Home icon Бош саҳифа
Адабиётшунослик
  • Адабиётшунослик
  • Адабий суҳбатлар
  • Танқидчилик
  • Шеърий саънат
  • Атамалар
  • Қўлланмалар
  • Тасаввуф назарияси ва тарихи

    Миллий истиқлол туфайли университетларнинг таълим дастурига «Тасаввуф ва мумтоз поэтика асослари» фани киритилган бўлиб, унинг доирасида мумтоз адабиётимизнинг тасаввуфий асослари, тасаввуф назарияси ва тарихи масалалари ўқитилмоқда. Бироқ мазкур курс бўйича изчил дарслик ёки ўқув қўлланмасига эга эмаслигимиз сабабли ушбу ихтисослик фанини ўқитишда қатор муаммолар юз бермоқда. Ана шу ҳаётий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ушбу илмий мажмуа яратилди. Соҳага доир муқаддас китоблар, шарқ алломалари илмий ишларидан намуналар бериш орқали миллий маънавиятимиз хазинаси дирдоналари билан таништириш ушбу мажмуа олдига қўйган вазифалардан.

    Мажмуада тавсия этилган рисола ва мақомотлардан берилган намуналар ўз табиатига кўра филологик таълим билан шуғулланувчи бакалавр ва магистр босқичи талабалари, аспирант ва тадқиқотчилар ҳамда маънавият масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Масъул муҳаррир:

    филология фанлари доктори, профессор

    Нажмиддин Комилов

    Тақризчилар:

    филология фанлари доктори

    Иброҳим Ҳаққулов,

    филология фанлари номзоди

    Султонмурод Олимов

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий Кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган (2008 йил 28 апрель, 9-сон баённома)

  • Манба ва талқинлар
  • Аудио (овозли)
  • Хабарлар