидан тикка туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловотлар айтадилар. Зотан, Жаъфар ал-Барзанжийнинг бошқа бир қасидалар тўпламидан олинган ушбу байтлар бор:
وَ قَدْ سَنّ أهْلُ الفَضْل و التّقَى، قِيَامًا عَلى الأقْدَامِ مَعَ حُسْنِ إمْعَان
"Дарҳақиқат, фазилат ва тақво аҳли гўзал диққат-эътибор билан қадамларга тикка туришни суннат демишлар!".
Мазкур "Маҳалли қиём"да яна Жаъфар ал-Барзанжийнинг ушбу байтлари ўқилур:
مَرْحَبَا يا مَرْحَبَا يَا مَرْحَبَا، مَرْحَبَا جَدّ الْحُسَيْنِ مَرْحَبَا!
يَا نَبِىَّ سَلَامٌ عَلَيْك، صَلَوَاتُ اللهِ عَلَيْك!
يَا حَبِيبَ سَلَامٌ عَلَيْك، صَلَوَاتُ اللهِ عَلَيْك!
أشْرَقَ الْبَدْرُ عَلَيْنَا، فَاخْتَفَتْ مِنْهُ الْبُدُور!
مِثْلَ حُسْنِكَ مَا رَأَيْنَا، قَطّ يَا وَجْهَ السُّرُور!
أنْتَ شَمْسٌ أنْتَ بَدْرٌ، أنْتَ نُورٌ فَوْقَ نُور!
أنْتَ إكْسِيرٌ وَ غَالِى، أنْتَ مِصْبَاحُ الصّدُور!
يَا حَبِيبِى يَا مُحَمّد! يَا عَرُوسَ الْخَافِقَيْن!
يَا مُؤَيّدُ يَا مُمَجّدُ، يَا إمَامَ الْقِبْلَتَيْن!
مَنْ رَأَ وَجْهَكَ يَسْعَدْ، يَا كَرِيمَ الْوَالِدَيْن!
"Марҳабо, эй марҳабо, эй марҳабо! Марҳабо, Ҳусайннинг бобоси марҳабо! Эй, Пайғамбар! Сизга салом бўлсин! Аллоҳнинг саловотлари сизга бўлсин! Эй, Ҳабиб! Сизга салом бўлсин! Аллоҳнинг саловотлари сизга бўлсин! Бизларга тўлин ой балқиб чиқди, ундан бошқа ойлар махфий бўлиб кетди. Эй, шодликлар юзи! Сизнинг ҳуснинггиз каби ҳуснни ҳаргиз кўрмаган эдик. Сиз қуёшсиз, сиз тўлин ойсиз. Сиз нур устига нурсиз! Сиз иксирсиз, сиз қимматбаҳосиз. Сиз қалблар чироғисиз! Эй, ҳабибим, эй Муҳаммад! Эй, икки оламнинг ҳам, ғарбу шарқнинг ҳам куёви! Эй, қувватланган зот, эй, улуғланган зот! Эй, икки қибланинг имоми! Сизнинг юзинггизни кимки кўрса, бахтли бўлур. Эй, ота-оналарнинг мукаррами!".
Юқоридаги мазкур байтлар ўқилганидан сўнг айрим мавлидларда туркий ва форсий байтлар ҳам илова қилиб ўқилади. 

ومُحَيّا (اضاءت) كالشمس منك مضيئ (مُشرِق ومنير).
Сиздаги кунга, офтобга ўхшаган юз нур таратмоқда!
اسفرت عنه ليلة غرّاء (بيضاء منيرة).
Ўшал нурдан нурланган кечанинг тонгги отмоқда!
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кундузи ёки кечаси туғилганликлари ихтилофлидир. Машҳур қавлга кўра, ул зоти шариф тонг-саҳар вақтида туғилганлар. 
ليلة المولد الذى كان للدين (اى للاحكام الشرعية) سرور بيومه وازدهاء (زيادة ونماء).
Ул мавлид кечасидир! Дин учун, аҳкоми шариат учун куни билан сурур, хурсандик ҳамда зиёда ифтихор бўлди.
يوم نالت (ادركت) بوضعه ابنة وهب (السيدة آمنة) من فخار (اى فخر) ما لم تنله النساء.
Бул кун шундай бир кун бўлдики, Ваҳбнинг қизи аёллар етиша олмаган улуғ фахрга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни туғиши сабабидан етишди.
واتت قومها بافضل ممّا حملت (اى من مولود وهو عيسى عليه السلام) قبل مريم العذراء (اى البكر التى لم تزل بكارتها).
Ваҳбнинг қизи Марям ўз қавмига бакорат ҳолида ҳомиладор бўлиб (яъни, Ийсо алайҳиссаломни туғиб) борганидан ҳам улуғроқ, афзалроқ бўлиб борди, ўз уйидан чиқди. У қавми (қурайш)га бокира Марям кўтариб келган бола (Ийсо алайҳиссалом)дан ҳам фазилатлироқ бир фарзанд олиб келди.
مولد كان منه فى طالع الكفر (سوء عاقبت) وبال عليهم ووباء (الموت العام).
Кофирларнинг кофирлик ҳолатларига мавлиди шариф ёмон оқибат ва вабо бўлди.
وتوالت (تتابعت) بشرى الهواتف (جمع هاتف، ما يسمع صوته) ان قد ولد المصطفى وحق (وجب وثبت) الهناء (زوال المشقة والراحة).
Ҳотифдан пайдар-пай пинҳоний овоз келар эди: Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилганликлари ҳақидаги хушхабарлар ва доим бўлар эди роҳатланишлар.
هذا (اى ما قدمناه) وقد استحسن (حسنا) القيام عند ذكر مولده الشريف ائمة ذوو (اصحاب) رواية (نقل) وروية (فكر وتدبر).
Шуни билингки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилганлигини сўзлаганда туриб эшитишликни, яъни бир туриб ўлтиригни шариат йўлларини ўйлаб гапирадиган соҳибривоятлар мустаҳаб дедилар.
