Арузшунослик |
![]() |
![]() |
![]() |
АРУЗШУНОСЛИК — аруз шеърий тизими хусусиятларини тадқиқ қилувчи адабиётшунослик сохаси. Аруз тизими хақида илк тадқиқот араб шоири ва адабиётшуноси Ҳалил ибн Аҳмад қаламига мансуб бўлиб, «Ал-аруз» деб аталади. Шунингдек, Ибн Усмон Мазиний, Имом Ахмад ибн Абдураббих, Ибн ал-Xатиб ат-Табризий, Зиёвуддин Абул Жайш ал-Ҳазражий каби араб олимлари хам аруз шеърий тизими назарий масалалари хусусида изланишлар олиб борганлар. Аруз тизими хақида, айниқса, форс-тожик адабиётшунослари кўплаб илмий асарлар битдилар. Форс-тожик арузшунослигини Мавлоно Юсуф Нишобурий (X аср) бошлаб берган. Кейинчалик бу фан Рашиддин Ватвот (XIII аср)нинг «Ҳадойиқ ус-сехр», Шамс Қайс (XIII аср)нинг «Ал-мўъжам фи меъёр ашъор ал-ажам», Насриддин Тусий (XIV аср)нинг «Меъёр ул-ашъор», Салмон Савожий (XIV аср)нинг «Қасидатун мануот ал-аруз», Абдураҳмон Жомий (XV аср)нинг «Рисолаи аруз» асарлари хисобига бойиди ва такомиллашди. Туркий халқлар орасидан етишиб чиққан алломалар хам аруз илми тараққиётига сезиларли хисса қўшдилар. Машхур файласуф Абу Носир Форобий (X аср), Абу Али ибн Сино Х-Х! асрлар), Абул Қосим Замахшарий (XI-XII асрлар), Абу Яъқуб Юсуф ибн Абубакр Саккокий (XII-XIII асрлар) ўзларининг араб ва форс тилларида битилган илмий асарлари билан нафақат араб ва форс, балки туркий аруз тараққиётига хам хисса қўшдилар. Шайх Ахмад Тарозийнинг «Фунун ул-балоға» асари туркий аруз илмининг илк сарчашмаси хисобланади. Алишер Навоийнинг «Мезон ул-авзон» асари бу сохадаги йирик тадқиқотлардан биридир. Улуғ шоир ушбу китобида арузнинг умумий қоидалари, бахр ва вазнлари турларини туркий тилда муфассал баён қилиб қолмасдан, туркий халқ оғзаки ижоди намуналарининг қиёсий тахлили орқали бармоқ вазни асосларини хам белгилаб берди. Ўзбек арузшунослиги тараққиётида Захириддин Мухаммад Бобурнинг «Мухтасар» деб номланган йирик хажмли тадқиқоти хам мухим ахамият касб этади. Бобур туркий аруз ўлчови имкониятларининг нихоятда кенглигини таъкидлаш мақсадида шеъриятимизда қўлланилиши мумкин бўлган 537 та вазнни (улардан 400 га яқини мутлақо янги, Бобур томонидан кашф этилган ўлчовлар) санаб ўтиб, улардан хар бирига бир байтдан мисоллар келтиради. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” до... |
![]() Эл нетиб топқай мени…То муҳаббат дашти бепоёнида оворамен,Ҳар балият келса ишқ ошуби... |
КИТОБИ МУНОЖОТНОМАБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ МЕҲРИБОН ВА РАҲМЛИ АЛЛОҲ НОМИ Б... |
Навоий ва ФаноийXVIII аср охири ва XIX аср бошларида яшаб ижод этган Мирзо Сиддиқ... |
Немис қомусларида Навоий ёдиҲазрат Навоий ҳаёти ва ижоди билан немис халқини таништиришда қом... |
Абадий Ватан ҳикматиЭй Навоий, ўзни мақбул истасанг, туфроқ бўл Ким, эрур мардуд, улк... |
Тарихий, ёднома ва турли мавзудаги асарлариАлишер Навоийнинг олим сифатидаги фаолияти унинг нафақат тилш... |
Алишер Навоийнинг диний ва тасаввуфий асарлариДавлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни ... |
Алишер Навоийнинг адабиётшунослик ва тилшуносликка доир асарлариАлишер Навоий бадиий ижод билан бирга илмий фаолиятни тенг ол... |
“Лисону-т-тайр” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлари“Лисону-т-тайр” достони шоир умрининг сўнгги йилларида, 1499... |
“Садди Искандарий” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлариБу асар дунёдаги буюк сиймолардан бири, уч соҳибқироннинг энг... |
Адабиётшунослик
![]() Ашъори адаб девони адабдир“Адабиёт” “одоб” сўзининг кўплигидир, шунинг учун ҳам у инсонла... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Нодира назмида Амирий тимсолиҚўқон хони ва истеъдодли шоир Муҳаммад Саид Амир Умархон-Амирий ш... |
Мумтоз адабиётимиздаги мазмуний таснифлаш хусусидаМумтоз адабиётимиздаги сара асарларнинг моҳияти (ботини)га чуқур ... |
Амир Темур мактублариАмир Темур юборган номлар ва унга жўнатилган дипломаток мактублар... |