Баҳри тавил |
![]() |
![]() |
![]() |
БАҲРИ ТАВИЛ - «узун баҳр» маъносини англатадиган сажъли наерда қўлланиладиган ўлчов номи. Баҳри тавилда ёзилган насрий асарларда амалдаги рукн ёки унинг тармоқлари иштирок этиб, асарни ўзига хос мусиқий оҳанг билан таъминлайди. Насрий матннинг кўламдорлиги рукнлар сонининг ҳам кўп бўлишини тақозо қилади. Комил Хоразмий қаламига мансуб сажъли наcрдан олинган тубандаги парча баҳри тавилга яққол мисол бўла олади. «Соқиё, тут манга бир жом тўла бодай гулфомки, айлаб они шом, бўлиб мает мудом, айлайин аҳволими эъломки, ман хастаи нокомға бир сарви гуландом, ики наргиси бодом ғами ишқи тушуб субҳ била шом, ани васли хаёлида уруб гом, не мандин етируб бир киши бир қатла паём анга, не ондин манга пайғом, ўтуб ҳасрати олом била бир неча айём, баногоҳ ул кабки хиром учраса, кўргач они қолмай дилу жонимда даме сабр ила ором, бера олмайин ул дамда салому ўтуб моҳи тамом, кўзи ғораткари ислом, неча нозу карашма била саллонаву мастона хиром айлар эрди. Мен қолибон, фурқатидин жонима ўтлар солибон, ул борибон, ақл ила ҳушим олибонки, яна қозиға боқиб, лутф ила қошини қоқиб шавқи муҳаббат ўтиға жисму низоримни ёқиб, ҳар сори кўз ёшим оқиб, ҳажрида кун-тун улоқиб, билкулл ўлур эрдим анга волаву шайдо...» Ушбу парчага диққат қаратсак, асар рамали махбун вазни асосида ёзилгани, уни оҳанг бўлакларига ажратсак, улар сони 73 та бўлиб, фоилотун (солим) ва фаилотун (махбун)лардан ташкил топганлиги маълум бўлади. Бу хил ўлчов туфайли насрий асар мусиқий оҳанг, жозиба ва таъсирчанлик касб этади. Ижодкор ифодалаётган ғоя, лирик қаҳрамон туйғуларини ўқувчи теран англаб етишига имкон туғилади. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” до... |
![]() Эл нетиб топқай мени…То муҳаббат дашти бепоёнида оворамен,Ҳар балият келса ишқ ошуби... |
КИТОБИ МУНОЖОТНОМАБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ МЕҲРИБОН ВА РАҲМЛИ АЛЛОҲ НОМИ Б... |
Навоий ва ФаноийXVIII аср охири ва XIX аср бошларида яшаб ижод этган Мирзо Сиддиқ... |
Немис қомусларида Навоий ёдиҲазрат Навоий ҳаёти ва ижоди билан немис халқини таништиришда қом... |
Абадий Ватан ҳикматиЭй Навоий, ўзни мақбул истасанг, туфроқ бўл Ким, эрур мардуд, улк... |
Тарихий, ёднома ва турли мавзудаги асарлариАлишер Навоийнинг олим сифатидаги фаолияти унинг нафақат тилш... |
Алишер Навоийнинг диний ва тасаввуфий асарлариДавлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни ... |
Алишер Навоийнинг адабиётшунослик ва тилшуносликка доир асарлариАлишер Навоий бадиий ижод билан бирга илмий фаолиятни тенг ол... |
“Лисону-т-тайр” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлари“Лисону-т-тайр” достони шоир умрининг сўнгги йилларида, 1499... |
“Садди Искандарий” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлариБу асар дунёдаги буюк сиймолардан бири, уч соҳибқироннинг энг... |
Адабиётшунослик
![]() Ашъори адаб девони адабдир“Адабиёт” “одоб” сўзининг кўплигидир, шунинг учун ҳам у инсонла... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Нодира назмида Амирий тимсолиҚўқон хони ва истеъдодли шоир Муҳаммад Саид Амир Умархон-Амирий ш... |
Мумтоз адабиётимиздаги мазмуний таснифлаш хусусидаМумтоз адабиётимиздаги сара асарларнинг моҳияти (ботини)га чуқур ... |
Амир Темур мактублариАмир Темур юборган номлар ва унга жўнатилган дипломаток мактублар... |