"Заву ривоятин" – "Ривоят соҳиблари" деганда саҳоба, тобеъин ва мужтаҳидларга ўхшаш иқтидо қилишга лойиқ зотлардан нақл қилгувчилар тушунилади.
Истеҳсон қилди, яъни шаръан туришнинг мустаҳаблигига ва мандублигига ҳукм қилинди. Қачон маддоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тушилишларини зикр қилишга етганда, одамларнинг тикка туришлари одатда жорий бўлгандир. У хурсандчилик, сурур ва таъзимни изҳор қилиш бўлганлиги боис "бидъати мустаҳабба"дир ("ал-Қавл ал-мунжий", 14-саҳифа). 
Баъзи уламолар зикр қилишича, шофиъий мазҳабининг етук уламоси, таниқли мужтаҳид олими имом ас-Субкий (ул зот Тақийуддин Абу-л-Ҳасан Али ибн Абдулкофий ибн Таммом ибн Ҳаммод ас-субкий аш-Шофиъий, вафоти 756) ўз асрининг кўпгина олимлари даврасида ўтирганларида ас-Сарсарий девонидан (у шайх Жамолиддин Абу Закариё Яҳё ибн Юсуф ас-Сарсарий аз-зарир ал-Ҳанбалий (вафоти 656)нинг девони бўлиб, унда зуҳд-тақво васфи ҳамда Пайғамбар алайҳиссалом мадҳидан иборат ғазал ва қасидалар мавжуд) Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мадҳлари ўқилганда Имом ас-Субкий бошлиқ жами уламо ва фузалолар Расули акрамнинг таъзимлари учун ўринларидан турганлар. Бу иш жуда кўп китобларда зикр этилган. Ушбу зотларнинг қилган ишлари бизга далил бўлгусидур ("Руҳ ал-баён"). Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларида келган: "Қуму ли-саййидикум!" ("Саййидинггиз учун туринглар!") амри шарифлари мутлақдир. Бизнинг энг улуғ саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдурлар! Ул зотнинг таъзими ҳаммадан авлороқдир!
فطوبى (الحسنى) لمن كان تعظيمه صلى الله عليه وسلم غاية مرامه (مقصوده) ومرماه (محل رميه اى مبلغ قصده).
Барча яхшиликлар бир одам учун бўлсинки, ул инсоннинг Расулуллоҳга бўлган таъзими, мурод-мақсади баркамол ва дуруст эди.
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

6: وبرز (خرج) صلى الله عليه وسلم واضعا يديه (اى كفيه منشورتين) على الارض رافعا راسه وبصره الى السماء العلية. موميا (مشيرا) بذلك الرفع الى سودد (اولوغليك) وعلاه (شرفه وارتفاع رتبته). ومشيرا الى رفعة قدره على سآئر البرية (الخلق)
Пайғамбар алайҳиссалом қўлларини, яъни очик кафтларини ерга қўйган ҳолда ҳамда бошларини ва кўзларини баланд осмонга кўтарган ҳолда туғилдилар. Бундай қилишлари билан шунга ишорат қилдиларки, Худо яратиб берган мартаба ва шарафлари қанчалик улуғ эканлигига ва ўзларидан бошқа инсонлардан қадрлари қанчалик баланд эканлигига ишора қилдилар.
Демак, осмонга ишора қилишлари фақат олийлик учун экан, бу Аллоҳга ишора қилгани эмас. Зеро, Аллоҳ жиҳат ва макондан муназзаҳдир.
و(انه) الحبيب (لله تعالى) الذى حسنت طباعه (صفاته الخلقية) وسجاياه (خلقى طَبيعتلارى).
Ул зот Аллоҳ таоло учун шундай ҳабиб-маҳбуб зотки, туғма хулқ-атвори ва табиатлари, ташқи кўринишлари қанчалик чиройлик бўлгандир.
ودعت (طلبت) امه عبدالمطلب وهو يطوف بهاتيك البنية (اى الكعبة).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оналари Расулуллоҳни бериш учун Абдулмутталибни чақирди. Ул зот мана бу бино – Каъбани тавоф қилаётган эди.
فاقبل مُسرعا (حال من فاعل اقبل) ونظر اليه وبلغ من السرور مُناه (ما تمناه: مقصدلارى). وادخله الكعبة الغراء (الشريفة المعظمة) وقام يدعو بخلوص (الخالصة) النية. ويشكر الله تعالى على ما من (اى انعَمَ) به عليه واعطاه.
Бас, тезда келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга назар солди ва болани камолига етган хурсандлик билан кутиб олди ва уни Каъбаи ғаррога олиб кирди. Ўрнидан туриб, бола ҳаққига холис дуо қилди ва бундай улуғ неъматни Аллоҳ таоло берганига шукрлар қилди.
وولد صلى الله عليه وسلم نظيفا مختونا مقطوع السُرّ بيد (بتصريف) القدرة الالهية. طيبا مدهونا مكهولة بكُهْل العناية (الربانية) عيناه.
Пайғамбар алайҳиссалом ҳар хил рутубатлардан покиза, хатна қилинган, қудрати илоҳия қўли, яъни Аллоҳ тасарруфи билан киндиклари кесилган, покиза баданлари ёғланган, икки кўзлари иноят сурмаси билан сурмаланган ҳолда туғилдилар.
Билмоқ керакки, бизнинг Пайғамбаримиздан ташқари яна пайғамбарлардан Одам, Шис, Идрис, Нуҳ, Лут, Солиҳ, Шуайб, Ийсо, Мусо, Сулаймон, Яҳё, Ҳуд, Юсуф – алайҳиму-с-солату ва-с-салом – каби зоти шарифлар ҳам хатна қилинган ҳолда таваллуд топганликлари ривоят қилингандир. 
وقيل ختنه جده عبد المطلب بعد سبع ليال سوية (تامة).
Баъзи ривоятда айтилишича, тўла етти кундан кейин пайғамбаримизнинг боболари Абдулмутталиб хатна қилгандир.
واَوْلمَ (اى صنع له وليمة) واطعم وسَمّاه محمدا واكرم (احسن) مثواه (محل اقامته).
Боболари шукрона учун одамларни овқатлантирдилар, уларга хурсандчилик таомини бердилар. Уни Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) деб номладилар ҳамда турадиган жойларини чиройлик қилдилар.
Абдулмутталиб Пайғамбар алайҳиссаломнинг валимаси учун Макка аҳлини жамъ қилиб, қўй ва туя сўйиб тўй берганлар. Ул зот Пайғамбаримизни ниҳоятда икром қилар, бошқа фарзанд ва авлодларидан уни зиёда севар эди ("Мадориж ас-суъуд").
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

7: وظهر عند ولادته (توغيلماق) خوارق (خرق عادة، اى امور مخالفة للعادات) وغرائب (اى امور بعيدة عن الفهم) غيبية (اى خفية عن العقول). ارهاصا (تأسيسا) لنبوته واعلاما بانه مختار الله تعالى ومجتباه (مصطفاه).
Пайғамбар алайҳиссалом туғилишларида одатдан ташқари ғайбий ажойиботлар зоҳир бўлди. Бу ул зоти шарифнинг пайғамбарлиги ҳидоят эканини ва бул зоти шариф барча бандалар ичидан танлаб олинган зот эканлигини билдириш учун эди.
Яъни, бундай одатдан ташқари ишлар, фаҳмлашдан йироқ бўлган амаллар, ақллар идрок қилишдан махфий ишлар ул зотнинг пайғамбарлиги учун бир башорат ҳамда Парвардигори таолонинг ул зотни ўзининг ихтиёр қилган ва танлаган бандаси эканлигини бир эълон қилишдир!
فزيدت السماء حفظا وردت عنها المَرَدَة (جمع مارد: كوچلى و شديد) وذوو النفوس الشيطانية. ورجمت (قتلت ورميت) نجوم النيرات (جمع نير: اى كواكب منيرة) كلّ رجيم فى حال مرقاة (درجة، مكان يا آلت).
Бас, Пайғамбар алайҳиссаломни сақлашлик учун осмон зиёда бўлди. Осмон тарафидан бўлган ёмонлик ва фасодларни ҳамда шайтоний нафс эгаларини рад қилинди. Ўз даражаларида баркамол бўлган нурли юлдузларни ҳар бир маржумни, яъни тошбўронга лойиқ бўлганни (ғайбий нарсаларни) эшитиш учун кўтарилаётган ҳолида тошбўрон қилиб отилди.
"Марқот"нинг "мим"и фатҳалик масдари мимий бўлиб, "суъуд" маъносидадир.   
وتدلت اليه صلى الله عليه وسلم الانجُم الزُهْرية (البياض والحسن). واستنارت بنورها وِهاد (بكسر الواو جمع وهدة وهى الارض المنخفضة) الحرم ورُباه (جمع ربوة وهى الارض المرتفعة).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг улуғлигига энг чиройли ёруғ юлдузлар далолат қилди. Ул нурлар сабабли ҳарами шарифнинг энг паст ерлари ҳамда энг баланд ерлари ҳам нур умидвор бўлди.
وخرج معه صلى الله عليه وسلم نور اضاءت له قصور (اوىلار) الشام القيصرية (قيصر ملك الروم).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишида ул зот билан нур пайдо бўлдики, ул нур Шомдаги Рум подшоҳлари – Қайсарлар қурдирган қаср уйларини ёритар эди.
Ушбу нурдан яъни, Шоми шарифни ёритган нурдан шунга ишора борки, Исро ўша ерга бўлади. Ўша макондан бошлаб самога кўтарилади. Пайғамбарларнинг ҳижрати у ерга бўлган, у ерга Ийсо алайҳиссалом нозил бўлур ("Мадориж ас-суъуд"). 
فراها من ببطاح (سيل يولى) مَكّة داره ومَغناه (منزله).
Бас, Макканинг Батҳо деган ерида жойлашган кишилар Шом иморатларини, ҳовли ва манзилларини кўрдилар.
وانصدع (انشق) الايوان (الصفة العظيمة) بالمدآئن(بلد بالعراق) الكِسْروية (ملك الفرس).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг баракотлари билан Ироқнинг Мадойин шаҳридаги Кисрога мансуб катта суффа ёрилиб кетди.
Ушбу айвонда ўтириб, давлат ишлари ҳал қилинар, халқнинг арзи тингланар, мамлакат тадбирлари бўйича маслаҳатлар шу ерда бўлар эди.
الذى رفع اَنوشروان (مجدد الملك) سَمكَه (طوله ماءة ذراع) وسواه (احكم بنائه). وسقط اربع وعشرٌ من شُرُفاته (يخشىلار) العلوية.
У шундай иморат эдики, подшоҳ Анушервон унинг биносини баланд кўтарган ва жуда мустаҳкам қилган эди. Унинг баланд пештоқларидан ўн тўрттаси қулаб тушди.
Анушервон форс подшоҳларидан бўлмиш ажамнинг донишмандларидан бири бўлиб, Ибн Қубод ибн Феруздир. Пайғамбаримиз туғилганларида саккиз йил подшоҳлик қилган. Унинг адолати ҳақида жуда кўплаб ривоятлар тарқалган. Пайғамбар алайҳиссалом баъзи заиф ривоятларга қараганда, "Мен одил подшоҳнинг замонида туғилганман!" деб Анушервон замонида туғилганликлари билан фахрланганлар. Уни ўз ўғли Ҳурмуз ўлдирган. Анушервон айтганки, "Аллоҳга қасамки, қотилимни ўлдирурман" деб заҳар тайёрлаб қўйган экан. Унга "Жимоъ учун даво" деб ёзиб қўйган. Уни ўғли Ҳурмуз топиб олибди. Унинг минглаб хотинлари бор экан, дарҳол уни олиб истеъмол қилибди ва ўлиб кетибди. Ундан сўнг унинг ўғли Парвез волий бўлган. У Пайғамбар алайҳиссаломнинг мактубларини йиртиб ташлаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса унинг мулки парчаланиб кетиши учун дуои бад қилдилар. У ҳам ўлиб, мулки парчаланиб кетди. Бу воқеалар Ҳазрати Усмон разийаллоҳу анҳу замонларида бўлди, мусулмонлар форс мамлакатларини фатҳ қилдилар. 
وكُسر سرير الملك كِسرى (واسع الملك) لِهَوْل (قورقو) ما اصابه وعراه (يالانغاچ، بو ييرده اتاه معنىسيده). وخَمِدَت (ماتت) النيران المعبودة بالممالك الفارسية.
Кисро подшоҳ ўз тахтини унга етган ва келган нарсалан қўрқиб, ўз тахтини синдирди. Форс мамлакатларидаги бўйнига ўт-олов осган маъбудалар ўлди.
Яъни, форс ўлкаларидаги маъбудалар учун ёқиб қўйган неча йиллардан бери ўчмай ёнаётган ўт-оловлари ўчиб қолди. Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий (Аҳмад ибн Муҳаммад, вафоти 995) ўз мавлид китобларида айтишига қараганда, мажусийлар ушбу ўтларини неча йиллардан бери ўчирмай сақлаб келар эдилар. Улар бу ўтларни ўчирмай унга ибодат қилар эдилар. Улар мажусий бўлганлар. Асрлар давомида ўчирмай келган оловлари бирданига – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган кечада ўчиб қолган.
لطلوع بدره المنير واِشراق (اضاءة) مُحيّاه (اى وجهه).
Буларнинг бари Пайғамбар алайҳиссаломнинг нур таратгувчи ўн тўрт кечалик ойи ва юзларининг кундек ёруғлиги баракотидандир!
وغاضت (ذهبت) بُحَيْرَة ساوه (هى قرية من قرى بلاد الفارس) وكانت بين هَمَذان و قُمّ من بلاد العجمية.
Сова қишлоғининг кўли қуриб кетди, у ажам шаҳарларидан бўлмиш Ҳамадон ва Қум шаҳарларининг ўртасида бўлган. Ўша кўлнинг узунлиги ва кенглиги олти мил бўлган экан.
وجفّت (نشف) اذ كف (بمعنى امتنع) واكِفُ (بمعنى تقاطر) موجها الثجّاجِ (السيال: سيل وقتىده گى يامغور) ينابيع (عيون الارض) هاتيك المياه.
Ўша вақтда ногаҳон шу кўлнинг сувларининг булоқлари, селли, мавжли қатралари тўхтаб, қуриб қолди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилган кечада кўлнинг суви сингиб кетди ва бутунлай қуриди ҳамда ундан асар ҳам қолмади. 
وفاض (كثر مائه) وادى سماوة (شامده گى بير قيشلاق) وهى مفازةٌ فى فلاة (صَحْرا) وبرية (قورغاق يير). لم يكن (لم يوجد) بها قبل ماء ينقع (يسكن) للظمأن (العطشان) اللهاه.
Шоми шариф йўлидаги Самова қишлоғидаги бир водийнинг суви кўпайди. Бу саҳродаги қуриган – қақраган ер эди. Бу ерларда ундан олдин чанқоқнинг лабига таскин берадиган сув бўлган эмас эди.
"Лаҳот" деб оғизнинг юқоридаги лабини айтурлар.
وكان مولده صلى الله عليه وسلم بالموضع المعروف بالعِراض (بالبقاع: باله لار اويون گاهى) المكّية. والبلد الحرام الذى لا يعضد (لا يجوز ان يقطع) شجرُه ولا يُختلى خلاه (اى لا يجوز القطع نباته الاخضر).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилган жойлари – Маккаи мукаррамага нисбатли Ироз деб танилган жой эди. Ул шундай ҳурматли шаҳар эдики, ўзи униб чиққан ва кўкариб турган дарахт ва гиёҳларини синдириш ва узиш мумкин эмас.
واختُلف فى عام ولادته وفى شهرها وفى يومها على اقوال للعلماء (السير والتاريخ) مروية (حكية عنهم). والراجحُ انها (الولادة)  قُبَيْلَ  فجر يوم الاثنين ثانى عشر شهر ربيع الاول من عام الفيل الذى صده (رده ومنعه) الله تعالى عن الحرم وحَماه (حفظه).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилган йили ҳақида тариз олимлари ҳар хил ривоят қилдилар. Машҳур гап Фил воқеаси йилида ва туғилган ойлари ҳақида ҳам машҳур ва иттифоқ қилинган гап шулки, рабиъ ал-аввал ойидадир. Туғилган куни ҳақида ҳам ривоят қилгувчи уламолар гапига қараганда ихтилофлар бор. Равшан гап шулки, Аллоҳ таоло Ҳарами шарифдан манъ қилган ва ҳимоя қилган Фил воқеаси йили Рабиъ ал-аввал ойининг ўн иккиси душанба куни бомдод намозига яқин соатда туғилдилар.  
Ибн ал-Жавзий (У Абу-л-Фараж Абдурраҳмон ибн Али Ибн ал-Жавзий ал-Бағдодий, вафоти 597) айтишига қараганда Фил куни билан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мавлидлари ораси эллик беш кундир.
Шайх Муҳаммад Алиш (вафоти 1299) айтганлар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн иккинчи куни туғилганларида Макка аҳли уни зиёрат қилишга мавлид жойларига келганлар. Саҳар вақтида туғилганларида ҳам ҳикмат бор. Ҳар кеча ушбу соатда бомдодга яқин дуолар мустажоб бўлади. у эса жумъа кунидаги шундай соатдан афзал ва хайрлироқдир! 
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

8: ارضعته صلى الله عليه وسلم امهُ اياما (سبعة ايام او تسعة) ثم ارضعته ثويبة الاسلمية (المنسوبة لِاَسْلَم اسم قبيلة من اليمن). التى اعتقها ابو لهب حين وافته (اتت) عند ميلاده ببُشراه (خورسندليك، بشارت).
Пайғамбар алайҳиссаломни оналари бир неча кун эмиздилар. Баъзи ривоятларда уч кун ёки етти кун ёйинки тўққиз кун эмизганлиги айтилган. Ундан кейин Асламия қабиласига мансуб Абу Лаҳаб озод қилган Сувайба эмизди. Пайғамбар алайҳиссаломни эмизган Сувайба Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилганлигини суюнчилаб Абу Лаҳабнинг олдига келганида, шул хурсандлик суюнчисига Абу Лаҳаб Сувайбани озод қилди.    
Сувайба Абу Лаҳабга: "Билдингизми, Омина биродаринггиз Абдуллоҳга ўғил туғиб берди?!" деганида, Абу Лаҳаб: "Боравер, сен озодсан!" деган. Абу Лаҳаб ўлганидан бир йил ўтганидан сўнг укаси ал-Аббос уни тушида кўради. "Ҳолинг нима?" деб сўрайди ундан. У: "Дўзахдаман, фақат ҳар душанба куни мендан азоб енгил қилинади. Икки бармоғим орасидан чиққан сувдан ичиб қонаман" деб бармоғига боши билан ишора қилади ва "Албатта мана шу менинг Муҳаммад (алайҳиссалом) туғилганида Сувайба суюнчилаб келганида уни озод қилганимдан ва унга эмизишни буюрганимдандир!" деди. Бир шоир бу ҳақида бундай деган:  
اذا كان هذا كافرا جاء ذمه
وتبت يداه فى الجحيم مُخلدا
اتى انه فى يوم الاثنين دائما
يخفف عنه للسرور باَحمدا
فما الظن بالعبد الذى كان عمره
باحمد مسرورا ومات مُوَحدا
Бу кофир ҳақида ёмонлаб келтирилган: "Унинг қўли куйсин, дўзахда абадий қолур", дейилган. У Аҳмад алайҳиссаломнинг туғилганига хурсанд бўлгани учун ҳар душанба, ҳар доим азоб енгил қилинади. Энди, бутун умри давомида Аҳмади мухтор алайҳиссаломга хурсанд бўлиб, унинг айтганларини қилиб, тавҳидда вафот қилган бандага нима гумонинг бор?!

فارضعته مع ابنها مسروح (خلاص قيلينگان) و (ارضعته بعد ارضاعها الرسل) ابى سلمة وهى (ثويبه) به حفية (مبالغة فى اكرامه).
Бас, Сувайба Пайғамбар алайҳиссаломни ўз ўғиллари Масруҳ ва ундан кейин Абу Салмо билан бирга эмизди. Сувайба Пайғамбар алайҳиссаломни жуда ҳурмат қилар эди. 
وارضعت قبله حمزة الذى حمد فى نصرة الدين سُراه (سير ومطلق العمل).
Сувайба Пайғамбар алайҳиссаломдан илгари дин ёрдамида амаллари мақтовга лойиқ бўлган Ҳамзани эмизган эди.
Ҳамза Абдулмутталибнинг ўғли бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиларидан бири эди. У Пайғамбаримиздан икки ёш катта бўлган. У ҳақида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳамза Аллоҳнинг шери – Асадуллоҳ ва Расулуллоҳнинг асади", деганлар. Аллоҳ ундан рози бўлсин!   
وكان صلى الله عليه وسلم يبعث اليها من المدينة بصَلةٍ (هدية) وكسوة هى بها حرية (حقيقة).
Пайғамбар алайҳиссалом Мадинадан Сувайбага ҳадия ва кийимлар юбориб турар эди. Сувайба бундай ҳадияларга ҳақиқий эгадор, сазовор эди.
الى ان ورد (ادخل واحضر) هيكلها (المرأة العظيمة: اى بدنها) رائد (طاحون) المنون (الموت) الضريح (الشق فى وسط القبر) وواراه (غطاه وستره).
Бул иш (яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Сувайбага атаб ҳадиялар юборишлари ва илтифотлари) қабр очилиб тайёр бўлган ўлумни хабари келгунча Сувайбанинг жасади қабрга қўйилиб, қабр ёпилгунча давом қилди.
Сувайба ҳижратнинг еттинчи йилида Маккада вафот қилган.
قيل على دين قومها الفئةِ (الجماعة) الجاهلية. وقيل اسلمت اثبت الخلاف (فى اسلام ثويبة) ابن مَنْدَه وحكاه.
Айтилган эди: сувайба ўз жамоасининг жоҳилиятдаги динида эди. Ибн Манда уни (Сувайбани) мусулмон бўлган деб хилофни исботлади (яъни, ихтилофни бартараф қилди) ва ҳикоя келтириб, унинг мусулмон бўлганлигини ривоят қилди.
Ибн Манданинг тўлиқ номи ал-Ҳофиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ Ибн Манда ал-Исфаҳоний (вафоти, 395) бўлиб, унинг "Табақот ас-саҳоба ва-т-тобеъин" ва "Асмо ас-саҳоба" каби машҳур китоблари бор.
Ал-Ҳофиз Абу Бакр ибн ал-Арабий (вафоти 546) "Сирож ал-мурибин" номли асарида Сувайба мусулмон бўлганлигини, у пайғамбаримизни фақат исломга мойил ҳолатда эмизганлигини зикр қилган. Ушбу ривоятни Имом ас-Суютий (вафоти 911) ҳам нақл қилган ("ал-Қавл ал-мунжий", 19-саҳифа). 
ثم ارضعته الفتاة (الشابة القوية) حليمة السعدية (المنسوبة الى سعد بن ابى بكر اسم ابى قبيلتها).
Сувайбадан сўнг Пайғамбар алайҳиссаломни Саъдиййа қабиласидан бўлмиш боқувват аёл Ҳалима эмизди.
Ушбу қабила Саъд ибн Бакрга нисбат қилинган бўлиб, у Ҳалиманинг тўққизинчи бобоси эди.
وكان قد رد كل من القوم (من اهل مكة الذين لهم اولاد رضاعا) ثديها (حليمة) لفقرها واباه (كره).
Маккалик ҳар бир қавм Ҳалимани камбағаллигидан сути оз деб, ёмон кўриб, боласини бермас ва рад этар эди.
فاخصب (حملت البركة) عيشها بعد المَحْل (عدم البركة اى الضيق) قبل العشية (اول الليل).
Бас, Ҳалиманинг кун кечириши қийинчиликлардан кейин тонг отишидан олдин баракотли бўлиб кетди, яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни олиб келган куниёқ баракотлар билиниб турди. 
ودَرّ ثدياها بِدُرْدَرٍ (بلبن كالدر فى صفاء البياض) البنه (سقاه الله اللبن) اليمين منها والبن الاخر اخاه (من الرضاع واسمه ضمزه).
Унинг кўкраклари пайдар-пай тўлиш билан дурга ўхшаш покиза сут билан тўлиб кетди. Ўнг кўкрагини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга чапини эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ризоъий ака бўлганга эмизди. 
واصبحت (حليمة) بعد الفقر والهُزال (آريقليك) غنية. وسمنت الشارف (الناقة العجوز) لديها والشياه (الغنم). واِلتمّ (زال وبعد) عن جانبها كل مُلِمَةٍ (مصيبة) ورزية (داهية: بلا وآفت).
Фақир ва хорликдан кейин Ҳалима ғаниййага айланди, бой бўлиб тонг оттирди. Унинг ориқ туялари ҳамда қўйлари кўз олдида семирди. Ҳалима атрофидан барча мусибат ва балолар узоқ бўлди.
وطرّز (زيّن) السعد (الخير) بُرْدَ (ثوب) عيشها الهنى (لذيذ: المدح) ووشاه (رقمه ونقشه).
Улуғлик Ҳалимага зийнат бўлди ва унинг ҳаёт либосидаги лазиз нақшлар ҳам янада гўзаллашди.
Ҳалиманинг мақтовга лойиқ айши – ҳаёт халати зийнатланди ва нақшланди. Бурда деб чизиқ-чизиқ тортилган тунга айтилур.
Булардан ташқари Пайғамбар алайҳиссаломни Бани Сулайм қабиласидан бўлган учта бокира аёл ҳам эмизганлар. Улар кўкракларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тутишлари билан сут жорий бўлган. Уларнинг учови ҳам Отика номли бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "انا ابن العواتك من سليم" – "Мен Бани Сулаймдан бўлмиш Отикаларнинг ўғлиман" деган эканлар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломни эмизган барча аёллар кейинчалик мусулмон бўлганлар.   
Хулоса шулки, Пайғамбар алайҳиссаломни ўнта аёл эмизган. Баъзилар уларни назмда мана бундай зикр қилганлар:
ان رمت تحفظ مرضعات المصطفى.
خذهن بالترتيب فى التبيان.
امٌ له وكذا ثويبة، يا فتى.
وحليمة نالت رضا الرحمن.
وكذلك امرأة لحمزة ارضعت.
وثلاث ابكار روى فى الشان.
مع ام فروة ام ايمن بعدها.
مع خولة شرفن بالعدنانى.      
Агар Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни эмизган аёлларни эсда сақлашни истасанг, уларни бу шеърдаги тартиб билан ёдлаб ол! Аввало, ул зотнинг оналари, шунингдек, Сувайбадир, эй йигит. Парвардигорнинг ризосига эришган Ҳалима ҳам бордир. Шунингдек, Ҳамзанинг аёли ҳам пайғамбаримизни эмизган. Шаънларида ҳадис ворид бўлган учта бокира аёл (номлари Отика бўлган)лар ҳам, улардан кейин Умму Фарва ва Умму Айман ҳам, Аднон қавми шарафлаган Хавла ҳам эмизганлар ("Тарғиб ал-муштоқин"). 
عطّر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

9: وكان صلى الله عليه وسلم يَشِبّ  (بكسر الشين اى يكبر) فى اليوم شباب الصبىّ فى شهرٍ (كامل) بعنايةٍ ربّانية.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг инояти билан бир кунда бошқа гўдаклар бир ойда ўсадиган миқдорда улғаяр эдилар.

فقام على قدميه فى ثلاث ومشى فى خمس وقويت فى تسع من الشهور بفصيح النطق قواه.
Бас, уч ойлик вақтларида той ва ғоз (тикка) турдилар. Беш ойлик вақтларида юрдилар ва тўққиз ойлик вақтларида сўзлари соғлом нутқ билан кучли ва ўткир бўлди.
وشقّ الملكان صدره الشريف لديها (عند حليمة) واخرجا منه علقة (قطعة دم منعقدة) دموية (سوداء كالدم). وازالا منه حظّ الشيطان وبالثلج غسلاه (اى قلبه). ومَلأه حِكمَة ومعانى ايمانية. ثم خاطاه وبخاتم النبوّة ختماه.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўкракларини икки фаришта (улар Жаброил ва Исрофил эдилар) ёрди ва чиқардилар ундан бир парча қотган қонни ва ундан шайтоннинг насиюасини кетказдилар ва қор билан ювдилар. Ҳикмат ва имон маънолари билан тўлғазиб қўйдилар. Ундан кейин қалбини тикиб, пайғамбарлик тамғасини, яъни аломатини белгилаб қўйдилар.
Билмоқ керакки, баъзи манбаларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг садрларини ёриш воқеаси ("шаққи садр") тўрт марта содир бўлганлигини зикр этилади. Ҳалима олдидаги шақдан сўнг Пайғамбаримиз ўн яшарлигида ҳам шақ қилинган. Кейин баъсат куни (яъни, пайғамбарликнинг илк кунларида) ва меърож кечасида ҳам шақ қилиш юз берган ("Ҳошия ъала ал-бурда ли-л-Бодурий"). 
ووزناه فرُجح بالفٍ من اُمّته الخيرية.
Шундан кейин маънавий пайғамбар чизиғини садри муборакларига тортиб қўйилди. Бул зотнинг муборак мартабаларига эътибор қилдилар ва яхши умматларга нисбатан минг чандон ортиқ эканликларини равшан қилдилар.
ونشأ صلى الله عليه وسلم على اكمل الاوصاف من حال صِباه.
Пайғамбар алайҳиссалом ёшлик вақтларидан баркамол сифатлар билан камолга етдилар.
ثم (بعد ذلك شق) ردّته الى امّه (امِنة) صلى الله عليه وسلم وهى به غيرُ سَخِيه (اى غير راضية) . حذرا (خوفا عليه) من ان يُصاب بمُصاب (مصيبة) حادثٍ تخشاه.
Шундан кейин Ҳалима Пайғамбар алайҳиссаломни ўз онасига қайтарди. Ҳолбуки, бу иш сахийлигидан, яъни розичилигидан эмас эди. Балки, қўрқинчи бир иш бўлиб қолишидан ҳазар қилгани, хавфи бўлгани учун эди.
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туфайли унинг уйига баракотлар кеираётган эди. Шу сабабли Расулуллоҳни онасига бергиси келмас эди. Фақат шаққи садр воқеасидан қўрқиб кетиб, онасига қайтаришга мажбур бўлди.
ووفدت (قدمت) عليه(صلى الله عليه وسلم) حليمة فى ايّام خديجة السّيِّدَة المَرْضِيّه. فحَبَاها (اعطى حليمة) من حبائه (اعطائه) الوافِر (تام كثير) بما حباه.
Қавми ичида шарофатли ва барча рози бўлган Хадижа онамиз бор кунларида Пайғамбаримиз олдиларига Ҳалима келди. Бас, Ҳалимага муҳаббат билан кўп нарсалар бердилар.
Бу вақтда Ҳалима рўзғоридан шикоят қилиб келган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга йигирма бош қўй ва бир неча туя берган эдилар ("Мадориж ас-суъуд").
وقدمت عليه يوم حُنيْن فقام اليها واخذته الاريحية (فرح ونشاط). وبسط لها (تكريما لحليمة) صلى الله عليه وسلم من ردائه الشريف بساط برّه (احسانه) ونداه (اعطاه).
Ҳунайн (у Тоиф ва Макка орасидаги водий) ғазоти кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Ҳалима яна келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳурмат қилиб, ўринларидан турдилар ва Расулуллоҳ жуда хурсанд бўлдилар. Ҳалима ўз ташрифи билан Расулуллоҳни жуда хурсанд қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳалимани икром қилиб, муборак ридоларини унинг остига эҳсон тўшаги қилиб тўшак қилдилар ва уни Ҳалимага бердилар. 
والصحيح انها اسلمت مع زوجها (وهو الحارث) والبنين والذرية (الولد الشامل للذكر والانثى). وقد عَدّهُما (حليمة وزوجها) فى الصحابة جمعٌ من ثقاة الرواه.
Саҳиҳ гап шулки, Ҳалима ўз эри ва болалари ва зурриётлари билан имон келтирганлар. Дарҳақиқат, буларни кўпчилик ишончли ровийлар саҳобалардан санашганлар.
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё, Аллоҳ! Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифнинг, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломингдан иборат бўлган ўткир ҳидли атир билан атирлик қил!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй, бори Худоё! Бул зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

10: ولما بلغ صلى الله عليه وسلم اربع سِنين خرجت به امّه الى المدينة النبوية.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўрт ёшга етган вақтларида оналари бул зот билан Мадинаи набавия тарафига чиқдилар.
ثمّ عادت (الى مكّة ومرضت فى الطريق) فوافتها بالاَبْوَاء او بشِعْب الجَحُون الوفاة.
Кейин Макка томонга қайтдилар. Бас, йўлда касал бўлиб Макка билан Мадина ўртасидаги Абво деган жойда ёйинки Жаҳун тоғи йўлида унга ўлум етди.
Шул вақтда Пайғамбаримизнинг оналарининг ёшлари тахминан йигирма ёшда бўлган.
Абво Мадинадан ўттил мил узоқликдаги қишлоқ номидир. "Шеъб" сўзи касрали бўлиб, "дара йўли" демакдир. Жаҳун эса Макка яқинидаги Муаллот тоғининг бир номидир.
Билгинки, "Пайғамбаримизнинг ота-оналари фитрати исломда ўлганми, ёки куфрда эдими?" деганга ўхшаш саволлар ислом уламолари тараффидан кўп бора ўртага ташланган. Баъзи муҳаққиқ алломаларнинг наздида Пайғамбар алайҳиссаломнинг ота-оналари фитрати исломда вафот қилганлар, Аллоҳга ширк келтирмаганлар. Улар Иброҳим алайҳиссалом динида бўлишган, кейин Пайғамбаримиз Аллоҳдан сўраб, уларни тирилтириб, ўзларига имон келтиртирганлар.
Шайх, аллома Жалолиддин Абдурраҳмон ибн Абу Бакр ас-Суютий (вафоти, 911) ўзларининг "ат-Таъзим ва-л-минна фи анна абавай Расулуллоҳ фи-л-жанна" деб номланган рисолаларида (ул китоб Ҳайдаробод шаҳрида 1317 йил 49 бет бўлиб нашр этилган) Ибн Шоҳин (Абу Ҳафс Умар ибн Шоҳин ал-Бағдодий ал-Воиз, вафоти 385)нинг "ан-Носих ва-л-мансух" номли китобида келтирилган Ойша онамиз разийаллоҳу анҳонинг ҳадиси зикр этилади. Унда айтилишича, Пайғамбар алайҳиссалом Жаҳунга хафа, маъюс ҳолда тушадилар. У ерда Аллоҳ хоҳлаганча турадилар-да, мағрур хурсанд ҳолда қайтиб келадилар. Ойша онамиз разийаллоҳу анҳо: "Эй, Расулуллоҳ! Жаҳунга хафа, маъюс ҳолда тушдинггиз, ул ерда Аллоҳ хоҳлаганча турганинггиздан кейин масрур ҳолда қайтдинггиз?!" дедилар. Ул зоти шариф дедилар: "Аллоҳ азза ва жалладан сўрадим, бас, менга онамни тирилтириб берди. Шунда онам менга имон келтирди, сўнг жойига қайтди".    
Имом ас-Суютий ўз китобида ушбу ҳадиснинг мавзуъ эмаслигини, балки, заиф эканлигини далиллар билан исботлаган. Заиф ҳадислар эса жумҳур уламолар наздида фазилат борасида эътиборга олинади ва мақбул ҳисобланади.
Юқоридаги ҳадисни Имом аз-Заҳабий (Шамсиддин Абу Абдуллоҳ ибн Аҳмад аз-Заҳабий, вафоти 748) "ал-Мизон" ва "ал-Муғний" китобларида; Имом ат-Табарий (Муҳиббиддин Аҳмад ибн Абдуллоҳ ат-Табарий, вафоти 694) "ас-Сийрат" китобида; Абу Бакр ал-Хатиб ал-Бағдодий (Абу Бакр Аҳмад ибн Али ал-Хатиб ал-Бағдодий, вафоти 463) "ас-Собиқ ва-л-лоҳиқ" китобида келтирганлар. Аслида ушбу ҳадис Имом Молик (Имом Молик ибн Анас, вафоти 179)нинг "Ғароиб" китобида келган. Ибн ал-Жавзий (Абу-л-Фараж Абдурраҳмон ибн Али Ибн ал-Жавзий ал-Бағдодий, вафоти 597) ушбу ҳадисни "ал-Мавзуъот"га киритган бўлса-да, мавзуълигини исботлаб бера олмаган.
Зиёрат пайтидаги имон келтирмаган оналарига истиғфор айтмаслик ҳақидаги саҳиҳ ҳадисдан кейин бу воқеа рўй берган. Шунинг учун Ибн Шоҳин юқоридаги ҳадисни носих ҳадис сифатида ўз китобига киритган. Ушбу ҳадисни Имом Ҳоким, Имом Аҳмад ва ат-Табароний кабилар ҳам ривоят қилган бўлса-да, Имом Суютий унинг ҳам заифлигини исботлайди.
Жумла Пайғамбарларнинг оналари мўъмина, муваҳҳида бўлганлиги маълум. Бу ҳақида Қуръони каримда, саҳиҳ ҳадиси шарифларда далиллар мавжуд. Бундан Пайғамбаримизнинг оналари ҳам шундай бўлганлиги англашилади.
Имом Фахриддин Розий (Фахриддин Муҳаммад ибн Умар ар-Розий, вафоти 606) "Асрор ат-танзил" китобида Пайғамбар алайҳиссаломнинг жамъи оталари тавҳидда ўтганлигини ёзиб қолдирган. Унинг айтишига қараганда, Озар Иброҳим алайҳиссаломнинг оталари эмас, балки унинг амакисидир. 
Ибн Камол Пошшо (Шамсиддин Аҳмад ибн Сулаймон, вафоти 940) ўзининг "Фий ҳаққи абавай ан-Набий алайҳи-с-солат ва-с-салом" номли рисоласида (ушбу рисола унинг бошқа рисолалари билан бирга 1316 ҳижрий йили Истанбулда нашр этилган) Имом ал-Қуртубий (Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ансорий ал-Қуртубий, вафоти 668) ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ота-оналари ширк ва куфрдан пок эканлигига қўшилганлигини ёзиб қолдирган.
Ибн Камол Пошшо айтади: хулоса шулки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг даражалари шундай олийки, Аллоҳ таоло ул зоти шарифга ота-оналарини тирилтириб, унга имон келтиртириб қайта ўлдирган бўлса, ажаб эмас.
Биз шарҳ қилаётган "Мавлид ан-Набий"нинг муаллифи Саййид Жаъфар ал-Барзанжий ҳам "Сидод ад-дин фий исбот ва-д-даражот ли-л-волидайн" деган китоб ёзиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналарининг нажот бўлганлигини исботлаган ("ал-Кавкаб ал-анвар", 38-39 саҳифа). Ушбу "ал-Кавкаб ал-анвар" номли шарҳда айтилишига қараганда, Ибн Ҳажар ҳанафийларнинг буюк имоми Имом Аъзам Абу Ҳанифа "Фиқҳ ал-акбар" китобларида "Мотаа ъала-л-куфр" ("Иккови куфрда ўлган") демаганлиги, китобнинг асл нусхаларида бундай сўзлар йўқлигини айтган экан. Унинг аниқлашича, бу ибора Абу Ҳанифа лақабли Муҳаммад ибн Юсуф ал-Бухорий китобида бор эмиш ("ал-Кавкаб ал-анвар", 40-саҳифа). Шунинг учун Абу Бакр Қози ибн ал-Ироқий: "Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналарини дўзахда деса, малъундир!" деган экан. Зеро, Имом Табароний ривоят қилган ҳадиси шарифда: "لا تؤذوا الاحياء بسب الاموات" – "Ўликларни сўкиш билан тирикларга озор етказманг!" дейилган.   
Бу борада Жаъфар ал-Барзанжийнинг невараси Зайн ал-обидийн ал-Барзанжий ўзининг "Манзума ал-Мавлид аш-шариф" номли китобида ёзган:
وما زال نور المصطفى مُتنقلا. من الطيّب الاتقى لطاهر اردان (عيب).
الى صلب عبد الله ثمّ لامّه. وقد أصْبَحَا (والديه)، واللهِ، من اهل الايمان.
وجآء لهذا فى الحديث شواهدٌ. ومال اليه الجَمّ (الجماعة) من اهل عرفان.
فسلمْ، فانّ الله جلّ جلاله. قديرٌ على الإحياء فى كلّ أحيان.
وانّ الامام الاشعرى لمُثبتٌ. نجاتهما (والديه) نصّا بحكم القرآن.
وحاشا اِله العرش يَرْضَى جنابه. لوالدي المختار رؤية نيران.